ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2019 й. ПФ-5759-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.07.2019 й.

N ПФ-5759



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сон ва 2019 йил 17 июндаги "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-4359-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази фаолиятини янада ривожлантириш, импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг сотиб олиш қийматини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, аҳолини сифатли ва арзон фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, республика тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 июлдаги

ПФ-5759-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5099-сон Фармонида:


а) 4-бандда:

бешинчи хатбошидаги "тўғрисидаги қарорларни қабул қилади" сўзлари "тартибини белгилайди" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Инновация маркази резидентларига уларнинг лойиҳаларини давлат даражасида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик орқали илгари суришда кўмаклашади";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Инновация маркази резидентлари томонидан амалга оширилаётган фаолиятини самарали назорат қилиш мақсадида Инновация маркази резидентлари учун махсус Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичини белгиланган тартибда тасдиқласин ва жорий этсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг тақдимномасига асосан, зарур ҳолларда, Инновация маркази резидентлари учун Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1765-сон қарори 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларни республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари ажратилади ва улар ушбу кўрсаткичлар доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1875-сон қарори 1-бандида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш, уларни қайта нашр этиш бўйича белгиланган муддатларга риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг айланма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардан бўлган ўқувчилари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва етказиб бериш бепул асосда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларини ижара тизими асосида чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш эса Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон қарори билан тасдиқланган Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Покупная стоимость для импортируемых лекарственных средств и изделий медицинского назначения служит базой для установления регулируемой цены на импортируемую продукцию в соответствии с настоящим Положением.

Покупная стоимость определяется по следующей формуле:


С = Кс + Т + Пр., где:


С - покупная стоимость импортированных лекарственных средств и изделий медицинского назначения;

Кс - контрактная стоимость импортированных лекарственных средств и изделий медицинского назначения, определенная исходя из курса Центрального банка Республики Узбекистан на дату заполнения грузовой таможенной декларации;

Т - таможенные платежи, рассчитанные по курсу Центрального банка Республики Узбекистан в установленном порядке;

Пр. - прочие расходы, связанные с покупкой товара, которые формируются в соответствии с пунктами 1.1 и 1.2 Положения о составе затрат по производству и реализации продукции (работ, услуг) и порядке формирования финансовых результатов, утвержденного постановлением Кабинета Министров от 5 февраля 1999 года N 54".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги "2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2650-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "40" рақами "46" рақами билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ретинал камералардан" сўзлари "бинокуляр пешона офтальмоскоплари, пешона диод лазер-коагуляторлари, А/В сканерларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


5-позицияда:

"Чора-тадбирлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал маркази ва вилоятлар перинатал марказларини чала туғилган чақалоқлар учун тўпламида кўз қовоғини кенгайтиргич ва илгаклар бўлган бинокуляр пешона офтальмоскоплари билан жиҳозлаш, Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал маркази, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Сирдарё вилоятлари перинатал марказларини пешона диод лазер-коагуляторлари билан ва Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал маркази, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари перинатал марказларини А/В сканерлари билан жиҳозлаш";

"Ҳисобланган миқдор" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўпламида кўз қовоғини кенгайтиргич ва илгаклар (30 дона) бўлган 14 та бинокуляр пешона офтальмоскопи, 7 дона пешона диод лазер-коагулятори ва 6 та А/В сканери";


7-позицияда:

"Чора-тадбирлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оналар ўлимининг олдини олиш мақсадида туғруқдан кейинги даврда қон кетишини шошилинч тўхтатиш учун қон қуюлишининг плазма факторлари препаратлари (протромбин комплекслари) билан таъминлаш";

"Ҳисобланган миқдор" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17,5 минг доза протромбин комплекслари".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2829-сон қарори 3-бандининг еттинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3955-сон қарорида:


1-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;


1-илованинг "Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" блокидаги "Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" сўзлари "Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг 18 ва 19-позициялари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 июлдаги

ПФ-5759-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4309-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сон қарорига 31-илованинг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1675-сон қарорига 33-илованинг 1-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 17 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1967-сон қарорига илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 481-модда














































Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск