ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 й. ПҚ-4147-сон "Ўзбекистон Республикасининг Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясига аъзолиги тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2019 й.

N ПҚ-4147



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО

ИСЛОМ САВДО-МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИ

ҲАМДА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ЭКСПОРТ

КРЕДИТЛАРИНИ СУҒУРТАЛАШ ИСЛОМ

КОРПОРАЦИЯСИГА АЪЗОЛИГИ

ТЎҒРИСИДА


Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришда илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолигини инобатга олган ҳолда:


1. Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (кейинги ўринларда - ХИСМК) ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси (кейинги ўринларда - ИЭКСИК) аъзолигига кириши тўғрисидаги қарори маъқуллангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Халқаро ислом савдо-молия корпорациясини таъсис этиш тўғрисида 2006 йил 30 майдаги Битим (кейинги ўринларда - Битим);

Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисида 1992 йил 19 февралдаги Битим қабул қилинсин.


3. Қуйидаги функциялар:

мазкур қарорнинг 2-бандида қайд этилган битимлар билан боғлиқ масалалар бўйича ХИСМК ва ИЭКСИК билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига;

ХИСМК ва ИЭКСИК ўз авуарларини сақлаши мумкин бўлган депозитарий - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев Ўзбекистон Республикаси номидан Ислом тараққиёт банки гуруҳи бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унга қуйидагилар:

Ислом тараққиёт банки гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишларида, жумладан ХИСМК ва ИЭКСИКнинг Бош ассамблеяларида Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш;

Халқаро ислом савдо-молия корпорациясини таъсис этиш тўғрисидаги Битим ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисидаги Битим Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилингани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ХИСМК ва ИЭКСИКга билдиришнома йўллаш ваколатлари берилсин.


5. Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси устав капиталига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ИЭКСИКнинг 347 500 АҚШ доллари эквивалентидаги (умумий қиймати 250 000 ислом динорига тенг) 250 та акциясига ҳамда ХИСМКнинг 695 000 АҚШ доллари эквивалентидаги (умумий қиймати 500 000 ислом динорига тенг) 50 дона акциясига ўрнатилган тартибда обуна бўлишни таъминласин.


7. Молия вазирлиги иловага мувофиқ тасдиқланган тўловлар жадвалига асосан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ИЭКСИК акцияларининг 50 фоизига обуна ҳақини тўлаш учун 125 000 ислом динори эквиваленти ҳамда ХИСМК акцияларига обуна ҳақини тўлаш учун 500 000 ислом динори эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ажратсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4147-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда

Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш

ислом корпорацияси устав капиталига Ўзбекистон

Республикаси бадалларини тўлаш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Йиллар

ИЭКСИК акциялари

бўйича бадаллар тўлови


ХИСМК акциялари

бўйича бадаллар тўлови


Йиллар

бўйича жами

тўловлар

АҚШ

долларида


Акциялар

сони*

Акциялар нархи


Акциялар

сони

Акциялар нархи**


Ислом

динорида


АҚШ

долларида


Ислом

динорида


АҚШ

долларида


1.

2019 й.


62

62 000,0

86 180,0

16

160 000,0

222 400,0

308 580,0

2.

2020 й.


63

63 000,0

87 570,0

17

170 000,0

236 300,0

323 870,0

3.

2021 й.


-

-

-

17

170 000,0

236 300,0

236 300,0

ЖАМИ:


125*

125 000,0

173 750,0

50

500 000,0

695 000,0

868 750,0

        

*) ИЭКСИК 1 дона акциясининг баланс нархи акциянинг 2018 йил учун белгиланган баланс нархидан келиб чиқиб, 1 000 ислом динори миқдорида олинган. Акциянинг баланс нархи ҳар йили ИЭКСИКнинг молиявий ҳисоботлари якунларига кўра белгиланади.

Ушбу сон обуна бўлиш кўзда тутилган ИЭКСИК жами акцияларнинг 50 фоизини ташкил қилади, қолган 50 фоиз акциялар учун тўлов ИЭКСИК талабномаси бўлган тақдирда амалга оширилади. ИЭКСИК акцияларига тўлов АҚШ долларида тўлов санасидаги курс бўйича амалга оширилади. Ислом динорининг 2019 йил 1 февралдаги курси - 1 ИД = 1,39 АҚШ доллари.


**) ХИСМК 1 дона акциясининг баланс нархи акциянинг 2018 йил учун белгиланган баланс нархидан келиб чиқиб, 10 000 ислом динори миқдорида олинган. Акциянинг баланс нархи ҳар йили ХИСМКнинг молиявий ҳисоботлари якунларига кўра белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 февраль






























Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск