Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

"Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг 2004 йил ғалла ҳосилини ўриш бўйича кўрсатган хизматлари ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.06.2004 й. 1371-сон билан рўйхатга олинган 31.05.2004 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 34-сон, Молия вазирлигининг 79-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 18 июнда 1371-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2004 йил 31 майдаги

34, 79-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг

2004 йил ғалла ҳосилини ўриш бўйича кўрсатган

хизматлари ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги "2004 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 200-сонли қарорига мувофиқ "Ўзагромаш сервис" уюшмаси МТПларининг 2004 йил ғалла ҳосилини ўриш бўйича кўрсатган хизмат ҳақларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


1. Адлия вазирлигида 1999 йил 1 мартда 657-сон билан рўйхатдан ўтган "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси" маблағлари ҳисобидан топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун якуний ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш тартиби"га кўра, "Ўздонмаҳсулот" ДАК корхоналарининг 22602-сонли аккредитив ҳисоб-рақамларидан ширкат ва фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ якуний ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ йўналтирилади.


2. "Ўзагромашсервис" уюшмасининг МТПлари 2004 йил ғалла ўрими бошлангунга қадар ғалла топширувчи ширкат ва фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан:

ўриладиган ғалла майдонларини;

ғалла ўрими бўйича бажариладиган ишлар ҳажмларини;

ҳақдорлик ва қарздорликни ҳисобга олган ҳолда талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир ширкат ва фермер хўжалиги қирқимида хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлинмалари орқали Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармаларига тақдим этадилар.

Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармалари ушбу маълумотларни жамлаб АТ Ғаллабанкнинг вилоят минтақавий филиалларига ва Марказий банкка тақдим этади. Маълумотлар ўз вақтида Марказий банкда ва Республика Ғаллабанкида жамланиб, Молия вазирлиги хузуридаги "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳисоб-китоби" Жамғармасига тақдим этилади.


3. "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПлари ғалла ўрими бошланиши билан ҳар бир ширкат ва фермер хўжалиги майдонини ўришга тушишдан олдин, ғалла ўрими бўйича шартномага асосан бажариладиган иш ҳажмини, ҳақдорлик, қарздорликни ҳисобга олган ҳолда далолатнома (1-илова) асосида расмийлаштиради ва ўрим бўйича тегишли хизмат кўрсатади.

Тегишли далолатнома тузилмасдан (ўрим ҳақи олдиндан 100% тўланган ҳолатлардан ташқари) хизмат кўрсатиш (ғалла ўриш) тақиқланади. Ушбу далолатнома ғалла ўриб берилгандан сўнг, хизмат кўрсатувчи банкка тўлов талабномаларини тақдим этиш учун асос ҳисобланади ва МТП томонидан 1 иш куни муддатида ўзига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилиши шарт.


4. Туман МТПларига хизмат кўрсатувчи АТ Пахтабанк ва бошқа тижорат банклари бўлимлари (филиаллари) томомнидан ҳар 5 кунда мавсум давомида МТПлар бажарган ишлар ҳажми билан улар томонидан қўйилган тўлов талабномаларининг мутаносиблиги назорат қилиб борилади.


5. 2004 йил дон ўрими мавсумида ПК-10 квитанцияларига асосан ширкат(фермер) хўжаликларига ажратиладиган маблағ ҳисобидан туман МТПлари томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўланишини мувофиқлаштиш АТ Пахтабанкнинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилади.


6. Дон етиштирувчи ширкат ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлимлари (филиаллари) МТПлар томонидан ҳақиқатда тақдим этилган тўлов ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни (ҳар бир ширкат (фермер) хўжаликлари қирқимида) АТ Пахтабанкнинг вилоят бошқармаларига тақдим этадилар.

АТ Пахтабанкнинг вилоят бошқармалари 1 кун муддатда ширкат (фермер) хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ҳақиқатда қўйилган ва уларга хизмат кўрсатувчи банк бўлимлари (филиаллари) томонидан тасдиқланган тўлов талабномалари тўғрисидаги (ҳар бир туман ширкат (фермер) хўжаликлари қирқимида) маълумотларни умумлаштирган ҳолда, вилоят Пахтабанк бошқармалари билан вилоят МТП бирлашмалари томонидан тасдиқланган ҳолда АТ Ғаллабанк вилоят минтақавий филиалларига тақдим этади.


7. АТ Ғаллабанкнинг тегишли вилоят минтақавий филиаллари ҳар куни "Ўзагромашсервис" уюшмасининг вилоят МТПлар бирлашмаларига, АТ Пахтабанкнинг вилоят бошқармасига ширкат ва фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган ПК-10 квитанцияларига асосан ширкат (фермер) хўжалигига топширилган ғалла учун ҳақиқатда тўланадиган маблағ тўғрисидаги маълумотларни туманлар ва ширкат (фермер) хўжаликлари қирқимида тақдим этади.

АТ Пахтабанкнинг вилоят бошқармаси ушбу маълумотларни туман МТПларига хизмат кўрсатувчи ўз бўлимларига ва бошқа тижорат банклари бўлимларига (филиалларига) етказади.


8. АТ Ғаллабанкнинг вилоят минтақавий филиаллари топширилган ғалла учун ҳақиқатда тақдим этилган тўлов ҳужжатлари (ПК-10 ва бошқалар) ва АТ Пахтабанкнинг вилоят бошқармаларидан олинган ширкат (фермер) хўжаликларининг ҳисоб рақамларига МТПлар томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб МТП хизматлари бўйича тўловлар учун маблағларга талабни аниқлайди.

Ушбу маблағларга талабни аниқлашда мазкур Низомнинг 2-бандига мувофиқ МТПлардан олинган ўриладиган ғалла майдонидан келиб чиқиб кўрсатиладиган механизациялашган ишлар ҳажми тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асос ҳисобланади.


9. АТ Ғаллабанк ҳар куни Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармага 23204-сонли муваққат ҳисоб рақами орқали МТПлар кўрсатган хизмат бўйича тўловлар учун қишлоқ хўжалик корхоналарига йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар тўғрисида буюртма беради.


10. Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма АТ Ғаллабанкдан олинган буюртмаларга мувофиқ 23204-сонли ҳисоб рақами орқали қишлоқ хўжалик корхоналарига босқичма-босқич якуний ҳисоб-китоб бўйича МТПлар кўрсатган хизматлар учун тўловларни амалга оширишга маблағ ажратади.

Ўз навбатида, АТ Ғаллабанк тақдим этилган ПК-10 квитанцияларига асосан ҳақиқатда топширилган ғалла учун ширкат ва фермер хўжаликларининг 23204-сонли муваққат ҳисоб рақамларига маблағ ўтказиб беради.


11. 2004 йил ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоблари учун ширкат (фермер) хўжаликларининг 23204-сонли муваққат ҳисоб рақамларига тушган маблағлар тўлов талабномалари белгиланган тартибда акцептлангандан сўнг ғалла ҳосилини етиштириш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш учун "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг 23204-сонли муваққат ҳисоб рақамларига ўтказилади.


12. "Ўзагромашсервис" уюшмаси машина трактор паркларининг 23204-сонли махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағлар Ҳукумат кафолати асосида қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олишга жалб этилган чет эл кредити тўловлари учун тўлиқ ҳажмда туман МТПларидан тўғридан-тўғри ва вилоят МТПлари бирлашмалари орқали "Таъминотчи-Пахта" акциядорлик жамиятига ва "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАК га йўналтирилади.

"Таъминотчи-Пахта" АЖ ва "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАКнинг 23204-сонли махсус ҳисоб рақамларига келиб тушган маблағлар тўлиқ ҳажмда чет эл кредити бўйича қарзларни сўндиришга йўналтирилиши шарт.


13. Топширилган ғалла учун ширкат (фермер) хўжаликларининг бошқа ҳисоб рақамларига маблағ йўналтириш, "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПлари 2004 йил ғалла ҳосилини ўриб олишда кўрсатган хизматлари ҳақлари тўлаб берилишидан келиб чиққан ҳолда Жамғарма томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.


14. Ушбу Низомга асосан, жойларда ишни ташкил этишга Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 январдаги (03-28-15-сонли) баёнига мувофиқ қишлоқ хўжалик корхоналарига етказиб берилган моддий ресурслар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича ҳудудларга бириктирилган раҳбарлар, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бўйича эса "Ўзагромашсервис" уюшмаси раиси (Нишонов) масъул этиб тайинланади (2-илова*).


15. Ушбу Низомга риоя этилиши бўйича жавобгарлик шахсан МТП ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлим раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади.


16. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган фермер ва ширкат хўжаликлари, "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПлари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари бўлим раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



Марказий банк Раиси биринчи ўринбосари                М. Жумагелдиев


Жамғарма директори                                                   С. Абдуллаев


"Ўзагромашсервис" Уюшмаси раиси                           Ш. Нишанов


АТ "Пахтабанк" Бошқаруви раиси                               К. Тошматов


"Ўздонмаҳсулот" ДАК раиси                                        И. Нажмиддинов


АТ "Ғаллабанк" Бошқаруви раиси                                И. Ўринбоев





Низомга

1-ИЛОВА


3 нусхада тўлдирилади

1 нусха бажарувчига

1 нусха буюртмачига

1 нусха банкга тўлов талабнома қўйишга


Бажарувчи: _______________ туман МТП АЖ


Буюртмачи: _______________________ _____________________ хўжалиги

номи фермер,                            ширкат


____________________________ қўрғон


2004 йил "___" __________________


№ ______ сонли шартномага асосан бажарилган иш (хизмат)лар бўйича


ДАЛОЛАТНОМА № _____ 2004 йил "___" ___________

Бажарилган иш тури

Техникани

Ғалла ўрилган майдон (га)

Бир гектар ғалла майдонини ўриш баҳоси, сўм

Жами суммаси, минг сўм

русуми

Завод рақами

Ғалла ўриш

Жами:

Тўланиши керак бўлган сумма _______________________________________

(сумма сўз билан ёзилади)


Дизел ёқилғиси сарфи буюртмачи ҳисобидан ______ литр, ______________

(сумма сўз билан)


2004 йилни "___" _________ ҳолатига ________ сўм _____ ширкат (фермер)

хўжалигининг МТПдан бўлган _____ минг сўм қарзини (ҳақини) ҳисобга

олган ҳолда жами ______________ минг сўм (_________________________)

(сумма сўз билан ёзилади)


_______________________________ тўлаб беришга келишилди.

Бажарувчи:

___________ туман МТП ОАЖ

Бошқарув раиси _______  _____

(Ф.И.Ш)                 (имзо)

Бош ҳисобчи __________  _____

(Ф.И.Ш)                   (имзо)

Оператор  ____________  ______

(Ф.И.Ш)                       (имзо)


М.Ў.

Буюртмачи:

________________ ширкат (фермер)

Хўжалик раҳбари __________  ____

(Ф.И.Ш)              (имзо)

Бош ҳисобчи _______________  ____

(Ф.И.Ш)                   (имзо)



М.Ў.


-------------------------------

*) 2-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 284-модда.





























Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск