ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2019 й. ПҚ-4161-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2019 й.

N ПҚ-4161



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ УЗУМЧИЛИК

ВА ВИНОЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида:

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Агентликни унга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан таъминласин.

10. Узум етиштирувчиларни Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлашнинг шундай тартиби ўрнатилсинки, унга мувофиқ янги узум плантацияларини яратиш учун субсидиялар:

томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда;

35 гектардан зиёд узум плантацияларида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқларни, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуришга ҳар 35 гектар учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади;

Бунда:

субсидиялар техник навли узум плантациялари учун Жамғарма ҳамда хўраки ва кишмишбоп узум плантациялари учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан субсидияларнинг бошқа суммалари ва узум етиштирувчиларни молиялаштиришнинг қўшимча йўналишлари белгиланиши мумкин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан субсидияларнинг бошқа суммалари ва узум етиштирувчиларни молиялаштиришнинг қўшимча йўналишлари белгиланиши мумкин.


11. Узум етиштирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори 3-бандининг "г" кичик банди татбиқ этилсин.

12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маҳаллий вино маҳсулотларини хорижий мамлакатлардаги анъанавий бозорлар ҳудудида, шу жумладан импорт божхона божларини камайтириш (бекор қилиш) ва тартибга солишнинг тарифсиз чораларини соддалаштириш орқали илгари суриш бўйича таклифлар киритсин.


13. Тошкент кимё-технология институти ва "Энология лабораторияси" ДУКга Тошкент шаҳри, Сергели тумани, 2-даҳа, Лутфикор кўчаси, 64а-уй манзилида жойлашган Сергели саноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари, шунингдек унга туташ ҳудудни "Виночилик технологияси ва саноат узумчилиги" факультети, Тошкент кимё-технология институти қошидаги Виночилик соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази ва "Энология лабораторияси" ДУКни жойлаштириш учун берилсин.

15. Агентлик икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

"Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида таклифларни;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;

виночилик корхоналарининг узумни бирламчи қайта ишлаш бўйича мавжуд шохобчаларини модернизация қилиш дастурини киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур дастурга киритилган лойиҳаларни молиялаштириш имкониятини назарда тутган ҳолда халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг камида 7 йил муддатга имтиёзли кредит линияларини жалб этиш, шунингдек жалб этилган маблағлардан маҳаллий харидлар учун фойдаланишни таъминласин.


16. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаевга - Агентлик фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича масалаларни, ташкилий-техник, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа тадбирларни амалга ошириш, шунингдек узум плантациялари ва виночилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаковга - янги сотув бозорларига чиқиш ҳамда тайёр алкоголь ва тамаки маҳсулотлари экспорти ҳажмларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 февраль


































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск