язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 й. ПҚ-4387-сон "Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2019 й.

N ПҚ-4387



МАТЕМАТИКА ТАЪЛИМИ ВА

ФАНЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ,

ШУНИНГДЕК, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ В.И. РОМАНОВСКИЙ

НОМИДАГИ МАТЕМАТИКА ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


[Кўчирма]


Муҳаммад ал Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек сингари улуғ аждодларимиз тамал тошини қўйган математика фани илм-фан ва техниканинг замонавий тармоқлари жадал ривожланиши муносабати билан ҳозирги кунда янада катта аҳамият касб этмоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, биология, рақамли иқтисодиёт соҳасида ва бошқа кўплаб соҳаларда унинг роли айниқса ортди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти (кейинги ўринларда - Институт) ўз фаолияти даврида математика фанини ривожлантиришга, республика учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга сезиларли ҳисса қўшди ва математик тадқиқотларнинг жаҳон даражасида эътироф этилган марказларидан бирига айланди.

Институтда функционал анализ, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси ва алгебра бўйича илмий мактаблар шаклланди ва муваффақиятли ривожланмоқда. Ходимларнинг илмий тадқиқотлари беш марта Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлди, 12 нафар таниқли олим Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига ва нуфузли Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS)га сайланган.

Бонн, Кембриж, Париж, Сеул, Сантьяго де Компастела университетлари ва бошқа илмий марказларнинг олимлари билан биргаликда қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Институтда давлат университетлари, мактаблар ва академик лицейларда маърузалар ўқиш ва махсус курслар ўтиш, шунингдек, магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш амалиёти кенг жорий этилган. Бугунги кунда илмий ходимларнинг ўртача ёши 47 ёшни, илмий даражали илмий ходимлар улуши эса 87,0 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, ҳар томонлама таҳлиллар бир қанча тизимли вазифаларни аниқлади. Уларнинг амалга оширилиши Институтнинг илмий лойиҳаларни хатловдан ўтказиш, мавжуд илмий салоҳиятдан юқори даражада фойдаланиш ва уни ривожлантиришга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришни, тадқиқотларни жорий этиш самарадорлигининг амалий индикаторлари ва мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилишини Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан янада аниқ мувофиқлаштиришни, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини талаб этади.

Математика таълими ва фанларини янада ривожлантириш, фундаментал, қидирув ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, олий таълимдан кейинги таълим институтларининг фаолияти ва илмий кадрлар тайёрлаш самарадорлигини таъминлаш, илм-фан, иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва университетлари билан халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:


1. Институт жамоасининг математика фанини ривожлантиришга, илм-фан ва таълимнинг интеграциясини мустаҳкамлашга, юқори малакали кадрлар тайёрлашга ва Ватанимиз математика мактабларининг ютуқларини тарғиб қилишга йўналтирилган фаолияти қўллаб-қувватлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика фанини ривожлантириш ва Институт фаолиятини такомиллаштиришнинг қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишни назарда тутувчи мақсадли дастурини (кейинги ўринларда - Мақсадли дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

илм-фаннинг турдош соҳаларида ва иқтисодиёт тармоқларида илмий натижалардан фойдаланиш, шунингдек, Институтнинг муайян илмий йўналишларини фундаментал изланишлардан амалий изланишларга қайта йўналтириш дастурларини ишлаб чиқиш;

2020-2022 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун математика бўйича олий малакали кадрлар тайёрлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш;

илмий натижалар кенг муҳокама қилинишини ва замонавий илм-фан ютуқлари оммалаштирилишини ташкил этиш. Институт ишланмаларининг доимий равишда янгиланадиган электрон маълумотлар базасини яратиш;

илмий-тадқиқот фаолиятининг таълим жараёни билан алоқаларини мустаҳкамлаш. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва Институт ходимларининг тажриба start-up лойиҳалари амалга оширилишига кўмаклашиш;

Математика соҳасида жаҳон илмий марказлари, шу жумладан МДҲ, Европа, Америка ва Осиё мамлакатларининг етакчи университетлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ташкил этиш;

ноширлик фаолиятини яхшилаш ва материаллар эълон қилишда фаолликни ошириш. Инглиз тилидаги "Ўзбекистон математика журнали" илмий нашри фаолиятини такомиллаштириш;

молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, харажатларни мақбуллаштириш ва Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Инфратузилмани модернизация қилиш. Ходимлар учун иш шароитларини яхшилаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш. Ҳар йилги "Илм-фан етакчиси" республика танловини ўтказиш.

Мақсадли дастур тўлиқ бажарилишини таъминлаш, Институт фаолияти самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан мувофиқлаштирилган ва олдини олувчи чора-тадбирлар кўрилиши учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашевга ва вице-президентларга шахсий масъулият юклансин.


3. 2020-2024 йилларда Институтнинг илмий-тадқиқот ишлари дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Институтнинг илмий йўналишларига мувофиқ ҳар йили Институт илмий-тадқиқот ишлари календарь дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ва Институт дарсликлар, ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, шу жумладан электрон дарсликлар, ўқув ва кўргазмали қуролларни Институтнинг эксперт хулосасидан кейин эълон қилиш, таълим муассасаларида математика фанларини ўқитиш, математика олимпиадаларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини бошқариш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида бир ой муддатда:

Мақсадли индикаторлар асосида Фанлар академияси тизимига кирадиган илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий бўлинмалари ва ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тартибини белгилаш бўйича асосланган таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Институтнинг 2021 йилгача мақсадли кўрсаткичларини (индикаторларини) (кейинги ўринларда - Мақсадли кўрсаткичлар) 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Белгилансинки, 2020 йилдан бошлаб илмий лабораториялар ва илмий ходимларнинг фаолияти рейтинг тизими асосида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Раёсатининг қарори бўйича ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан баҳоланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Институт илмий ходимларининг 4-иловага* мувофиқ етакчи хорижий илмий марказларда малака оширишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Институт илмий ходимларининг малака оширишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олий таълимдан кейинги таълимда стажёр-тадқиқотчилар институтини (кейинги ўринларда - стажёр-тадқиқотчилар институти) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Институтга олий таълимдан кейинги таълим институтида ўқиш учун ажратиладиган қабул квотасининг ярмидан кам бўлмаган миқдордаги қабул квотаси стажёр-тадқиқотчилар институти учун ажратилишини таъминласин.


9. Институт тузилмасига:

ўтказиладиган илмий тадқиқотлар самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, илмий кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини таълим жараёни билан интеграциялаштиришни таъминлаш учун масъул бўлган Институт илмий раҳбари - директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари лавозими;

алгебра ва унинг татбиқлари, дифференциал тенгламалар ва унинг татбиқлари, чизиқсиз тизимлар, динамик тизимлар ва уларнинг татбиқларини математик моделлаштириш, стохастик таҳлил, тиббий-биологик информатика, ҳисоблаш математикаси йўналишлари бўйича илмий лабораториялар киритилсин.

Институт тузилмасида юридик шахс ташкил этмасдан Ёш математиклар ўқув маркази ташкил этилсин, унга қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклансин:

умумтаълим мактаблари ва лицейларнинг ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари ва докторантлар учун математика бўйича ўқув курслари ташкил этиш;

Ўзбекистон терма жамоасини халқаро математика олимпиадаларига тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва мақсадли тайёрлаш жараёнларига ўқитишнинг замонавий усулларини ва педагогик инновацияларни жорий этиш;

етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни таълим жараёнига жалб қилиш.


10. Институтнинг янгиланган тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Илмий кенгаш ва Ёш олимлар кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти билан келишган ҳолда тасдиқланиши маълумот учун қабул қилинсин.


11. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


12. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Институтга фундаментал тадқиқотларнинг илмий-техник лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет маблағлари ушбу қарор топшириқларидан келиб чиққан ҳолда талаб этиладиган қўшимча бюджет маблағларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорига мувофиқ 2020 йилда Институт биносини (кейинги ўринларда - объект) капитал таъмирлаш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси икки ой муддатда:

объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин ва уларнинг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Нодир қўлёзмалар марказининг бино ва иншоотлари бўшатилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг асосланган буюртманомалари асосида 2020 йилги Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда объектни капитал таъмирлаш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитларини назарда тутсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги объектда капитал таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

бир ой муддатда - белгиланган тартибда Институт уставини тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Институтнинг замонавий компьютер ускуналари ва бошқа ташкилий техника билан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига тўлдирилишини таъминласин;

икки ой муддатда - манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. 2019 йил 24 майда илмий жамоатчилик ва олий таълим муассасалари ректорлари билан ўтказилган учрашувда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) ташкил этилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

фан ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, шу жумладан фан ва таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни мувофиқлаштириш, фан ва технологиялар соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши натижадорлигини таъминлаш;

илмий-техник сиёсат стратегияси, илмий-инновацион инфратузилмани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва тасдиқлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

илмий-техник лойиҳаларнинг давлат мақсадли дастурларини тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

ҳар йилги илмий-тадқиқот ишлари дастурларини, шунингдек, илмий-тадқиқот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан тўғридан-тўғри молиялаштириш ҳисобига амалга ошириладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг мақсадли индикаторларини тасдиқлаш;

фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича миллий лабораториялар тизимини шакллантириш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан тўлдириш ва бутловчи ҳамда сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

фан ва технологиялар соҳасида мамлакат илм-фанини жаҳон ютуқлари билан уйғунлаштириш, илмий салоҳият ва инновацион ривожланишни рейтинг баҳолашда мамлакат имижини, шу жумладан илмий ишланмаларни фаол тижоратлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш орқали ошириш;

илмий-тадқиқот, таълим ва лойиҳа-конструкторлик муассасалари, шунингдек, саноат корхоналари ва тижорат тузилмалари томонидан фойдаланиш мақсадида энг янги илмий-техник ишланмалар тўғрисидаги илғор хорижий тажрибани излаш, умумлаштириш, таҳлил қилишнинг давлат ахборот-таҳлил тизимини яратиш, Ўзбекистонни ривожлантириш учун илмий-техник салоҳиятнинг замонавий ахборот-ресурс базасини шакллантириш;

муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган ҳамда фан ва инновацион ривожланиш соҳасини ислоҳ қилиш давомида юзага келадиган долзарб масалалар ҳамда муаммоларни муҳокама қилиш, шу жумладан оммавий муҳокама қилиш;

фан ва техника соҳасида Давлат мукофотини бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.


20. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг шахсий таркибини ва Кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарори билан ташкил этилган Илмий-техник ахборот марказини юқори малакали кадрлар билан бутлаш ва унинг фаолиятини фаоллаштириш юзасидан таклифларни киритсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.

Қарорнинг ижроси Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши мажлисларида 2019 йил сентябрь ва декабрь ойларида ҳамда 2020 йил апрель ойида кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                          Ш. Мирзиёев



*) 2 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 июлдаги

ПҚ-4387-сон қарорига

1-ИЛОВА



Математика фанини ривожлантириш ва

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

В.И. Романовский номидаги Математика институти

фаолиятини такомиллаштиришнинг

МАҚСАДЛИ ДАСТУРИ

т/р

Устувор вазифалар

Молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. МАТЕМАТИКА ВА УНИНГ ТАТБИҚЛАРИ СОҲАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

2020-2024 йилларда математика ва унинг татбиқлари соҳасидаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилаш. Бунинг учун:



Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Математика институти (Ш.Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И.Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш.Шерматов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б.Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар


мамлакатимизнинг математика соҳасидаги илмий мактабларида олиб борилаётган тадқиқотларнинг ҳозирги ҳолатини, унинг узлуксиз таълим тизимидаги роли ва ўрнини, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги амалий вазифаларни ҳал этишда ишлаб чиқилаётган математик услубларга бўлган эҳтиёжни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш;

Талаб этилмайди

2019 йил

сентябрь


математика илмий мактабларининг алоҳида йўналишларида ҳудудларнинг мавжуд салоҳияти ҳисобга олиниб, малакали экспертларни жалб қилган ҳолда республикамизда математика соҳасидаги фундаментал, амалий ва инновацион ишланмалар бўйича илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 


2019 йил

ноябрь


Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда математика ва унинг татбиқлари соҳасидаги тадқиқотларнинг асосий устувор йўналишларини тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь

2.

Тегишли ҳуқуқий базани яратган ҳолда, академик институтларнинг таркибий бўлинмалари рационал фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятини оптималлаштириш. Бунинг учун:



Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И.Абдураҳмонов),

Математика институти (Ш.Аюпов) ва Фанлар академияси тизимидаги бошқа институтлар, Молия вазирлиги,

(Ж.Қўчқоров),

Адлия вазирлиги

(Р.Давлетов)

илмий йўналишлар, лабораториялар, турли бўлинмалар, уларнинг мақсад ва вазифалари, штатлари сонини шакллантиришнинг амалдаги механизмини танқидий таҳлил қилиш;

академик институтларнинг уларнинг юклатилган илмий тадқиқот вазифаларини самарали бажариши ҳамда фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш учун уларнинг таркибий бўлинмаларини шакллантириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;

Талаб этилмайди

2019 йил

ноябр-декабрь


академик илмий-тадқиқот муассасаларининг таркибий бўлинмаларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ҳамда Республика фан ва технологиялар кенгашига киритиш.


2020 йил

февраль

3.

Республикада сўнгги 10 йилда математика соҳасидаги тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш ҳамда фаннинг турдош соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларида улардан фойдаланиш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш. Бунинг учун:



Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б.Ходжаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов),

Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси тизимидаги институтлар

сўнгги 10 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижаларини хатловдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш ҳамда амалда қўллаш бўйича таҳлилий хулосалар тайёрлаш;

Талаб этилмайди

2019 йил

октябрь

аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда 2019-2022 йилларда фаннинг турдош соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларида илмий натижалардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини тайёрлаш;


2019 йил

ноябрь


Фанлар академияси томонидан 2019-2022 йилларда фаннинг турдош соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларида илмий натижалардан фойдаланишга доир чора-тадбирлар дастурини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва унинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш.


2019 йил

декабрь

4.

Институтда олиб борилаётган тадқиқотларнинг айрим йўналишларини чуқур фундаментал изланишлардан амалий хусусиятга эга тадқиқотлар ўтказишга йўналтириш. Бунинг учун:



Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б.Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И.Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А.Шодмонов)

хорижий мамлакатлардаги математика йўналишидаги етакчи институтларнинг илғор тажрибасини ўрганиш асосида Математика институти тегишли бўлинмаларининг асосий илмий йўналишларини қайта кўриб чиқиш;

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида

2019 йил

декабрь


Математика институтида математик ишланмалар ва дастурий маҳсулотларга доир аниқ таклифларни шакллантириш бўйича физик, биолог олимлар, тиббиёт соҳаси мутахассислари, иқтисодчилар ва бошқа манфаатдор мутахассислар билан мақсадли маслаҳатлашувлар ўтказиш;

2020 йил

январь


Институтнинг муайян илмий йўналишларини фундаментал изланишлардан амалий изланишларга қайта йўналтириш бўйича таклифлар тайёрлаш, бунда вазифалар, муддатлар ва бажариш механизмларини аниқ кўрсатиш;


2020 йил

февраль


Фанлар академияси ва Математика институти томонидан Институтнинг муайян илмий йўналишларини фундаментал изланишлардан амалий изланишларга қайта йўналтириш, шунингдек, янги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича 2020-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь

5.

Янги кимёвий бирикмалар хоссалари прогнозида сунъий интеллектни қўллаш бўйича амалий тадқиқотларни кенгайтириш. Бунинг учун:

кимёвий бирикмалар хоссалари прогнозида сунъий интеллектни қўллаш бўйича илмий-техник лойиҳани ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловга белгиланган тартибда тақдим этиш.


Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида

2020-2022

йиллар

Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И.Абдураҳмонов)

6.

Янги дори воситаларини ишлаб чиқишда янги кимёвий бирикмалар синтези учун компьютер технологиясини яратиш. Бунинг учун:

зарур дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича илмий-техник лойиҳани тайёрлаш ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловга белгиланган тартибда тақдим этиш.


Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида

2020-2022

йиллар

Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И.Абдураҳмонов)

7.

Илмий муассасалар ва илмий ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш. Бунинг учун:



Фанлар академияси

(Б.Юлдашев),

Фанлар академияси тизимидаги институтлар,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И.Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

илмий муассасалар ва илмий ходимлар фаолиятини рейтинг баҳолаш бўйича мамлакатимиздаги ва хорижий тажрибани ҳар томонлама ўрганиш;

Талаб этилмайди

2019 йил

октябрь


илмий муассасалар ва илмий ходимлар асосий илмий фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг фаолиятини рейтинг баҳолаш тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

декабрь

II. ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

8.

2020-2022 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг математика соҳасидаги олий малакали мутахассисларга бўлган талабини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни шакллантириш ва амалга ошириш. Бунинг учун:



Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б.Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И.Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

2020-2022-йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг математика соҳасидаги олий малакали мутахассисларга бўлган реал талабини батафсил ўрганиш;

Талаб этилмайди

2019 йил

ноябрь


институт таркибий бўлинмаларининг реал имкониятлари ва илмий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Олий малакали кадрларни тайёрлаш чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2020 йил

январь

9.

Олий малакали кадрларга бўлган реал ва истиқболли талаб асосида математика бўйича докторантурага қабул квоталарини шакллантириш тизимига оид таклифларни тайёрлаш. Бунинг учун:



Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Математика институти

(Ш.Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б.Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ж.Қўчқоров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов),

Адлия вазирлиги

(Р.Давлетов)

Докторантурага қабул квоталарини шакллантириш ва олий малакали кадрларни тайёрлаш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Олий ўқув юртидан кейинги таълим учун ажратиладиган маблағлар доирасида

2020 йил

февраль


"Докторантурага қабул квоталарини шакллантириш ва олий малакали кадрларни тайёрлаш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

май

10.

Ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда стажировка ўташи орқали малакасини ошириш. Бунинг учун:

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари,

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари



"Эл-юрт умиди" жамғармаси, (А.Бекмуродов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Математика институти (Ш.Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)

стажировка учун ёш олимлар ва хорижий илмий марказларнинг маълумотлар базасини яратиш;


стажировка ўташ бўйича хорижий ҳамкорлар билан шартномалар ва битимлар тузиш ҳамда стажировка ўташ жадвалларини тасдиқлаш;

стажировкалар якуни бўйича иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун хориж тажрибасини қўллаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Доимий

равишда

11.

Математиканинг назарий жиҳатлари бўйича диссертациялар натижаларини жорий этиш ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш борасида ОАК талабларини қайта кўриб чиқиш. Бунинг учун:



ОАК (А.Юсупов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

ОАКнинг норматив ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг тегишли қарорларини қабул қилиш.

Талаб этилмайди

2019 йил

декабрь

III. ИЛМИЙ ЖУРНАЛЛАРНИ ЧОП ЭТИШ ВА НАШР ЭТИШ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

12.

Инглиз тилидаги "Ўзбек математика журнали" илмий нашрининг фаолиятини такомиллаштириш. Бунинг учун:



Фанлар академияси

(Б.Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов),

Математика институти (Ш.Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)


журнал сифатини ошириш ва Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш;

тегишли йўналишидаги олий таълим ва илмий муассасаларининг журналга обуна бўлишини таъминлаш;

журнални бюджет маблағлари ва обунадан тушадиган маблағлар ҳисобига 50:50 фоиз нисбатида молиялаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Талаб этилмайди

2020 йил

март

13.

"Математика институти бюллетени" электрон илмий нашрида нашр этиш фаоллигини ошириш. Бунинг учун:



Фанлар академияси

(Б.Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов),

Математика институти (Ш.Аюпов)

кенг доирадаги ёш олимлар ва мутахассисларнинг журналдан фойдаланишини таъминлаш;

қўшни мамлакатлар ва узоқ хорижий давлатларнинг олимларини илмий мақолалар чоп этишга жалб қилиш чораларини кўриш;

журнални математика йўналишидаги электрон журналлар маълумотлар базаси рўйхатига киритиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Талаб этилмайди

2019 йил

ноябрь


14.

Халқаро илмий ахборотлар маълумотлар базасига (Web of Science, Springer, Scopus ва бошқалар) миллий обунани ташкил этиш. Бунинг учун:

обунани ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;

халқаро илмий ахборотлар маълумотлар базасига (Web of Science, Springer, Scopus ва бошқалар) миллий обунани расмийлаштириш;

илмий мақолаларни чоп этиш ва Институт ходимлари мақолаларидан иқтибос келтиришни кўпайтириш учун маълумотлар базасидан самарали фойдаланишни таъминлаш.

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар

(умумий ҳажмдан 0,5 фоизгача)

2020 йил

январдан

бошлаб

ҳар йили

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

15.

Мамлакат олий таълим ва илмий муассасаларининг нашр этиш фаоллиги бўйича йиллик маърузалар тайёрлаш. Бунинг учун:

нашр этиш фаоллигининг ҳар йиллик индикаторларини тайёрлаш;

нашр этиш фаоллиги бўйича таҳлилий ва қиёсий (Марказий Осиё мамлакатлари бўйича) материаллар тайёрлаш.


Талаб этилмайди

2020 йил

январдан

бошлаб

ҳар йили

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)


IV. ИЛМИЙ НАТИЖАЛАРНИ КЕНГ МУҲОКАМА ҚИЛИШ ВА ЗАМОНАВИЙ

ИЛМ-ФАН ЮТУҚЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

16.

Математика институти томонидан математика фанини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича республика ва халқаро конференциялар ўтказилишини таклиф этиш ва мувофиқлаштириш. Бунинг учун:



Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)

математика ва унинг татбиқларининг долзарб масалалари бўйича конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

республика ва халқаро конференциялар рўйхатини Фанлар академияси билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши лойиҳасига киритиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

Институтнинг шахсий маблағлари,

ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили

17.

Олий ўқув юртлари билан математиканинг долзарб масалалари бўйича илмий семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда республиканинг ихтисослаштирилган илмий-ўқув марказларига видео (онлайн) трансляцияни таъминлаш. Бунинг учун:



Математика институти (Ш.Аюпов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Содиқов)

олий ўқув юртлари билан математика фанининг долзарб масалалари бўйича ҳар чоракда камида бир марта илмий семинарлар ўтказиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Математика институти томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда семинарларнинг видео (онлайн) трансляция билан сифатли ишлашини таъминлаш.

Талаб этилмайди

2019 йил

сентябрдан бошлаб

мунтазам равишда

18.

Замонавий илм-фан ютуқларини оммалаштиришни ташкил қилиш.

Бунинг учун:

мактаб ўқувчилари учун математика фани бўйича телевизион ўқув дастурининг концепциясини ишлаб чиқиш;

Математика институти томонидан МТРК билан биргаликда доимий телевизион дастур яратилишини таъминлаш.

Талаб этилмайди

2019 йил

октябрь

2020 йил январдан

бошлаб

МТРК

(А.Ходжаев),

Математика институти (Ш.Аюпов)

19.

Институт ишланмаларининг мунтазам равишда янгилаб туриладиган электрон маълумотлар базасини яратиш. Бунинг учун:

электрон маълумотлар базаси дастурини ишлаб чиқиш ва унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб турилишини таъминлаш;

барча манфаатдор ташкилотларнинг маълумотлар базасидан фойдаланишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш.

Талаб этилмайди

2019 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

Математика институти (Ш.Аюпов)

V. ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

20.

Мунтазам маслаҳатлашувлар ва дарсдан ташқари ишлаш шаклида мактаб ва лицейларнинг иқтидорли ўқувчилари билан ишлаш. Бунинг учун:

ўқувчиларни республика ва халқаро олимпиадаларга тайёрлаш учун институт ходимлари ва докторантлари, шунингдек, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари томонидан консультациялар ва алоҳида машғулотлар ўтиладиган мактаб ўқувчилари ва талабалар учун хўжалик ҳисобидаги ўқув марказининг самарали фаолиятини таъминлаш.

Хўжалик ҳисобидаги маблағлар, ҳомийлар маблағлари

2020 йил

январь

Математика институти (Ш.Аюпов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)

21.

Мактаб ўқувчиларининг математика фани бўйича республика олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказишда фаол иштирок этиш. Бунинг учун:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда республика олимпиадасини ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш;

Халқ таълими вазирлиги, Математика институти томонидан олимпиаданинг юқори даражада ўтишини таъминлаш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

22.

Математиклар терма жамоаси аъзоларини халқаро мактаб танловлари ва олимпиадаларида иштирок этишга тайёрлаш. Бунинг учун:

терма жамоа аъзоларини танлов ва олимпиадаларга тайёрлаш дастурини шакллантириш;

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун тизимли машғулот ва консультациялар ташкил этиш ва ўтказиш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили

Математика институти (Ш.Аюпов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш.Шерматов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

23.

Математика институтининг республикадаги турдош олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш. Бунинг учун:



Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Математика институти (Ш.Аюпов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), ҳузурида идоравий мансуб олий ўқув юртлари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар

таълим жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштиришда Математика институти ходимлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш учун олий ўқув юртларнинг аниқ кафедраларини белгилаб олиш;

Математика институтида илмий-тадқиқот гуруҳларини шакллантиришда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибидан илмий-педагог кадрларга бўлган талабни аниқлаш;

Математика институтида магистрлик диссертациялари бажарилишини таъминлаш;

ёш олим ва магистрантлар учун илмий материалларни тайёрлаш, ёзиш ва чоп этиш бўйича ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил қилиш;

Математика институти ва турдош олий ўқув юртлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.

Талаб этилмайди

2019 йил

август

24.

Талабаларнинг дастурий маҳсулотларни яратиш соҳасидаги start-up лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш. Бунинг учун:

Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Миллий университети билан Институт талабалари ва ходимларининг start-up лойиҳаларига эксперт ёрдами кўрсатиш бўйича келишув лойиҳасини;

start-up лойиҳалари натижаларини иқтисодиётнинг турли тармоқларида жорий қилиш бўйича эксперт таклифларини ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили

ЎзМУ

(А.Марахимов),

ТАТУ

(Т.Тешабоев),

Математика институти (Ш.Аюпов)


25.

Масофавий технологияларни қўллаган ҳолда, математика йўналиши бўйича маҳорат дарслари, семинарлар, тренинглар, вебинарлар ва онлайн маслаҳатлашувлар ташкил қилиш. Бунинг учун:

маҳорат дарслари, семинар-тренинг, тематик вебинар, онлайн маслаҳатлашувлар ўтказиш бўйича бир йилга мўлжалланган режа-жадвални ишлаб чиқиш;

тингловчи ва иштирокчиларни жалб қилиш учун режа-жадвални интернет порталида жойлаштириш;

ўтказилган маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, мавзуга оид вебинарлар ва онлайн маслаҳатлашувлар самарадорлигининг мониторингини олиб бориш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Доимий

равишда

ЎзМУ

(А.Марахимов),

ТАТУ

(Т.Тешабоев),

Математика институти (Ш.Аюпов)

VI. ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

26.

Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандош олимларимизни Математика институтининг тадқиқотларида иштирок этиши учун жалб қилиш. Бунинг учун:

"Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари


Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов),

"Эл-юрт умиди" жамғармаси

(А.Бекмуродов)

хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз маълумотлар базасини шакллантириш; 

2019 йил

октябрь

ватандош олимларимиз билан доимий асосда музокаралар олиб борилишини таъминлаш ва улар иштирокида тадқиқот ишларининг қўшма лойиҳасини тайёрлаш;

2019 йил

ноябрь


лойиҳани Фанлар академияси ва "Эл-юрт умиди" фонди билан келишиш.

2019 йил

декабрь

27.

Жаҳоннинг математика соҳасидаги илмий муассаса ва марказлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ташкил қилиш. Бунинг учун:



Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Математика институти (Ш.Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

хорижлик шериклар билан музокаралар олиб бориш ва қўшма тадқиқотлар дастурини келишиш;

кейинчалик биргаликда пухта ишлаб чиқиш учун етакчи хорижий математика марказлари ва экспертлик ҳамжамияти билан республиканинг долзарб илмий муаммолари уларнинг муҳокамасини ташкил қилиш;

қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда етакчи хорижий жамғармалар ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш.

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари

2019 йил

декабрь

28.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет ва Математика институти негизида математика бўйича илмий-таълим марказини ташкил этиш. Бунинг учун:



Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

"Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов),

Математика институти (Ш.Аюпов)

хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш, қўшма тадқиқотлар ва ўқув модуллари дастурини келишиш;

ИҲТга аъзо давлатларда математика фанини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида интернет портал яратилишини таъминлаш;

ИҲТга аъзо давлатларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори даражадаги қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш.

Ҳомийлар маблағлари

2019 йил

декабрь

29.

Республикадаги математика фани бўйича докторлик диссертацияларга илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни жалб қилиш. Бунинг учун:



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

"Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов),

Математика институти (Ш.Аюпов)

хорижий олимларни жалб қилиш учун Институт ва олий ўқув юртларида математика фани бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзуларини белгилаб олиш;

устувор йўналишлар бўйича докторлик диссертацияларга илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни республикага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш;

квоталарни дастлабки режалаштириш ва ишлаш шароитларини яратиш мақсадида етакчи илмий марказларнинг олимлари билан музокаралар ўтказиш;

етакчи хорижий жамғармалар ва ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузиш.

Университетлар маблағлари,

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари

Доимий

равишда

30.

Узоқ муддатли ҳамкорлик асосида Германиянинг етакчи университетлари билан қўшма тадқиқотлар ташкил этиш. Бунинг учун:

хорижий олимлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва қўшма тадқиқотлар дастурини келишиш;

ёш олимларнинг тил бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда, улар орасидан етакчи университетлар билан қўшма тадқиқотларда қатнашувчиларни аниқлаш;

Германия илмий фонди (DFG) ва ДААД (DAAD)га қўшма илмий лойиҳа тақдим этиш.

Халқаро грантлар маблағлари

Доимий

равишда

Математика институти (Ш.Аюпов)

31.

Институтнинг математика бўйича АҚШ олимлари қўшма тадқиқотларини кенгайтириш. Бунинг учун:

Калифорния штати Университети билан узоқ муддатли илмий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш;

АҚШ университетлари талабалари учун ўқув семестрларини ташкил қилиш.

Ҳомийлар маблағлари

Доимий

равишда

Математика институти (Ш.Аюпов)

VII. ИНСТИТУТНИНГ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ХАРАЖАТЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

32.

Инфратузилмани модернизация қилиш ва моддий-техник таъминотни мустаҳкамлаш. Бунинг учун:



Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б.Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ж.Қўчқоров),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С.Бекенов)

2020-2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига Математика институти биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш масаласини киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

институт ҳудудидаги йўлларда таъмирлаш-қайта тиклаш ишларини амалга ошириш.

Давлат бюджети

(2020-2022 йилларга

мўлжалланган

инвестиция дастури)

2020-2022

йиллар

33.

Институт ходимларининг иш шароитларини яхшилаш. Бунинг учун:




Математика институти (Ш.Аюпов)

ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда, институт биносида илмий лабораториялар жойлашувини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Талаб этилмайди


2019 йил

июль


институт докторантларига зарур шароитларга эга алоҳида хона ажратиш;

олий ўқув юртлари ва хорижий институтлар билан онлайн маъруза, анжуман ва музокаралар ўтказиш учун оптик толали сим тортиш.

институт ҳудудида симсиз интернет ишлашини таъминлаш.

Ҳомийлар ва халқаро грантлар маблағлари

2019 йил

декабрь

34.

Юқори самарадор ҳисоблаш тизимларини харид қилиш (500 терафлопс). Бунинг учун:

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)


Математика институти томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигига юқори самарадор ҳисоблаш тизимларини харид қилиш бўйича таклифлар киритиш;

юқори самарадор ҳисоблаш тизимларига хизмат кўрсатиш учун мутахассислар тайёрланишини таъминлаш;

асбоб-ускуналарни белгиланган тартибда харид қилиш.

2019 йил

декабрь

35.

Илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш бўйича йиллик дастурларни амалга ошириш. Бунинг учун Математика институти томонидан:

илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда асбоб-ускуналар рўйхатини Фан Академияси билан келишиш;

Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳар йили харид қилинадиган илмий асбоб-ускуналар рўйхатини тақдим этиш.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ҳар йили

Математика институти (Ш.Аюпов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)


36.

Олимларнинг нашр этиш фаоллиги якунлари бўйича ҳар йилги "Илм-фан етакчиси" республика танловини ўтказиш. Бунинг учун:

танловни ўтказиш тартибини белгилаб берадиган низомни;

ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фахрий ёрлиқлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлаш бўйича таклифларни;

"Илм-фан етакчиси" танлови ғолибларини тегишли соҳалардаги вазифаларни ҳал этишга жалб қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

2020 йил январдан

бошлаб

ҳар йили


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Мажидов)





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 июлдаги

ПҚ-4387-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

В.И. Романовский номидаги Математика институтининг

2021 йилгача мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи

2017 й.

2018 й.

2019 й. *

2020 й.*

2021 й.*

I. МАТЕМАТИКА ВА УНИНГ ТАТБИҚЛАРИ СОҲАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Илмий бўлинмалар сони (бўлимлар/лабораториялар)

5

5

7

7

7

2.

Тадқиқотлар олиб бориладиган илмий мавзулар

9

10

16

16

17

3.

Амалий тадқиқотлар натижаларини жорий этиш

-

-

-

1

2

4.

Илмий ходимларнинг штат бирликлари

27,5

31

42

42

42

5.

Илмий ходимларнинг ўртача ёши

45

46

47

44

42

6.

Илмий ходимларнинг ўртача маоши (млн сўм)

1,9

2,2

6,1

7,1

7,1

II. ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

7.

Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони

3

1

5

7

8

8.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони

3

5

6

12

15

9.

Фанлар доктори илмий даражасини олишга докторантлар (DSc) сони

8

5

2

4

6

10.

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга докторантлар (PhD) сони

6

13

20

25

30

11.

Мустақил изланувчилар сони

4

4

4

6

8

12.

Ёш олимлар сони (40 ёшгача)

21

34

36

45

50

III. ИЛМИЙ ЖУРНАЛЛАР НАШР ЭТИШ ВА МАТЕРИАЛЛАР

ЭЪЛОН ҚИЛИШ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

13.

Хорижий журналларда эълон қилинган илмий мақолалар сони

72

79

90

110

120

14.

Scopus маълумотлар базасига кирадиган мақолалар сони

67

30

55

70

85

15.

Google scholar маълумотлар базасига кирадиган мақолалар сони

63

78

85

100

110

16.

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони

49

67

72

80

100

IV. ИЛМИЙ НАТИЖАЛАР КЕНГ МУҲОКАМА ҚИЛИНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЗАМОНАВИЙ ФАН ЮТУҚЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ

17.

Республика илмий конференцияларини ташкил этиш

2

2

2

2

3

18.

Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш

1

2

1

2

3

19.

Республика конференцияларидаги маърузалар тезислари

87

128

90

130

140

20.

Халқаро конференциялардаги маърузалар тезислари

38

53

55

60

70

21.

Доимий ишлайдиган илмий семинарларни ташкил этиш

6

6

8

9

9

22.

Доимий ишлайдиган ўқув семинарларини ташкил этиш

5

5

6

7

8

V. ФАН ВА ТАЪЛИМ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

23.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг Институт илмий тадқиқотларини бажаришдаги иштироки

17

24

22

25

30

24.

Институт илмий ходимларининг олий таълим муассасалари таълим жараёнидаги иштироки

10

18

20

25

30

25.

Институт илмий ходимларининг ўрта махсус таълим муассасалари таълим жараёнидаги иштироки

1

2

5

7

8

26.

Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш

12

18

20

25

30

27.

Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш

7

15

16

20

25

VI. ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

28.

Институт ходимларининг жаҳоннинг етакчи илмий марказларига хизмат сафарлари

11

8

10

15

18

29.

Институтга хорижий олимларнинг ташрифи

5

5

8

10

15

30.

Институтга хорижий талабаларнинг ташрифи

10

9

10

15

15

31.

Институт илмий ходимларининг хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликдаги мақолалари

28

27

30

35

40

VII. ИНСТИТУТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

32.

Компьютерлар билан таъминланганлик даражаси, фоизларда

23

34

100

100

100

33.

Илмий ходимларнинг локал тармоққа уланганлиги даражаси, фоизларда

14

20

100

100

100

34.

Институт раҳбар ходимларининг корпоратив тармоққа уланганлиги даражаси, фоизларда

0

0

100

100

100

   

*) яқин йилларга истиқболли кўрсаткичлар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 июлдаги

ПҚ-4387-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

В.И. Романовский номидаги Математика институтининг

ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

Директор

Ёш олимлар кенгаши

Директор ўринбосари - илмий раҳбар

1

Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Ёш математиклар ўқув маркази

2*

Илмий котиб

1

Алгебра ва унинг татбиқлари илмий лабораторияси

9

Маъмурий-хўжалик хизмати

2

"Ўзбекистон математика журнали" илмий журнали

Бухгалтерия

2


Дифференциал тенгламалар ва уларнинг татбиқлари илмий лабораторияси

7

Ёрдамчи ходимлар

22

Кадрлар бўлими инспектори

1

"Математика институти бюллетени" илмий электрон журнали

АКТ бўйича мутахассис

1

Чизиқсиз тизимларни математик моделлаштириш илмий лабораторияси

5

Бош юрисконсульт

1

Динамик системалар ва уларнинг татбиқлари илмий лабораторияси

6

Стохастик анализ илмий лабораторияси

6

Тиббий-биологик информатика илмий лабораторияси

5

Ҳисоблаш математикаси илмий лабораторияси

4

Ходимларнинг умумий сони: 55 нафар, шу жумладан:

маъмурий-бошқарув ходимлари (МБХ) - 11 нафар;

илмий ходимлар - 42 нафар;

муҳандис-техник ходимлар - 2 нафар


*) Мазкур ходимлар сони 2020 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, кейинчалик ўзини-ўзи молиялаштириш асосида молиялаштирилади.

Пунктир чизиқлар билан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган таркибий бўлинмалар кўрсатилган.

Ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 июль


"Халқ сўзи", 2019 йил 10 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 июль, 28-сон, 504-модда