ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 й. 577-сон "Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2019 й.

N 577




ЎҚУВЧИЛАРНИ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ИШЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасаларида ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) ўқувчиларини психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида таълим муассасаларида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар психологик хизматнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим муассасаларида психологик хизмат фаолиятини самарали ва сифатли ташкил этиш, шу жумладан, иш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш;

ўқувчиларнинг қобилияти, лаёқати, қизиқишлари ҳамда касб-ҳунарга мойилликлари асосида тўғри касб-ҳунар танлашларига кўмаклашиш;

турли ёш даврларида ўқувчиларнинг шахсий, ақлий ва ижтимоий ривожланишини психологик жиҳатдан кузатиб бориш, таълим-тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, уларнинг ақлий тараққиётида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий оғишларнинг олдини олиш;

ўқувчилар таълим муассасасининг ижтимоий муҳитига мослаша олмаслиги ҳолатларини коррекциялаш, уларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

педагогик жамоаларда соғлом психологик муҳитни яратиш ва қўллаб-қувватлаш, жамоа аъзоларининг ҳиссий-эмоционал ҳолатлари, шахслараро муносабатлар ва зиддиятли хатти-ҳаракатларни коррекциялаш, уларнинг психологик маданиятини юксалтириш;

истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг индивидуал-психологик, физиологик хусусиятлари ва қизиқишларини ўрганиш, қобилиятларини намоён этишлари ва ривожлантиришлари учун шарт-шароитлар яратиш;

ахборот-психологик хуружларнинг хавфи, Интернет жаҳон ахборот тармоғининг салбий таъсири, ёшлар тарбиясига хавф солаётган "оммавий маданият"нинг кириб келиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг психологик-педагогик билимларини оширишга кўмаклашиш, педагог ходимлар, ота-оналар ва жамоат ташкилотларининг самарали ҳамкорлигини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасаларида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасасидаги психологик хизматнинг психолог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда таълим муассасалари психолог кадрларининг лавозим мажбуриятлари ҳамда уларга қўйиладиган малака талабларини қайта кўриб чиқсин;

таълим муассасаларидаги психологик хизмат хоналарини жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июль











































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск