ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2019 й. 544-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.06.2019 й.
N 544
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
2006 ЙИЛ 16 ОКТЯБРДАГИ 215-СОН ҚАРОРИ
БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури" ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2016 й., 42-сон, 417-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 30 июндаги
544-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги
215-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари
тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимча
13-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"давлат унитар корхоналарининг йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши ва давлат бюджетига ажратмаларни соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 60 кундан кечиктирмай тўлаш.".
14-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат корхонасининг ўз фаолиятидан олинган даромадлари, шунингдек, давлат корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденд".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 4 июль