язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 22.06.2019 й. 14/17-сон "Тижорат банклари томонидан ёш онлаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.07.2019 й. 1697-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.07.2019 й.

N 1697-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.06.2019 й.

N 14/17


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан ёш онлаларга

имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 9 июндаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                        М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга

имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 496-модда