ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2019 й. ПҚ-4217-сон "Ҳарбий бўлинмаларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2019 й.

N ПҚ-4217



ҲАРБИЙ БЎЛИНМАЛАРНИ ДАВЛАТ

МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг бошқарув органлари, бирлашма, қўшилма, қисм, муассаса ва ҳарбий тузилмаларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартибига ягона ёндашувни таъминлаш, ҳарбий анъаналарни мустаҳкамлаш, ғурур ва ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, бўлинмаларни жанговар-хизмат фаолиятда юксак натижаларни қўлга киритишга рағбатлантириш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни мустақиллик ғояларига садоқат ва ҳарбий бурчни сўзсиз бажариш руҳида тарбиялаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг бошқарув органлари, бирлашма, қўшилма, қисм, муассаса ва ҳарбий тузилмаларини (кейинги ўринларда - ҳарбий бўлинмалар) давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ҳарбий бўлинмаларга топшириладиган давлат мукофоти шон-шараф, жасорат ва ифтихор рамзи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳар бир ҳарбий хизматчисига Ватани олдидаги унинг муқаддас бурчи, халқига садоқати, жасорат ва қатъийликни ёдига туширишга хизмат қилади, шунингдек, жанговар-хизмат фаолиятида юксак натижаларга эришганлиги учун ҳарбий бўлинмаларни рағбатлантиришнинг олий шакли ҳисобланади.


3. Белгилансинки, давлат мукофотлари билан ҳарбий бўлинмалар Ватан ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича операцияларда ҳарбий бурчни бажаришда шахсий таркибнинг жасорати ва хизмати, намоён этган қаҳрамонлиги, жасорати, қатъийлиги ва мардлиги, аксилтеррор операциялардаги иштироки, жанговар-хизмат вазифаларни бажариш мобайнида кўрсатган фидойилиги, жанговар тайёргарлик ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишдаги юқори кўрсаткичлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини, ҳарбий илм-фанни, мамлакатнинг мудофаа саноатини ривожлантиришда қўшган ҳиссаси ва юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашдаги катта ютуқлари учун тақдирланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

мазкур қарорнинг мазмун ва моҳиятини шахсий таркибга етказиш бўйича кенг тушунтириш ишларини ташкил қилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 февраль

































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск