язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Тадбиркорлик/ Суғурталаш/ Молия вазирининг 12.06.2019 й. 75-сон "Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.07.2019 й. 2190-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.07.2019 й.

N 2190-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.06.2019 й.

N 75


БУЙРУҒИ



Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг

ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги

низомнинг 8-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 111-сон буйруғи (рўйхат рақами 2190, 2011 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомнинг 8-банди йигирма иккинчи хатбошисидан "томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  Д. Кучкаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 488-модда