Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Оилавий болалар уйи тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.06.2004 й. 1370-сон билан рўйхатга олинган ХТВ 17.06.2004 й. 125-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 17 июнда 1370-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирининг

2004 йил 17 июндаги

125-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Оилавий болалар уйи тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Оилавий болалар уйи маълум бир маҳалла (мавзе, қишлоқ, овул) ҳудудида жойлашган бўлиб, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар учун мўлжалланган тарбия масканидир.

Оилавий болалар уйларининг асосий вазифаси оила муҳитидан маҳрум бўлган болалар ва ўсмирларни соғломлаштириш, ақлий, психологик ривожлантириш, ижтимоий меҳнатга мослаштириш, уларни комил инсон қилиб шакллантиришни таъминлаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзини қарор топтиришда оила шарт-шароитларини яратишдан иборатдир.


2. Оилавий болалар уйлари туман (шаҳар) ҳокимликларининг халқ таълими бўлимлари томонидан шу бўлимлар қошидаги васийлик ва ҳомийлик органларининг тавсиясига кўра ташкил этилади ҳамда уларнинг (ХТБ ларининг) доимий назоратида бўлади.


3. Оилавий болалар уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Републикаси Конституциясига, қонунларига, ҳукумат қарорларига, фармойишларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. Битта оилавий болалар уйида тарбияланувчиларнинг сони 5 нафардан кам бўлмаган ва 7 нафардан кўп бўлмаслиги керак. Болалар уйи тарбияланувчиларининг таълим олиши ва уларнинг соғлиғи туман (шаҳар) халқ таълими, соғлиқни сақлаш бўлимлари назоратида бўлиши керак.



II. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ИШЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ


5. Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг таълим олиши яқин жойлашган мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида амалга оширилади.


6. Етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим-тарбияси, касб танлаш ишлари, болалар келажагини белгилаш билан боғлиқ бошқа масалалар улар билим олаётган таълим-тарбия муассасаси раҳбарияти, педагоглар жамоаси, оилавий болалар уйини ташкил этган туман (шаҳар) халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи ва тарбиячи ота-оналар томонидан ҳамкорликда ҳал этилади.


7. Оилавий болалар уйларидаги таълим-тарбия ишлари етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг руҳий-физиологик ривожланишнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда демократик ва инсонпарварлик, таълимга қўйилган замонавий талаблар асосида, ўқув дастурларини, маънавий, жисмоний ва меҳнат тарбиясининг амалдаги тамойилларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.


8. Оилавий болалар уйининг тарбиячи ота-оналари Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунларга асосланган ҳолда болаларни саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг келажак ҳаёти ва турмушини ташкил этиш ва шу мақсадда самарали усуллар танлашда мустақилдирлар.



III. ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР


9. Оилавий болалар уйларига туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қошидаги васийлик ва ҳомийлик органлари йўлланмасига биноан етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар қабул қилинади:


10. Оилавий болалар уйига 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳамда руҳий ривожланишида нуқсони бўлмаган болалар жойлаштирилади.


11. Оилавий болалар уйларига юбориладиган ҳар бир боланинг қуйидаги ҳужжатлари васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан оилавий болалар уйига тақдим этилади:

ҳокимликнинг етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасаларига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда балоғатга етмаган бола, унинг оиласи ижтимоий келиб чиқиши, фаолияти ҳақида асосланган, тўлиқ маълумотлар бўлиши шарт);

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, гувоҳнома бўлмаган тақдирда боланинг ёшини тасдиқловчи тиббий экспертиза хулосаси;

боланинг соғлиғи ҳақидаги ҳужжат (тиббий текширишлар, жумладан, психоневролог, нарколог, тери-таносил касалликлари бўйича врач кўриклари, ташхис натижалари илова қилинади);

маълумоти ҳақида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

болаларнинг ота-онаси ҳақида маълумот (ота-онасининг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суднинг ҳукми ёки қарори, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақида, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар);

боланинг турмуш шароити ва тарбияси ҳақидаги васийлик ва ҳомийлик органлари комиссиясининг текширув далолатномаси;

боланинг ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа яқин қариндошлари мавжудлиги ва уларнинг яшаш жойлари ҳақида маълумотнома;

боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса, рўйхати, бу мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақида маълумот);

болаларга турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

пенсия олувчи болаларнинг пенсия дафтарчаси, бола фойдасига алиментлар ундириш ҳақидаги суд қарори ва омонат дафтарчаси.


12. Оилавий болалар уйларидан чиқиб кетаётган тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганда эса паспорт;

оилавий болалар уйларида бўлганлиги ҳақидаги маълумот;

соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

маълумоти ҳақидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

ота-онаси ёки яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотнома;

боланинг мол-мулки, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириб олиш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғма жилдидан бошқа ҳужжатлар;

боланинг моддий ва пул нафақаси олганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Юқоридаги ҳужжатлар оилавий болалар уйи ота-оналарининг талабларига мувофиқ туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан берилади.


13. Тарбияланувчиларни фарзандликка берилаётганда ёки ўз ота-оналари, яқин қариндошлари ёнига қайтиб бораётганида оилавий болалар уйидан чиқариш васийлик ва ҳомийлик органлари орқали амалга оширилади. Оилавий болалар уйида тарбияланаётган болаларнинг яқин қариндошлари билан учрашиши фақат васийлик ва ҳомийлик органлари рухсати билан амалга оширилади.


14. Оилавий болалар уйига болаларни жойлаштириш ушбу болалар уйи ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг васийлик ва ҳомийлик органлари ўртасида тузилган келишув асосида амалга оширилади.


15. Оилавий болалар уйига 5 нафардан кам бўлмаган ва 7 нафардан кўп бўлмаган сонда болалар берилиши мумкин. Тарбиячи ота-оналарнинг ўз фарзандлари ҳам оилавий болалар уйи тарбияланувчилари билан бирга тарбияланади. 10 ёшга тўлган болаларни оилавий болалар уйига жойлаштириш учун боланинг розилиги олинади.


16. Оилавий болалар уйига жойлаштириш вақтида уни этник жиҳатдан келиб чиқиши, миллати, тили ва соғлиғига эътибор берилиши лозим. Бир тилда гаплашадиган болаларни битта оилавий болалар уйига жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Бир оилада тарбия кўрган ака-ука, опа-сингилларни бир-биридан ажратиш тавсия этилмайди.


17. Оилавий болалар уйларида тарбияланувчиларнинг яшаши, тарбияси ва билим олиши тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади. Оилавий болалар уйида тарбияланаётган болалар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериладиган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланадилар ва ишга жойлашишларига қадар давлат томонидан таъминланадилар.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-банди оилавий болалар уйларининг тарбияланувчиларига ҳам тааллуқлидир.


19. Оилавий болалар уйларининг тарбияланувчиларини ўқишга ва ишга жойлашишига маҳаллий ҳокимликлар кўмаклашадилар.



IV. БОЛАЛАРНИ ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


20. Тарбиячи ота-она бўлишни истаган фуқаролар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органларига ўзларига тегишли қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

тарбиячи бўлиш истагини билдирган ота ёки онанинг аризаси;

барча оила аъзоларининг фикр ва мулоҳазалари;

маҳалла кенгашидан турар жойи, яшаш шароити, оилавий муҳити ҳақида маълумот;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

оилавий болалар уйи тарбиячи ота-оналарининг никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

оилавий болалар уйи тарбиячи ота-оналарнинг маълумоти ҳақидаги ҳужжат нусхаси;

оилавий болалар уйи тарбиячи ота-оналарнинг меҳнат дафтарчасидан нусха;

иш жойидан тавсифнома;

оила аъзоларининг соғлиғи ҳақида тиббий маълумот;

яшаш майдони ҳақида маълумот.


21. Васийлик ва ҳомийлик органлари бир ой ичида юқоридаги ҳужжатлар асосида масалани кўриб чиқади ва ҳал этиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлими қошидаги тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари ходимларидан ташкил этилган комиссияга тақдим этади.


22. Васийлик ва ҳомийлик органлари тарбиячи ота-оналарни узлуксиз малакасини ошириш масалалари билан шуғулланади ва болалар билан олиб борилаётган оилавий таълим-тарбия ишларини 6 ойда бир маротаба текшириб боради.



V. ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ТАРБИЯЧИ

ОТА-ОНАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ


23. Оилавий болалар уйининг тарбиячи ота-оналари Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Конвенцияда ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай камситишларсиз, оилавий болалар уйида тарбияланаётган боланинг ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, соғлиғи ва туғилиши ёки бирон-бир бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ҳурмат қиладилар ҳамда шу ҳуқуқларни тарбияланувчиларга таъминлаб берадилар.


24. Тарбиячи ота-оналар (эр-хотин) боланинг тарбияси учун масъул ҳисобланади.


25. Тарбиячи ота-она Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб, 25 ёшга тўлган, Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган, соғлом ва маънавий комил инсон бўлиши шарт. Тарбиячи ота-она ва тарбияланувчи болалар орасида ёш тафовути 15 ёшдан кам бўлиши мумкин эмас.


26. Тарбиячи ота-она бўлиши мумкин бўлмаган шахслар:

суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;

соғлиғининг ҳолатига кўра болани тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар.


27. Тарбиячи ота-она, амалдаги қонунлар доирасида "Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция" қоидаларини бузмаган ҳолда болалар уйи тарбияланувчиларини мустақил тарбиялаш услубидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


28. Тарбиячи ота-она ўз вазифасини бажараётган вақтида бола тарбиясига жисмонан ва руҳан соғлиғига зарар кўрсатмаган ҳолда эътибор бериши керак. Тарбия жараёнида болага қўпол муомалада бўлиш ёки унинг шахсини камситиш ҳолатлари бўлиши қатъиян ман этилади.


29. Тарбиячи ота-она бола учун ўқув юртини танлаши, ўқиши учун ҳамма шароитларни яратишда кўмаклашади.


30. Тарбиячи ота-она болани ҳар томонлама таълим олишига ва соғлиғи учун масъул.


31. Тарбиячи ота-она ўз мажбурияти ва бурчларини бузган ҳолда амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.


32. Оилавий болалар уйига берилаётган моддий ёрдам фақат унда тарбияланаётган болалар эҳтиёжи учун сарф қилиниши керак.


33. Тарбиячи ота-она 1 йилда 1 маротаба туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органига болаларнинг соғлиғи, олиб борилаётган тарбиявий ишлари ва келиб чиққан муаммолар ҳамда ҳудудий молия бўлимларига молиявий харажатлар ҳақида умумий ҳисобот бериши шарт, шунингдек ўзи яшайдиган маҳалла кенгашига ҳам ахборот бериб боради.


34. Тарбиячи ота-она узоқ муддат касал бўлиб қолган ёки вафот этган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органи оилавий болалар уйига барча тегишли ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириб, бошқа шахсларни (ўша оила аъзосидан) раҳбар этиб тайинлаш ҳуқуқига эга.


35. Тарбиячи ота-она дам олиш ва соғломлаштириш муассасаларига маҳаллий ҳокимлик ва унинг бўлинмалари, касаба уюшмалари томонидан ажратиладиган оилавий йўлланма олиш ҳуқуқига эга.



VI. МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


36. Оилавий болалар уйларининг биноси техника хавфсизлиги ҳамда санитария-гигиена қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.


37. Оилавий болалар уйларини маблағ билан таъминлаш маҳаллий бюджетлар ва ҳомийлар томонидан ажратилган хайрия ёки ҳомийлик маблағлари ва қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


38. Оилавий болалар уйининг харажатлари у жойлашган ҳудуддаги туман ёки шаҳар молия бўлимлари томонидан маҳаллий бюджетлар ҳисобига молиялаштирилади.

Молиявий маблағлар бир йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси асосида ушбу муассаса жойлашган ҳудуддаги туман ёки шаҳар халқ таълими бўлимлари орқали оилавий болалар уйининг ота-оналаридан бирининг номига очилган банк ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

Оилавий болалар уйининг харажатларини қоплаш тарбиячи ота-оналарнинг хоҳишига кўра нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Оилавий болалар уйи учун йил давомида ажратилган ва сарф қилинмаган маблағлар, қисқартирилмасдан кейинги йил ҳисобига ўтказилади.


39. Оилавий болалар уйлари тарбиячи ота-оналарининг иш ҳақлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ "Меҳрибонлик уйлари" тарбиячилари иш ҳақларига қўлланиладиган меъёрлар (иш ҳақига қўшимчалар билан биргаликда) асосида ҳисоб-китоб қилиниб, тўланади.


40. Оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларини кийим-бош, пойабзал, юмшоқ жиҳозлар, шахсий гигиена жиҳозлари, ўйинлар билан таъминланиш харажатлари "Меҳрибонлик уйлари" га қўлланадиган меъёрлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.


41. Оилавий болалар уйлари ташкил қилинган хонадонларнинг коммунал хизматлар (табиий газ, иссиқ сув, совуқ сув, оқова ва уй-жойдан фойдаланиш учун тўловлар) ва электроэнергия харажатлари асосан бюджет харажатлари орқали қопланади. Ушбу харажатлар учун ҳомийлар ҳисобидан мақсадли маблағлар ажратилиши мумкин.


42. Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари "Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда (2002 йил 11 ноябрь, рўйхат рақами 1187-сон) белгиланган тартиб бўйича, бюджет маблағлари ҳисобига транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи карточкалар ҳамда таълим муассасаларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар билан таъминланадилар.


43. Бюджетдан ажратилган маблағларнинг ҳисоб-китоби оилавий болалар уйлари учун энг соддалаштирилган кўринишда, яъни маблағларнинг ҳисоб рақамига келиб тушиши ва харажат қилинишини акс эттириш йўли билан амалга оширилади. Ушбу ҳисобот ҳар ойда тегишли шаҳар ёки туман халқ таълими бўлимига топширилади.

Шаҳар ёки туман халқ таълими бўлимлари марказий ҳисобхоналари оилавий меҳрибонлик уйларида ҳисоб-китоб ишларини юритилишида ва банк муассасалари билан муомалаларида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишлари шарт.



VII. ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ТУГАТИЛИШИ


44. Оилавий болалар уйининг фаолияти амалдаги қонунчиликда белгиланган асослар ва тартибда тугатилиши мумкин. Жумладан,

суднинг қарорига биноан;

тарбиячи ота-она аризасига асосан (ота-оналардан биронтаси оламдан ўтган бўлса);

тарбиячи ота-она томонидан болаларга зулм ўтказилаётган ҳолатда;

болалар ўз оилаларига қайтган тақдирда;

тарбиячи ота-оналар соғлиғи билан боғлиқ ҳолатда.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 283-модда.































Время: 0.1718
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск