язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2019 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 й. 526-сон "Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2019 й.

N 526




ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Президент мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Президент мактаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилги параметрлари доирасида ва 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили Президент мактабларининг жорий фаолияти харажатларини қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммаcига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июнь