ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2019 й. 551-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2019 й.

N 551




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ҲАЖ" ВА "УМРА" ТАДБИРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"   2017 ЙИЛ   7 ИЮНДАГИ

364-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ҳаж ва Умра сафарига борувчи фуқароларнинг сафаролди тиббий тайёргарлигини таъминлаш, тиббий кўрикдан сифатли ўтказилишини ташкил қилиш ҳамда бу борада уларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 июлдаги

551-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра"

тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари (руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларининг марказий кўп тармоқли поликлиникаларида, шунингдек, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи томонидан белгиланадиган марказий поликлиникаларидан бирида бепул амалга оширишни таъминласин".


2. "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талабларни ва Саудия Арабистонининг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, зиёратчиларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш ва Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларидан келиб чиқиб, зиёратчиларга эмланганлик тўғрисида тиббий сертификатлар тақдим этилишини таъминлаш. Бунда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари (руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларининг марказий кўп тармоқли поликлиникаларида, шунингдек, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи томонидан белгиланадиган марказий поликлиникаларидан бирида бепул амалга оширилишини таъминлаш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 июль











































Время: 0.2302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск