Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2019 й. 555-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2019 й.

N 555




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎРИҚЛАШ

ХИЗМАТИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни ҳамда мол-мулкларни ишончли қўриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига ўтказилгани;

давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашни ташкил этиш, шунингдек, давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси зиммасига юклатилгани;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар, шунингдек, бюджет ташкилотлари ўз объектларида рухсат бериш режимини ва мол-мулкларини қўриқлашни таъминлашда - шартнома асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматидан фойдаланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини шартнома асосида қўриқлашни ташкил этиш;

давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш, қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш, идоравий қўриқлаш бўлинмалари объектларида ички режим ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;

қўриқланаётган объектларда ички режим, рухсат бериш режимлари ва мол-мулкни қўриқлашни, жамоат тартибини сақлашни ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашишни таъминлаш;

қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш, қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича самарали назоратни амалга ошириш;

аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизматидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги тарғибот-ташвиқот чора-тадбирларини амалга ошириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқ ва бурчлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифлари (нархлари):

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;

бошқа ташкилотлар учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан мустақил белгиланади.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қўриқланадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар, шунингдек, бюджет ташкилотлари раҳбарлари уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмаларининг рухсат бериш ва объект ички режимларини таъминлаш ҳамда мулкни қўриқлаш бўйича вазифаларни самарали амалга ошириш учун етарли шарт-шароитлар яратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 июлдаги

555-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги 421-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарори)" 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарорига 2-илованинг 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 90-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига илованинг 44-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 15 январдаги 34-сон қарорига илованинг 6-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 июль







































Время: 0.1588
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск