Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2004 й. 282-сон "Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг "Универсиада-2004" спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2004 й.

N 282




ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ТАЛАБАЛАРИНИНГ "УНИВЕРСИАДА-2004" СПОРТ

МУСОБАҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари орасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун жаҳон андозаларига мос шарт-шароитларни яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларнинг ўз куч-қудрати ва имкониятларига ишонч туйғуларини ҳамда она-Ватанга фидоийлик фазилатларини тарбиялаш, мусобақалар билан боғлиқ маданий-маърифий тадбирлар самарасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. "Универсиада-2004" спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби 1-иловага ҳамда спорт ўйинларини ўтказиш дастури 2-иловага, унинг очилиш ва ёпилиш маросими сценарийси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмитага:

жорий йилнинг 28 августигача мусобақалар ўтадиган спорт иншоотларининг халқаро талаблар даражасида ҳозирланишини ва замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланишини ҳамда тадбирлар ўтадиган барча жойларда ободонлаштириш ишларини таъминлаш;

универсиада иштирокчиларининг яшаш жойларини, ошхона ва маданий тадбирлар ўтадиган манзилларни талаб даражасида тайёрлаш вазифаси юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

"Универсиада-2004" спорт мусобақаларининг тантанали очилиши ва ёпилиши маросимларининг юксак савияда ўтишини ташкил этсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мусобақалар иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни, мусобақалар даврида тез тиббий хизмат кўрсатишни ва дам олиш, овқатланиш жойларида санитария хавфсизлигининг талаб даражасида бўлишини таъминлаш топширилсин.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомасига мувофиқ мусобақалар иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларининг йўл харажатлари учун имтиёзли тариф қўллашни назарда тутсин.


7. Республика "Ватанпарвар" ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда "Қуёш физикаси" илмий-ишлаб чиқариш марказида универсиада машъаласини ёқиш ва уни Самарқанд шаҳрига етказиш билан боғлиқ барча ташкилий-хавфсизлик тадбирларини амалга оширсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргаликда "Универсиада-2004" мусобақалари давомида тадбирлар ўтадиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига "Универсиада-2004" мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 15 июндаги

282-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Универсиада-2004" спорт мусобақаларининг

якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Холмуродов Р.И.

-

Самарқанд вилоятининг ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари




Ташкилий қўмита аъзолари:


Азизхўжаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Абдувохитов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Юсупов К.Ю.

-

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси


Носиров А.Н.

-

Миллий Олимпия қўмитаси раиси


Жаҳонгирова Д.Н.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Назиров Ф.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Зокиров Ф.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи


Ҳусанбоев Б.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Рўзиев Ф.Қ.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Ҳусанов Ж.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг раҳбари


Ҳазратқулов М.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


Муллажонов Т.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ғуломов Ш.Т.

-

Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


Бахолдин В.Я.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Абдураҳимов Б.

-

"Ўзбекнаво" бирлашмаси бош директори


Абдуқаҳҳоров А.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси


Ахматов М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими































Время: 0.2015
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск