Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида Низом (ЎзР ВМ 25.10.1991 й. 270-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 25 октябрдаги

270-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги ҳақида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги* Республика Конституцияси ва Республика суверенитети ҳақидаги Декларацияга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Вазирлик ўз ҳуқуқи доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамоат тартибини, жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилишни ва жиноятчиликка қарши курашни таъминлайди.


2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ҳукуматига бўйсунади.


3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тузилади ва тугатилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси олдида ўз зиммасидаги вазифаларнинг ҳал этилиши учун жавоб беради.

Вазирлик ўз фаолиятида сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракатларидан мустақилдир.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

республика ички ишлар органлари ишининг стратегик йўналишларини белгилаш**;

ички ишлар органлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, уни мувофиқлаштириш, уларга ташкилий-методик ёрдам бериш ва улар фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш;

ички ишлар органлари, ички ишлар вазирлиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тизимининг фаолиятида қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

ички қўшинларнинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш ишларини ташкил этиш;

фан ва техника ютуқларини, ижобий тажрибани, бошқарувнинг прогрессив шакллари ва иш усулларини жорий этиш;

ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш;

ички ишлар органларида кадрлар билан ишлашнинг юқори савияда бўлишини таъминлаш;

ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий кафолатлашни таъминлаш;

уюшган жиноятчилик ва порахўрликка қарши кураш ишларини таъминлаш.


5. Вазирлик раҳбарликни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталари ички ишлар бошқармалари, Ўрта Осиё транспорт ички ишлар бошқармаси билан бевосита амалга оширади, улар билан ўзаро ҳамкорликда республика ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишларига оид ишларни олиб боради.


6. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда қуйидаги принципларга амал қилади:

коллегиалликни яккабошчилик билан уйғунлаштириш;

қонунчилик, шахсни ҳурмат қилиш, байналмилалчилик;

ошкоралик;

давлат органлари, жамоатчилик бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва аҳоли билан биргаликда иш олиб бориш, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш;

ички ишлар органлари ходимларининг миллий мансублик, тил, ўтроқлик белгилари бўйича ҳуқуқларини чеклашга йўл қўймаслик.


7. Вазирлик ССР Иттифоқи ва республикаларнинг, чет давлатларнинг ички ишлар органлари, давлат ва жамоатчилик институтлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлар асосида профессионал алоқалар боғлайди.


8. Вазирлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил этади:

- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;

- Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг норматив актлари;

- Давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий ва республика органлари билан ички ишлар органларининг фаолияти соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги битимлар;

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг идоравий норматив актлари.

Вазирлик ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида хизмат вазифаларини бажараётганда ўз ҳуқуқи доирасида ҳаракат қиладилар ва тегишли иттифоқдош республика қонунчилигига мувофиқ жавобгардирлар.


9. Вазирлик ўз ҳуқуқи доирасида кўрсатилган ҳуқуқий актлар асосида ва уларни бажариш учун буйруқлар, кўрсатмалар, йўриқномалар чиқаради ва қоидалар ўрнатади.

Вазирликнинг ўз қарамоғига киритилган масалалар бўйича норматив актлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ички ишлар органлари ва ички қўшинлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив актлар чиқаради.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва СССР Ички ишлар вазирлигининг ўзаро муносабатлари республика Ҳукумати ва СССР Ички ишлар вазирлиги ўртасида тузилган битимлар асосида ўрнатилади.


11. Кундалик алоқаларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги СССР Ички ишлар вазирлигининг ваколатхонаси, шунингдек, СССР Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатхонаси тузилиши мумкин.

Ваколатхоналарни тузиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда СССР Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


12. СССР Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги келишмовчиликлар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат органларини, жамоат бирлашмаларини, меҳнат жамоаларини, аҳолини ва оммавий ахборот воситаларини республикадаги ҳуқуқ-тартиботнинг аҳволидан ҳамда ички ишлар органларининг уни мустаҳкамлашга, шунингдек, вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга оид фаолиятидан хабардор қилиб туради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат органларидан, жамоат ташкилотларидан, мансабдор шахслар ва фуқаролардан вазирлик вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ахборотларни талаб қилиб олишга ҳақлидир.

Вазирлик ўз фаолиятини бошқа республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштириш асосида амалга оширади.



ВАЗИРЛИКНИНГ ҲУҚУҚ ДОИРАСИ


14. Вазирлик ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, кадрлар билан ишлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларига умумий раҳбарлик қилади ва бу ишларни мувофиқлаштиради, методик жиҳатдан таъминлайди;

жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш республика дастурини тайёрлайди ва амалга оширади, мазкур йўналишлар бўйича умумиттифоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ҳуқуқ-тартибот масалалари юзасидан республика қонунчилигини ишлаб чиқишда таклифлар киритади ва қатнашади;

ўз ҳуқуқи доирасида ички ишлар органлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди;

жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича республика тадбирларини ўтказишни кучлар ва воситалар билан бошқаради;

ички ишлар органларида режалаштириш, назорат қилиш ва ахборот-аналитик фаолиятнинг ягона тизимини белгилайди, ташкил этади ва таъминлайди;

республика маълумотнома-ахборот фондларини, оператив-қидирув ва кадрларни ҳисобга олишни шакллантиради, республика криминалистик ҳисобот-ахборот тизимини тузади, ички ишлар органлари фаолияти масалалари юзасидан давлат статистика ҳисоботини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган транспорт ички ишлар органларига, ички ишлар органлари ўқув юртларига раҳбарликни амалга оширади;

жиноятлар ҳамда жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатларнинг ўз вақтида олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, вазирлик, идоралар, муассасалар ва ташкилотларга жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ва бошқа ҳуқуқ-тартиботни бузиш ҳолларининг сабабларини ҳамда ана шу хатти-ҳаракатларни содир қилишга сабаб бўлувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;

фуқаролар, давлат, жамоат, коллектив, қўшма, кооператив ҳамда бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг иқтисодий манфаатларини ғаразли жиноий ҳуружлардан ҳимоя қилишни ҳамда улар туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини, жиноий жазо бериладиган чайқовчиликка, порахўрликка, сохта пул ясашга ва валюта операциялари қоидаларининг бузилишига қарши курашни таъминлайди;

оператив-қидирув ишларини ташкил этади ва амалга оширади;

қонунчилик томонидан ички ишлар органлари зиммасига юклатилган жиноятлар ҳақидаги дастлабки сўроқ ва терговни таъминлайди;

тергов ва суддан яшириниб юрган айбланувчи, ҳукмни ижро этиш ва жазони ўташдан бўйин товлаб юрган жазога тортилган шахсларни, бедарак йўқолган ва қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларни қидириш ишларини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СССР Ички ишлар вазирлиги ва республика ички ишлар органлари ташаббуси билан бутуниттифоқ бўйича қидирув эълон қилинган жиноятчиларни ва бошқа шахсларни қидиришда иштирок этади;

СССР Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий ва махсус темир йўл юк ташишларини, ҳукм қилинганларни ҳаво, темир йўл тармоқлари орқали ташишда соқчилик қилишни ва этапдан этапга етказишни ташкил этишни амалга оширади.

бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда болаларнинг назоратсиз қолишининг олдини олиш ҳамда балоғатга етмаганлар томонидан ҳуқуқ бузишларга қарши кураш ишларини олиб боради;

судларнинг ажримлари, прокурорларнинг қарорлари ва терговчилар ва дастлабки терговни олиб борган шахсларнинг прокурор томонидан қамоққа олиш хулосаси тўғрисида санкция берилган қарорларининг, шунингдек, қонунчилик томонидан ички ишлар органлари зиммасига ижро этиш юклатилган мажбур этишнинг бошқа чораларини қўлланиши ҳақидаги бошқа қарорларнинг ижросини таъминлайди;

ҳибсга олинганлар ва ушланганларни кўриқлаб ва кузатиб боришни ташкил этишни таъминлайди;

озодликдан маҳрум этишга, сургун, бадарға қилишга ҳамда қонунчилик томонидан ички ишлар органларининг зиммасига ижро этиш юклатилган жазонинг бошқа турлари бўйича ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд ҳукмларининг ижро этилишини ташкил этишни таъминлайди;

жазога ҳукм этилганлар ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялаш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади, қонун томонидан белгиланган жазони ўташ режимига қатъий риоя қилинишини, жазога ҳукм этилганларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, улар билан сиёсий-тарбиявий ишлар олиб боришни ташкил этади, манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда жазога ҳукм этилганларга умумий таълим ва ҳунар-техника таълими беришни ташкил этади ва амалга оширади, содир этилган жиноятнинг характери ва ижтимоий хавфлилигини, жазога ҳукм этилганнинг шахсияти, шунингдек, унинг ҳулқ-атвори ва меҳнатга муносабатини ҳисобга олган ҳолда жазога ҳукм этилганлар ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялаш воситаларини танлашда якка тартибда иш олиб боришни таъминлайди, бунда педагогика, психология ва бошқа фанлар соҳасида эришилган ютуклардан кенг фойдаланади;

озодликдан маҳрум этилган жойлардан бўшатилган шахсларнинг ишга жойлашишига ва турмушда ўз ўрнини топишига кўмаклашади;

озодликдан маҳрум этилган жойлардан бўшатилган шахсларни қонунчиликка мувофиқ маъмурий назорат қилиб туради, шунингдек, қонун томонидан белгиланган ҳолларда шартли равишда жазога ҳукм этилган ва шартли равишда жазони ўташдан озод этилган шахсларни назорат қилиб боради;

республика ҳудудида паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлайди, чегара қўшинлари билан биргаликда фуқароларнинг чегара режими қоидаларига риоя қилишларини назорат қилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда чет элга чиқиш ва СССРга келиш учун рухсатнома беради, чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улар учун белгиланган яшаш ва кўчиш қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиб боради;

қонунчиликка мувофиқ ўт сочар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддаларни сотиб олиш, сақлаш, наркотик ва радиоактив моддаларни ташиш, ўқ отиш тирлари ва отишма жойларини, қурол-яроғларни тузатиш ва пиротехника корхоналари, ов ва спорт қуроллари билан савдо қилувчи дўконларни очишни ва уларнинг ишлашини назорат қилиб боради;

белгиланган тартибда полиграфия ҳамда штемпель-гравюра корхоналарининг ишини, ҳамда муҳр ва штампларни тайёрлашни назорат қилиб боради, тадбиркорлик субъектларининг муҳрлари ва штамплари бундан мустасно;

республикада давлат ёнғин назоратини амалга оширади, аҳоли яшайдиган жойлар ва халқ хўжалиги объектларини ёнғиндан сақлашни таъминлайди, бошқа вазирликлар ва идораларнинг ёнғиндан сақлаш бўлинмалари ишини назорат қилади ва бошқаради, республика ёнғиндан сақлаш ташкилотларининг биргаликда иш олиб бориш тартибини белгилайди;

табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганда одамларни ва мол-мулкни қутқаришда қатнашади, бунда жамоат тартиби сақланишини таъминлайди, мол-мулкни муҳофаза қилишни ташкил этади, бундай ишларга аҳолини, шунингдек, транспорт ҳамда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга тегишли воситаларни қутқарув ишларини ва кечиктириб бўлмайдиган авария - қайта тиклаш ишларини ўтказишга жалб қилишга кўмаклашади;

ҳуқуқбузарликдан ва бахтсиз ҳодисалардан зарар кўрган ҳамда жамоат жойларида оғир аҳволда қолган шахсларга шошилинч ёрдам кўрсатишни ташкил этади;

шаҳарларда ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларда йўл ҳаракатини ва автомобиль йўлларида қатновни бошқаришни ташкил этади, вазирликлар, идоралар ва транспорт ташкилотларининг автомототранспорт ҳамда шаҳар электр транспорти аварияларининг олдини олиш чора-тадбирларини ўтказишларини назорат қилади;

корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга тегишли автомототранспорт воситаларини рўйхатга олади ва ҳисобга олиб боради, шунингдек, ана шу транспорт воситаларининг техника аҳволини назорат қилиб туради;

кўчалар, автомобиль йўллари ва улардаги йўл иншоотларининг бехатар ҳаракат қилишни таъминлайдиган аҳволда бўлишини назорат қилиб боради, улардан фойдаланиш шароитларини яхшилаш тадбирларини кўради, автотранспортдан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солган ҳолларда кўчалар ва автомобиль йўлларининг айрим участкаларида автотранспорт ҳамда пиёдалар қатновини белгиланган тартибда чеклайди ва тақиқлайди;

корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бошқа объектларни, шунингдек, фуқароларнинг уйларини белгиланган тартибда муҳофаза қилишни ташкил этади ва амалга оширади, идоравий қўриқлашни инспекция қилади, қўриқлашнинг ишончлилигини ва бу ишларга харажатларни камайтириш чораларини кўради;

ўта хавфли давлат жиноятчилигига қарши курашда ҳамда давлат хавфсизлигини сақлашга доир бошқа тадбирларни ўтказишда ёрдам беради;

республика ва маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига Вазирлик тизими органлари, бўлинмалари, муассасалари ва ташкилотларини белгиланган тартибда маблағ билан таъминлайди;

ички ишлар органлари шахсий составининг касб малакасини ошириш ва интизомини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади, шахсий состав томонидан ички ишлар органлари фаолиятини регламентловчи хизматни ўташ ҳақидаги низомлар, уставлар ва йўриқномалар талабларининг бажарилишини таъминлайди;

белгиланган тартибда ва ўз ҳуқуқлари доирасида ички ишлар органлари шахсий составига махсус унвонлар беради;

ички ишлар органларига улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда фаол кўмаклашган Вазирлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини ва фуқароларни белгилангаи тартибда кўкракка тақиладиган нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлайди, шунингдек, рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллайди;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда кўчалар, ҳовлилар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойлар ҳудудини, шунингдек, меҳнаткашлар дам оладиган шаҳардан ташқари жойлар ва чўмиладиган жойларда санитария қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиб боради;

эпидемиялар ва эпизоотияларга қарши курашда, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, браконьерликка ҳамда ов ва балиқчилик қоидаларининг бузилишига қарши курашда карантин тадбирлари ва чораларини амалга оширишда тегишли идораларга ёрдам беради;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида санитария назоратини ташкил этади, иттифоққа бўйсунувчи даволаш-профилактика ва санатория-курорт муассасаларида ички ишлар органлари шахсий составига тиббий ва санатория-курорт хизмати кўрсатишни таъминлайди;

ички ишлар органлари тизимида буғ қозонлари назорати инспекцияси ишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз ҳуқуқи доирасига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилади;

жамоат бирлашмалари, ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда иш олиб боради;

“Постда” “На посту” газеталарини нашр этади;

ўз ҳуқуқи доирасида ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаролар мудофааси тадбирларини амалга оширади;

фуқаролардан тушган таклифлар ва аризаларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлайди;

СССР Ички ишлар вазирлиги ва республикаларнинг ички ишлар органлари билан миллатлараро муомала тилида (рус тилида) ёзма ва бошқа алоқалар ўрнатади;

икки томонлама ва кўп томонлама битимларнинг шартларида назарда тутилган бошқа тадбирларни амалга оширади;

хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири:

республика ички ишлар органлари ва муассасалари тизимига умумий раҳбарликни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасдиғига Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг жойлардаги органлари структураси, ходимлари сони нормативлари, уларни маблағ, моддий-техника билан таъминлаш, зарур комплекслар, бинолар қуриш ва янгидан тузиладиган строевой бўлинмаларни жойлаштириш юзасидан таклифлар киритади;

ажратилган пул маблағи доирасида Вазирлик аппарати ва ички ишлар органларининг ташкилий-штат тузилишини тасдиқлайди;

ички тузилиш бўлинмалари ҳақидаги низомларни тасдиқлайди;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, ташкилотларда, муассасалар, корхоналар, жамоат бирлашмаларида, меҳнат жамоалари, аҳоли билан ўзаро муносабатларда, шунингдек, халқаро ташкилотларда Вазирлик номидан вакиллик қилади;

Ички ишлар вазирлиги тизимининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ўқув юртларига раҳбарлик қилади;

ички қўшинлар ва ўқув юртларини моддий-техника жиҳатидан таъминлашни ташкил этади;

милиция, ички қўшинларнинг соқчилик ва махсус моторлаштирилган қисмларига нисбатан (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган) катта оператив бошлиқ ҳисобланади;

ахлоқ тузатиш меҳнат муассасаларида оммавий тартибсизликлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун соқчи қисмларининг кучлари ва воситаларидан фойдаланади, жамоат тартибини сақлаш ва тасарруфидаги ҳудудда фавқулодда вазиятларда ўз вазифаларини бажариш учун милициянинг махсус моторлаштирилган қисмларини жалб этади;

Вазирликка берилган ҳуқуқлар доирасида буйруқлар, йўриқномалар, кўрсатмалар ва бошқа актлар чиқаради, уларнинг бажарилишини текширишни ташкил этади;

вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг бажарилишини назорат килади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига ички ишлар органлари юқори бошлиқлар составига унвонлар бериш ҳақида тақдимнома киритади;

милиция полковниги, ички ишлар полковнигигача бўлган ички ишлар органлари бошлиқлари составига кирувчи шахсларга дастлабки ва навбатдаги махсус унвонларни беради;

ички ишлар органларининг полковниккача бўлган бошлиқлар составига кирувчи шахслар томонидан эгалланадиган лавозимлар рўйхатини белгилайди;

Ўзбекистсн Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг органларидаги генераллар томонидан эгалланадиган лавозимлар рўйхатини киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига ички ишлар органлари ходимларини ва ички қўшинлар ҳарбий хизматчиларини СССР орденлари ва медаллари билан мукофотлаш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш, Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш ҳақида таклифлар киритади, белгиланган тартибда ички ишлар органларининг ўзини кўрсатган ходимларини ва улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ички ишлар органларига фаол кўмаклашган фуқароларни фахрий ёрлиқлар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари билан мукофотлайди;

қонунчилик томонидан унинг ҳуқук доирасига киритилган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;

Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.

Вазир бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бажаради.


17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ Вазир ўринбосарлари Вазирлик фаолиятининг конкрет йўналишларига раҳбарликни амалга оширадилар.

Вазирнинг топшириғига кўра унинг ўринбосарлари ўз ҳуқуқ доирасида буйруқлар ва кўрсатмалар чиқарадилар.


18. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Вазирлик фаолиятининг ички ишлар органлари фаолиятида қонунийликни янада таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш ва жамоат тартибини сақлаш, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашни ташкил этиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

19. Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларини, уларни илмий, ижтимоий ва моддий-техник ривожлантириш, кадрлар билан таъминлаш, бошқарув қарорлари ва тавсияларни келишилган ҳолда ишлаб чиқиш масалаларини комплекс ҳал этиш учун Вазирликда кенгашлар ва комиссиялар тузилади.

Кенгашлар ва комиссияларнинг аъзолигига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, вилоят ижроия қўмиталари ички ишлар бошқармаларининг, Ўрта Осиё транспорт ички ишлар бошқармаларининг, ҳокимият ва бошқарув органларининг, давлат ва жамоат ташкилотлари ва бирлашмаларининг вакиллари тайинланиши мумкин.

Кенгашлар ва комиссияларнинг таркиби, шунингдек, улар ҳақидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.


20. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппарати ва ички ишлар органлари ходимларининг сони, шунингдек, уларни сақлашга ажратиладиган маблағлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлик марказий аппаратининг структураси, штатлари, ходимларининг моддий-техник ва ижтимоий-маиший таъминоти, шунингдек, ички ишлар органларининг структураси ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан уларнинг сони ва уларни сақлашга ажратилган маблағлар доирасида белгиланади. Ички ишлар органларининг моддий-техник ва ижтимоий-маиший таъминоти Ички ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирликнинг марказий аппарати ва ички ишлар органлари бошлиқлар составига кирувчи шахслар ҳамда ўзининг шахсий, маънавий ва касб фазилатларига кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган хизматчилар билан тўлдирилади.

Вазирлик марказий аппарати ва ички ишлар органлари ходимларининг хизматни ўташ тартиби ва шартлари ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар составининг хизматни ўташ ҳақидаги тасдиқланган низом билан белгиланади.


21. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи республиканинг давлат тилида ва миллатлараро муомала тилида (рус тилида) ёзилган муҳрга эга бўлади.



*) бундан кейин "Вазирлик" деб аталади.

**) бундан кейин "ички ишлар органлари" деб аталади.








































Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск