ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2019 й. 531-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2019 й.

N 531




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЮРИСТЛАР

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг устави 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига жами 3 та, шу жумладан 2 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июндаги

531-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги

Юристлар малакасини ошириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ











Директор





Илмий кенгаш











































































Ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосар



Таълим жараёни сифатини услубий таъминлаш, мониторинг қилиш ва баҳолаш бўлими

1



Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосар














































Фан, инновация ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўлими

2













Бухгалтерия

2




Халқаро ҳамкорлик бўлими

2





























Маъмурий-хўжалик бўлими

1























Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими

2



Кадрлар бўйича катта инспектор

1
















"Буюртмалар портфели" ва маркетингни шакллантириш бўлими*











































Ахборот-ресурс маркази

1



Таҳририй-нашриёт бўлими*















Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими

2















































































































































Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3



Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3



Давлат ва жамият қурилиши кафедраси

3






































































Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси

3



Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедраси

2



Ижтимоий фанлар ва психология, юридик этика кафедраси

2












          

Ходимлар сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар таркибидан ташқари) - 33 нафар, шу жумладан, профессор-ўқитувчилар 16 нафар, бошқарув ходимлари 17 нафар.

Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


*) Марказни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июндаги

531-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш

марказини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 21 июлдаги

364-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


3-бандда:

иккинчи хатбошидан "суд" сўзи чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июндаги

531-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 28 мартдаги 87-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 12 июлдаги 212-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 330-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 30 декабрдаги 347-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига ўзгартириш киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)" 2017 йил 31 майдаги 327-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 июнь

















































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск