ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /

Молия вазирлигининг 68-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-38-сон "Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 18.06.2019 й. Қарори (АВ томонидан 03.07.2019 й. 2185-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2019 й.

N 2185-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.06.2019 й.

N 68


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.06.2019 й.

N 2019-38


ҚАРОРИ



Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг

филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари

ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида

ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108 ва 2010-52-сон қарори (рўйхат рақами 2185, 2011 йил 27 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й, 4-5-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев





Қарорга

ИЛОВА



Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг

филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари

ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида

ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 16-8-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш;";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан кам миқдорда бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш;"

бешинчи - ўн биринчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 17-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳудудий бўлимлари" деган сўзлар "давлат солиқ хизмати органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 18-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси ҳудудий бўлимининг" деган сўзлар "давлат солиқ хизмати органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 19-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари" деган сўзлар "давлат солиқ хизмати органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органларининг бириктирилган ходими маъмурият ходими билан биргаликда ҳар куни қуйидагиларни амалга оширади:"


5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 494-модда











































Время: 0.1519
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск