ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2019 й. 535-сон "Халқаро цирк санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2019 й.

N 535




ХАЛҚАРО ЦИРК САНЪАТИ ФЕСТИВАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Дунё халқларининг цирк санъати ютуқларидан баҳраманд бўлиш, ўзбек миллий цирк санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, унинг обрў-эътиборини, санъат соҳасидаги ўрни ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини ошириш, халқлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва "Ўзбек давлат цирки" давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 январдаги 55-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Халқаро цирк санъати" фестивалини (кейинги ўринларда Фестиваль деб аталади) 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "Халқаро цирк санъати" фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда Фестивални ўтказиш учун ҳомийлик хайрияларини жалб этиш чораларини кўриш;

Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат, статуэтка намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юклансин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзбек давлат цирки" давлат муассасаси биносининг атрофидаги ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Фестиваль веб-сайтини тайёрлаб, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилишини ҳамда мунтазам равишда янгиликлар, фотосуратлар, аудио ва видео материаллар билан янгилаб борилишини таъминласин.


7. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

50 фоизи - Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буюртманомаларига асосан Фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Фестивални ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 июнь































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск