ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.2019 й. 571-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

571-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Вазирлик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Вазирлик ўз фаолиятини, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Вазирлик, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва таркибий тузилмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эгадир.


7. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қисқартирилгани - ҚХВ;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of agriculture of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани - MA;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан, қисқартирилгани - Минсельхоз.


8. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100140, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИК ТУЗИЛМАСИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар), туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари);

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;

Тошкент давлат аграр университети;

Уруғчиликни ривожлантириш маркази;

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази;

"Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" давлат муассасаси;

"Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси;

"Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси;

"Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ;

"Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати ва таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси;

"Агросервис оператор" давлат унитар корхонаси;

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти.


3-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишда замонавий кооперация муносабатларини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратилишини рағбатлантириш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш;

маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари - янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш;

озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;

замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш;

агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, кластерлаш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигига, ҳосилдорлиги паст ерлар унумдорлигини оширишга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга кўмаклашадиган қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилиш;

тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш;

кенг кўламли замонавий молиявий хизматларни ривожлантириш ва сифатли қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятини ошириш орқали қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялашни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назоратини амалга ошириш.

11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

қлли қишлоқ хўжалиги" технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

агросаноат мажмуидаги ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш жараёнига электрон тижорат амалиётини жорий этиш;

қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга йўналтирилган инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари ҳамда жамғармаларини жалб этади;

қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги шартномавий муносабатларни халқаро андозалар асосида мослаштириш ва жорий этиш бўйича услубий-амалий кўмаклашади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш бўйича субсидия ва субвенцияларни ажратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва ваколатли органга киритади;

фан ва илмий-тадқиқот фаолиятини технологик ва илмий сиғими юқори бўлган соҳаларни молиялаштириш, ушбу соҳага хусусий секторнинг имкониятларини мақсадли жалб қилишни рағбатлантиришга йўналтирилган тизимни шакллантиради;

илғор тажриба ва фан ютуқлари натижаларини амалиётга жорий этишни мувофиқлаштириш, оммалаштириш ва мониторинг юритишни таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида замонавий ресурс тежовчи технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг инновацион ресурс тежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни мувофиқлаштиради;


б) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишда замонавий кооперация муносабатларини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратилишини рағбатлантириш соҳасида:

жаҳон бозорида талаб юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ва турларини кўпайтиришга доир таклифлар тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш бўйича жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг бартараф этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш, сақлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;

қайта ишлаш ва сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштиришга доир ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот, узум, гўшт, сут, ёғ ва дон маҳсулотларига бўлган ташқи бозор талабини ўрганиб, таҳлил қилиш ва қайта ишланган маҳсулотлар брендларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

тиббий меъёрларига кўра қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва таъминланиш даражасини ўрганиб боради ва таклифлар тайёрлайди;

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш ва тизимли равишда сотиш, айланма маблағларни шакллантириш мақсадида кооперацияларни ташкил этиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиб боради;

боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик, картошкачилик, пиллачилик, озуқа экинлари, доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилади;

ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, юқори ҳосил берадиган қишлоқ хўжалиги экинларини турлари бўйича ҳамда мевали, ток ва тут кўчатларини маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда жойлаштиради;

аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабини ўрганиш ва ҳудудларда маҳсулотларини сақлаш омборхоналари ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш бўйича таклифлар, манзилли дастурини тайёрлайди ва ушбу йўналишларга хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

ички ва ташқи бозорларда пилла маҳсулотларининг рақобатбардошлигини, қайта ишлаш корхоналарини барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш борасида амалий-услубий ёрдам кўрсатади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимида замонавий кооперация муносабатларини кенгайтириш ва йўлга қўйиш орқали қўшимча қиймат яратишни янада кўпайтиришни рағбатлантириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;


б-1) мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш соҳасида:

озиқ-овқат саноатини ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлашда, озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган прогноз лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини хорижий тажрибалар асосида қайта ишлаш ва чуқур қайта ишлаш ҳамда уларнинг ҳажмларини ошириш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқади;

б-2) маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш соҳасида:

мамлакат озиқ-овқат саноатини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширилиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг талаб ва таклиф балансларининг прогнозларини ишлаб чиқиш, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган моделларини ишлаб чиқади;

соҳадаги янгиликларни кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва агрологистикага доир бўлган семинарларни ташкил этади;

тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан хамкорликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда мақсадли тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

б-3) мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари - янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида:

озиқ-овқат саноатида фаолият олиб бораётган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича лойиҳалар дастурини шакллантиради;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

б-4) озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет эл инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилади ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқади;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш соҳасида норматив-хуқуқий базани такомиллаштиради;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга хусусий, хорижий инвестицияларни жалб қилади ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганади;

б-5) замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш соҳасида:

замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш чораларини кўриб боради;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, қайта ишлаш корхоналари, тайёрлаш ва сотиш ташкилотлари ўртасида бозор муносабатлари асосида, унинг тайёрланиши, сақланиши, янада чуқурроқ қайта ишланиши ва сотилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хом ашёси ҳаракатининг замонавий логистикасини кенг жорий этади;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус сақлаш омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларини ташкил этишга инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

в) агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, кластерлаш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш соҳасида:

кластерларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиб боради, мавжуд муаммо ва тизимли камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

кластерлаш жараёнининг ташкилий-иқтисодий асослари ва кластерлар фаолиятини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни доимий ўрганиб боради ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

турли ихтисослашувдаги кластерлар фаолиятининг доимий мониторингини юритади, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб боради ва улардан республикамиз шароитида фойдаланиш имкониятлари ва йўналишлари борасида хулосалар тайёрлайди;

кластерларни табиий, моддий-техник ва бошқа турдаги ресурслар билан таъминлаш тизимининг доимий мониторингини юритган ҳолда уни янада яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш, инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларига ваколати доирасида ҳар томонлама кўмаклашади;


г) агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигига, ҳосилдорлиги паст ерлар унумдорлигини оширишга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга кўмаклашадиган қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштиришга маблағларни ўз вақтида ажратилиши ва уларни мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг юритади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини молиявий жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

ҳосилдорлиги паст ерларнинг унумдорлигини оширишни таъминловчи қишлоқ хўжалигида серҳосил экинларини жойлаштириш ва уларни экилишини, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи қондирилиб, бозорларда нарх-наво барқарорлиги таъминлайди;

ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат хариди учун маҳсулот етиштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

сабзавот, полиз ва дуккакли экинларни ҳар бир ҳудуднинг тупроққлим шароитлари, сув таъминоти, ташқи бозорнинг талаблари (маҳсулот тури ва етказиб бериш муддатлари) асосида экинларни жойлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;

ташкил этилган ва фаолият кўрсатаётган иссиқхоналарни турлари, ҳажмлари, миқдори ҳамда иситиш манбалари бўйича хатловдан ўтказиб, уларни фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади;


г-1) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилади;

самарасиз фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш, уларни ўрнатилган тартибда олиб қўйиш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

г-2) тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш соҳасида:

давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш соҳаларида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

тупроқларнинг сифатини баҳолаш мақсадида тупроқ съёмкасини, тупроқларнинг бонитировкасини ўтказади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган табиий яйловларда геоботаник изланишларни амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлайди;

тупроқшунослик, геоботаникага оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни амалга оширади;

д) кенг кўламли замонавий молиявий хизматларни ривожлантириш ва сифатли қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятини ошириш орқали қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалигида молиявий муносабатлар (кредитлаш, лизинг, субсидиялаш ва дотация бериш) тизимини соҳанинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

илғор хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалигига замонавий техника ва технологияларини жорий этишни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

Республикамизда ишлаб чиқарилган ва хориждан импорт қилинаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовлардан ўтказишни ташкил этади;

қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, техника ва технологияларнинг замонавий турларини фаол жорий қилиш бўйича инновацион илмий-техник ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган давлат илмий дастурларини шакллантиришда иштирок этади;

қишлоқ хўжалиги механизация даражасини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларидан фойдаланиш самарадорлиги ва сифатини ошириш бўйича услубий тавсиялар тайёрлайди ва жойларга етказади;

машина-трактор паркларининг фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини яхшилашда кўмаклашади;

қишлоқ хўжалигини янги замонавий техникалар билан таъминлаш орқали механизациялаш даражасини оширишни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали қўшилган қиймат яратишни янада кўпайтиришни рағбатлантириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;


е) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасига ривожланган давлатлар тажрибаларини татбиқ қилади;

ғўза, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, озуқа ва бошқа экинларининг уруғларини, узум ва мева кўчатларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантиради;

маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан, биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этади ва ривожлантиради;

тармоқ корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг экиладиган уруғларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича норматив талабларни халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқ ишлаб чиқади;

уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотларни олиб боришга, тармоқ корхоналарининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

уруғчилик бўйича халқаро ва миллий органлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологияларни, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этади;

давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, сақлаш ва тайёрлашнинг янги тизимини шакллантириш орқали ички истеъмолчиларни сифатли ва арзон уруғликлар билан таъминлайди ва экспорт қилади;

қишлоқ хўжалик экинларининг республикада ва чет элда яратилган селекцион янги навлари, дурагайларини ҳамда ипак-қуртининг дурагайларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (патент учун) ва хўжаликда фойдалилигини (ҳосилдорлик, ўсув даври, касаллик, зараркунанда, ноқулай шароитларга чидамлилик ва сифат таркиби) аниқлаш бўйича синов ишларини амалга оширади;


ж) ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ўсимликларни ҳимоя қилиш, кимёвий ва биологик воситалар билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича профилактик ва интеграциялаштирилган чора-тадбирларни ўз вақтида ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар ривожланиши ва тарқалишини прогноз қилади;

ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини ташиш, сақлаш, сотиш ва қўллаш, қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитларни агрокимё хаританомалари асосида тупроқни озуқа моддалари билан таъминланганлигини ҳисобга олиб, табақалаштирилган ҳолда етказиб бериш бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши устидан назорат қилади;

ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларининг карантин объектларига қарши кураш чораларини ва ички карантин назоратини тубдан такомиллаштиради;

биолабораториялар ва ўсимликлар клиникалари тармоғини кенгайтириш, бу борада давлат хусусий шериклик тизимини ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантиради;


з) таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялашни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш соҳасида:

вазирлик тасарруфидаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятларини мувофиқлаштириш, фан ва таълимни ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

вазирлик тасарруфидаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини модернизациялаш, замонавий лабораториялар, технопарклар ва ахборот-маслаҳат марказларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолият юритишларини таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа - қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди;

хорижий мамлакатларнинг инновацион технологиялари ва илғор тажрибаларини ўрганишини, қишлоқ хўжалиги мутахассисларини ҳамда таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини халқаро ярмаркалар, конференциялар ва илмий-амалий семинарларда иштирокини таъминлайди;

самарадорлиги юқори бўлган инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, соҳада илмий ютуқлар ва илғор тажрибаларни тарғиб ва жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасалари, илмий-тажриба хўжаликлари, лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, инновацион компаниялар, технопарклар, ахборот-маслаҳат (extension) марказлари ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларини жалб этади;

ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини комплекс ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштиради, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қабул квоталари юзасидан таклифлар тайёрлайди, талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини самарали ташкил этади, олий таълим муассасалари битирувчиларни ишга жойлаштиради;

соҳа тармоқларини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж катта бўлган ихтисосликлар бўйича мутахассисларни нуфузли хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқув дастурларини йўлга қўяди;

соҳа бўйича докторантура ва таянч докторантура орқали илмий даражали юқсак малакали илмий ходимларни тайёрлашни кенгайтириш, уларга муаммоли ва долзарб мавзулар бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари учун барча шарт-шароитларни яратади;

аграр соҳада олиб борилаётган жадал ислоҳотлар талаблари асосида қишлоқ хўжалиги раҳбар ходимлари, соҳа мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг малакаларини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни тизимли равишда ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда асосланган таклифлар асосида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини тасдиқлайди ҳамда ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этади;

тизимидаги олий таълим муассасаларинингтузилмаларини тасдиқлайди;


и) органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш соҳасида:

манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида зарур маълумотларни олади;

органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқа манфаатдор тадбиркорлик субъектлари учун ўқув ва маслаҳат хизматларини кўрсатади;

органик маҳсулот ва хомашёларни сертификатлаштириш идоралари, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчи ташкилотлар, реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги электрон ахборот базасини яратади, унинг доимий янгиланиб туришини таъминлайди;

органик маҳсулот ва хомашёларни сертификатлаштириш идоралари, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчи ташкилотлар, реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги реестрни юритади;

республика миқёсида ва ҳудудлар кесимида органик маҳсулотлар етиштиришга ўтган ер майдонлари, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва реализация қилиниши (экспорт ва импорт) тўғрисидаги расмий маълумотларни чоп этади;

органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш доирасида халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;

органик уруғчиликни ташкил этади ҳамда ушбу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини кенгайтиради ва жадаллаштиради;

савдо тармоқларида органик сертификатга эга бўлган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг реализация қилинишини тартибга солади;

органик маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, сотиш ва сертификатлаштириш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолиятининг эквивалентлигини баҳолайди ва авторизациялаш тизимини яратади;

к) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини ва сифат кўрсаткичларини аниқлайди;

тупроқ бонитировкасини ўтказиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларининг ҳолатини ҳамда ўтказилган агротехник тадбирларни мониторинг қилади ва ушбу тадбирларни амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланади.

Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


12. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири (кейинги ўринларда вазир деб аталади) томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


13. Вазирлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан сўраш ва олиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;

Вазирлик ва унинг идоравий мансуб тузилмалари давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига ўрнатилган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш;

Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини қишлоқ хўжалигидаги фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро хусусиятга эга халқаро шартномаларни тузиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;

юклатилган вазифалар доирасида бевосита ёки вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари орқали хорижий тармоқ идоралари, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун ўрнатилган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳоз ва ускуналар, автотранспорт, алоқа ва ҳисоблаш воситалари, компьютер ва оргтехника воситалари сақлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминотни сотиб олиш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни жалб қилиш;

Вазирлик ва тизим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Вазирлик ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш, Вазирлик тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш;

ўқув ва илмий-инновацион фаолиятида намуна кўрсатган бакалавр, магистр, таянч докторант ва докторантлар учун Вазирлик стипендиясини таъсис этиш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Вазирлик:

ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги (тармоқдаги) давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати ва пировард натижалари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.



§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


15. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ва унинг идоравий мансуб ташкилотларидан зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

Вазирликда кўриб чиқиладиган ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда, уларни қайта ишлаш учун қайтариш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига жадал ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқлари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.

Вазирликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Вазирликнинг марказий аппарати:

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати тузилмаларининг ишини ташкил этиш;

Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши ва экспертизадан ўтказиш сифати;

ўз фаолият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.



§ 3. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


17. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, бошқа ташкилотлардан ўз зиммасига юкланган вазифаларни сифатли бажариш учун зарур бўлган ахборот материалларини сўраб олиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасига доир масалаларда давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;

Вазирлик туман (Қувасой шаҳар) бўлимларига топшириқ ва кўрсатмалар бериш;

давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлимлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида мажлислар ўтказиш;

ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлимлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.


18. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

Вазирлик, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

туманлар (Қувасой шаҳар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши учун жавоб беради.



§ 4. Вазирликнинг туман (Қувасой шаҳар)

бўлимлари ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


19. Вазирликнинг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик субъектлари туман (Қувасой шаҳар) бўлинмаларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан ўз зиммасига юкланган вазифаларни сифатли бажариш учун зарур бўлган ахборот материалларини сўраб олиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасига оид масалаларида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида мажлислар ўтказиш;

ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.


20. Вазирликнинг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирликнинг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

Вазирлик, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида туманлар (Қувасой шаҳар)да қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни туманлар (Қувасой шаҳар)да самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши ҳамда уларга риоя этилиши учун жавоб беради.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


21. Қуйидагилар вазирнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг масалаларини кўриб чиқиш бўйича йиғилишларида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг айрим тармоқларига раҳбарлик қилишда шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг ижроси ҳолатини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш;

фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасига "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлик фаолиятини такомиллаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти деб аталади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларни Вазирликда ишлаб чиқиш, Вазирлик раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш ва қайта ишлашда иштирок этиш;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

Вазирликнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш фаолиятини "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш;

Вазирлик ваколатига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиш, Вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари (кейинги ўринларда Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;

Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг илғор шаклларини жорий этишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги, сифатини, шу жумладан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда "ягона дарча" принципини жорий этиш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан ошириш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш;

Вазирлик марказий аппарати штат жадвали ва харажатлар сметасини, шунингдек, Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари низомларини ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар уставларини тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати ходимлари, таркибий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва топшириқлар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини ўрнатилган тартибда назорат қилиш;

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида халқаро ва ҳукуматлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро тадбирларда иштирок этиш.

Қонунчиликка мувофиқ вазир бошқа функционал вазифаларга эга бўлиши мумкин.


22. Қуйидагилар вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Вазир вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижроси ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботини тизимли эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларнинг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида муҳокама этиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий равишда, ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазир топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, муҳокама якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;

Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирга киритиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал масъулиятлари ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;

Вазирга давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий ахборотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли давлат дастурларини, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, касбий таълим муассасаларининг ўқув даражаси ва сифатини тубдан оширишга кўмаклашиш, кадрларни, шу жумладан хориждаги илғор илмий-тадқиқот муассасаларида ва таълим марказларида тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.


23. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, мазкур бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш;

ўз ваколати доирасида Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни кўриш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлашнинг комплекс амалий чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Ҳайъат қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

Вазирлик раҳбариятига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарияти топшириғига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиб бориш, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;

таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;

давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун вазирлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий ахборотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш;

таркибий бўлинмалар ваколатига тегишли масалалар бўйича таҳлилий материалларни Вазирлик раҳбарияти учун тайёрлаш;

Вазирлик таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


24. Қуйидагилар Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

ҳудудий бўлинма, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари ва Вазирлик буйруқлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг ижросини таъминлаш;

ҳудудий бўлинма, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ҳудудий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлашнинг комплекс амалий чора-тадбирларини амалга ошириш, ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасига тегишли масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмалар, туман (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан Вазирлик ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари фаолиятининг алоҳида тармоқларига раҳбарлик қилиш учун шахсий масъулият даражасини белгилаш;

ҳудудий бўлинма, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар ижроси ҳолатини назорат қилиб бориш;

ҳудудий бўлинма, туман (Қувасой шаҳар) бўлимларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этиш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитларни яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар заҳирасини шакллантириш;

Вазирлик аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш;

ҳудудий бўлинма, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бўлинма, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши таъминланишини назорат қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бўлинмалар тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичлар бажарилишини мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга ҳудудий бўлинмалар, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни кўриш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

ҳудудий бўлинма, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиб бориш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

ҳудудий бўлинма, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

ҳудудий бўлинма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

давлат сири ва махфий ахборотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Вазир:

мазкур Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек вазирлик фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўриш;

мамлакат ва ҳудудлар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича дастурлар, стратегия ва концепцияларнинг натижадорлиги, уларда назарда тутилган тадбирларни сифатли ва тўлақонли амалга ошириш;

вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ижро интизомига қатъий риоя этиш учун шахсан жавоб беради.


26. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:

соҳанинг тегишли тармоқлари бўйича кўрсатмаларнинг муддатида бажарилиши ва натижадорлиги;

мутасаддилик қилинадиган тармоқларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун шахсан жавоб беради.


27. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


28. Вазирлик ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари:

қонун ҳужжатлари, вазирлик раҳбарларининг топшириқлари ҳамда юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш;

давлат ва тармоқ дастурлари билан узвий боғлиқ ҳолда ҳудуд қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича дастурларни белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;

ҳудуд қишлоқ хўжалигини ривожланиш тенденциялари тўғрисидаги объектив ва ҳаққоний таҳлилий ахборотни вазирликка ўз вақтида тақдим этиш;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ҳудудий дастурларнинг натижадорлиги;

ҳудуд қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича юклатилган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш;

ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича, ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


29. Вазирликнинг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари раҳбарлари:

қонун ҳужжатлари, вазирлик ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлари ҳамда юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш;

туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинмаларга тақдим этиладиган таҳлилий маълумотларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли тақдим этиш;

ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган вазирликнинг туман (Қувасой шаҳар) бўлимларининг жавобгарлик соҳалари бўйича, ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Вазирлик раҳбарияти


30. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган вазир раҳбарлик қилади.


31. Вазир ўз мақомига кўра, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.


32. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган олти нафар ўринбосари, шу жумладан биринчи ўринбосари бўлади.

Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.


33. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

34. Вазирлик марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ходимлари, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари мутасаддилик қиладиган вазир ўринбосари (шу жумладан, вазирнинг биринчи ўринбосари) тақдимномаси бўйича вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


35. Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


36. Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари очиқ мустақил танлов асосида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади, бунда вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари танлов комиссияси таркибига киритилади.

37. Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари очиқ мустақил танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади, бунда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси таркибига киритилади.

38. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари тўғрисидаги низомлар, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, вазир томонидан тасдиқланади.



§ 2. Вазирлик марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг ҳудудий бўлинмалар, туман

(Қувасой шаҳар) бўлимлари ва идоравий мансуб

ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


39. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


40. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларнинг ўрганилишини ташкил этади;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


41. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини ривожлантиришнинг долзарб вазифалари, шу жумладан аҳолининг долзарб муаммоларини тезкор ҳал этишга қаратилган таклифларни вазирлик марказий аппаратига тақдим этади;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.


42. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар томонлама чуқур таҳлил ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилган ахборотларни умумлаштириш асосида ҳудудлар қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг прогноз ва мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги таҳлилий маълумот ҳамда юзага келган муаммоларни ҳал этиш бўйича асосли таклифларни ҳар чоракда вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритиб боради.


43. Вазирликнинг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ҳар томонлама чуқур таҳлил ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлимлари томонидан тақдим этилган ахборотларни умумлаштириш асосида туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг прогноз ва мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги таҳлилий маълумот ҳамда юзага келган муаммоларни хал этиш бўйича асосли таклифларни ҳар чоракда вазирликнинг ҳудудий бўлинмаси, туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига киритиб боради.


44. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари Вазирлик ҳамда мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига ҳисобдордир.



§ 3. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлиги


45. Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида:

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат органлари, хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаш ва тақдим этишда иштирок этади.


46. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.



§ 4. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,

маслаҳат, эксперт органлари


47. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


48. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

вазирликнинг мазкур Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш;

вазирлик ва бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

вазирликнинг номенклатурасига киритилган лавозимларга кадрларни танлаш, тайинлаш, малакасини ошириш масалаларини кўриб чиқиш.

Ҳайъат вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.


49. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


50. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


51. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини билдириши мумкин.


52. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.


53. Вазирликда кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.


54. Вазирлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.


55. Вазирлик ҳузурида вазирнинг биринчи ўринбосари (Кенгаш раиси), вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан иборат таркибда, фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.


56. Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби ва Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом вазир томонидан тасдиқланади.

Жамоатчилик кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарор асосида Кенгаш раисига ўз шахсий таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.


57. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, вазирлик зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

биргаликда мулоқот қилиш, вазирликнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун вазирликни фуқаролар билан боғлаб турадиган "кўприк" ролини бажариш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан вазирликнинг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;

вазирлик фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

вазирлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирлик фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирлик фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирлик ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


58. Фаолият самарадорлигини баҳолаш қуйидаги тартибда:

вазир, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, вазирлик ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари ва индикаторлари асосида;

вазирликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш вазир томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари ва индикаторлари асосида амалга оширилади.


59. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ,

УНИНГ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


60. Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларига моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


61. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик маоши, мукофот, моддий ёрдам, устама ва рағбатлантириш тўловларидан иборат.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ тўланади.


62. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан, хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари фаолиятини молиялаштириш, ходимларни моддий рағбатлантириш (иш ҳақи, мукофот пуллари, устамалар ва бошқа пул мукофотлари тўлаш) манбалари ҳисобланади.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ

ҲАМДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ОЛДИДА

ҲИСОБДОРЛИГИ


63. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўзларининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.


64. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:

юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштириш, аграр соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, амалга ошириш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, инвестицион жараён самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ва вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларни мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


65. Вазирлик ҳар томонлама чуқур таҳлил, ҳудудий бўлинмалар ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган ахборотларни умумлаштириш асосида мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантириш якунлари тўғрисидаги ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этиб боради.


66. Вазирлик ҳар чорак якуни бўйича тегишли ҳисобот даври учун мамлакат қишлоқ хўжалиги ривожлантириш натижалари тўғрисидаги пресс-релизни ўз веб-сайтида ёритилиб борилишини таъминлайди.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


67. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 июль






































Время: 0.2094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск