Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2019 й. 555-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 июлдаги

555-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) ўз ваколати доирасида давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини шартнома асосида қўриқлашга доир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг (кейинги ўринларда Миллий гвардия деб аталади) вазифа ва функцияларини, шунингдек, давлат органлари, идоравий қўриқлаш ташкилотлари томонидан қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширадиган Миллий гвардиянинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Миллий гвардия қўмондонининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Бош бошқарма бевосита Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари объектларини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар қўриқлаш бошқармалари, техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари, шаҳар-туманлар қўриқлаш батальон-отрядлари ва "Qo'riqlash Servis" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда қўриқлаш хизмати бўлинмалари деб аталади) фаолиятини ташкил этади, бошқаради ва назорат қилади.


4. Бош бошқарма таркибида шартнома асосида қўриқлаш хизматидан тушган маблағлар ҳисобидан бошқарма, бўлим, бўлинма ва гуруҳлар, шунингдек, қўриқлаш фаолияти соҳасида кўптармоқли режалаштириш ва тадқиқотлар бўйича илмий марказлар, кенгашлар ва лабораториялар ташкил этилиши мумкин.


5. Миллий гвардия қўмондони Бош бошқарманинг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.


6. Бош бошқарма ва унинг тизимига кирувчи қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркиби - хизмат ўташ тартиби ва ҳуқуқий мақомига кўра ички ишлар органлари ходимларига тенглаштириладиган (махсус унвон бериладиган) ходимлардан, шунингдек, меҳнат муносабатлари меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ишчи ва хизматчилардан иборат бўлади.


7. Бош бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида ўзининг номи туширилган муҳрга, ўзининг мустақил балансига (сметасига), миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақалари очиш, шунингдек, бўш пул маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ва улардан даромад олиш ҳуқуқига эга бўлади.


8. Бош бошқармада иш юритиш ва махфийлик тартиби бўйича тадбирлар қонун ҳужжатларида ҳамда Миллий гвардия қўмондонининг буйруқларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


9. Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўз фаолиятини шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган қўриқлаш хизмати эвазига келиб тушадиган маблағлардан самарали фойдаланиш, ўзини маблағ билан таъминлаш, харажатларини қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида амалга оширади.


10. Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш, хўжалик операцияларини ҳисобга олиш (бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштириш), шунингдек, унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг штатлари, харажатлар сметалари молия органларида қайд этилмайди.


11. Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда Миллий гвардиянинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


12. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилиш;

давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашни ташкил этиш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш, қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш, идоравий қўриқлаш бўлинмалари объектларида ички режим ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;

қўриқланаётган объектларда ички ва рухсат бериш режимлари ва мол-мулк қўриқловини таъминлаш;

қўриқланадиган объектларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш вазифасини амалга ошириш;

қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш, қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни таъминлаш, улардан фойдаланиш устидан самарали назоратни амалга ошириш;

аҳолининг Миллий гвардия қўриқлаш хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги тарғибот-ташвиқот чора-тадбирларини амалга ошириш;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг молиявий-хўжалик фаолиятни ташкил этиш;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг ташкилий-штат ва кадрлар ишларини амалга ошириш.


13. Юкланган вазифаларига мувофиқ Бош бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилиш соҳасида:

қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолияти бўйича статистик маълумотларни, ахборот ва бошқа материалларни умумлаштириш, таҳлил қилишни амалга оширади, қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг хизмат фаолияти масалалари бўйича маълумотлар банкини яратади;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш, мониторинг, назорат қилишни, бошқаришни, жорий ва истиқболли режалаштиришни амалга оширади, шартнома асосида мол-мулклар ва объектларни қўриқлаш доирасида уларга юклатилган вазифалар ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатади;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг ягона ахборот ва коммуникация тизимини жорий этади ва тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

ваколати доирасида қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш борасида турли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;


б) давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашни ташкил этиш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

юридик ва жисмоний шахсларга тегишли мол-мулк, моддий бойликлар, пул ва бошқа бойликларни самарали қўриқлаш ва уларни қўриқлаш-кузатиш бўйича қўриқлаш хизмати фаолиятининг шакл ва усулларини шакллантиради ва амалиётга татбиқ этади;

объектлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларининг қўриққа олинишини, мулкни қўриқлаш, моддий қимматликларни қўриқлаш-кузатиш билан боғлиқ пулли хизматлар кўрсатилишини ташкил этади;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари шахсий таркиби билан реал ҳолатга яқинлаштирилган шароитларда ҳаракатланиш жараёнида ҳар томонлама таъминот, бошқарув ва ҳамкорлик масалалари юзасидан қўмондонлик-штаб, махсус-тактик, тезкор-тактик машқлар, машғулотларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларини қўриқлашни таъминлаётган қўриқлаш хизмати саф бўлинмалари, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари нарядлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш ишларини амалга оширади;


в) давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш, қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш, идоравий қўриқлаш бўлинмалари объектларида ички режим ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш соҳасида:

идоравий қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларни, қўриқлашнинг ташкил этилиши, ходимларнинг хизмат ўташи, касбий тайёргарлиги, объектларнинг техник мустаҳкамлиги ва жиҳозланишини ўрганишни амалга оширади;

давлат қўриқлаш ташкилотлари қўриқловидаги объектларнинг ички ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

идоравий қўриқлаш тизимини такомиллаштириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади;

қўриқлаш фаолиятининг бошқа турлари ташкил этилганда уларга рухсатномалар берилиши ва келишишни ташкил этади;


г) қўриқланаётган объектларда ички ва рухсат бериш режимлари ва мол-мулк қўриқловини таъминлаш соҳасида:

қўриқланаётган объектлардаги ички ва рухсат бериш режимига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўриқлаш хизмати бўлинмалари ишларини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

Миллий гвардия ва ички ишлар органлари бўлинмалари билан ҳамкорликда ўз ваколатлари доирасида қўриқланаётган объектлар, уларнинг ҳудудларида қонунга зид тажовузлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишни ташкил этади;

қўриқлаш бўлинмалари фаолиятига кириш-чиқишни назорат қилиш, бошқариш, мониторинг қилиш борасидаги замонавий технологияларини жорий этади;


д) қўриқланадиган объектларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш вазифасини амалга ошириш соҳасида:

қўриқланаётган объектлар ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашни ташкил этади;

қўриқланаётган объектлар ҳудудларида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг барвақт олдини олиш ва аниқлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

қўриқланаётган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларда жамоат тартибини сақлаш бўйича Миллий гвардиянинг бўлинмалари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради;

шартнома асосида дам олиш ва жамоат овқатланиш жойлари, туризм объектлари ва савдо-кўнгилочар муассасаларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасидаги тадбирларда иштирок этилишини таъминлайди;


е) қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш, қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни таъминлаш, улардан фойдаланиш устидан самарали назоратни амалга ошириш соҳасида:

қўриқланаётган объектларда техник қўриқлаш воситаларидан фойдаланиш бўйича ягона техник сиёсат юритишни таъминлайди;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича самарали механизм ишлаб чиқади ва амалга оширади;

техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига марказлаштирилган кузатув ва маълумотларни узатишнинг автоматлаштирилган тизимларини, шунингдек, кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари сонини ошириш имконини берувчи мутлақо янги ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасидаги ўта муҳим, тоифаланган объектларда техник қўриқлаш воситаларини лойиҳалаштириш, ўрнатиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун рухсатномалар берилишини амалга оширади;

"Qo'riqlash Servis" давлат унитар корхонаси ишини ташкил этади ва назорат қилади;

замонавий хавфсизлик техника воситаларини ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва қўриқланаётган объектларга жорий этиш фаолиятини мувофиқлаштиради, объектларни юз бериши мумкин бўлган ҳуқуққа зид ҳаракатлардан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш учун уларнинг мониторингини амалга оширади;

қўриқлаш техник воситалари ва тизимларининг синови ва текширувини ташкил этади, Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш борасида тавсиялар беради, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқлаш хизмати бўлинмалари фойдаланишига тавсия этилган қўриқлаш техник воситалар рўйхатини ишлаб чиқади;

қўриқлаш фаолияти масалалари бўйича маслаҳат-техник кенгашлар, амалий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар, семинарлар ўтказади;

ахборот ва коммуникация технологиялари, сўнгги илмий ютуқлар асосида техник воситаларни модернизация қилиш, янада такомиллаштириш ва қўриқлаш фаолиятига жорий этиш борасида ташкилий-амалий чора-тадбирларни ўтказади;


ё) аҳолининг Миллий гвардия қўриқлаш хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги тарғибот-ташвиқот чора-тадбирларини амалга ошириш соҳасида:

қўриқлаш хизмати фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали, хусусан замонавий ахборот-коммуникация воситалари орқали тарғиб этишни ташкил этади ва таъминлайди;

мулкдорлар, фуқаролар эътиборига мол-мулкни жиноий тажовузлардан ҳимоялаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар ва мулк эгаларига қўриқлаш хизмати томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни мунтазам равишда етказиб боради;

тарғибот гуруҳлари орқали аҳолининг кенг қатламлари ўртасида, корхона, ташколотларнинг меҳнат жамоаларида тушунтириш, тарғибот ишларини олиб борилишини таъминлайди;

объект ва мулкларни қўриқлашни таъминлашда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликнинг шакл ва услубларини такомиллаштиради;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотларни аҳоли эътиборига ўз вақтида етказиш борасида комплекс чоралар кўради;


ж) қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг молиявий-хўжалик фаолиятни ташкил этиш соҳасида:

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг бухгалтерия ҳисоботи, молиявий-хўжалик фаолияти таҳлилини юритади, йиғма статистик ва умумлаштирилган бухгалтерия ҳисоботларини тузади ва белгиланган муддатларда тегишли идораларга тақдим этади, қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг даромадлар ва харажатлар сметасини режалаштиради, тасдиқлайди;

шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харидларни амалга оширади ва ўз бўлинмаларини товар-моддий бойликлар, зарур мол-мулк ва воситалар билан таъминлайди;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларига дебитор қарздорликни ундириш бўйича амалий ёрдам кўрсатади ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;

меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш шартлари, имтиёзлар, ойлик пул маошлари, қўшимча маошлар, тариф ставкалари, оддий ва бошлиқлар таркибига ҳамда қўриқлаш хизмати бўлинмалари ишчи-хизматчиларига ҳақ тўлашнинг бошқа шартлари тўғрисида Миллий гвардия раҳбариятига таклифлар киритади;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларида ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг ҳолатини, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сарфланиши ва сақланишини, иқтисод тартибига риоя этилишини назорат қилади, фойдаланилмаётган товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда қайта тақсимлаш чораларини кўради;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда шахсий таркибга форма кийим-кечаги ва бошқа зарур бўлган моддий-техник ресурслар бўйича талабномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

моддий-техника воситалари (қурол-яроғлар, транспорт воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари, махсус воситалар, ташкилий техника, радиостанциялар, алоқа воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари) тегишлилик табелини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг ҳисобини амалга оширади ва оқилона фойдаланилишини назорат қилади;

қўриқлаш бошқармалари тасарруфидаги бино, иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этади ҳамда назорат қилади;


з) қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг ташкилий-штат ва кадрлар ишларини амалга ошириш соҳасида:

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг тузилмалари ва штатларини ишлаб чиқади, штатлар сонини киритиш (қисқартириш) ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларини қайта ташкил этиш тўғрисида буйруқлар лойиҳаларини тайёрлайди, штат интизомига риоя этилишини назорат қилади;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва аниқлайди, белгиланган тартибда Миллий гвардиянинг ихтисослашган ўқув муассасалари базаларида ходимларни бошланғич тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади ва шу мақсадда заруратга кўра хорижий давлатларга юборади;

хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, ҳарбийлашган қўриқлаш ва қоровуллик, муҳандис-техник бўлинмалари учун кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида демократик асосларни ривожлантириш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

Миллий гвардия бўлинмаларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом, ушбу Низом ва лавозимлар номенклатурасига асосан ўрнатилган тартибда кадрларни танлаш, танлов асосида қабул қилиш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш, ротация қилиш, эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ва хизматдан бўшатиш, аттестациядан ўтказиш, таътиллар бериш ва бошқа ваколатларни амалга оширади;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларининг маънавий-руҳий ҳолати устидан доимий мониторинг олиб боради, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва шахсий таркиб ўртасида фавқулодда ҳодисаларнинг рўй беришининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

хизмат вазифаларини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига ижтимоий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатади;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, маънавий билимларини ошириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этади ҳамда улар томонидан Миллий гвардиянинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилади;

шахсий таркибнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, маънавий-психологик соғломлаштириш, руҳий барқарорлигини шакллантириш борасидаги ишларни ташкил этади ва амалга оширади.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда Бош бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат томонидан мажбурий қўриқланиши лозим бўлган объектлар рўйхати ҳамда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлашни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Миллий гвардия бўлинмалари ва идоравий қўриқлаш томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатларини ишлаб чиқиш;

объектларни сигнализация воситалари билан жиҳозлаш бўйича монтаж-созлаш ишлари, қўриқлаш техник воситалари тадқиқоти ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган шўъба корхоналарни ташкил қилиш ҳамда қўриқлаш бўлинмаларига техник хизматлар кўрсатадиган, техник ускуналар, воситалар, товарлар ишлаб чиқараётган мулкдорларга бошқа хизматлар кўрсатиш;

белгиланган тартибда қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш сигнализацияси аппаратлари, бошқа техник воситалар ва материалларни сотиш;

қўриқлаш фаолияти соҳасида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборот ва бошқа материалларни бошқа вазирлик ва идоралардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

тегишли вазирлик ва идораларнинг махсус таълим муассасалари маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

комиссиялар, кенгашлар ва бошқа маслаҳат органларини, шу жумладан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тегишли тузилмалари вакиллари иштирокида ташкил этиш;

бюллетень, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, конференциялар материалларини нашр этиш орқали қўриқлаш фаолияти масалаларига доир ахборотни тақдим этиш.


15. Бош бошқарма қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш чораларини қўриш;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолияти бўйича зарур маълумотларни тайёрлаш ва Миллий гвардия раҳбариятига тақдим этиш.

Бош бошқарма амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.


16. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Бош бошқармани Миллий гвардия қўмондони тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари - Бош бошқарма бошлиғи (кейинги ўринларда Бош бошқарма бошлиғи деб аталади) бошқаради.

Бош бошқарма бошлиғининг Миллий гвардия қўмондони томонидан Бош бошқарма бошлиғи тавсиясига биноан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарлари бўлади.


18. Бош бошқарма бошлиғи:

Бош бошқарма ишларини ташкил этади ва қўриқлаш фаолиятини самарали ва сифатли амалга ошириш учун шахсан жавоб беради;

Бош бошқарма ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича республика давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва ташкилотларда Миллий гвардия номидан вакиллик қилади;

ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг юклатилган хизмат йўналишлари бўйича бажариладиган ишлар учун шахсий жавобгарлигини белгилайди;

тинчлик ва фавқулодда ҳолат даври, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзасидан махсус режалаштириш ва ҳарбий сафарбарлик масалаларини ташкил этади ва назоратини амалга оширади;

тасдиқланган смета доирасида пул маблағлари сарфланишини бошқаради, белгиланган тартибда банкларда ва уларнинг филиалларида жорий ва бошқа ҳисобрақамлари очади;

камомаддан, растратадан, ўғирликдан кўрилган ва суд томонидан ундириб олиш рад этилган зарарларни, қайтариб олишнинг иложи йўқ деб ҳисобланган бошқа қарзларни, аниқ айбдорларни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда бойликларнинг меъёрдан ортиқча миқдорда табиий бузилиши туфайли кўрилган зарар ва йўқотишлар туфайли етишмаган бойликларни, шунингдек асосий фондлар ҳисобида бўлган маънавий эскирган ва келгусида фойдаланишга яроқсиз асбоб-ускуналарни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқаришни амалга оширади;

ишлаб чиқилаётган қўриқлаш сигнализацияси асбоб-ускуналари, техник қўриқлаш марказ (пункт)лари қурилишининг намунавий лойиҳалари техник шартларини келишади, техник топшириқларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг фаолиятининг барча масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўриб чиқади, камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради, киритилган таклифларни амалга оширади, ушбу ишлар ташкил этилишини назорат қилади;

шахсий таркибни танлаш, танлов асосида саралаш, жой-жойига қуйиш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича ишларни ташкил этади, Бош бошқармада ва унинг жойлардаги бўлинмаларида штат-молия интизомига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

Бош бошқарма ва унинг саф бўлинмалари хизматига номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича комиссияни ўрнатилган тартибда тузади;

ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, қоровуллик бўлинмалари штатларини киритиш (қисқартириш) ва қайта ташкил этиш бўйича буйруқлар чиқаради, ишчи ва хизматчилар, хусусан "Qo'riqlash Servis" давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари штатларини тасдиқлайди ва ўзгартиришлар, қўшимчалар киритади;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларини белгиланган тартибда рағбатлантиради ва интизомий жазога тортади;

лавозимлар номенклатурасига мувофиқ қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказади;

ўз ваколати доирасида қўриқлаш хизмати бўлинмаларида йўл қўйилган қонун, хизмат ва меҳнат интизоми бузилиши ҳолатлари бўйича хизмат текшируви ўтказишни тайинлайди;

Бош бошқарма ходимларини белгиланган тартибда хизмат сафарларига юборади;

сафдорлар таркиби ходимларини хизматга қабул қилади;

сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркиби ходимларининг хизматни ўташ чегара ёши муддатини узайтиради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Бош бошқарма ваколатига тегишли бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.


19. Бош бошқарма бошлиғи:

а) қуйидагиларни тасдиқлайди:

Бош бошқарма бошқармалари, бўлимлари (бўлинмалари), Алоҳида батальони, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар қўриқлаш бошқармаларининг низомлари, функционал мажбуриятларини;

Бош бошқарма бошқармалари, бўлимлари (бўлинмалари), Алоҳида батальоннинг иш режаларини;

"Qo'riqlash Servis" давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмаси ва штатларини.

б) Миллий гвардия қўмондонига қуйидагилар бўйича таклифлар ва тақдимномалар киритади:

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ташкилий тузилмаси ва штатларини ўзгартириш;

Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, бошқарма, бўлим (бўлинма) бошлиқлари, бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар қўриқлаш бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Алоҳида батальон командирларини, ўз хавфсизлиги хизмати ва назорат-тафтиш бўлими раҳбарлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;

Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмалари офицерлар таркибига биринчи ва "подполковник", "полковник" махсус унвонлари бериш;

Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларида хизмат қилаётган "полковник" унвонидаги ходимларни хизматдан бўшатиш;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларини давлат мукофотига тавсия этиш ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш;

в) қуйидаги махсус унвон ва мутахассислик тоифаларини беради:

Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмалари сафдор ва сержантлар таркибига - махсус унвонлар, шунингдек, янгидан хизматга қабул қилинаётган, офицерлик лавозимига тайинланаётган ходимларга "катта сержант" махсус унвони;

Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмалари офицерлар таркибига "майор" унвонигача бўлган, ушбу унвон ҳам қўшилган ҳолда, махсус унвонлар;

Бош бошқарма ва Алоҳида батальон шахсий таркибига, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар қўриқлаш бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарларига, Алоҳида батальон командирига ва ходимларига "учинчи тоифали мутахассис", "иккинчи тоифали мутахассис", "биринчи тоифали мутахассис" ва "уста" мутахассислик тоифаларини.

г) қуйидагиларни лавозимга тайинлайди, лавозимдан озод этади, ихтиёрига олади ва хизматдан бўшатади:

Бош бошқарма, Алоҳида батальоннинг сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибини, ишчи ва хизматчиларини;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар қўриқлаш бошқармалари бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари, ҳарбий сафарбарлик гуруҳи мутахассисларини, батальонлар командирларининг ўринбосарларини, Алоҳида отряд командирлари ва уларнинг ўринбосарларини;

"Qo'riqlash Servis" давлат унитар корхонаси директори ва унинг ўринбосарларини;


20. Бош бошқарма бошлиғи бўлмаганда, унинг ваколатларини Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига асосан Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосарларидан бири амалга оширади.


21. Бош бошқарма бошлиғи ҳузурида хизмат ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятини ривожлантириш истиқболининг муҳим масалалари, сигнализациянинг арзон ва ишончли воситаларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича қарорлар ишлаб чиқиш мақсадида қўриқлаш хизматини такомиллаштириш бўйича маслаҳат Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) тузилади.


22. Кенгаш таркиби Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг 7-9 нафар тажрибали ходимлари ҳамда тегишли соҳада илмий салоҳиятга эга бўлган олимлардан иборат бўлади.


23. Кенгашнинг таркиби, қоидага кўра, бир йилда бир марта Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади. Бош бошқарма бошлиғи лавозимига кўра кенгаш раиси ҳисобланади.


24. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

хизмат ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятини ривожлантириш истиқболининг муҳим масалалари юзасидан тавсиялар тайёрлаш;

объектларни ҳимоялашнинг замонавий интеллектуал ва интеграллашган тизимларини ишлаб чиқиш;

сигнализациянинг арзон ва ишончли воситаларини ривожлантириш ва жорий этиш йўналишларини белгилаш;

қўриқлаш хизматининг ҳудудий бўлинмаларига методик ёрдам кўрсатиш;

мулкни қўриқлаш бўйича хизмат турларини кенгайтириш, шу жумладан транспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланувчи объектларни қўриқловга олиш имкониятини берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш;

қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш.


25. Кенгаш ўз мажлисларини заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.


26. Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра, унга давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.


27. Кенгаш қарори тавсия хусусиятга эга бўлиб, кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш борасида ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.


29. Бош бошқарма хўжалик юритишда (оператив бошқарувда) ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради, мажбуриятларни бажариш юзасидан судда даъвогар ва жавобгар бўлади.


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 июль













































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск