ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бюджет ҳисобининг стандартлари /

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (12-сонли БҲС) "Қурилишга оид шартномалар" (АВ томонидан 01.07.2019 й. 3170-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 27.05.2019 й. 62-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 1 июлда 3170-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2019 йил 27 майдаги

62-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БЮДЖЕТ ҲИСОБИНИНГ СТАНДАРТИ


(12-сонли БҲС)


ҚУРИЛИШГА ОИД ШАРТНОМАЛАР


Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (12-сонли БҲС) "Қурилишга оид шартномалар" (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён ташкилотлар деб юритилади) қурилишга оид шартномалар бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қурилишга оид шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) - алоҳида объект (кўприк, бино, тўғон, қувур, йўл, кема ёки туннеллар ва бошқалар) ёки тузилиши, технологиялари, функциялари ёхуд якуний фойдаланилиши бўйича ўзаро боғлиқ бўлган объектлар комплексини қуриш учун тузиладиган келишув;


пудратчи - қурилишга оид шартнома шартлари бўйича ишларни амалга оширувчи субъект;


якунланиш фоизи услуби - шартнома бўйича ишларни уларнинг бажарилган фоизини ҳисоблаш асосида даромад ва харажатларни тан олиш услуби.


2. Шартнома қуйидаги турларда тузилади:

объектларни қуриш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар (мисол учун, қуриладиган объект лойиҳасини тузиш, экспертизадан ўтказиш ва бошқалар);

объектларни қуриш, бузиш, қайта тиклаш ва улар бузилганидан кейин атроф-муҳитни қайта тиклаш бўйича шартномалар.



2-БОБ. ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА

ДАРОМАДЛАР


3. Шартномалар бўйича даромадларга қуйидагилар киради:

даромаднинг шартномада келишилган дастлабки қиймати;

шартнома бўйича ишларнинг ўзгаришидан олинган даромад.


4. Шартномадан олинадиган даромад ҳақиқий қиймат бўйича аниқланади. Шартнома бўйича тушадиган даромадларни баҳолашга келажакда содир этиладиган ҳодисалар таъсир кўрсатиши мумкин.

Шартномада даромаднинг дастлабки қиймати кўрсатилмаслиги мумкин, бунда у шартноманинг умумий муддати давомида кутилаётган харажатлар асосида баҳоланади.


5. Шартнома бўйича даромад суммаси бир ҳисобот давридан бошқасига ўтганда кўпайиши ёки камайиши мумкин (масалан, шартнома бўйича даромад суммаси пудратчи томонидан шартнома талаблари бажарилишининг кечикиши натижасида жарима санкциялари қўлланилганда).


6. Шартнома бўйича ишларга ўзгаришлар киритилиши шартнома бўйича даромадларнинг кўпайиши ёки камайишига олиб келиши мумкин (масалан, объект тузилиши ёки хусусиятидаги ўзгаришлар ёхуд шартнома муддатининг ўзгариши).



3-БОБ. ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР


7. Шартномалар бўйича харажатларга қуйидагилар киради:

шартнома билан бевосита боғлиқ харажатлар;

шартномага тааллуқли бўлган рационал ва тизимли асосда шартнома бўйича тақсимланадиган харажатлар;

шартномага асосан қопланиши лозим бўлган бошқа харажатлар.


8. Шартнома билан бевосита боғлиқ харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

қурилиш майдонидаги ишчиларнинг ва тартибни назорат қилиш бўйича ходимларнинг иш ҳақи;

қурилиш давомида зарур бўлган қурилиш материаллари қиймати;

шартномани бажаришда фойдаланилган асосий воситаларнинг эскириши;

машина, жиҳозлар ва материалларни қурилиш майдонига ва у ердан кўчириш харажатлари;

машина ва жиҳозларни ижараси билан боғлиқ харажатлар;

шартнома билан бевосита боғлиқ бўлган муҳандислик ва техник харажатлари;

хатоларни тўғрилаш ва кафолат ишларини бажаришни баҳолаш харажатлари, шунингдек кафолат харажатлари.

Мазкур харажатлар шартнома бўйича умумий даромадларга киритилмаган қўшимча даромадлар ҳисобидан камайтирилиши мумкин (масалан, шартнома тугагандан сўнг ортиб қолган материалларни сотишдан тушган даромадлар).


9. Шартномага тааллуқли бўлган рационал ва тизимли асосда шартнома бўйича тақсимланадиган харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

суғурта тўловлари;

шартнома билан бевосита боғлиқ бўлмаган муҳандислик ва техник кўмак харажатлари;

қурилиш бўйича қўшимча харажатлар (масалан, қурилиш ишчилари иш ҳақи бўйича маълумотларни тайёрлаш ва қайта ишлаш харажатлари).


10. Шартномада белгиланган ҳолларда буюртмачининг харажатларига умумий бошқарув харажатларининг қисми ҳамда тадқиқот ва ишлаб чиқиш харажатлари кириши мумкин, бунда ушбу харажатларнинг қопланиши шартномада белгиланади.


11. Шартномага ва пудратчининг шартнома бўйича бажарадиган ишига тегишли бўлмаган харажатлар шартнома бўйича харажатлар таркибига киритилмайди. Бундай харажатларга қуйидагилар киради:

қопланиши шартномада белгиланмаган умумий бошқарув ҳамда тадқиқот ва ишлаб чиқиш харажатлари;

реализация қилиш бўйича харажатлар;

шартнома бўйича фойдаланилмаётган ва эскирган машина ҳамда жиҳозларни ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар.


12. Шартнома бўйича харажатлар шартноманинг имзоланган кунидан унинг якунлангунга қадар киритиладиган харажатларни ўз ичига олади.

Агар улар алоҳида белгиланса ва ишончли ҳисобланса ҳамда шартномани бажарилиш эҳтимоллиги мавжуд бўлса, шартномага бевосита боғлиқ бўлган ва унинг тузилишини таъминлашга қаратилган харажатлар ҳам шартнома бўйича харажатлар қисмига киритилади.

Шартнома тузилишини таъминлашга ўтказилган харажатлар юзага келган пайтда харажат сифатида тан олинади, агар кейинги ҳисобот даврида юзага келган бўлса, улар шартнома бўйича харажатлар таркибига киритилмайди.



4-БОБ. ШАРТНОМАЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ

ВА АЖРАТИШ


13. Шартнома бир неча объектларнинг қурилишини ўз ичига олиши мумкин. Бироқ, ҳар бир объектни қуриш бўйича даромадлар ва харажатларни аниқлаш имконияти бўлганда, улар алоҳида шартнома деб ҳисобланади.


14. Шартнома буюртмачининг хоҳишига қараб қўшимча объект қурилишини кўзда тутиши ёки қўшимча объект қурилиши билан тўлдирилиши мумкин. Қўшимча объектнинг қурилиши қуйидаги ҳолларда алоҳида шартнома деб ҳисобланади:

объект дастлабки шартномада белгиланган объект ёки объектлардан тузилиши, технологияси ёки функцияси бўйича тубдан фарқ қилганда;

қўшимча объектни қуриш нархи дастлабки шартнома қийматини ҳисобга олмаган ҳолда келишилганда.


15. Шартномалар жамланмаси қуйидаги ҳолларда ягона шартнома сифатида ҳисобга олиниши керак:

жамланган шартномалар асосида ягона объект қурилаётган бўлса;

шартномалар ўзаро боғлиқ бўлганда, улар ягона лойиҳа қисмини ва умумий фойда нормасини акс эттирган ҳолларда;

шартномалар бир вақтда ёки узлуксиз кетма-кетликда амалга оширилса.



5-БОБ. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ДАРОМАД ВА

ХАРАЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИНИШ


16. Шартнома натижаси ишончли баҳоланганда, ҳисобот санасига шартнома бўйича ишларнинг якунланиши натижасида даромад ва харажатлар тан олинади.


17. Якунланиш фоизи услуби бўйича даромадлар харажатларга боғлиқ бўлади ва ҳисоботда ишларнинг якунланган қисми бўйича даромад, харажат ва фойда ёки зарар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

Мазкур услубга мувофиқ шартнома бўйича даромад ва харажатлар ҳисобот давридаги молиявий фаолият натижалари бўйича даромад ва харажатлар сифатида тан олинади.


18. Шартнома натижаси ташкилот томонидан шартнома билан боғлиқ иқтисодий наф ёки хизмат кўрсатиш салоҳиятини олиш эҳтимоллиги мавжуд бўлганда, ишончли баҳоланади. Бунда, шартнома қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

харажатларни қоплаш бўйича талаблар;

ҳисоб-китоб манбалари ва шартлари.

Ташкилотларда ички молиявий ресурслари ва ҳисоботлари мавжуд бўлганда ҳамда шартнома бўйича даромад ва харажатларни кузатиб борилганда шартнома натижаси ишончли баҳоланиши талаб этилмайди.


19. Шартноманинг бажарилиш даражаси ташкилот томонидан қуйидагилар асосида баҳоланади:

ҳисобот даврида ишларни бажариш учун умумий харажатлар;

бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот.


20. Шартнома харажатлари қурилиш ишларининг бажарилиши якунланиш фоизи услуби орқали ҳисобланса, харажат деб ҳисобот даврида аниқ бажарилган ишлар бўйича харажатлар тан олинади.


21. Шартнома бўйича харажатлардан қуйидагилар чиқарилади:

шартнома бўйича ишларни бажаришда фойдаланилмасдан қолдирилган материаллар қиймати;

ёрдамчи пудратчиларга аванс тўловлари.


22. Шартнома натижасини ишончли баҳолаш имконияти мавжуд бўлмаганда:

даромад шартнома бўйича харажатлар қай даражада киритилган бўлса шу даражада тан олиниши керак;

шартнома бўйича харажатлар улар юзага келган ҳисобот давридаги харажат сифатида тан олиниши зарур.


23. Шартнома бўйича даромад харажатларнинг қопланишигача тан олинади. Шартнома бажарилиши натижаси ишончли баҳоланмаганда, даромад ва харажат тан олинмайди.

Шартнома бўйича харажатларнинг даромадлардан ошиши унинг натижасини ишончли баҳоланмаслигига олиб келади.


24. Шартнома бўйича харажатларнинг иштирокчилар томонидан қопланиши эҳтимоллиги паст бўлса, улар харажатлар сифатида тан олинади. Бундай тан олиш:

бажарилиши кутилаётган ишлар суд қарори ёки қонун ҳужжатлари натижасига боғлиқ бўлганда;

суд қарори бўйича жавобгарликка тортиладиган мулкка тегишли бўлганда;

буюртмачи ёки пудратчи ўзининг шартнома мажбуриятларини бажара олмаганда юзага келади.



6-БОБ. КУТИЛАЁТГАН ЗАРАРЛАРНИ

ТАН ОЛИШ


25. Шартнома бўйича харажатлар даромаддан ошганда, ушбу зарар харажат сифатида тан олинади.


26. Ташкилот қурилишга кетадиган харажатлар учинчи томондан қопланишини назарда тутувчи шартнома тузишлари мумкин (масалан, ташкилотлар хусусий сектор субъектлари билан қурилиш бўйича харажатларни тўлиқ қоплаш тўғрисида шартнома тузганда).


27. Ёрдамчи пудратчиларга ўтказилган тўловлар шартнома бўйича даромадлардан ортганда, ушбу зарар харажат сифатида тан олинади.


28. Мазкур зарарнинг харажат сифатида тан олиниши қуйидагилардан мустақил тарзда белгиланади:

шартнома бўйича ишнинг бошланган ёки бошланмаганлигидан;

шартнома бўйича ишнинг бажарилиш даражасидан;

шартнома сифатида ҳисобланмайдиган, бошқа тижорат шартномасининг кутилаётган фойда миқдоридан.



7-БОБ. АХБОРОТЛАРНИ ОЧИБ БЕРИШ


29. Ташкилотлар қуйидаги ахборотларни очиб бериши керак:

шартнома бўйича даромад сифатида тан олинган даромад суммасини;

шартнома шартларининг бажарилиши даражаси аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотни.


30. Ҳисобот санасида бажарилиш жараёнидаги шартномалар учун ташкилотлар қуйидагиларни очиб бериши керак:

ҳисобот санасига амалга оширилган харажатлар ва тан олинган даромадни (тан олинган зарарни айриган ҳолда);

олинган аванслар суммасини;

ушлаб қолинган маблағлар суммасини.


31. Ушлаб қолинган маблағлар узоқ муддатли шартнома бўйича оралиқ ҳисобдаги суммалар ҳисобланиб, шартномада кўрсатилган шартлар бажарилишигача ёки камчиликлар бартараф этилмагунча тўланмайди.

Узоқ муддатли шартномалар бўйича оралиқ ҳисоблар буюртмачи томонидан тўланган ёки тўланмаганлигидан қатъи назар, шартномадаги ишлар учун шартнома бўйича даромадлар суммасини назарда тутади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 486-модда








































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск