ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2019 й. 547-сон "Хорижий инвесторлар билан ишлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2019 й.

N 547



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН

ИШЛАШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг инвестиция имижи ва инвестицион жозибадорлигини янада яхшилаш, мамлакатнинг инвестицион салоҳиятидан хабардорликни ошириш, шунингдек, хорижий инвесторлар билан ишлашни такомиллаштириш ва уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳини (кейинги ўринларда Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи деб аталади) эксперимент тариқасида (тажриба лойиҳаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хорижий инвесторларга Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, республика иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари ва устуворликлари, инвестиция муҳити ва ташқи савдо режими, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида холисона ахборотни етказиш мақсадида хорижий инвесторлар орасида фаол ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш;

хорижий инвесторларни мамлакатда бизнесни юритиш шартлари тўғрисида хабардор қилиш, хорижий ва қўшма корхоналар тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш;

хорижий инвесторларни Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тўғрисида хабардор қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро муносабатлар масалалари бўйича уларга маслаҳатлар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлатнинг бошқа ташкилотлари билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ҳуқуқий масалалар бўйича малакали ёрдам олишда хорижий инвесторларга кўмаклашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

хорижий инвесторларни протокол-ташкилий таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, уларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши дастурларини ишлаб чиқишда, келишилган ташриф дастурига мувофиқ тадбирларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий инвесторларнинг рўйхатини доимий асосда олиш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ва кузатиб қўйилишини таъминлаш;

хорижий инвесторларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаш, уларнинг ҳисобини юритиш, ўзбекистонлик шериклар билан ўзаро ҳамкорлигини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш, ҳисоботлар тузилиши ва тақдим этилишини таъминлаш;

хорижий инвесторлар билан доимий алоқани таъминлаш, улар орасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва хорижий инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг инвестицион жозибадорлиги даражаси идрок этилишини аниқлаш юзасидан сўровлар ўтказиш, мамлакатда инвестиция иқлимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

4. Белгилансинки:

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ходимларининг умумий сони иловага мувофиқ 10 нафарни ташкил этади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратининг ходимларини доимий асосда хизмат сафарига юбориш ҳисобига шакллантирилади (Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи раҳбари бундан мустасно);

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ўз фаолиятини Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортининг маъмурий биносида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кеча-кундуз режимида (алмашиш асосида) жадвал бўйича амалга оширади (ҳар бир сменада икки нафар ходим). Бунда, Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг бир қисми (кундузги ходимларнинг икки ходими) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида жойлаштирилади;

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ходимларига асосий иш жойи бўйича назарда тутилган иш ҳақи, устамалар, мукофотлар, тақдирлаш пули, мартаба даражалари учун қўшимча ҳақлар сақланиб қолади;

ташаббускорлик, хизмат вазифалари ҳалол ва намунали ижро этилганлиги учун Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг тегишли ходимларига унинг раҳбарининг тақдимномаси бўйича лавозим маошига 20 % миқдорида устама қўлланилиши мумкин;

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ва ўз фаолиятида унга ҳисобот беради;

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳининг раҳбари Гуруҳ ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва Гуруҳга юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради;

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ходимлари Гуруҳга юкланган вазифаларни бажаришда Гуруҳ раҳбарига бўйсунадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлари бир ҳафта муддатда амалий иш тажрибасига, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, кенг дунёқарашли, чет тилларини ва протокол амалиётини биладиган ваколатли мутахассисларни белгиланган тартибда Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ихтиёрига хизмат сафарига юборсинлар.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бир ҳафта муддатда Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортининг маъмурий биносидан Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ходимларини жойлаштириш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан зарур шарт-шароитларга эга бўлган тегишли хонани ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи учун битта хизмат автотранспорт воситаси ажратилишини;

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи учун ажратилган Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортининг маъмурий биносидаги хона зарур мебель, компьютер техникаси ва инвентарь билан жиҳозланишини;

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари доирасида сақланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг буюртманомалари бўйича Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан ўзаро алоқа қилиш учун зарур алоқа воситалари таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 июлдаги

547-сон қарорига

ИЛОВА



Ходимлари доимий асосда Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ихтиёрига

хизмат сафарига юбориладиган вазирликлар ва идоралар

РЎЙХАТИ

Т/р

Вазирлик/идоранинг номи


Кўмаклашиш гуруҳига хизмат

сафарига юбориладиган

ходимлар сони


1.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2

2.

Адлия вазирлиги


2

3.

Ташқи ишлар вазирлиги


1

4.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


1

5.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги


2

6.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги


2


ҲАММАСИ:


10

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 июль









































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск