ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2019 й. 567-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2019 й.

N 567



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг

"Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон

Республикасининг рейтингини яхшилашга доир

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил

5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бир ой муддатда:

тизим (SAIDI) ишлашидаги узилиш ўртача давомийлигининг индекслари ва тизим (SAIFI) ишлашининг ўртача тез-тез узилиши тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан амалдаги узилишлар ҳақидаги якуний ҳисоботни вазирлик расмий веб-сайти ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ҳар чоракда жойлаштириш имконини берадиган тартибни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликдаўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

567-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 360-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 95-модда) ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 73-модда):

б) 3-иловада:


4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида бинонинг архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);

иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;

иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини (кейинги ўринларда иссиқлик қурилмалари деб аталади) иссиқлик тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.

5. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:

а) Иссиқлик таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда иссиқлик таъминоти корхонаси деб аталади) ҳузуридаги иссиқлик тармоқларига юридик ва жисмоний шахсларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини улуш хизматларини кўрсатиш хизмати:

техник шартларни ишлаб чиқади;

иссиқлик таъминоти лойиҳасини техник шартларга мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади;

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);

Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;

б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);

в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда "Ўзэнергоинспекция" деб аталади) истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларининг эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайди";


6-банддаги ""Ўздавэнергоназорат" ДИ" сўзлари "Ўзнергоинспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банднинг тўртинчи хатбошидаги ""Ўздавэнергоназорат" ДИ" сўзлари "Ўзнергоинспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 26-1-банд қўшилсин:

"26-1. Агар сўровнома тушган кундан бошлаб, мазкур Регламентнинг 22-бандида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишмаса, иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилган деб ҳисобланади.

Бунда Давлат хизматлари маркази томонидан зудлик билан иссиқлик таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш тўғрисида билдиришнома берилади";


4-параграфнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-§. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш

қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш

далолатномасини расмийлаштириш ва

тасдиқлаш тартиби"


27-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини жойига чиққан ҳолда техник кўрикдан ўтказиш ҳақидаги билдиришнома автоматик равишда "Ўзнергоинспекция"га юборилади";


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. "Ўзнергоинспекция" билдиришнома тушган кундан бошлаб икки иш куни давомида иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказади";


Қуйидаги мазмундаги 29-1-банд қўшилсин:

"29-1. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси (кейинги ўринларда Баённома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади";


30 ва 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини монтаж қилишда аниқланган камчиликлар, техник шартлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, иссиқлик энергияси қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.

Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.

Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома "Ўзэнергоинспекция" томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва тегишли ташкилотлар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборади.

Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари мавжуд қоидабузарликларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун хужжатларни топшириш хуқуқига эга бўлган муддат "Ўзэнергоинспекция"нинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан "Ўзэнергоинспекция"нинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар "Ўзэнергоинспекция"га иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги билдиришномани ЯИДХП орқали юборади.

"Ўзэнергоинспекция" иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини билдиришнома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.

Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолаш имконияти тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишда, "Ўзэнергоинспекция" томонидан Далолатномани имзолашни рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.

31. "Ўзэнергоинспекция" мазкур Регламентнинг 29-30-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги билдиришномани иссиқлик таъминоти корхонаси, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади";


5-параграфнинг номи чиқариб ташлансин;


32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш "Ўзэнергоинспекция"ни истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин амалга оширилади.";


36-банддаги "икки " сўзи "бир" сўзи билан алмаштирилсин;


37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.

Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини "Ўзэнергоинспекция", қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.

Далолатномани имзолашнинг келишилган санаси иссиқлик таъмноти корхонаси томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардар қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.

Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган кундан кечикмасдан имзоланади.

Агар Регламентнинг ушбу бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг Далолатномани қайд этилган томонлар имзоламаса, Далолатнома келишилган деб ҳисобланади";


қуйидаги мазмундаги 37-1-банд қўшилсин:

"37-1. Далолатнома мазкур Регламентнинг 37-бандида кўрсатилган томонлар уни имзолагач, иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади";


43-банддаги "иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш ва" сўзлари "истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


44-бандда ""Ўздавэнергоназорат" ДИ" сўзлари "Ўзэнергоинспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-иловадаги V. "Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобини муҳрлаш, иссиқлик таъминоти ва иссиқликни бериш шартномасини тузиш" бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар қўшилсин:



"Юридик ва жисмоний шахсларни

иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

7-ИЛОВА



Истеъмолчилар иссиқлик қурилмаларини

техник кўрикдан ўтказиш

БАЁННОМАСИ

20___ йил "___" ________ даги ___-сон

Ушбу Баённома

(қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилот номи)

(лавозими)

(Ф.И.О.)

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларининг томонидан, ЯИДХП орқали юборган 20___ йил "___" ______ ___-сон сщровнома маълумотларига мувофиқ тузилди.

Истеъмолчи ташкилот вакили (юридик шахслар учун)

(лавозими)

(Ф.И.О.)

ёки иссиқлик қурилмалари эгасининг (жисмоний шахслар учун) вакили


(Ф.И.О.)

иштрокида мансабдор шахс


(ҳудудий бўлим номи, лавозими)

томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқади ва иссиқлик қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган иссиқлик қурилмалар:

(иссиқлик қурилмаларининг номи)

1.1. Иссиқлик қурилмасининг таркиби ва тавсифи:

1.1.1. Иссиқлик юкламалари:

т/р

Номи

Юкламанинг тури,

истеъмоли

Миқдори

Ўлчов бирилиги

1.

Иситиш

макс.


Гкал/соат

2.

Шамоллатиш

макс.


Гкал/соат

3.

Технологик эҳтиёжлар

макс.


Гкал/соат

4.

Иссиқ сув таъминоти

ўртача суткалик


Гкал/соат

5.

Иссиқ сув таъминоти

макс.


Гкал/соат

6.

Иссиқлик манбанинг сарфи

макс.


тн/соат

7.

Қайтган конденсат

макс.


тн/соат

8.

Сизиб чиқиш миқдори

меъёрий


тн/соат, Гкал/йил

9.

Иссиқлик йўқотишлари

меъёрий


Гкал/йил

10.

Иссиқлик энергиясининг йиллик истеъмоли

тахминий


Гкал/йил

1.1.2. Иссиқлик энергияси манбаи иссиқлик элтувчисининг тавсифи

Иссиқлик элтувчисининг

номи

Жойлашган напор,

атм

Ҳарорат графиги

Статик босим, м

Сув, буғ

Р1

Р2

DP

Т1

Т2

DT








1.2. Техник ҳужжатлар:

1.2.1. Техник шартлар:


берилган.

(техник шартни берган ташкилотнинг номи)


1.2.2. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси

ишлаб чиқилган.

(лойиҳалаш ташкилотнинг номи, ишлаб чиқиш тартиби ва санаси )


Мазкур лойиҳа иссиқлик қурилмаси иссиқлик тармоғига уланадиган ташкилот билан

            

келишилган

(лойиҳалаш ташкилотнинг номи, ишлаб чиқиш тартиби ва санаси )

1.2.3. Монтаж ва ишга тушириш ҳамда синашлар

бажарилган.

(ташкилотнинг номи)


1.2.4. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси, иссиқлик тармоғи, тақсимлаш пункти (МТП, ШТП), техник ва муаллифлик назорати эгасининг "___"_____________  _____ й.даги имзоси ва муҳри билан тасдиқланган паспорти расмийлаштирилгандан сўнг фойдаланишга рухсат берилади:


1.2.5. Иссиқлик истеъмолининг ички тизими қабул қилиш далолатномаси билан тақдим этилади:

иситиш, "______" _________  ____й.даги ; ИСТ "______" _________  ____й.даги;

шамоллатиш "______" ___________ ______й.даги;

технологик эҳтиёж "______" _________ ____й.даги


1.2.6. Иссиқлик қурилмаси уланган иссиқли тармоғи ташкилотининг 20_ й. "__"_ даги

           

маълумотномаси


(ташкилотнинг номи)

2. Иссиқлик қурилмасини кўриб чиқишда ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди:

2.1. Иссиқлик қурилмани эксплуатация қилишни ташкил этиш:

2.1.1. Иссиқлик қурилмаси эксплуатация қилиш

            

томонидан амалга оширилади.

(истеъмолчи ташкилотнинг ёки иссиқлик қурилмаси эгасининг номи (кераклигининг тагига чизинг))


2.1.2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс

(лавозими)

(Ф.И.О.)

20 ____й. "____"_________даги ____- сон бўйруқ билан тайинланган.

20____й. "____"________даги қонунчиликда урнатилган тартибда ТЭҚҚ ва ҲТҚ билимлар текширувидан ўтган, журналдаги ____ - сон ёзуви.


2.1.3. Иссиқлик техник ходимларининг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги


2.1.4. Иссиқлик қурилмасининг паспортлари

2.2. Иссиқлик қурилмаларининг тезник ҳолати (ТЭҚҚ ваТҚ га мувофиқлиги)

2.2.1. Иссиқлик тармоқлари

2.2.2. Иссиқлик пунктлари

2.2.3. Тизимлар:

иситиш


           

шамоллатиш

             

иссиқ сув таъминоти

         

технологик қурилмалар


          

конденсатни тўплаш ва қайтариш тизимлари

3. Ҳулоса

(техник кўрикдан ўтказишга тақдим қилинган иссиқлик қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги)

Мансабдор шахс



(лавозими, ҳудудий бўлимнинг номи)

(Ф.И.О.)

20 ____ й. "____"_____________




(имзо)


Истеъмолчи ташкилотининг, ёки иссиқлик хўжалигига жавобгор шахс (юридик шахс учун)


(лавозими, ташкилотнинг номи)

(Ф.И.О.)

20 ____ й. "____"_____________




(имзо)


Истемолчининг М.Ш.

ёки

Иссиқлик қурилмасининг эгаси (жисмоний шахслар учун)


(Ф.И.О., телефон рақами)

"_____"___________ 20_____ й.




(имзо)






"Юридик ва жисмоний шахсларни

иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

8-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"




(Иссиқлик таъминоти корхонаси

раҳбарининг Ф.И.О.)




20___й. "____" __________

Иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик

тармоқларини иссиқлик тармоқларига улаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__ й. "___"_______ даги __- сон

Мазкур далолатнома иссиқлик таъминоти корхонасининг вакили томонидан

(лавозими, Ф.И.О.)

"Ўзэнергинспекция"нинг

;

(лавозими, Ф.И.О.)

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотининг вакили



(қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилоти вакилининг лавозими, Ф.И.О.)

истеъмолчининг вакили


(истеъмолчи ташкилотининг номи ёки иссиқлик қурилма эгасининг Ф.И.О.)

иштрокида тузилди.

Улашнинг тавсифи:

Объектнинг номи:

Манзил:

Асосий иссиқлик таъминотининг иссиқлик тармоғига уланиш нуқтаси:

:

Заҳирадаги иссиқлик таъминотининг асосий иссиқлик тармоғига уланиш нуқтаси:

:

Уланиш нуқтасидаги иссиқлик элитувчининг (сув, бўғ) параметрлари: Р1=_____атм,

Р2= _____атм, Т1= ____0С, Т2= ____0С;

Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан "___"_____ 20__й. ____- сон техник шарт берилди

Рухсат этилган максимал иссиқлик юкламаси _____Гкал/соат, т/соат, шундан:

технологик эҳтиёжларга_____Гкал/соат, т/соат;

иситишга ________ Гкал/соат, т/соат;

иссиқ сув таъминотига ______ Гкал/соат, т/соат;

шамоллатишга _______ Гкал/соат, т/соат.

Истеъмолчининг иссиқлик таъминоти тизимидан тармоқ сувининг максимал сарфи ____ м3/ч;

Конденсатнинг қайтиши _____%, т/соат;

Иссиқлик (буғ) тармоғининг баланс мансублик бўлиниш чегараси:

Иссиқлик таъминоти лойиҳасига мувофиқ ҳисобланган қувват ____ кВт.

Қуйидаги билан тасдиқланадики, истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси ва иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик (буғ) тармоғига улаш қонунчиликка мувофиқ бажарилган.

Томонларнинг имзолари:

иссиқлик таъминоти корхонасидан:


(имзо)

(сана)

Ўзэнергоинспекциядан:


(имзо)

(сана)

қурилиш-монтаж ва

ишга тушириш-созлаш

ташкилотидан:


(имзо)

(сана)

Аризачидан:


(имзо)

(сана)

Изоҳ: Субистеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик тармоқларига улаш далолатномаси, мазкур Далолатнома талаблари асосида расмийлаштирилади "


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда):


а) 1-иловада:


18-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки электр қурилмалар мулкдори алмашганда истеъмол қилинадиган қувват ва (ёки) электр таъминотининг ишончлилик тоифаси ўзгармаса, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи - электр қурилмаларининг ҳуқуқий вориси ўртасида электр таъминоти шартномаси оммавий аферта асосида электр таъминоти шартномасини келишиш (қабул қилиш) ва уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали янги мулкдор томонидан тасдиқлаш йўли билан тузилади";


5-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-боб. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари

эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш

ва кучланишни узатиш"


32-34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва уларга кучланиш бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари ягона электр энергергетика тизими электр тармоқларига уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланмасдан ва "Ўзэнергоинспекция" томонидан Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тўғрисидаги далолатнома имзоланмасдан уланганлиги аниқланганда, ушбу электр қурилмалар қоидабузарликлар бартараф этилгунича ва мазкур бузилишларга йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилгунича электр тармоқларидан дарҳол узилади.

33. Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш "Ўзэнергоинспекция" томонидан уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланганиб, текширилган схемалар ва ҳисобга олиш приборлари пломбалангандан кейин, шунингдек, электр таъминоти шартномаси тузилганидан сўнг амалга оширилади.

Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда "Ўзэнергоинспекция"нинг иштирокисиз амалга оширилади.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмалари электр тармоқларига қонун ҳужжатларида билан белгиланган тартибда уланади.

34. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайдиган "Ўзэнергоинспекция" ва унинг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари эксплуатация қилиш жараёнида уларнинг нормал ишлаши учун жавобгар бўлмайди";


35-банд ўз кучини йўқотган ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 160-1-банд қўшилсин:

"160-1. Мазкур Қоидаларнинг 70, 117, 118, 130, 154-159-бандларида назарда тутилмаган сабабларга кўра электр энергиясидан ўчирганлик учун ҲЭТКка нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий чоралар қўлланилади";


б) 2-илованинг 42-бандидаги тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июль

















































Время: 0.0213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск