ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2000 й. ПФ-2708-сон "Жалолиддин Мангуберди орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.08.2000 й.

N ПФ-2708



ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ ОРДЕНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ватан сарҳадларини, она юртимиз тупроғини, мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилиш ва уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намунасини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчиларни тақдирлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Жалолиддин Мангуберди орденини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин (Жалолиддин Мангуберди ордени тўғрисидаги Низом ва унинг тавсифи илова қилинади).


2. Белгилаб қўйилсинки, Жалолиддин Мангуберди ордени Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий мукофоти ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига мувофиқ ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаои Олий Мажлисига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2000 йил 29 августдаги

ПФ-2708-сон Фармонига

1-ИЛОВА



ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ

ОРДЕНИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ


1. Жалолиддин Мангуберди ордени билан Ватан сарҳадларини, она юртимиз тупроғини, мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишда, уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намунасини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари мукофотланадилар.


2. Жалолиддин Мангуберди ордени Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий мукофоти ҳисобланади.


3. Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги тақдимнома мудофаа ва ҳукуқни муҳофаза қилиш идораларининг республика органлари раҳбарлари томонидан киритилади.


4. Жалолиддин Мангуберди ордени билан Ўзбекистоп Республикаси Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Президентини Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.


5. Жалолиддин Мангуберди ордени ва мукофотлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тантанали ва ошкоралик вазиятида топширилади.


6. Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади ва улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

7. Жалолиддин Мангуберди ордени кўкракнинг ўнг томонига тақиб юрилади.


8. Жалолиддин Мангуберди ордени билан марҳум шахс тақдирланган ҳолда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бирйўла тўланадиган пул мукофоти унинг оила аъзоларига топширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2000 йил 29 августдаги

ПФ-2708-сон Фармонига

2-ИЛОВА



"JALOLIDDIN MANGUBERDI"

ОРДЕНИ ТАВСИФИ


"Jaloliddin manguberdi" ордени 925-пробали кумушдан тайёрланади, у кумушранг қиррали нурлар таралувчи бешбурчак шаклга эга. Бешбурчакни ўз ичига олган доира диаметри -55,0 миллиметр.


Орден марказида оқ хошия ўраб турган айлана бўйлаб Жалолиддин Мангубердининг нурлар таралиб турган фондаги тилларанг қабариқ тасвири туширилган. Унинг ортидаги фон зангори рангли эмаль билан қопланган.


Ҳошия юқорисида доира бўйлаб "Jaloliddin manguberdi" сўзлари ёзилган. Ҳошиянинг ташқи диаметри -35,0 миллиметр.


Ҳошиянинг пастки қисмида яшил эмаль билан қопланган иккита дафна шохлари бўлиб, уларнинг япроқлари орасида фианит кристаллари жойлаштирилган.


Ҳошия юқорисидаги марказ бўйлаб тилларанг муссаман жойлаштирилган бўлиб, у диаметри 8 миллиметрли доирани эгаллайди.


Орденнинг орқа томони ботиқдир. Унинг марказида қадаш учун мўлжалланган гайкали штифт бор.


Пастки қисмида орден рақами 1,0 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.





























Время: 0.1609
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск