ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.07.2019 й. 3172-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 08.07.2019 й. 2019-45-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 12 июлда 3172-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2019 йил 8 июлдаги

2019-45-сон қарорига

ИЛОВА



Юридик шахсларни йирик солиқ

тўловчилар тоифасига киритишнинг

мезонларини белгилаш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш мақсадида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган мезонлар асосида аниқланадиган йирик солиқ тўловчи юридик шахслар тоифасига нисбатан татбиқ этилади.

3. Йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ ЙИРИК

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ТОИФАСИГА

КИРИТИШНИНГ МЕЗОНЛАРИ


4. Қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади:

а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;

б) тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;

в) "Навоий КМК" ДК, "Олмалиқ КМК" АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;

г) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;

д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари);

е) углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар ва уларга товар (иш ва хизмат) етказиб берувчи чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари), бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;

ж) Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар;

з) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.

5. Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда, мазкур Низомнинг 4-банди "д" кичик бандида кўрсатиб ўтилган юридик шахслар ўтган календарь йил якуни ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.

6. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар календарь йил якуни билан мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар навбатдаги уч йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади.


7. Мазкур Низом талаблари татбиқ этиладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган ёки рўйхатидан чиқарилган юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан тегишли буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


9. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 июль, 28-сон, 514-модда


















































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск