Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 08.06.2019 й. 13/9-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.07.2019 й. 3022-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2019 й.

N 3022-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.06.2019 й.

N 13/9


ҚАРОРИ



"Ҳар бир оила - тадбиркор"

дастури доирасида кредитлар ажратиш

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 3022,2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон) билан тасдиқланган "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-банди саккизинчи хатбошиси, 2 ва 3-бандлари 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Ҳар бир оила - тадбиркор"

дастури доирасида кредитлар ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, вилоят иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган марказлар (бундан буён матнда Ҳудудий марказлар деб юритилади);";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари - туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, туман Савдо-саноат палатаси бўлими, тижорат банклари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган марказлар (бундан буён матнда туман (шаҳар) марказлари деб юритилади);

еттинчи хатбошидаги "энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача" ва "энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача" деган сўзлар тегишлича "базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача" ва "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳaқининг 150 бараваригача" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш микдорининг 150 бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 16-банддаги "энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 7 фоиз" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 8 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 17-банддаги "ҳудудий ишчи гуруҳлар" ва "ишчи гуруҳларнинг" деган сўзлар тегишлича "туман (шаҳар) марказлари" ва "туман (шаҳар) марказларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Туман (шаҳар) марказларининг самарали лойиҳани амалга ошириш бўйича хулосаси Ҳудудий марказларга имтиёзли кредит ажратиш учун қарор қабул қилишга тақдим этилади."


6. 19-банддаги "Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар" ва "ҳудудий ишчи гуруҳларнинг" деган сўзлар тегишлича "Ҳудудий марказлар" ва "туман (шаҳар) марказларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 20-банддаги "Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар" деган сўзлар "Ҳудудий марказлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 21-банддаги "Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларнинг" деган сўзлар "Ҳудудий марказларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 22 ва 26-бандлардаги "ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларнинг" деган сўзлар "Ҳудудий марказларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 25-банддаги "ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар" деган сўзлар "Ҳудудий марказлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 32-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, кредитлар товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш хосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг хисобрақамига ўтказиб берилади.".


12. 33-банддаги "ҳудудий ишчи гуруҳларнинг" деган сўзлар "туман (шаҳар) марказларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 498-модда





































Время: 0.2169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск