ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.2019 й. 570-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

570-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик

шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат

нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига (кейинги ўринларда маданият ва санъат муассасалари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар (кейинги ўринларда бюджетдан субсидиялар деб аталади) ажратиш тартибини белгилайди.

Низомнинг амал қилиши давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида ташкил этилган нодавлат театр ва цирклар, ҳайвонот боғлари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказларига (кейинги ўринларда маданият ва санъат нодавлат муассасалари деб аталади) татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома - маданият ва санъат нодавлат муассасаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ўртасида маданий хизматлар кўрсатишни ва зарурат бўлганда, бюджетдан субсидиялар миқдорини назарда тутувчи тегишли йил учун тузиладиган шартнома;


маданий хизматлар - маданият ва санъат нодавлат муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатилиши (ишлар амалга оширилиши) мумкин бўлган, ҳар йил Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган маданий хизматлар (ишлар) рўйхати (спектакль, тўгараклар, гастроллар, кўчма кўргазмалар, байрам ва концерт тадбирлари ва бошқалар).


3. Бюджетдан субсидиялар қуйидаги ҳолларда ажратилади:

маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун йиллик даромадлари ва харажатлари ҳажмидан, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалардан келиб чиқиб;

қонунчиликда белгиланган тартибда маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларида тузилган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган нормалар ва талаблар асосида қурилиш (реконструкция, мукаммал таъмирлаш) ва жиҳозлаш ишлари тўлиқ якунланиб, белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига.

Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва маданият ва санъат нодавлат муассасаси ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартномада кўрсатилган муддат давомида ажратилади.


4. Маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ажратилади ва тўланади.



2-БОБ. СУБСИДИЯЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

ТАРТИБИ


5. Бюджетдан субсидиялар маданият ва санъат нодавлат муассасасига унинг туман (шаҳар) маданият бўлимига йўналтирилган тегишли аризасига асосан ҳисобланади ва ажратилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг - юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисобрақамлар реквизитлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартнома нусхаси;

маданият ва санъат нодавлат муассасаси тўғрисида маълумотлар: рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, кадастр ҳужжати, қуввати, тегишли йилда маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан амалга ошириши режалаштирилган маданий хизматлар кўрсатиш рўйхати ва ушбу фаолиятдан келиб тушадиган даромадлар прогнози, фаолияти бошланган сана тўғрисидаги маълумотнома, жойлашган бино ва ер майдонлари ҳажми, барча харажатлар, шунингдек, коммунал хизматлар бўйича кутилаётган харажатлар миқдорлари, тегишли ҳисоб-китоблар ва маълумотлар;

мазкур Низомнинг 3-банди учинчи хатбошида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.


6. Туман (шаҳар) маданият бўлими маданият ва санъат нодавлат муассасасининг буюртманомаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ушбу муассасага бюджетдан субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.


7. Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ва ушбу буйруққа туман (шаҳар) молия органи билан келишилган бюджетдан субсидиялар миқдори ва тўлаш графигини назарда тутувчи жадвал илова қилинади.


8. Бюджетдан субсидиялар миқдорини белгилаш учун туман (шаҳар) маданият бўлимлари тегишли ҳудудда жойлашган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг (мазкур муассасалар кесимида) тегишли молия йили учун даромадлари ва харажатлари ҳажми прогнозини ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) молия бўлими билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг:

харажатлари (ҳар бир харажат тури бўйича иш ҳақи ва бошқа харажатлар) тегишли йўналишдаги давлат маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган тартиб ва нормалар (қонун ҳужжатлари билан белгиланган лавозим маошлари ва базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари, уларга қўшимча ҳақ тўлаш ва устамалар ҳамда амалдаги намунавий штатлар ва штат нормативлари, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар нормалари) асосида;

ягона ижтимоий тўлови миқдори хўжалик ҳисобидан фаолият юритувчи ташкилотлар учун белгиланган миқдорларда ҳисобланади.


9. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси харажатларининг суммасини ҳисоблашда "Асосий воситалар бўйича харажатлар" (саҳна-томоша воситалари, декорациялар, мебель ва реквизитлар, бутафория, театр костюмлари ва миллий костюмлар, бош кийимлар, ички кийимлар, пойабзаллар, париклар ва бошқалар бундан мустасно) ҳисобга олинмайди.


10. Бюджетдан субсидиялар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган тартибда ҳисобланган маданият ва санъат нодавлат муассасасининг тегишли йилдаги харажатларига нисбатан қуйидаги миқдорларда ажратилади:

а) театр ва циркларда:

Тошкент шаҳрида - 30 фоиз;

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 40 фоиз;

қолган ҳудудларда - 50 фоиз;

б) ҳайвонот боғларида:

Тошкент шаҳрида - 40 фоиз;

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 50 фоиз;

в) маданият саройлари, концерт заллари:

Тошкент шаҳрида - 40 фоиз;

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 50 фоиз;

қолган ҳудудларда - 60 фоиз;

г) I типдаги маданият марказларида:

Тошкент шаҳрида - 30 фоиз;

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 40 фоиз;

қолган ҳудудларда - 50 фоиз;

д) II ва III типдаги маданият марказларида:

Тошкент шаҳрида - 40 фоиз;

Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 50 фоиз;

қолган ҳудудларда - 60 фоиз.

Бюджетдан субсидиялар мазкур бандда кўрсатилган миқдорларда, бироқ маданият ва санъат нодавлат муассасасининг прогноз харажатлари ўз даромадлари билан қопланмаган қисмидан ошмаган ҳолда ажратилади.


11. Мазкур Низомнинг 8-10-бандларида кўрсатилган талаблар фақат маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан ажратиладиган бюджет субсидиялар миқдорини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида қўлланилади.

Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳақиқий штат бирликлари сони ва харажатлари, шу жумладан иш ҳақи харажатлари миқдорлари ушбу муассаса раҳбарининг қарорига кўра, тегишли йўналишдаги давлат маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган штатлар ва харажатлар нормаларидан фарқланиши мумкин.

Бунда маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ортиқча харажатлари унинг ўз даромадлари ҳисобидан қопланади.


12. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар шартномасига тегишли йил харажатлари ҳажмининг прогнозидан келиб чиқиб, ойма-ой тақсимланган бюджетдан субсидиялар ва ўз даромадлари ҳисобидан (манбалар кесимида) йўналтириладиган маблағлар бўйича жадвал илова қилинади.


13. Молия йили давомида қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолатларда, маданият ва санъат муассасасига бюджетдан ажратиладиган субсидиялар суммаси миқдорининг тегишли қисми қайта кўриб чиқилади.


14. Бюджетдан ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида "Маданият ва спорт" соҳаси бўйича назарда тутилади.



3-БОБ. БЮДЖЕТДАН СУБСИДИЯЛАРНИ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


15. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидиялар ажратиш учун тегишли туман (шаҳар) молия бўлимига бюджетдан субсидиялар олиш учун буюртманомани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ҳисобот ойи учун ҳисобот ойидан кейин ҳар ойнинг 5 санасига қадар тақдим этади:

буюртманома берувчининг - юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисобрақамлари реквизитлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида имзоланган шартнома нусхаси;

туман (шаҳар) маданият бўлими билан белгиланган тартибда тузилган маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси;

ҳисобот ойида ўз фаолиятидан олинган ҳақиқий даромадлар (тушумлар) тўғрисида тегишли тижорат банки томонидан тасдиқланган маълумот.

Мазкур банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан бюджетдан субсидияни биринчи марта олганда тақдим этилади.


16. Маданият ва санъат нодавлат муассасасига ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратиладиган субсидиялар миқдорлари қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


БСҳ = БСп * Дҳ / Дп

бунда:

БСҳ - маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳисобот ойида бюджетдан ажратиладиган субсидиянинг ҳақиқий миқдори;

БСп - маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратилиши белгиланган субсидиянинг прогноз миқдори;

Дҳ - маданият ва санъат нодавлат муассасасининг ҳисобот ойидаги ўз фаолиятидан олинган ҳақиқий даромадлар (тушумлар);

Дп - маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда ҳисобот ойи учун белгиланган даромадлар прогноз кўрсаткичи.


17. Ҳисоб-китоблар натижасида маданият ва санъат нодавлат муассасасига ҳисобот ойи учун бюджетдан ажратиладиган субсидиянинг ҳақиқий миқдори ушбу субсидиянинг прогноз миқдорларидан ошганида, бюджетдан субсидия унинг прогноз миқдорлари доирасида тўланади.


18. Туман (шаҳар) молия бўлими ҳудуддаги маданият ва санъат нодавлат муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга асосан амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасини умумлаштириб, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда бюджетдан субсидиялар ажратиладиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун тақдим этади.


19. Ғазначилик бўлинмаси икки иш куни мобайнида туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли маданият ва санъат нодавлат муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобрақамига бюджетдан субсидияларни белгиланган тартибда ўтказади.


20. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси бюджетдан субсидия олишга буюртманомани ҳисобот ойи учун ҳисобот ойидан кейин икки ой давомида тақдим этиши мумкин.

Мазкур бандда белгиланган муддатдан кечикиб топширилган буюртманомалар тўловга қабул қилинмайди.


21. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномасига илова қилинган жадвалда белгиланган ўз фаолиятидан даромадлари прогнозининг кетма-кет олти ой давомида 50 фоиз ва ундан паст миқдорларда бажарилиши туман (шаҳар) молия бўлими томонидан аниқланганда, мазкур ҳолат тўғрисида туман (шаҳар) маданият бўлимига ва маданият ва санъат нодавлат муассасасига ёзма равишда маълум қилинади.

Бу ҳолатда маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратилиши вақтинчалик тўхтатилади ҳамда мазкур даромадлар прогнозининг ҳақиқий кўрсаткичлари 51 фоиз ва ундан юқорироқ бўлган ойдан бошлаб қайта тикланади.

Маданият ва санъат нодавлат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратишни вақтинчалик тўхтатиш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Туман (шаҳар) молия бўлимларига бюджетдан субсидия ажратиш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги, тўғрилиги ва ҳаққонийлигига маданият ва санъат нодавлат муассасаси ҳамда тегишли маданият бўлинмалари раҳбарлари шахсан жавоб беради.


23. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси томонидан бюджетдан субсидия олиш учун туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестридан чиқарилади ҳамда бунинг ҳисобига ортиқча олинган субсидиялар маҳаллий бюджетга қайтарилади.


24. Маданият ва санъат нодавлат муассасаси туман (шаҳар) маданият бўлимларига бюджетдан субсидиялар ва хусусий шерик томонидан ўз маблағлари ҳисобидан маданият ва санъат муассасаси фаолиятига йўналтирилган маблағлар тўғрисида чораклик (йиллик) ҳисобот тақдим этади.


25. Маданият ва санъат нодавлат муассасасининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритиш, шунингдек, маданий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномага илова қилинган жадвалда белгиланган даромадлари прогнозининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари мониторинги бўлими томонидан давлат-хусусий шериклик асосида доимий мониторинг амалга оширилади.


26. Бюджетдан субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати органлари томонидан амалга оширилади.


27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик

шартлари асосида фаолият юритаётган нодавлат маданият

ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат

бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич


Нодавлат маданият ва санъат муассасаси

Субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Заруратга кўра


2-босқич

Молия органи


Ариза молия органига келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унинг белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Шунингдек, нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш молия органи раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқда бюджетдан субсидияни ажратиш графиги ва миқдори кўрсатилади.

5 иш куни давомида


3-босқич


Нодавлат маданият ва санъат муассасаси

Тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ўтган ойда ҳақиқатда ишлатилган маблағлар тўғрисида ҳамда Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ бюджетдан субсидиялар олиш учун буюртманомани тегишли маданият бўлинмалари билан келишилган ҳолда молия органларига тақдим этади.

ҳисобот

ойидан

кейинги

ойнинг

5-санасигача


4-босқич

Туман (шаҳар) молия бўлимлари

Нодавлат маданият ва санъат муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларни умумлаштириб, бюджетдан субсидияларни ажратиш учун белгиланган тартибда бюджетдан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестрини тузади ҳамда ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори молия органига маълумот учун тақдим этади.

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача

5-босқич

Ғазначилик бўлинмаси

Ғазначилик бўлинмаси вилоят, туман (шаҳар) молия бошқармалари ва бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли номаданият ва санъат муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказади.

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасигача





Низомга

2-ИЛОВА



20__ йил _______ ойи учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган

нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг

РЕЕСТРИ

Т/р

Субсидиялар

ажратиладиган

нодавлат маданият

ва санъат муассасаси

номи

Жойлашган

жойи

(почта манзили)

СТИР

Банк

реквизит-

лари

Нодавлат маданият ва санъат муассаса-

сининг ўтган ойдаги касса харажатлари

Бюджетдан

ажратиладиган

субсидия

Нодавлат маданият

ва санъат муассасаси

ҳисобидан ажратилиши

кўзда тутилган

маблағ


А

1

2

3

4

5

6

7=5*__%

8

9=5*__%


















ЖАМИ:









Туман (шаҳар) молия бўлими мудири



(имзо)

(Ф.И.О)

Туман (шаҳар) молия бўлими бош ҳисобчиси



(имзо)

(Ф.И.О)

Ғазначилик бўлинмаси масъул ходими



(имзо)

(Ф.И.О)

20__ йил "____" ___________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 июль






















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск