ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2004 й. 276-сон "Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шади конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2004 й.

N 276



МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД

БИТИМ ШАРТЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚАНДИМ ГУРУҲИ,

ХАУЗАК, ШАДИ КОНЛАРИНИ ОЧИШ ВА УСТЮРТ

МИНТАҚАСИДА ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ

ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА



Қандим гуруҳи, Хаузак ва Шади газ конденсати конларини очишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва махсус технологияларни жалб этиш йўли билан углеводородлар қазиб олиш ва экспорт қилишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"ЛУКОЙЛ" нефть компанияси" очиқ акциядорлик жамияти (Россия) ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси томонидан юридик шахс бўлмаган инвесторлар консорциуми (кейинги ўринларда Инвестор деб аталади) ташкил этилганлиги;

лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши ишлаб чиқилгани, Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шади участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича Маҳсулот тақсимотига оид битим лойиҳаси (Маҳсулот тақсимотига оид битим) тайёрлангани ва келишиб олинганлиги;

Ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссияси томонидан Маҳсулот тақсимотига оид битимнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари ва матни маъқуллангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси билан Инвестор ўртасидаги Маҳсулот тақсимотига оид битим маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов Ўзбекистон Республикаси номидан ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси А.А. Азизов "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси номидан Битимни имзолашга вакил қилинсин.


3. Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ваколатли орган этиб белгилансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, агар Ўзбекистон Республикаси билан Инвестор ўртасидаги Маҳсулот тақсимотига оид битим имзолангандан кейин Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига (ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларини, атроф-муҳитни ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича стандартларга (нормалар, қоидаларга) ўзгартиришлардан ташқари) оператор фаолияти шароитларини ёмонлаштирадиган бирон-бир ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилса, у ҳолда операторга нисбатан Битимни имзолаш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари тўлиқ татбиқ этилади.


5. Ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссияси томонидан "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Инвесторга белгиланган тартибда ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига 1-иловага* мувофиқ шакл бўйича лицензия берилсин.


6-8. Махфий.


9. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни амалга ошириш тартиби ва механизми тўғрисидаги қарори лойиҳасини киритсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.1357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск