ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Осиё, Арабистон /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.04.2019 й. ПҚ-4299-сон "Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2019 й.

N ПҚ-4299



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОРЕЯ

РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлигини янада фаоллаштириш ва устувор масалаларни амалда рўёбга чиқариш, шунингдек, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ва секторларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш масалалари бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси (кейинги ўринларда - Элчихона)нинг иш ҳақи фондига тегишли ўзгартириш киритиб, киритилаётган бирликларни янги ташкил этилаётган бўлимлар ўртасида тақсимлаган ҳолда қўшимча равишда биринчи котиб (1 та бирлик) ва иккинчи котиб (1 та бирлик) лавозимлари киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Элчихонанинг 2019 йил учун харажатлар сметасини мазкур хорижий муассасанинг ташкилий-штат тузилмасидаги янгиланишларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Элчихона харажатларини ташкилий-штат тузилмасидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Давлат бюджетида хориждаги муассасаларни молиялаштириш бўйича тасдиқланган миқдорлар доирасида молиялаштирсин;

Элчихонага битта енгил автомашина харажатлари учун қўшимча лимит ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 23 апрелдаги

ПҚ-4299-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2095-сон қарорининг 2-иловаси "Бир ойлик миқдор (АҚШ доллари)" устуни 17-позициясидаги "4500" рақами "10000" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 16 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари штатлар жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1369-сон қарорининг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3950-сон қарорида:


а) 1-банддаги "ва туризм бўйича маслаҳатчи (1 штат бирлиги) ҳамда савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи ёрдамчиси (1 штат бирлиги)" сўзлари "бўйича маслаҳатчи (1 штат бирлиги) ва биринчи котиб (туризмни ривожлантириш масалалари бўйича) (1 штат бирлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) Илованинг "Дипломатик ходимлар таркиби" бўлимида:


2-банддаги "ва туризм" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банддаги "Савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи ёрдамчиси" сўзлари "Биринчи котиб (туризмни ривожлантириш масалалари бўйича)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд "Биринчи котиб" сўзларидан кейин "(сиёсий, консуллик масалалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича)" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 апрель























































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск