ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 й. ПҚ-4145-сон "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2019 й.

N ПҚ-4145



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ

ЎРТАСИДА КЎП ҚИРРАЛИ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига қилган расмий ташрифи Ўзбекистон-Германия тарихида дўстлик ва шериклик муносабатларининг янги саҳифасини очди, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ўзаро англашувни чуқурлаштиришга кучли туртки берди.

Очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда ўтган олий даражадаги самарали музокаралар, Бундестагдаги, Бавария ҳукуматидаги ва ишбилармон доиралар билан бўлиб ўтган учрашувлар томонларнинг Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган икки томонлама интилишларининг кучайганлигини яна бир бор тасдиқлади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва қўшма қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни тўлиқ ҳажмда амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германия Федератив Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, шунингдек хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германия Федератив Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германия Федератив Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминлаш механизми 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 3-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармони билан ташкил этилган Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи:

имзоланган ҳужжатларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шу жумладан Германия Федератив Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувлар ҳамда алоҳида ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича мамлакат ички тартиб-таомилларини ўз вақтида амалга ошириш устидан доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил қилиш;

мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")нинг сўзсиз ижро этилиши бўйича масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган амалий чоралар тўғрисида ҳисоботларни ҳар ойда эшитиш;

сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек ушбу масалалар бўйича немис томони, аввало Инвестиция ва технологиялар бўйича Ўзбекистон-Германия қўмитаси доирасида мунтазам ва самарали ҳамкорликни ташкил қилишни таъминласин.


4. Масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:

"Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланган ҳолда тармоқ жадвалларини ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига қадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижроси бўйича маълумотларни тегишлича Ташқи ишлар вазирлигига - 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига - 3-иловага* мувофиқ тақдим этишни таъминласин.

Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларининг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.

Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 февраль













































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск