ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.04.2019 й. ПҚ-4271-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2019 й.

N ПҚ-4271



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҒАРБИЙ ҚИСМИДА

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) ўртасида 2018 йил 28 декабрда "Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун қиймати 145,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланди;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш орқали 27,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади;

лойиҳани амалга ошириш муддати беш йил (2019-2023 йиллар) этиб белгиланган.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари техник-иқтисодий асослари 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича ОТБ қарзини сўндириш ва фоизларни тўлаш прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ОТБ қарзи бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш юзасидан улушлар тақсимоти прогнози 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштириш "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади;

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва "Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ лойиҳани амалга ошириш, ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан ижро этувчи органлар ҳисобланади;

лойиҳани амалга ошириш даврида ОТБ қарзи бўйича фоизларни тўлаш ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

ОТБ қарзини сўндириш ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилдан бошлаб "Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан улушларни 3-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига "Ўзсувтаъминот" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва "Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ билан ОТБ қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда - Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим) имзолаш ваколати берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда қарз битими ҳамда Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулоса берсин.


6. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси зиммасига:

лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асослари параметрларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш;

ОТБ қарзидан мақсадли фойдаланиш ва Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ОТБ қарзини сўндириш ва улар бўйича фоизларни тўлаш учун "Туямўйин - Нукус" МСҚФБ томонидан маблағлар ўз вақтида жамланиб борилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши сув қувурлари иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари ажратилишини таъминласин.


8. Лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаси "Ўзсувтаъминот" АЖга уни соҳага ихтисослашган мутахассис билан қўшимча бутланган ҳолда юклатилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар йили ривожлантириш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда лойиҳани белгиланган тартибда тегишли йил учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастурига киритилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб, кейинги йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда "Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ маблағларига қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети параметрларида ОТБ қарзи бўйича фоизларни тўлаш, асосий қарзни сўндириш учун маблағларни назарда тутсин.

11. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўланадиган мажбурий ажратмалар ва тўловлардан;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - юридик шахслар - даромад солиғи тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - жисмоний шахслар-жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилсин.

Ушбу бандда назарда тутилган солиқ имтиёзлари тақдим этиш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси эканлиги белгилаб қўйилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 апрелдаги

ПҚ-4271-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик

суви таъминоти тизимини ривожлантириш"

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

параметрлари техник-иқтисодий асослари

Т/р

Харажатлар

категориясининг номи


Ўлчов

бирлиги


Жами*


шу жумладан:


ОТБ қарз

маблағлари

ҳисобига


Ўзбекистон

Республикаси

улуши ҳисобига


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг. АҚШ

долл. экв.


172 329,86

145 000,00

27 329,86

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг. АҚШ

долл. экв.


145 000,00

145 000,00

0,00


шу жумладан:






2.1.

Қурилиш-монтаж ишлари ва товарлар


минг. АҚШ

долл.экв.


111 300,00

111 300,00



шундан:






2.1.1.

базавий қиймати


минг. АҚШ

долл. экв.


87 488,63

87 488,63


2.1.2.

категория бўйича тақсимламаган маблағлар


минг. АҚШ

долл. экв.


23 811,37

23 811,37


2.2.

Машина ва механизмлар


минг. АҚШ

долл.экв.


10 850,00

10 850,00



шундан:






2.1.1.

базавий қиймати


минг. АҚШ

долл. экв.


9 400,19

9 400,19


2.1.2.

категория бўйича тақсимламаган маблағлар


минг. АҚШ

долл. экв.


1 449,81

1 449,81


2.3.

Лойиҳани бошқариш


минг. АҚШ

долл.экв.


3 260,00

3 260,00


2.4.

Тренинглар, шарҳлар ва салоҳиятни кучайтириш


минг. АҚШ

долл.экв.


2 350,00

2 350,00


2.5.

Лойиҳа бўйича кўзда тутилмаган харажатлар


минг. АҚШ

долл.экв.


10 360,00

10 360,00


2.6.

Инвестиция даврида молиявий харажатлар


минг. АҚШ

долл. экв.


6 880,00

6 880,00


3.

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг. АҚШ

долл. экв.


27 329,86


27 329,86

        

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 апрелдаги

ПҚ-4271-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви

таъминоти тизимини ривожлантириш" лойиҳаси

бўйича ОТБ қарзини сўндириш ва фоизларни тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


ОТБ қарз миқдори

145,0 млн. АҚШ долл.

Қарз муддати

25 йил

Имтиёзли давр

5 йил

Фоиз ставкаси

2 фоиз

минг АҚШ доллари

Йиллар


Тўланадиган

фоизлар


Асосий қарз

қайтарилиши


Жами

қайтариладиган

маблағ


2023 йил 5 ноябрь



3 625,0

3 625,0

2024 йил 5 май



3 625,0

3 625,0

2024 йил 5 ноябрь



3 625,0

3 625,0

2025 йил 5 май


1 364,3

3 625,0

4 989,3

2025 йил 5 ноябрь


1 341,3

3 625,0

4 966,3

2026 йил 5 май


1 318,6

3 625,0

4 943,6

2026 йил 5 ноябрь


1 282,4

3 625,0

4 907,4

2027 йил 5 май


1 246,1

3 625,0

4 871,1

2027 йил 5 ноябрь


1 209,9

3 625,0

4 834,9

2028 йил 5 май


1 173,6

3 625,0

4 798,6

2028 йил 5 ноябрь


1 137,4

3 625,0

4 762,4

2029 йил 5 май


1 101,1

3 625,0

4 726,1

2029 йил 5 ноябрь


1 064,9

3 625,0

4 689,9

2030 йил 5 май


1 028,6

3 625,0

4 653,6

2030 йил 5 ноябрь


992,4

3 625,0

4 617,4

2031 йил 5 май


956,1

3 625,0

4 581,1

2031 йил 5 ноябрь


919,9

3 625,0

4 544,9

2032 йил 5 май


883,6

3 625,0

4 508,6

2032 йил 5 ноябрь


847,4

3 625,0

4 472,4

2033 йил 5 май


811,1

3 625,0

4 436,1

2033 йил 5 ноябрь


774,9

3 625,0

4 399,9

2034 йил 5 май


738,6

3 625,0

4 363,6

2034 йил 5 ноябрь


702,4

3 625,0

4 327,4

2035 йил 5 май


666,1

3 625,0

4291,1

2035 йил 5 ноябрь


629,9

3 625,0

4 254,9

2036 йил 5 май


593,6

3 625,0

4218,6

2036 йил 5 ноябрь


557,4

3 625,0

4 182,4

2037 йил 5 май


521,1

3 625,0

4 146,1

2037 йил 5 ноябрь


484,9

3 625,0

4 109,9

2038 йил 5 май


448,6

3 625,0

4 073,6

2038 йил 5 ноябрь


412,4

3 625,0

4 037,4

2039 йил 5 май


376,1

3 625,0

4001,1

2039 йил 5 ноябрь


339,9

3 625,0

3 964,9

2040 йил 5 май


303,6

3 625,0

3 928,6

2040 йил 5 ноябрь


267,4

3 625,0

3 892,4

2041 йил 5 май


231,1

3 625,0

3 856,1

2041 йил 5 ноябрь


194,9

3 625,0

3 819,9

2042 йил 5 май


158,6

3 625,0

3 783,6

2042 йил 5 ноябрь


122,4

3 625,0

3 747,4

2043 йил 5 май


86,1

3 625,0

3 711,1

Жами:


27 289,2

145 000,0

172 289,2

       

Изоҳ. Инвестиция давридаги қарз бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар ОТБ ҳисобидан қопланади ва асосий қарзга капитализация қилинади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 апрелдаги

ПҚ-4271-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида

ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш"

лойиҳаси доирасида ОТБ қарзи бўйича хизмат кўрсатиш

харажатларини қоплаш юзасидан улушлар тақсимоти

ПРОГНОЗИ

Йиллар


"Туямўйин-Нукус" МСҚФБ улуши


Қорақалпоғистон Республикаси

бюджетининг улуши


2023


0,0%

100,0%

2024


2,8%

97,2%

2025


29,5%

70,5%

2026


30,8%

69,2%

2027


31,9%

68,1%

2028


33,1%

66,9%

2029


34,1%

65,9%

2030


35,3%

64,7%

2031


39,1%

60,9%

2032


43,0%

57,0%

2033


47,5%

52,5%

2034


52,3%

47,7%

2035


57,8%

42,2%

2036


63,8%

36,2%

2037


70,5%

29,5%

2038


78,0%

22,0%

2039


86,3%

13,7%

2040


95,0%

5,0%

2041


100,0%

0,0%

2042


100,0%

0,0%

2043


100,0%

0,0%

        

Изоҳ. Ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда "Туямўйин-Нукус" МСҚФБнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ОТБнинг молиявий маблағларига хизмат кўрсатишда ушбу мақсадлар учун харажатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг улушига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб мазкур корхонанинг улуши ўзгариши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 апрель
































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск