Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

Марказий банк Бошқарувининг 08.06.2019 й. 13/12-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.07.2019 й. 1602-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2019 й.

N 1602-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.06.2019 й.

N 13/12


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида касса

амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш

қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/6-сон қарори (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида касса

амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1, 2, 3-2, 3-3, 42 ва 47-бандлардаги "10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар" деган сўзлар "10111 - "Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банддаги "16309 - "Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар" деган сўзлар 16309 - "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3 ва 3-1-бандлардаги "10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар" деган сўзлар "10111 - "Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 41-1-41-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"41-1. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида Online-инкассация операциялари амалга оширилганда:

а) агар мижозга ушбу банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 202ХХ - "Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар"

Кредит 45294 - "Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)

б) агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 29804 - "Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари"

Кредит 45294 - "Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)

Дебет 29804-"Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари"

Кредит 202ХХ - "Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар"

в) агар мижозга бошқа банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 29804 - "Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари"

Кредит 45294 - "Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)

Дебет 29804 - "Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари"

Кредит 202ХХ - "Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар".

41-2. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги пластик карталарига нақд пуллар кирим қилинганда:

а) агар мижозга ушбу банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 23116 - "Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Кредит 45294 - "Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)

Дебет 23116 - "Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Кредит 22617 - "Пенсионерларнинг пластик карталари бўйича мажбуриятлар" ёки 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталари бўйича мажбуриятлар"

б) агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 22214 - "Бош офис/филиалларга пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича тўланадиган маблағлар"

Кредит 45294 - "Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)

Дебет 16113 - "Бош офис/филиалдан пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар"

Кредит 23116 - "Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Дебет 23116 - "Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Кредит 22617 - "Пенсионерларнинг пластик карталари бўйича мажбуриятлар" ёки 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталари бўйича мажбуриятлар"

Дебет 22214 - "Бош офис/филиалларга пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича тўланадиган маблағлар"

Кредит 16113 - "Бош офис/филиалдан пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар"

в) агар мижозга бошқа банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 21014 - "Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар"

Кредит 45294 - "Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" (шартномада назарда тутилган ҳолатларда)

Дебет 10513 - "Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар"

Кредит 23116 - "Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Дебет 23116 - "Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Кредит 22617 - "Пенсионерларнинг пластик карталари бўйича мажбуриятлар" ёки 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталари бўйича мажбуриятлар"

Дебет 21014 - "Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар"

Кредит 10513 - "Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар".

41-3. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида жисмоний шахсларнинг кредитлари тўланганда:

а) агар мижозга ушбу банк филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" ёки 22812 - "Келгуси давр фоизли даромадлари"

Дебет 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар"

Кредит мижознинг ссуда ҳисобварағи ёки 16309 - "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" ёхуд 16377 - "Шартнома бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар"

Дебет 22812 - "Келгуси давр фоизли даромадлари"

Кредит 4ХХХХ - Тегишли даромадлар ҳисобварағи

б) агар мижозга ушбу банкнинг бошқа филиалида хизмат кўрсатилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар"

Дебет 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар"

Кредит 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" (кредит олинган филиал)

Дебет 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" (кредит олинган филиал)

Кредит мижознинг ссуда ҳисобварағи ёки 16309 - "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" ёхуд 16377 - "Шартнома бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар" ёки 22812 - "Келгуси давр фоизли даромадлари"

Дебет 22812 - "Келгуси давр фоизли даромадлари"

Кредит 4ХХХХ - Тегишли даромадлар ҳисобварағи.

41-4. Автоматлаштирилган депозит машинаси ёрдамида бошқа тўловлар амалга оширилса:

Дебет 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Кредит 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар"

Дебет 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар"

Кредит Тўловларни олувчиларнинг ҳисобварақлари.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 495-модда








































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск