ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 й. ПҚ-4365-сон "Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2019 й.

N ПҚ-4365



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

АКАДЕМИЯСИДА    БОШҚАРУВ    КАДРЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5139-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида кадрлар билан таъминланганлик даражасини кучайтириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида (кейинги ўринларда - Академия) бошқарув кадрларини тайёрлаш давлат, хўжалик ва жамият бошқарувининг талаб этилган ва истиқболли йўналишлари бўйича грант ва тўлов-контракт асосларида, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир йиллик ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик магистратуранинг таълим дастурлари бўйича амалга оширилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади;

Академия магистратурасига ва қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тавсия этилган шахслар орасидан, жойларда номзодларни бирламчи саралаб олиш ва кейинчалик Академияда тест синовлари ва суҳбат ўтказиш йўли билан танлов асосида амалга оширилади;

Академия магистратураси ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилигига номзодлар учун қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади;

б) Академия магистратураси ва қайта тайёрлаш курслари битирувчиларини раҳбарлик лавозимларига тақсимлаш чораларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбариятининг умумий мувофиқлаштириши остида амалга оширилади;

в) бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курслари илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалга оширилади ҳамда инновацион давлат бошқаруви, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш (foresight), давлат хизматларини такомиллаштириш, ақлли бошқарув ва рақамлаштириш соҳасидаги ўқув дастурларини ўз ичига олади.


2. Академия томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда республика нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида Академияга 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари шакллантирилганлиги маълумот учун кабул қилинсин.


3. 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари:

1-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда "Давлат бошқаруви" мутахассислиги бўйича Академия магистратураси учун 90 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида - 36 нафар ва тўлов-контракт асосида - 54 нафар;

2-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда "Давлат бошқаруви" мутахассислиги бўйича Академия магистратураси учун 30 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида - 12 нафар ва тўлов-контракт асосида - 18 нафар;

3-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда "Давлат бошқаруви" мутахассислиги бўйича Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари учун 60 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида - 24 нафар ва тўлов-контракт асосида - 36 нафар;

4-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда "Давлат бошқаруви" мутахассислиги бўйича Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари учун 90 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида - 36 нафар ва тўлов-контракт асосида - 54 нафар этиб белгилансин.


4. Академия ректорига номзодларнинг якуний баҳосини ҳисобга олган ҳолда Академияга қабул қилиш параметрларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин,


5. Академиянинг магистратураси ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига давлат грантлари асосида қабул қилинган шахсларнинг таҳсил олиши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


6. Академия манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини:

бошқарув кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш;

вазирлик ва идоралар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда малака ошириш курсларининг камида 30 та ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасида давлат органлари эҳтиёжлари асосида хорижий мамлакатларда ўқитиш учун истиқболли кадрлар маълумотлар базасини яратиш;

б) қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Р.С. Қосимов ва У.С. Исмоилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 27 июндаги

ПҚ-4365-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019/2020 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан

ажралган ҳолда "Давлат бошқаруви" мутахассислиги

бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси магистратураси учун

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Т/р

Номи


Жами


Грант


Контракт


Давлат ҳокимияти органлари

1.

Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар


36

13

23

Ҳудудлар

2.

Қорақалпоғистон Республикаси


5

2

3

3.

Андижон вилояти


2

1

1

4.

Бухоро вилояти


4

2

2

5.

Жиззах вилояти


2

1

1

6.

Қашқадарё вилояти


4

2

2

7.

Навоий вилояти


4

2

2

8.

Наманган вилояти


4

2

2

9.

Самарқанд вилояти


4

2

2

10.

Сирдарё вилояти


2

1

1

11.

Сурхондарё вилояти


7

2

5

12.

Тошкент вилояти


6

2

4

13.

Фарғона вилояти


2

1

I

14.

Хоразм вилояти


2

1

1

15.

Тошкент шаҳри


6

2

4

Ҳудудлар бўйича жами:


54

23

31

Умумий квота:


90

36

54

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 27 июндаги

ПҚ-4365-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019/2020 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан

ажралмаган ҳолда "Давлат бошқаруви" мутахассислиги

бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси магистратураси учун

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Т/р

Номи


Жами


Грант


Контракт


Давлат ҳокимияти органлари

1.

Вазирлик, идора ва бошка ташкилотлар


10

2

8

Ҳудудлар

2.

Қорақалпоғистон Республикаси


2

1

1

3.

Андижон вилояти


2

1

1

4.

Бухоро вилояти


1

1

-

5.

Жиззах вилояти


1

-

1

6.

Қашқадарё вилояти


1

1

-

7.

Навоий вилояти


1

-

1

8.

Наманган вилояти


2

1

1

9.

Самарқанд вилояти


2

1

1

10.

Сирдарё вилояти


1

1

-

11.

Сурхондарё вилояти


2

1

1

12.

Тошкент вилояти


2

1

1

13.

Фарғона вилояти


1

-

1

14.

Хоразм вилояти


1

1

-

15.

Тошкент шаҳри


1

-

1

Ҳудудлар бўйича жами:


20

10

10

Умумий квота:


30

12

18

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 27 июндаги

ПҚ-4365-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019/2020 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан

ажралган ҳолда "Давлат бошқаруви" мутахассислиги

бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси бошқарув кадрларини

қайта тайёрлаш курслари учун

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Т/р

Номи


Жами


Грант


Контракт


Давлат ҳокимияти органлари

1.

Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар


20

5

15

Ҳудудлар

2.

Қорақалпоғистон Республикаси


4

2

2

3.

Андижон вилояти


1

1

-

4.

Бухоро вилояти


2

1

1

5.

Жиззах вилояти


5

2

3

6.

Қашқадарё вилояти


2

1

1

7.

Навоий вилояти


2

1

1

8.

Наманган вилояти


4

2

2

9.

Самарқанд вилояти


2

1

1

10.

Сирдарё вилояти


1

1

-

11.

Сурхондарё вилояти


7

2

5

12.

Тошкент вилояти


3

1

2

13.

Фарғона вилояти


1

1

-

14.

Хоразм вилояти


1

1

-

15.

Тошкент шаҳри


5

2

3

Ҳудудлар бўйича жами:


40

19

21

Умумий квота:


60

24

36

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 27 июндаги

ПҚ-4365-сон қарорига

4-ИЛОВА



2019/2020 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан

ажралмаган ҳолда "Давлат бошқаруви" мутахассислиги

бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси бошқарув кадрларини

қайта тайёрлаш курслари учун

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Т/р

Номи


Жами

Грант

Контракт

Давлат ҳокимияти органлари

1.

Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар


36

13

23

Ҳудудлар

2.

Қоракалпоғистон Республикаси


5

2

3

3.

Андижон вилояти


2

1

1

4.

Бухоро вилояти


4

2

2

5.

Жиззах вилояти


2

1

1

6.

Қашқадарё вилояти


4

2

2

7.

Навоий вилояти


4

2

2

8.

Наманган вилояти


4

2

2

9.

Самарқанд вилояти


4

2

2

10.

Сирдарё вилояти


2

1

1

11.

Сурхондарё вилояти


7

2

5

12.

Тошкент вилояти


6

2

4

13.

Фарғона вилояти


2

1

1

14.

Хоразм вилояти


2

1

1

15.

Тошкент шаҳри


6

2

4

Ҳудудлар бўйича жами:


54

23

31

Умумий квота:


90

36

54

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 июнь


"Халқ сўзи", 2019 йил 28 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 июнь, 26-сон, 469-модда


















Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск