Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 01.07.2019 й. 118-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.07.2019 й. 3128-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2019 й.

N 3128-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА

БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

01.07.2019 й.

N 118


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги

Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув

республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш ва

ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сон "Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 7 январдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 3128, 2019 йил 23 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3128/2527-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                                  Д. Ли






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги

Абу Райҳон Беруний номидаги бизнес ва бошқарув

республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш

ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва

қўшимчалар


1. 1-бандда:

"тўлов контракт асосида," деган сўзлардан кейин "ўзбек, рус ва инглиз таълим тилларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим кундузги шаклда амалга оширилади.

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим сиртқи, кечки шаклларда, шу жумладан масофавий ўқитишни қўллаш билан амалга оширилиши мумкин.".


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Олий мактаб магистратураси дастурлари бўйича ўқитиш етакчи ихтисослашган хорижий таълим муассасалари билан тузилган халқаро келишувларда назарда тутилган ўқув режалар, дастурлар ва жадваллар асосида "икки диплом" (dоublе dеgrее) модели бўйича амалга оширилиши мумкин.

Номзодларни "икки диплом" (dоublе dеgrее) модели бўйича Олий мактаб магистратурасига ўқишга қабул қилиш халқаро келишувларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилади.

"Икки диплом" (dоublе dеgrее) модели бўйича ўқишни битиргандан сўнг хорижий таълим муассасасининг дипломи ва тегишли мутахассислик бўйича давлат намунасидаги магистр даражаси дипломи берилади.".


3. 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Олий мактаб магистратурасида мутахассисларни тайёрлашни ишлаб чиқариш (амалий) (камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишлари бўйича ихтисослашган дастурлар асосида амалга оширади.".


4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Олий мактаб магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари ёзма имтиҳон ва тест синовлари шаклида (бундан буён матнда кириш имтиҳонлари деб юритилади) амалга оширилади.

Олий мактаб магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари магистратурада ўқийдиган тилда ўтказилади ва бу ҳақда магистратурага кириш тўғрисидаги аризада кўрсатилиши лозим.

Кириш имтиҳонлари магистратура мутахассисликлари ва ўқитиш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.

Кириш имтиҳонлари учун максимал балл 100 баллни ташкил этади, ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:

мутахассислик фанлари бўйича - 0 баллдан 75 баллгача;

инглиз тили фани бўйича - 0 баллдан 25 баллгача.

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек, кириш имтиҳонлари ўқиш йилида икки марта (ёзги ва қишки қабул даврларида) амалга оширилади.".


5. 7-банддақишга қабул қилишнинг йиллик квотаси" деган сўзлардан кейин ", шунингдек кириш имтиҳонлари фанлари, дастурлари, натижаларни баҳолаш мезонлари рўйхати" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Олий мактаб магистратурасига олий маълумотга, шу жумладан хорижий мамлакатларда олинган олий маълумотга (дипломли мутахассис, бакалавр) эга бўлган фуқаролар қабул қилинади. Бунда хорижий мамлакатларда олинган дипломлар тегишли тартибда нострификацияланган бўлиши лозим.

Инглиз тилини В2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги миллий малака сертификати ёки CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича B2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 5,5 балл, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 72 баллдан кам бўлмаган даражада инглиз тилини билишини тасдиқловчи халқаро сертификатларга эга бўлган, шунингдек, олий таълим муассасаларини инглиз таълим тилида битирган номзодлар инглиз тили бўйича имтиҳон топширишдан озод қилинади. Уларга мазкур фандан белгиланган максимал балл берилади.".


7. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Олий мактаб магистратурасига кириш истагини билдирган номзодлар Олий мактабнинг расмий веб-сайти (бундан буён матнда веб-сайт деб юритилади) орқали Олий мактабнинг директори номига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишади:

олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

4х6 ўлчамдаги рангли фотосурат;

паспорт (имтиҳон вақтида асл нусхаси тақдим этилади);

инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).

Олий мактаб магистратурасига кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини Олий мактабга тақдим этади.".


8. 13 ва 14-бандлардаги "тест синовларида" деган сўзлар "кириш имтиҳонларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби Комиссия томонидан белгиланади.

Кириш имтиҳонларининг саволлари Комиссия томонидан тузилади.

Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича Комиссия томонидан баённома расмийлаштирилади.

Номзодларнинг кириш имтиҳонларидан қайта ўтказилишига йўл қўйилмайди.".


10. 16 ва 33-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. 25-банддаги "имтиҳон натижалари" ва "уч кун" деган сўзлар тегишлича "кириш имтиҳонлари натижалари" ва "уч иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Апелляция комиссиясининг таркиби ва унинг иш регламенти Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Апелляция комиссиясининг таркиби қабул комиссияси фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан шакллантирилади.

Апелляция комиссияси апелляция шикоятини уч иш куни ичида кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида номзодга шу куннинг ўзида ёзма равишда хабар беради.".


13. 30-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда, белгиланган намунадаги сертификат (гувоҳнома) бериладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини, шунингдек бошқа шахсларни лойиҳа бошқаруви йўналиши бўйича, шунингдек суд бошқарувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;".


14. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тингловчиларни ўқув курсларида ўқитиш тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.".


15. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Ўқув курсларининг қиймати Агентлик билан келишилган ҳолда Олий мактаб директори томонидан тасдиқланади.

Ўқув курсларини ўтказиш санаси, давомийлиги, таълим шакли, шартнома шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби ва ўқув курслари бўйича бошқа маълумотлар Олий мактаб директори томонидан тасдиқланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 июль, 28-сон, 510-модда










































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск