ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2019 й. 572-сон "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2019 й.

N 572




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ТЕСТ СИНОВЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ

МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш, олий таълим муассасаларига қабул жараёнини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:

а) 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб:

абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилиши;

олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилиши;

б) 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан - она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ходимларнинг умумий чекланган сони 186 нафардан иборат бўлган янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.



ЎзбекистонРеспубликасининг Бош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

572-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест марказининг

ТУЗИЛМАСИ

      




Давлат тест маркази ҳайъати





Директор

























































































































Илмий-методик кенгаш


Директор ўринбосари














Директор ўринбосари








































































































Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси

1



Тест синовиларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси

1




Тест технологияларини ривожлантириш бошқармаси

1



Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш  бошқармаси

1


Биринчи бўлим

1



Директор ёрдамчиси

1

















































Ижро интизоми назорати бўлими

2



Ишлар бошқармаси

1




































Тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш бошқармаси

16



Тест синови натижаларини ҳисоблаш ва таҳлил бўлими

6




Тестология ва педагогик ўлчовлар илмий-методик бўлими

4





























Девонхона

1



Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3








Чет тилини билиш даражасининг педагогик ўлчовларини ривожлантириш бўлими

8





































Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2




























Тест материалларини чоп этиш ва шакллантириш бўлими

9



Ахборот-

коммуникация технологиялари бўлими

4




Махсус фанлар бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими

6





















Ходимлар билан ишлаш шўъбаси

2

































Чет тилини билиш даражаси бўйича синов натижаларини ҳисоблаш ва сертификат бериш бўлими

5

















Халқаро рейтинглар бўйича фаолиятини амалга ошириш бўлими

1

































Юридик бюро

2

Тест синовларининг дастурий-техник таъминоти бўлими

4



"Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш бўлими

3




Тест топшириқлари базаси билан ишлаш бўлими

5
























































Матбуот хизмати

3































































Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари

61




Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими

26





































































































"Илмий-ўқув амалий маркази" давлат муассасаси







































































































































































Қорақалпоғистон Республикаси

5


Андижон вилояти

5


Бухоро вилояти

5


Жиззах вилояти

4


Қашқадарё вилояти

5


Наманган вилояти

5


Хоразм вилояти

4



















































































Навоий вилояти

4


Самарқанд вилояти

5


Сирдарё вилояти

4


Сурхондарё вилояти

5


Фарғона вилояти

5


Тошкент вилояти

5















































































  

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 186 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони давлат бошқарувчи органлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар асосида аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

572-сон қарорига

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

тўртинчи хатбошидан учинчи жумла чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи-саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

"Абитуриентларга олий таълим муассасаларининг учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар алоҳида ажратилган квоталар доирасида, танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 10-5-банднинг учинчи хатбошисидаги "мазкур таълим йўналишида" сўзлари "танлаган бакалавриат таълим йўналишларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 10-6 ва 10-7-бандлар қўшилсин:

"10-6. Терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.

10-7. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга кириш учун давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул квоталарининг уч фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ажратилган уч фоизли квоталар доирасида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига мувофиқ танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори балидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган уч фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар";


г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва қабул комиссияси котиблари тайинланади. Бунда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) лавозими бўйича қабул комиссиясига раислик қилади.

Қабул комиссиялари аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъи назар, исталган олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;

паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширганлиги тўғрисида тўлов варақаси (квитанция).

Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахслар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни қабул комиссиясига тақдим этади.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасига "Меҳрибонлик уйлари"да яшаб таълим олган, 18 ёшга тўлмаган, отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар киради.

Олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриент ҳақидаги зарур маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиб абитуриентга асл ҳужжатларни қайтаради ва QR-код (матрицали штрих код) қўйилган абитуриентнинг қайд варақасини икки нусхада чоп этиб, абитуриентга беради. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, қайд варақасини ўз имзоси билан тасдиқлайди, бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қайтариб беради.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш олий таълим муассасаси қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади.

Аризалар онлайн тарзда ҳам қабул қилиниши мумкин.

Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади (олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий буйруқ бўлса, имтиёздан такроран фойдаланиш мумкин эмас).

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишни рад этишга ҳақли эмас.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган муддатлар тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман қилинади.

Абитуриент томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳабар қилинади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 20 июлгача бўлган муддатда Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиб тақдим этадилар.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мазкур банднинг тўртинчи хатбошидаги ҳужжатларни тақдим этади";


д) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "имтиҳонлар" сўзи "имтиҳонлар абитуриентлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган биринчи олий таълим муассасаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Тест синовлари кундузги ва кечки (сменали) таълим шакллари учун ҳар йили июль - август ойларида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Давлат комиссияси томонидан тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари белгиланади.

Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади";


ж) 15-бандда:

биринчи хатбошидаги "абитуриентлар тегишли равишда бир, икки ёки уч" сўзлари "абитуриентлар белгиланган тартибда тасдиқланган" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Математика (информатика билан)" сўзлари "Математика" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 25-бандда:

қуйидаги мазмундаги биринчи-еттинчи хатбошлар қўшилсин:

"25. Танлов кириш имтиҳонларининг (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) фанлар мажмуаси ва ундаги фанлар кетма-кетлигининг мослиги абитуриент белгилаган бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлиги асосида ўтказилади.

Тест синовлари натижалари бўйича танловларни ўтказишнинг умумий тартиби қуйидагича амалга оширилади:

абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади ва унга танлаган иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;

абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу иккинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади. Бунда абитуриентга танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;

абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи ва иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари фақат учинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади;

абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи, иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмаган тақдирда, унинг тест синови натижалари биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади.

Битта ёки иккита бакалавриат таълим йўналишини танлаган абитуриент, ўзи танлаган таълим йўналишида танловда иштирок этади";

биринчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорида:


а) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 5-бандга "тушумлари (5 фоизгача миқдорда)" сўзларидан кейин ", абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган йиғим" сўзлари қўшилсин;


в) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "4 та, шу жумладан, 2 та бириктирилган," сўзлари "5 та, шу жумладан, 3 та бириктирилган," сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


12-банднинг 6 ва 15-кичик бандларидаги ва 16-банддаги "ўринбосари" сўзи "ўринбосарлари" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банднинг 7-кичик бандидаги "ўринбосарининг" сўзи "ўринбосарларининг" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банднинг 16-кичик бандидаги "ўринбосарини" сўзи "ўринбосарларини" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банддаги "ўринбосарининг" сўзи "ўринбосарларининг" сўзи билан алмаштирилсин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Давлат тест маркази директорининг икки нафар ўринбосари бўлади ва улар Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.

Давлат тест маркази директорининг икки нафар ўринбосари мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади";


24-банддаги "директор ўринбосари" сўзлари "директорнинг ўринбосарлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"абитуриент - белгиланган тартибда олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган ва Давлат тест марказининг рухсатномасига эга бўлган, тест синови қоидаларига қатъи амал қилган ҳолда белгиланган гуруҳда тест синовларида иштирок этувчи талабгор";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги ", махсус сиртқи" сўзлари чиқариб ташлансин, "1 августдан 15 августгача бўлган муддатда" сўзлари "июль - август ойларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-бандга қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши қўшилсин:

"Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддати якунланганидан сўнг, икки ҳафта муддатда абитуриент рухсатномасини қабул комиссиясидан ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан олади.

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

Абитуриент учун ушбу сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди";


г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланади";


д) 10, 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

11. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.

12. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, танлов асосида талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади";


е) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли жойлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминланади ҳамда вазирлик ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видео ёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади";


ж) 18-банддаги "тариқасида," сўзидан кейин "бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари," сўзлари қўшилсин;


з) 24-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳар йили 15 июндан 15 июлгача абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтказиш ва абитуриентларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида абитуриентнинг қайд варақаси ҳамда эслатмани бериш";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни шу куннинг ўзида Давлат тест марказининг махсус дастури ҳамда қайд дафтарларига киритиш";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"таълим йўналишлари, ўқитиш тили ва таълим шакли бўйича олий таълим муассасасига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзга эга бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни абитиуриентлар ва ота-оналар эътибори учун ҳар куни эълон қилиб бориш";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳар йили 24 июлдан кейин тест синовлари бошлангунига қадар мурожаат қилган абитуриентларга рухсатномани чоп этиб тасдиқлаб тарқатиш";

тўққизинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


и) 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Қабул комиссияси ҳар йили 16 июль куни халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари ҳамда шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақида қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган маълумотларни Давлат тест марказига тақдим этади";


к) 28-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"тест синовларини ўтказиш жараёнида қўлланиладиган шакллар ва жадвалларни ишлаб чиқиш";

иккинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидан "1 августгача ва ундан кейин" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"белгиланган тартибда абитуриентлар ҳақида тушган маълумотлар асосида гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг бинолар бўйича ўтириш ўринларини белгилаш ҳамда тест синовлари ва танловни ташкил этиш";

олтинчи хатбошидан "таълим йўналишлари кесимида" ва "мазкур Низомга 5-иловада келтирилган 2-шаклга мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


л) 29-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"тест синови бўлиб ўтадиган биноларни заҳира энергия манбаи билан таъминлаш";


м) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек, бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Давлат тест марказининг вакилини хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради";


н) 34-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"гуруҳ назоратчиларига абитуриент томонидан тест синовлари қоидалари бузилганда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бериш";

еттинчи хатбошидан "мазкур Низомга 7-иловада келтирилган тест материаллари қутиси реестри асосида" сўзлари чиқариб ташлансин;


о) 39-бандда:

учинчи хатбошидан "мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидан "титул варақаларини, мазкур Низомга 9-иловада келтирилган 1-шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидан "мазкур Низомга 9-иловада келтирилган 2-шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"гуруҳларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тест синовларидан четлаштирилишини назорат қилиш";

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини қабул қилиб олиш;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Давлат тест маркази вакилига (Давлат фельдъегерлик хизматига) топшириш";


п) 43-бандда:

тўртинчи хатбошидан "титул варақалари" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидан "титул варақасидаги расми" ва "(расмлар шу абитуриентга тегишлилигига ишонч ҳосил қилиб)," сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошида:

"ва титул варақалари" сўзлари чиқариб ташлансин;

"пакетлар" сўзидан кейин "ва муҳрлар" сўзлари қўшилсин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва мазкур Низомга 11-иловада намуна сифатида келтирилган жавоблар варақаларини тарқатиш;

тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг нуқсонсизлигини текшириб чиқиш ҳамда уларнинг тегишли бўлимларини расмийлаштириш бўйича абитуриентларга кўрсатма бериш";

ўн биринчи хатбошидан "ва титул варақасини" сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакети ҳамда ишлатилган тест топшириқлари китобларини тест материаллари қутисига солиб муҳрлаш";

йигирма иккинчи хатбошидаги "материаллари қутисини" сўзлари "материалларини" сўзи билан алмаштирилсин;


р) 44-бандда:

иккинчи хатбошидан "жавоблар варақаси билан бирга" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Бу жараённи далолатнома билан расмийлаштиради";


с) 47-бандда:

биринчи хатбошидаги "соат 13:00", "соат 13:30" сўзлари тегишлича "соат 14:00", "соат 14:30" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйиш;" сўзлари "жойларни расмийлаштириш;" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) 52-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса";

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


у) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомга 13-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга";


ф) 57-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади";


х) Низомга 2-10-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ц) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг

бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш

тест синовларини ташкил этиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Талаблар

Маъсуллар

Бажариш муддатлари

I босқич

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ёки Давлат хизматлари марказлари

ҳар йили

15 июндан

15 июлгача

 

II босқич

Халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари ва шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

 

III босқич

Тест синовлари ўтказиладиган биноларни тест синовларига тайёр ҳолатга келтиради ҳамда бу ҳақда Давлат тест марказига маълумот хабар беради.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

 

IV босқич

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижаларини махсус дастур орқали базага киритади, расмийлаштиради ва Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

22 июлда

 

V босқич

Мурожаат этган абитуриентларга рухсатномасини чоп этиб, тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

24 июлда

 

VI босқич

1. Тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни белгиланган тартибда бинога киритилишини таъминлайди.


2. Тест синовларини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.

Давлат тест маркази, Ички ишлар вазирлиги, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

июль-август

 

VII босқич

Тест синовлари бўйича абитуриентларнинг тўплаган умумий балларини ДТМнинг расмий dtm.uz сайтида эълон қилади.

Давлат тест маркази

тест синови ўтказилган куннинг эртасига

 

VIII босқич

Танлов натижаларини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муасасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида

 

IХ босқич

Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқади ва унинг натижаларини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муасасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

ҳар йили

21 август -

30 сентябрь

ч) Низомга 11-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Жавоблар варақаси намунаси

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июль

















































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск