язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2019 й. 564-сон "Тошкент вилоятида "Angren Pack" ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2019 й.

N 564



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

"ANGREN PACK" ХК АЖ БАЗАСИДА

ҚОҒОЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3997-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Тошкент вилоятида қоғоз маҳсулотлари, шу жумладан гофрланган картон ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва саноат тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ "Angren Pack" ХК АЖ устав капиталидаги биржа савдоларига қўйилган қиймати 5,39 млн АҚШ доллари миқдоридаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизи (101 598 дона акция) сотилмагани;

2018 йил 20 октябрда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Россиянинг "Николь Пак УК" компанияси МЧЖ (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) ўртасида "Angren Pack" ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизини (101 598 дона акция) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан "ноль" харид қийматида сотиб олиш тўғрисида келишувга эришилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг "Angren Pack" ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизини (101 598 дона акция) инвесторга тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали қуйидаги инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан "ноль" харид қийматида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

а) камида 25,0 млн АҚШ доллари, жумладан, "Angren Pack" ХК АЖ инфратузилмаси ва биноларини қайта тиклаш, шунингдек, қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун 11,5 млн АҚШ доллари ва жамият айланма маблағларини тўлдириш учун 13,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳамда ушбу маблағларни инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг "Angren Pack" ХК АЖ устав фондига капиталлаштирган ҳолда, 2019-2020 йилларда "Angren Pack" ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш (биринчи босқич);

б) камида 25,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритган ҳолда, 2020-2021 йилларда йилига 6,0 млн квадрат метр битум, том ёпиш ва гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (иккинчи босқич);

в) камида 25,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритган ҳолда, 2020-2021 йилларда йилига 300,0 минг куб метр экструзион пенополистирол ишлаб чиқаришни ташкил этиш (учинчи босқич).


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Angren Pack" ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизи (101 598 дона акция) инвестор ушбу қарорнинг 2-банди "а" кичик бандида қайд этилган инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан сўнг унга тасарруф этиш ҳуқуқи билан ўтказилади;

ушбу қарорнинг 2-банди "б" ва "в" кичик бандларига мувофиқ лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичларини амалга оширишни бошлаш таъминланмаган ҳолатда, "Angren Pack" ХК АЖ ер участкасининг фойдаланилмайдиган қисми Тошкент вилояти ҳокимлигининг захира фондига кейинчалик фойдаланиш учун олиб қўйилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда "Angren Pack" ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизини (101 598 дона акция) ушбу қарорда белгиланган шартлар асосида "ноль" харид қиймати бўйича инвестор билан, жумладан, акциядорлик жамияти бошқарув органларининг мажлисларида келишиладиган масалалар белгиланишини назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилишини;

"Angren Pack" ХК АЖ махсус ҳисобрақамига 25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тушгандан сўнг "Angren Pack" ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизини (101 598 дона акция) бошқариш ҳуқуқи инвесторга берилишини;

инвестор томонидан ушбу қарорнинг 2-банди "а" кичик бандида қайд этилган инвестиция мажбуриятлари тегишли равишда бажарилишининг мониторингини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция битимини тузсин;

инвестор томонидан ушбу қарорнинг 2-банди "б" ва "в" кичик бандларида қайд этилган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар тегишли равишда бажарилишининг мониторингини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.К. Холматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 июль