ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.2019 й. 570-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

570-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий

шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида амалга

ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун

алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи

маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасида давлат хусусий шерикликни ривожлантириш учун шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги ПҚ-3892-сон қарорига мувофиқ Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Молия вазирлиги Ғазначилигида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб аталади) маблағларини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Махсус ҳисобварақдаги маблағлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилади.


3. Махсус ҳисобварақдаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхатига (кейинги ўринларда объектлар рўйхати деб аталади) ҳамда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Давлат шериги деб аталади) томонидан белгиланган тартибда ўтказилган танлов якунлари бўйича шакллантирилган битимларнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда битимлар ягона реестри деб аталади) киритилган тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини имтиёзли кредитлар асосида молиялаштириш учун тижорат банкларига ўтказиб берилади.



2-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ

МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМЛАШ


4. Қуйидагилар махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 100,0 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги кредитлар;

давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловининг 7 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚДАН ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИГА МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШ

ТАРТИБИ


5. Объектлар рўйхатига асосан хусусий шерик билан битимлар давлат шериги томонидан тузилади ва битимлар ягона реестрига киритилади.

Битимлар ягона реестри объектлар рўйхати ва хусусий шерикка хизмат кўрсатувчи тегишли тижорат банклари кесимида давлат шериги томонидан юритилади.


6. Битимлар ягона реестрига киритилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар битимлар тузилган кунидан бошлаб ўн кун мобайнида давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма ҳамда электрон шаклда юборилади.


7. Давлат шериги ҳамда тегишли тижорат банклари ўртасида битимлар ягона реестрида кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақдан кредит маблағларини ажратиш тўғрисида бош келишув имзоланади.


8. Бош келишувга асосан тегишли тижорат банкига махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар хусусий шерикларга туман ва чекка қишлоқ жойларида фақатгина театр, кинотеатр, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданият объектлари асосида нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик битими объектларини қуриш, реконструкция, таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит бериш мақсадларига йўналтирилади.


9. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига хусусий шерикларнинг лойиҳаларига кредит учун ажратиладиган маблағлар кредит ажратиш муддатига қараб, тегишли баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.


10. Хусусий шерик кредит олиш эҳтиёжи бўлганда, давлат маданият ва санъат муассасалари негизида давлат-хусусий шериклик асосида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ажратиш тўғрисида тегишли тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.


11. Тижорат банклари томонидан хусусий шерикка маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банкларининг кредитлари лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бизнес-режалари пухта ва ҳар томонлама ўрганилгандан сўнг мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.


12. Бош келишувга асосан махсус ҳисобварақдаги маблағлар тижорат банкларига ўтказиб берилади ва тегишли тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7 фоизли ставкада ажратилади.


13. Тижорат банклари келиб тушган аризалар бўйича буюртманомаларни шакллантиради ва бош келишув ҳамда тижорат банки кредит қўмитасининг ижобий қарорига асосан уларни давлат шеригига тақдим этади.


14. Давлат шериги тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан махсус ҳисобвараққа келиб тушган зарур маблағларни уч иш куни мобайнида Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали тижорат банкларининг тегишли баланс ҳисобварағига ўтказиб беради ёки хато ва камчилиги бўлса рад этади.


15. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган маблағлар доирасида ажратилади.


16. Тижорат банклари махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар ҳисобидан берилган имтиёзли кредитлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот топширади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

ТОМОНИДАН МАХСУС ҲИСОБВАРАҚҚА

МАБЛАҒЛАРНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


17. Давлат шериги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ўртасида мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган маблағларни махсус ҳисобварағига ўтказиш бўйича шартнома тузилади.

Бунда Жамғарма махсус ҳисобвараққа давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 фоизли кредит ставкасига асосан маблағларни ўтказади ва махсус хисобварағидан ушбу маблағлар тижорат банкларига 5 фоизли кредит ставкасига асосан ўтказиб берилади.


18. Давлат шериги тижорат банкларидан келиб тушган буюртманомаларга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Жамғармага тегишли равишда буюртманома юборади.


19. Жамғарма давлат шериги томонидан келиб тушган буюртманомаларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва зарур маблағларни махсус хисобвараққа ўтказиб беради.


20. Давлат шериги томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигига махсус хисобварағидан тижорат банкларининг тегишли хисобрақамларига (ресурс) маблағларни ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

бош келишув;

тижорат банклари томонидан тасдиқланган буюртманомалар;

хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномалар;


21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни давомида тижорат банкларининг тегишли ҳисобрақамларига ўтказади ёки хато ва камчилиги бўлса рад этади, бунда маблағларни ўтказиш кунига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан қўшимча фоиз тўланмайди.



5-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ МАБЛАҒЛАРИНИ

ҚАЙТАРИШ


22. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши тижорат банклари томонидан давлат шериги билан биргаликда доимий равишда мониторинг қилиб борилади.


23. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақдан жалб этилган маблағлар тижорат банклари ва хусусий шерик ўртасида тузилган график асосида қайтарилади.


24. Махсус ҳисобварақ маблағларидан ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан тўланган фоизларнинг:

2 фоизи тегишли тижорат банк маржаси;

5 фоизи тегишли тижорат банки томонидан махсус ҳисобвараққа ўтказилади.


25. Хусусий шерик томонидан кредит ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда жалб этилган маблағлар тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан махсус ҳисобвараққа қайтарилади.


26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тегишли тижорат банклари томонидан махсус хисобвараққа қайтарилган маблағларни икки иш куни ичида Жамғармага белгиланган график асосида қайтаради. Бунда маблағларни қайтариш кунига тижорат банклари томонидан Жамғармага қўшимча фоиз тўланмайди.



6-БОБ. МАҚСАДЛИ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


27. Тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан объектлар рўйхатига киритилган давлат маданият ва санъат муассасалари негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш учун имтиёзли кредит ажратиши мумкин.

Бунда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг:

7 фоизи хусусий шерик томонидан қопланади;

7 фоиздан ошган қисми, бироқ кредит ажратилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари (кейинги ўринларда мақсадли маблағлар деб аталади) ҳисобидан қопланади.


28. Тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан хусусий шерикка берилган имтиёзли кредит бўйича мақсадли маблағларни тўлаб бериш заруратидан келиб чиқиб, хусусий шерик ва тижорат банки ўртасида тузилган кредит шартномаси ва тўлов графиклари нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат шеригига тақдим этади.


29. Давлат шериги ҳар йили бюджет сўровини тақдим этиш муддатларида хусусий шерик ва тижорат банки ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ мақсадли маблағларни тўлаб бериш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.


30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мақсадли маблағлар учун зарур маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат шеригига ажратади.


31. Давлат шериги хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномаларининг тўлов графигига асосан ҳар ойнинг 5 санасига қадар мақсадли маблағлар учун зарур бюджет маблағларини махсус ҳисобвараққа кўчириб беради ва кўчириб берилган маблағлари тўғрисида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.


32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳар ойнинг 8 санасига қадар махсус ҳисобвараққа келиб тушган мақсадли маблағлар учун бюджет маблағларини хусусий шериклар ва тижорат банклари ўртасида тузилган кредит шартномалар рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда тегишли тижорат банкларнинг хисобрақамига ўтказади.


33. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган мақсадли маблағлар учун бюджет маблағларини кредит шартномаларида белгиланган ортиқча ҳисобланган фоиз тўловларини, шунингдек, пеня ва жарималарни қоплашга ёки мазкур Низомда белгиланмаган бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.



7-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ

МАБЛАҒЛАРИНИНГ ҲИСОБИ,

ҲИСОБОТИ ВА НАЗОРАТИ


34. Давлат шериги:

махсус ҳисобварақ тушуми ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади;

махсус ҳисобварақ бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ҳисобварақ маблағларининг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий-назорат бош бошқармаси махсус ҳисобварақ харажатларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 июль









































Время: 0.1688
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск