ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси /

Ўзбекистон Республикасининг 01.07.2019 й. ЎРҚ-546-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.05.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 21.06.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

01.07.2019 й.

N ЎРҚ-546



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 21 июнда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси фаолиятини тартибга солишдан иборат.



2-модда. Ўзбекистон Республикасининг

Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунчилик

Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.



3-модда. Ўзбекистон Республикаси

Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми

Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органидир.

Ҳисоб палатаси юридик шахс бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


4-модда. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари

Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун (бундан буён матнда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун деб юритилади) лойиҳасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг экспертизасини ҳамда ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш;

қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш;

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганиш ҳамда назорат қилиш;

бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш;

бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш;

бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослилиги ҳамда самарадорлигини баҳолаш;

солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш;

ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижроси устидан назоратни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш;

республика ижро этувчи ҳокимият органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш.


5-модда. Ҳисоб палатаси фаолиятининг

асосий принциплари

Ҳисоб палатаси фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик ва шаффофликдан иборатдир.



6-модда. Қонунийлик принципи

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.

Қонун талабларини аниқ бажаришдан ва уларга риоя этишдан ҳар қандай тарзда чекиниш, бунинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликнинг бузилишидир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.



7-модда. Мустақиллик принципи

Ҳисоб палатаси ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.

Ҳисоб палатаси фаолиятига давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг аралашуви тақиқланади.

Ҳисоб палатаси фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.



8-модда. Холислик принципи

Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини ишларнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш орқали, Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинадиган қарорларга субъектив фикрларнинг таъсир қилишига йўл қўймаган ҳолда амалга ошириши шарт.



9-модда. Очиқлик ва шаффофлик принципи

Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган кундан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.

Ҳисоб палатаси молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.

Ҳисоб палатаси назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар мустасно.

Ҳисоб палатаси ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради


10-модда. Ҳисоб палатасининг бўйсунуви

ва ҳисобдорлиги

Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади, Президентга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳисобдордир.



2-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ВА ТАРКИБИ


11-модда. Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва таркиби

Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва штатларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ҳисоб палатаси Ҳисоб палатасининг раиси, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларидан, шунингдек Ҳисоб палатасининг шўъба мудирлари, бош инспекторлари, етакчи инспекторлари, инспекторлари ёрдамчи ва техник ходимларидан иборат таркибда тузилади.


12-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини ва

ходимларини лавозимга тайинлаш ҳамда

лавозимидан озод қилиш

Ҳисоб палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Ҳисоб палатасининг раиси бошчилик қилади. Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинланади.

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.

Ҳисоб палатасининг шўъба мудирлари, бош инспекторлари, етакчи инспекторлари, инспекторлари, ёрдамчи ва техник ходимлари Ҳисоб палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.


13-модда. Ҳисоб палатаси раисининг ваколатлари

Ҳисоб палатасининг раиси:

Ҳисоб палатаси ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги, шу жумладан Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлиги таъминланишига доир ахборотни тизимли асосда тақдим этади;

Ҳисоб палатаси зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида назоратни ташкил этиш тўғрисида фармойиш қабул қилади;

Ҳисоб палатаси томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида Ҳисоб палатаси фаолиятига тааллуқли масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисларида иштирок этиши, кўриб чиқиш учун масалалар киритиши ва кўрилаётган масала юзасидан фикр билдириши мумкин;

чет давлатларнинг тегишли ташқи аудит ва молиявий назорат органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузади;

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этади;

меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ҳисоб палатасига ходимларни ишга қабул қилишни амалга оширади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;

буйруқлар чиқаради ва Ҳисоб палатасининг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Ҳисоб палатасининг штат жадвалини тасдиқлайди.


14-модда. Ҳисоб палатаси раиси биринчи ўринбосарининг

ва ўринбосарларининг ваколатлари

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ўз ваколатларини қонунчиликка ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентига мувофиқ амалга оширади.

Ҳисоб палатасининг раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосарларидан бири амалга оширади.


15-модда. Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг

ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари хизмат мажбуриятларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида, ижро этувчи ҳокимият органлари ҳайъатларининг ва бошқа давлат органларининг мажлисларида Ҳисоб палатаси фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилаётганда ҳозир бўлиш;

қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, назорат объектларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш, уларнинг ҳужжатлари ҳамда материалларидан фойдаланиш, ҳар қандай ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни кўздан кечириш;

қалбакилаштириш, сохталаштириш, талон-торож қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда ҳамда мазкур ғайриқонуний ҳаракатларга чек қўйиш учун зарур ҳужжатлар ва материалларни қонунчиликда белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда олиб қўйиш, ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш далолатномаларини ва олиб қўйилган ҳужжатларнинг рўйхатини тузиш ҳамда зарурат бўлганда кассани, касса хоналарини ва хизмат хоналарини, омборларни ҳамда архивларни муҳрлаш;

давлат органларининг мансабдор шахсларига сўровлар юбориш;

назорат объектларининг мансабдор шахсларидан назоратни ўтказиш чоғида аниқланган қоидабузарликлар фактлари юзасидан ёзма тушунтиришлар, шунингдек ҳужжатларнинг зарур бўлган тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаларини талаб қилиш ва олиш;

назорат объектларининг молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган ҳужжатлар билан танишиш;

назорат натижаларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан аудио-, фото- ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиш;

электрон маълумотлар базаларига оид техник ҳужжатлар билан танишиш;

назорат натижалари бўйича далолатномалар, маълумотномалар ва хулосаларни расмийлаштириш, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш.

Назорат объектларининг раҳбарлари Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига ишлаш учун зарур шароитлар яратиши шарт.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари назорат объектларининг хўжалик фаолиятига аралашишга, шунингдек олинган ахборотни Ҳисоб палатаси раиси томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар ошкор этишга ҳақли эмас.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари назоратни ўтказиш чоғида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаши, назоратни холисона ўтказиши ҳамда унинг натижаларини ҳаққоний акс эттириши шарт.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлик юзага келганлиги тўғрисида Ҳисоб палатаси раисига маълум қилиши, шунингдек бундай тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш чораларини кўриши шарт.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўзи ўтказган назорат натижаларининг холислиги ва ҳаққонийлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.



16-модда. Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг

фаолиятидаги чекловлар

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари:

республика ижро этувчи ҳокимият органларида, хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамда ўзга ташкилотларда бошқа лавозимларни эгаллашга;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;

ўз ваколатларини амалга ошириш даврида сиёсий партияга аъзо бўлишга ҳақли эмас.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари даврида сиёсий партияга аъзоликни, бундай аъзолик мавжуд бўлган тақдирда, тўхтатиши шарт.



3-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР

БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ


17-модда. Ҳисоб палатасининг давлат органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги

ҳамда ахборот алмашиши

Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда ахборот, шу жумладан электрон шаклдаги ахборот алмашишни амалга оширади.

Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувда белгиланган тартибда бюджет ва смета-штат интизомининг, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари ҳақидаги маълумотлар юзасидан ахборот алмашишни амалга оширади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ҳисоб палатасининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишида унга ўз ваколатлари доирасида ёрдам кўрсатиши шарт.



18-модда. Ҳисоб палатаси қонуний талабларининг

бажарилиши мажбурийлиги

Ҳисоб палатасининг қонуний талаблари, шу жумладан қонунчиликка риоя этиш, ҳужжатларни, назорат материалларини ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, мутахассислар ажратиш, қонунчиликни бузганлик фактлари бўйича ҳозир бўлиш ва тушунтиришлар бериш тўғрисидаги талаблари барча давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотлар текин тақдим этилади.



19-модда. Ҳисоб палатаси қарорларининг

бажарилиши мажбурийлиги

Ҳисоб палатасининг ўзига берилган ваколатлар доирасида қабул қилинган қарорлари давлат органлари ҳамда мулкчилик шаклидан ва бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурийдир.



4-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ


20-модда. Ҳисоб палатасининг Давлат бюджети тўғрисидаги

қонун лойиҳасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг

экспертизасини ҳамда ўрта муддатли давр учун фискал стратегия

таҳлилини ўтказиш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг экспертизасини ҳамда ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасида:

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳасининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг шакллантирилишини уларнинг кўрсаткичлари асослилигини аниқлаш, уларнинг даромадларини прогноз қилиш ҳамда харажатларини режалаштириш, қарз сиёсати ва бюджетлараро муносабатларнинг сифатига баҳо бериш мақсадида ўрганишни ва таҳлил қилишни амалга оширади;

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича хулоса беради.



21-модда. Ҳисоб палатасининг қабул қилинаётган давлат

дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш

манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга

ошириш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш соҳасида:

қабул қилинаётган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини ўтказади;

давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағлар ўз вақтида ажратилиши устидан назоратни амалга оширади;

давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг тўлиқлиги ҳамда самарадорлиги устидан назоратни амалга оширади.



21-1-модда. Ҳисоб палатасининг давлат харидлари тўғрисидаги

қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат

назоратини амалга ошириш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган давлат харидларининг самарадорлиги ва қонунийлигининг аудитини ўтказади;

давлат харидларини амалга ошириш механизмлари, тартиб-таомиллари ҳамда усулларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган таклифларни тайёрлайди.



21-2-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет жараёнининг

очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан

назоратни амалга ошириш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, давлат молиявий назорат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ўз расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотнинг жойлаштирилиши устидан назоратни амалга оширади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотни жойлаштириш муддатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.



22-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет тизими бюджетларига ва

белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга

маблағлар тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин

иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг

амалга  оширилишини ўрганиш ҳамда назорат

қилиш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганиш ҳамда назорат қилиш соҳасида:

солиқ ва божхона тўловлари йиғилиши даражасининг солиқ турлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги тизимли таҳлилини ўтказади, унинг тармоқлар ва ҳудудлар кесимларида пасайишига таъсир кўрсатган сабаб-оқибат омилларини аниқлайди;

Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар бюджетларининг шакллантирилишини назорат қилади ҳамда унинг мониторингини юритади;

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган база қамраб олинишининг тўлиқлиги, манзилли йўналишлар ҳамда назорат дастурларининг шакллантирилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан солиқ ва бошқа давлат органларининг маълумотлар базасини таҳлил этиш ҳамда мониторинг қилиш асосида назоратни амалга оширади;

давлат мол-мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ҳамда ижарага беришдан олинадиган маблағларнинг бюджет тизими бюджетларига тушумлари билан боғлиқ масалалар юзасидан таҳлил ўтказади ва назоратни амалга оширади;

мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини дивидендларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши нуқтаи назаридан назорат қилади;

яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади ва назорат қилади.


23-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет тизими бюджетларининг

ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг

даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда

сафарбар қилиш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш соҳасида:

давлат органлари ҳамда ўзга ташкилотлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланадиган маълумотлар базасининг ишончлилигини баҳолайди;

иқтисодиёт тармоқлари корхоналари фаолиятининг бюджет тизими бюджетларига қўшимча тушумлар захираларини аниқлашга йўналтирилган таҳлилини амалга оширади;

солиқ солиш тизимини, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида бюджет тизими бюджетлари даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш чораларини кўради;

даромадлар прогнозини сифатли шакллантириш ва бажариш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг тўлиқ йиғилишини ҳамда солиқ тўловчилар тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлашда молия ва давлат солиқ органларининг масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш чораларини кўради.



24-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет тизими бюджетларининг

ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг

амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда

қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча

даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш

соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш соҳасида:

Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар бюджетларининг харажатлар қисми ижро этилиши юзасидан мониторинг юритади;

бюджет маблағларидан, давлат мақсадли жамғармаларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағларидан мақсадли, оқилона ҳамда самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади;

Давлат бюджетининг ижро этилиши ва бюджет тизими бюджетларининг барча даражаларида давлат маблағларининг сарфланиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда давлат харажатларини қисқартириш имкониятларини аниқлаш чораларини кўради;

молия органлари, шу жумладан ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат қилишга доир вазифаларнинг бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар шакллантирилишининг қонунийлиги, уларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ва баҳолашдан ўтказади, улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулосалар тақдим этади.



25-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет тизими

бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ

жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг

мақсадга мувофиқлиги, асослилиги ҳамда самарадорлигини

баҳолаш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослилиги ҳамда самарадорлигини баҳолаш соҳасида:

бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг шакллантирилиши юзасидан мониторинг ўтказади ҳамда назорат қилади;

бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тўлиқ ҳамда самарали бажарилиши устидан назорат қилади;

давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилган ва якунланган лойиҳаларни аудитдан ўтказади, аудит натижалари ҳақидаги ахборотни ҳар чорак охирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.



26-модда. Ҳисоб палатасининг солиқ, божхона ва бюджет

тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга,

тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек

халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш

орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий

усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб

чиқиш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида аниқланадиган бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг турларини ҳисобга олади ва таснифлайди;

назорат тадбирлари натижаларини, шунингдек бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилишини, бунга олиб келаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таҳлил қилади, бюджет тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишини, бунга олиб келаётган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни таҳлил қилади, мазкур қонунчиликни такомиллаштириш, солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш, шунингдек солиқ ставкаларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

бюджет тўғрисидаги қонунчилик нормалари амалга оширилишининг мониторингини ўтказади ва бюджет жараёнидаги четга чиқишларни аниқлайди;

бюджет жараёнининг ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқлигини ўрганади;

яширин иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келадиган омилларни таҳлил қилади, уларни бартараф этиш механизмларини жорий этишга доир таклифларни тайёрлайди ва киритади.


27-модда. Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикасининг

республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси

бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари

ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат

ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари

ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг

тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий

жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар

ишлаб чиқиш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг шакллантирилиши ва ижро этилишини, уларнинг мутаносиблигини таҳлил қилади ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади;

юқори турувчи ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасидаги белгиланган умумдавлат солиқлари ажратмалари нормативларининг, бюджетлараро ажратиладиган трансфертларнинг асослилигини ўрганади;

юқори турувчи ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасидаги харажатлар бўйича мажбуриятларнинг чегараланиши тўғрилигини баҳолайди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифаларни ҳал этишдан келиб чиққан ҳолда барча даражадаги бюджетлар ўртасидаги молиявий ресурслар нисбатини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.



28-модда. Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикаси

қонунлари ижроси устидан назоратни, шунингдек Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари

ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни

ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижроси устидан назоратни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижроси устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан доимий назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади ва уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатларини узайтириш тўғрисидаги таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулосалар киритади.



29-модда. Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикасининг

пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг

активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта

захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо

металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган

операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш

соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш соҳасида:

миллий валютани мустаҳкамлаш, унинг харид қобилиятини ошириш, пул массасини ва пул агрегатларини мақбуллаштириш ҳамда банкдан ташқари пул айланмасини қисқартириш бўйича чора-тадбирларни таҳлил қилади ва баҳолайди;

банк тизимининг молиявий барқарорлигини ўрганади ва таҳлил қилади;

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг ва тўлов балансининг ҳолатини таҳлил қилади;

ички валюта бозорида валютага бўлган талаб ва таклифни ўрганади, миллий валютанинг айирбошланиши ҳолати устидан назоратни амалга оширади;

давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш ҳажмларини ва мақсадга мувофиқлигини баҳолашни, чет эл кредитлари ҳамда грантлари маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида олинган ташқи кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатилиши устидан назоратни амалга оширади;

олтин-валюта захираларининг қайта тикланиши ва уларга доир операциялар устидан назоратни амалга оширади, ташқи активларни бошқариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилади, уларни хорижий банкларга самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, олтин-валюта захиралари, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у томонидан ваколат берилган органлар тарафларнинг бири сифатида қатнашаётган олтин-валюта захиралари билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш бўйича барча қарорларни келишиб олади;

валюта, экспорт ва импорт операциялари ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни амалга оширади;

давлат қарзини самарали бошқариш бўйича мониторинг ўтказади, уларга ўз вақтида ва тўлиқ хизмат кўрсатилиши устидан назоратни амалга оширади.


29-1-модда. Ҳисоб палатасининг коррупцияга қарши

курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга,

шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир

чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат

қилиш соҳасидаги функциялари

Ҳисоб палатаси республика ижро этувчи ҳокимият органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат иштироки улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш соҳасида:

коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади ва назорат қилади ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади;

коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини ўз вақтида жорий этишга ва унинг самарали фаолият кўрсатишига монелик қилаётган омилларни аниқлайди, шунингдек уларни тизимли равишда таҳлил қилади.



5-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ,

НАЗОРАТ ШАКЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ


30-модда. Ҳисоб палатасининг ваколатлари

Ҳисоб палатаси:

республика ижро этувчи ҳокимият органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа давлат органларидан ҳамда ўзга ташкилотлардан ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича материаллар, маълумотлар ва тушунтиришларни сўраб олади;

ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун реал вақт режимида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан банкларнинг маълумотлар базасидан фойдаланади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан давлат маблағларининг банк ҳисобварақларидаги ҳамда ягона ғазна ҳисобварағидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади;

давлат органларини ва уларнинг вакилларини, нодавлат аудиторлик хизматларини ва айрим мутахассисларни назорат ўтказиш учун ўз ваколатлари доирасида жалб этади;

Давлат бюджети даромадлари прогнозининг тўғрилигини баҳолаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг тўлиқ йиғилишини ва солиқ солиш объектларининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган назоратга молия, солиқ органларининг ҳамда бошқа давлат органларининг ходимларини жалб этади;

ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида дастлабки ва якуний назоратни амалга оширади;

сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия, шунингдек Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига хулоса тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудитини ва уни баҳолашни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларнинг қонуний шакллантирилганлиги, мақсадли ҳамда самарали сарфланганлиги устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек белгиланган тартибда ташкил қилинган бошқа жамғармалар маблағларининг шакллантирилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасаларининг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

назорат натижалари бўйича кўрсатмалар, тақдимномалар, таҳлилий маълумотлар ва хулосалар киритади;

назорат ўтказиш даврида жиноят аломатларини кўрсатувчи маълумотлар, шу жумладан коррупцияга доир ҳуқуқбузарликлар аломатлари аниқланган тақдирда, тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади;

назорат натижалари бўйича давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижро этилмаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан уларнинг ижро этилиши жараёни тўғрисидаги ахборот қонунчиликда белгиланган тартибда "ijro.gov.uz" ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимининг жорий этилишига ҳамда самарали фаолият кўрсатишига доир чоралар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликни, шу жумладан бюджет ташкилотлари, бюджетдан маблағ олувчилар, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларни биргаликда назорат қилишни режалаштириш ва амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорликни ташкил этади;

Ҳисоб палатаси билан олдиндан келишиб олиниши лозим бўлган барча масалалар бўйича хулоса беради;

бюджет ва смета-штат интизомини бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда, шунингдек Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортади;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилишга ҳақли;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;

қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақли.


31-модда. Ҳисоб палатаси томонидан амалга

ошириладиган назоратнинг шакллари

ва турлари

Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида дастлабки ҳамда якуний назорат тарзида тафтиш, текшириш (шу жумладан бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилишларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибида текшириш) ва ўрганиш шаклида назорат тадбирларини амалга оширади.

Тафтиш назорат тадбири билан қамраб олинган даврда назорат объекти томонидан амалга оширилган барча молия-хўжалик операцияларининг қонунийлиги ва асослилигини, уларнинг бухгалтерия ҳисоботларида ҳамда молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тарзда ва тўғри акс эттирилишини ҳужжатлар асосида аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Текшириш назорат объектининг муайян даврдаги айрим ҳаракатларини (операцияларини) ёки фаолиятининг муайян йўналишини назорат қилиш мақсадида ўтказилади.

Текшириш камерал ва сайёр турларга бўлинади.

Камерал текшириш, қоида тариқасида, Ҳисоб палатаси жойлашган ерда, Ҳисоб палатасида мавжуд бўлган ёки Ҳисоб палатасининг сўровига кўра тақдим этилган маълумотларга ва ҳужжатларга асосан ўтказилади.

Сайёр текшириш назорат объекти жойлашган ерда ўтказилади.

Ўрганиш назорат объектининг муайян соҳасини ҳамда фаолиятини статистик, молиявий ва бошқа маълумотлар асосида таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш мақсадида амалга оширилади.

Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида кўрсатмалар ва тақдимномалар қабул қилади, шунингдек таҳлилий маълумотлар ҳамда хулосалар тайёрлайди.



32-модда. Кўрсатма

Якуний назорат жараёнида назорат объектларининг молия-хўжалик фаолиятида ва бошқа фаолиятида давлатга зарар келтираётган ҳамда шу сабабли кечиктирмасдан барҳам бериш талаб этиладиган бузилишлар, шунингдек якуний назорат натижалари бўйича, шу жумладан давлат органлари ва ўзга ташкилотларнинг солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун фойдаланиладиган маълумотлар базасининг ҳаққонийлигини текширишдаги бузилишлар аниқланганда Ҳисоб палатаси назорат объектларининг ёки юқори ташкилотнинг раҳбарларига аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда қонунчиликни бузганликда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш учун кўрсатма юборишга ҳақли.

Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси Ҳисоб палатаси раиси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Регламентида белгиланган ҳолларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан қабул қилинади.

Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси аниқланган камчиликлар ва қонунчиликнинг бузилишлари тўғрисидаги ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек бундай бузилишларнинг юзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш ҳақидаги талабларни ўз ичига олиши керак.

Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси унда кўрсатилган муддатда ёки, агар муддат кўрсатилмаган бўлса, у назорат объектига киритилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида бажарилиши керак. Кўрсатмани бажариш муддати Ҳисоб палатаси раисининг қарори билан яна шу муддатга, лекин бир мартадан ошмаган ҳолда узайтирилиши мумкин. Кўрсатманинг бажарилиши натижалари бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Ҳисоб палатаси назорат объекти раҳбари ёки унинг юқори турувчи ташкилоти томонидан ёзма шаклда хабардор қилинади.



33-модда. Тақдимнома

Якуний назорат жараёнида Давлат бюджети даромадларининг тасдиқланган прогнози бажарилмаганлиги ва бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги камаймаганлиги аниқланган тақдирда Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳудудий молия органларининг, давлат солиқ ва божхона хизмати органларининг раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижро этилмаганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари сифатли тарзда ҳамда ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан уларнинг ижроси тўғрисидаги ахборот қонунчиликда белгиланган тартибда "ijro.gov.uz" ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимининг жорий этилишига ва самарали фаолият кўрсатишига доир чоралар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги кейинги назорат жараёнида аниқланган тақдирда, Ҳисоб палатаси республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга уларнинг ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақли.

Ҳисоб палатасининг тақдимномаси Ҳисоб палатаси раиси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентида белгиланган ҳолларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан қабул қилинади.

Ҳисоб палатасининг тақдимномаси аниқланган камчиликлар ҳақидаги ахборотни ва интизомий жазо чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш, шунингдек бундай камчиликларнинг юзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги талабни ўз ичига олиши керак.

Ҳисоб палатасининг тақдимномаси киритилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай бажарилиши керак.

Тақдимноманинг бажарилиши натижалари бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида Ҳисоб палатаси ёзма шаклда хабардор қилинади.



34-модда. Таҳлилий маълумот

Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг сўровлари бўйича ўтказилган назорат натижалари юзасидан, шунингдек назорат объектининг муайян соҳасини ва фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан таҳлилий маълумот тайёрланади.

Таҳлилий маълумот Ҳисоб палатаси раиси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентида белгиланган ҳолларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан имзоланади.

Таҳлилий маълумотда ўтказилган ўрганиш ёки таҳлил тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар, аниқланган муаммолар, мавжуд тўсиқлар ва камчиликларнинг қисқача тавсифи, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича таклифлар кўрсатилиши керак.



35-модда. Хулоса

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини экспертизадан ўтказиш ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни таҳлил қилиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш натижалари, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити ҳамда уни баҳолаш натижалари, Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари, сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат натижалари юзасидан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда Ҳисоб палатаси томонидан хулоса тайёрланади.

Хулоса Ҳисоб палатаси раиси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентида белгиланган ҳолларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан имзоланади.



36-модда. Ҳисоб палатасининг қонуний

фаолиятига тўсқинлик қилиш

Ҳисоб палатасининг кўрсатмалари ва тақдимномаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармасликда, маълумотлар базасидан ҳамда ахборотдан фойдаланиш имкониятини бермасликда, била туриб нотўғри ахборотни тақдим этганликда намоён бўладиган тарзда Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек Ҳисоб палатасининг фаолиятига аралашганлик ва унинг мансабдор шахслари зиммасига юклатилган вазифаларнинг ҳамда функцияларнинг қонуний равишда ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида бирор-бир шаклда таъсир кўрсатганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.



6-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


37-модда. Ўзбекистон Республикаси

Ҳисоб палатасининг Регламенти

Ҳисоб палатасининг фаолияти масалалари, Ҳисоб палатаси мансабдор шахслари ўртасида мажбуриятларнинг ички тақсимланиши, ишларни юритиш тартиби Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентида белгиланади.



38-модда. Ҳисоб палатасининг ишини режалаштириш

Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини Ҳисоб палатаси ваколатларига кирувчи масалалар устидан таъсирчан тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган назорат ишларининг йиллик дастури асосида ташкил этади. Назорат ишларининг йиллик дастури Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг сўровлари асосида ўтказиладиган назорат тадбирлари Ҳисоб палатаси назорат ишларининг йиллик дастурига киритилиши шарт.

Ҳисоб палатаси назорат ишларининг йиллик дастури ижросини ташкил этиш Ҳисоб палатасининг фармойиши асосида амалга оширилади, бунда Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари орасидан ҳар бир назорат тадбирини ташкил этиш учун масъуллар тайинланади.

Назорат тадбирлари фақат назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган назорат объектларида амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг сўровларига асосан ўтказиладиган назорат тадбирлари, камерал назорат ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар мустасно.


39-модда. Ҳисоб палатасининг стандартлари

Ҳисоб палатасининг стандартлари Ҳисоб палатаси фаолиятини ташкил этиш стандартларидан, шунингдек Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган ташқи аудит ва молиявий назорат стандартларидан иборатдир.

Ҳисоб палатаси фаолиятини ташкил этиш стандартлари, шунингдек Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган ташқи аудит ва молиявий назорат стандартлари Ҳисоб палатаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.

Ҳисоб палатаси фаолиятини ташкил этиш стандартлари Ҳисоб палатасида услубий таъминлашни, ишларни режалаштиришни, ҳисоботлар тайёрлашни, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни ҳамда Ҳисоб палатасининг бошқа ички фаолият турларини ташкил этиш ва амалга ошириш хусусиятлари, қоидалари ҳамда тартиб-таомилларини белгилайди.

Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган ташқи аудит ва молиявий назорат стандартлари назорат фаолиятининг умумий талаблари, хусусиятлари, қоидалари ҳамда тартиб-таомилларини белгилайди.



7-БОБ. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ВА ИЖТИМОИЙ

ЖИҲАТДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ


40-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини

ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатлари

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари давлат ҳимоясида бўлади.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўз мажбуриятларини бажариш чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри раҳбарга бўйсунади.

Бевосита қонун билан ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашиш, шунингдек Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини Ҳисоб палатаси зиммасига қонун билан юклатилмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.



41-модда. Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг

дахлсизлиги кафолатлари

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи Ҳисоб палатасининг раиси томонидан ҳал этилади.



42-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини

моддий ва ижтимоий жиҳатдан таъминлаш

Ҳисоб палатасининг раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисига, Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига, Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига лавозим маошига нисбатан алоҳида меҳнат шароитлари ва узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда миқдорларда коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар тўланади.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устама ва қўшимча тўловлар сақланиб қолади.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлардан, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳамда лавозим маоши ва бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда фойдаланади.

Ҳисоб палатасида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни бериш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.

Ҳисоб палатасида ишлаш даврида ҳарбий ва махсус унвонларни бериш аввалги иш жойи бўйича назарда тутилган тартибда тегишли ҳарбий ва махсус унвонларни бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан сўнг амалга оширилади.

Меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги, мажбуриятларини намунали бажарганлиги, шунингдек бошқа алоҳида хизматлари учун Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.



43-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини

уй-жой билан таъминлаш

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига уй-жой ижараси учун пуллик компенсация тўланади.

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда уй-жой олиш ҳуқуқи берилади.



44-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини

иш билан таъминлаш кафолатлари

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига уларнинг меҳнат фаолияти тугаганидан сўнг, улар Ҳисоб палатасига қабул қилингунига қадар эгаллаган аввалги иши (лавозими), у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, унга тенг бўлган бошқа иш (лавозим) уларнинг давлат органларидаги ва бошқа ташкилотлардаги мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда берилади, бундан мансабдор шахснинг малакаси етишмаслиги ёки соғлиги ҳолати туфайли бажариладиган ишга нолойиқлиги ёхуд мансабдор шахснинг ўз меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


45-модда. Ҳисоб палатасининг молиявий

ва моддий-техника таъминоти

Ҳисоб палатаси фаолиятининг молиявий ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳисоб палатасида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилади, ундан фойдаланиш тартиби қонунчиликда белгиланади.



46-модда. Халқаро ҳамкорлик

Ҳисоб палатасининг чет давлатларнинг ташқи аудит ва молиявий назорат органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари билан ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.



47-модда. Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси

тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



48-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.



49-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


50-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 июль


"Халқ сўзи", 2019 йил 2 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 479-модда





































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск