Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2004 й. 274-сон "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2004 й.

N 274



ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ташкилий тузилмаси, 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорига марказий аппарат тузилмасига, зарурат бўлганда, ходимларнинг чекланган умумий сони ҳамда уларни таъминлаш маблағлари доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Агентлик тизимига кирувчи нашриётлар ва матбаа корхоналари негизида нашриёт-матбаа ижодий уйлари ташкил этиш;

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Жамиятга қарашли босмахонани давлат корхонаси сифатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ихтиёрига бериш;

А.Қодирий номидаги ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги нашриётлар ижодий жамоаларининг уларни "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриётига қўшиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти тўғрисидаги низомни ҳамда унга А.Қодирий номидаги ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги нашриётларнинг қўшилишини ҳисобга олган ҳолда унинг тузилмасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриётини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 20 мартдаги 154-сон қарорининг 6-банди ҳамда қарорга 2, 2а-иловалар;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 3 июлдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 37-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 июндаги

274 - сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бошқарувининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Нашриёт-матбаа ижодий уйлари  (НМИУ)


1. Ғ.Ғулом номидаги НМИУ

2. "Ўқитувчи" НМИУ

3. Чўлпон номидаги НМИУ

4. "Ўзбекистон" НМИУ

Нашриёт


"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти

Матбаа корхоналари


Кўзи ожизлар учун босмахона

Инфратузилма ташкилоти


Маъмурий бинолардан фойдаланиш ва уларнинг таъминоти бошқармаси

Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари

Нашриётлар


1. "Ҳаёт" нашриёти

2. "Насаф" нашриёти

3. "Фарғона" нашриёти

4. "Сангзор" нашриёти

5. "Хоразм" нашриёти

6. "Наманган" нашриёти

7. "Зиё" нашриёти

8. "Зарафшон" нашриёти

9. "Бухоро" нашриёти

10. "Билим" нашриёти

11. "Қорақалпоғистон" нашриёти

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 272-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 6, 56-модда.































Время: 0.1330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск