Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.1991 й. 272-сон "Республикада божхона хизматини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.1991 й.

N 272



РЕСПУБЛИКАДА БОЖХОНА ХИЗМАТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


“Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида” ва “Ўзбекистон ССЖнинг ташқи иқтисодий фаолияти ҳақида”ги Қонунларга мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Божхона қўмитасини ташкил этиш ҳақида” 1991 йил 25 октябрдаги Фармонини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати ва Божхона қўмитасининг марказий аппарати тузилиши 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Республика божхона муассасалари ходимларининг сони 415 киши (улардан 373 киши - ишлаб турган бўлинмалар ҳисобига), шу жумладан, Божхона қўмитаси марказий аппарати ходимларининг сони 42 киши қилиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасига раиснинг икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ва таркиби 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси божхона муассасаларини ва Божхона қўмитасини 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда сақлаш учун бюджетдан пул маблағлари, шунингдек, иккита енгил автомашина учун лимитлар ажратсин.

Божхона муассасалари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш, афзалликлар ва имтиёзлар шартлари СССР Халқ хўжалигини оператив бошқариш қўмитасининг 1991 йил 6 сентябрдаги 12-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги қоидаларга мувофиқ сақлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳақидаги Низом тасдиқлансин (3-илова).


4. Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда республикада божхона ишлари бўйича қонун актлари лойиҳаларини тайёрласин.

Кўрсатилган қонун лойиҳалари қабул қилингунга қадар СССР Божхонасининг мавжуд қонунларига амал қилинсин.


5. Республиканинг молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш, ташқи савдо оборотини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш ва бу ишда божхона хизматининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида:


Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ижроия қўмиталари билан биргаликда божхона тизими тузилишини, унинг моддий базасини, техник жиҳатдан жиҳозланганлигини, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни божхона органларининг сифат жиҳатдан янги вазифаларига мувофиқ келтириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;

ташқи иқтисодий алоқалар бўйича республика ягона давлат божхона статистикасини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча вазирликлар ва идоралар, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар, қайси идорага қарашлиликларидан, мулкий шаклларидан, юридик мақомидан, божхона имтиёзларидан фойдаланишларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юк ортиш ва олиш жойларида божхона органларида

экспорт-импорт товарларни ва бошқа мол-мулкларни декларация қилишни таъминласинлар;

белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бош декларациячи Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитасининг Республика хўжалик ҳисобидаги “Ўзвнештранс” ташқи савдо бирлашмаси ҳисобланади.

Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Автомобиль транспорти вазирлиги ва Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси ва бошқа транспорт ташкилотлари товарлар ва бошқа мол-мулклар декларация қилингандан ва божхона кўригидан ўтгандан кейингина экспорт қилинадиган юкларни қабул қилиб олсинлар ва импорт юкларни олувчиларга берсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ташкил этилиши муносабати билан:


Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси 1991 йилнинг охиригача мазкур Қўмитани, унинг ҳисоблаш маркази ва лабораториясини жойлаштириш учун умумий майдони 1500 - 2000 квадрат метр бўлган зарур хизмат хоналари ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси ва Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси асосланган буюртмаларга мувофиқ тегишли номенклатура бўйича моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналар ва инвентарлар ажратсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Божхона қўмитасини ва унга қарашли муассасаларни телефон, телефакс, телетайп алоқалари, шу жумладан, локал компьютер тармоқлари барпо этилишини ҳисобга олиб “Искра” каналлари билан таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси божхона муассасаларининг хизмат автотранспорти учун ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ажратилишини таъминласин.


7. Республикадаги божхона хизматининг тузилишига мувофиқ:


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроий қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Ўзбекистон фуқаро авиация бошқармаси, Автомобиль транспорти вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда темир йўл станцияларида, автостанцияларда ва аэропортларда 1-иловага мувофиқ экспорт-импорт юкларни назорат қилувчи автоматлаштирилган ишчи ўринлари яратиш учун хизмат хоналари ажратишни таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги 1992 - 1995 йилларда “Термиз-Дарё порти”, “Айритом” божхона назорат қилиш-ўтказиш жойларини реконструкциялашни ва чегара зоналаридан ташқарида жойлашган йўлдош объектлар қурилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси 1992 - 1995 йилларда республика қурилиш ташкилотлари режаларида Божхона қўмитаси талабномалари бўйича айрим бинолар, иншоотлар ва республика божхонаси инфраструктурасининг бошқа объектлари қурилиши, реконструкция қилиниши ва ишга туширилиши учун давлат буюртмаларини назарда тутсин.


8. Божхона қўмитаси ҳузурида режадан ташқари даромадлардан келадиган тушумлар ҳисобига капитал қурилишни пул билан таъминлаш ва республика божхона муассасалари инфраструктуралари тузиш фонди ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда режадан ташқари даромадлардан Божхона қўмитаси фондига ажратиладиган маблағларнинг миқдорлари ва тартиби тўғрисида таклифлар ишлаб чиқсин ва тақдим этсин.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий банки бир ой муддатда белгиланган тартибда Божхона қўмитасига валюта счёти очиш ҳақидаги масалани ҳал этсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг Ўринбосари ўртоқ Б.С.Ҳамидовга юклатилсин, қарорнииг қандай амалга оширилаётгани 1992 йилнинг январь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 26 октябрдаги

272-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республикадаги божхона хизматларининг

ТУЗИЛИШИ


I. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси


II. Республика ҳудудидаги божхона муассасалари


Тошкент божхонаси

Самарқанд божхонаси

Бухоро божхонаси

Термиз божхонаси

Фарғона божхонаси

Қорақалпоғистон божхонаси


III. Божхона постлари


Қўқон божхона пости

Андижон божхона пости

Наманган божхона пости

Жиззах божхона пости

Гулистон божхона пости

Тузель божхона пости

Айритом божхона пости

Урганч божхона пости

Қарши божхона пости

Навоий божхона пости


IV. Автоматлаштирилган ишчи ўринлари


Тошкент зонаси


Тошкент-Товарний

Шумилов

Аэропорт

Чирчиқ

Олмалиқ

Наримонов

Янгийўл

Оҳангарон

Бекобод

Тўйтепа


Самарқанд зонаси


Самарқанд

Гулистон

Жиззах

Улуғбек

Каттақўрғон

Жума

Ховос


Термиз зонаси


Айритом

Термиз-Дарё порти

Какайди

Ғалаба


Фарғона вилояти


Фарғона 1

Фарғона 2

Андижон 1

Андижон 2

Наманган

Марғилон

Қўқон

Учқўрғон

Асака

Чуст


Бухоро зонаси


Бухоро

Қарши

Навоий

Когон


Қорақалпоғистон зонаси


Нукус

Урганч

Хўжайли

Қўнғирот






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 26 октябрдаги

272-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси

марказий аппаратининг

ТУЗИЛИШИ



I. Раҳбарият


II. Иқтисодиёт бошқармаси


III. Контрабандага ва божхона қоидаларининг бузилишига қарши кураш бошқармаси


IV. Моддий-техника таъминоти ва капитал қурилиш сектори


V.  Божхона назоратини ташкил этиш сектори


VI. Божхона сиёсати сектори


VII. Юридик сектор


VIII. Бошқарувнинг автоматлаштирилган системалари ва назоратнинг техника воситалари сектори


IX. Кадрлар сектори


X. Канцелярия



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 10, 37-модда.










Время: 0.1612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск