язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Таълим/ Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасасидаги психологик хизматнинг психолог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.07.2019 й. 577-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 июлдаги

577-сон қарорига

2-ИЛОВА



Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим

муассасасидаги психологик хизматнинг психолог

кадрларини аттестациядан ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасасидаги психологик хизматнинг психолог кадрларини (кейинги ўринларда психолог кадрлар деб аталади) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Психолог кадрларни аттестациядан ўтказишда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган психолог кадрларга қўйиладиган малака талабларига (кейинги ўринларда малака талаблари деб аталади) мувофиқлиги ўрганилади.


3. Қуйидагилар психолог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мутахассислиги бўйича малакаси ва психологик йўналишлар бўйича ўтказилган психологик ташхис методикаларининг натижавийлигига эга бўлган, тренинг ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини оширган психолог кадрларни рағбатлантириш;

малака талабларига мувофиқ уларнинг касбий маҳорати даражасини аниқлаш ва малака тоифаларини бериш (ўзгартириш);

касбий маҳорати даражасининг малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

компьютер саводхонлиги ва ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш.


4. Мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик ҳамда холислик аттестациянинг асосий принциплари ҳисобланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари (кейинги ўринларда Ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари деб аталади), тегишли олий таълим муассасалари ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари психолог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнини ташкил этишга масъул ҳисобланади.


6. Аттестация умумий ўрта таълим муассасалари психолог кадрлари учун ҳар беш йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (академик лицейлар ва касб-ҳунар таълими муассасалари) психолог кадрлари учун ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.


7. Малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган олий маълумотли психолог кадрлар белгиланган муддатда аттестациядан ўтказилиши шарт.


8. Аттестация ўтказиш муддатлари аттестациядан ўтувчиларга унинг бошланишидан камида бир ой олдин Ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари, тегишли олий таълим муассасалари ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари орқали хабар қилинади.


9. Ишга янги қабул қилинган психолог кадрлар ишга қабул қилинганидан бошлаб бир йилдан сўнг, олий таълим муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестациядан ўтказилади.


10. Таълим муассасалари психолог кадрларининг ташаббуси билан улар ўз аризаси ва таълим муассасаси раҳбарининг тавсиясига асосан навбатдан ташқари биринчи ёки олий малака тоифасини олиш учун аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Психолог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш охирги аттестация ўтказилганидан бошлаб камида икки йилдан кейин амалга оширилади.


11. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда аттестация ўтказиш даври мобайнида даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда бола парваришлаш таътилидаги психолог кадрлар иш фаолиятига қайтганига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.


12. Психолог кадрларнинг малака тоифалари бир таълим муассасаларидан бошқасига ишга ўтганда сақланади.


13. Психолог кадрлар олий маълумоти, қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда диплом деб аталади) кўрсатилган таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликларга мос келадиган мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтади.


14. Таълим муассасалари психолог кадрларини аттестациядан ўтказиш, мувофиқлаштириш ва аттестация комиссиялари иш натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш:

халқ таълими тизимидаги муассасалар учун - Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази (кейинги ўринларда Республика ташхис маркази деб аталади);

академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар таълими муассасалари учун - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ПСИХОЛОГ КАДРЛАРНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ


15. Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.


16. Психолог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


17. Психолог кадрларни аттестациядан ўтказиш қуйидаги тартибда ташкил қилинади:

охирги икки йил давомидаги илмий ва методик, амалий психологик хизмат фаолиятининг натижавийлиги, тадбирларда фаол иштирок этишни ўрганиш;

психология соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши ва касбий билим кўникмалари юзасидан малака синовларини ўтказиш;

хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари ва ижтимоий-сиёсий билимларни эгаллаганлиги бўйича суҳбат.

Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган, муҳрланган) журналга қайд этилади.


18. Аттестациядан ўтувчи психолог кадрлар ўтказилиши белгиланган аттестациядан бир ой олдин таълимнинг тегишли бошқарув органига ва таълим муассасаси раҳбарига қуйидаги ҳужжатларни топшириши керак:

маълумотнома-таржимаи ҳол;

меҳнат дафтарчаси, маълумоти, малака тоифаси, илмий даражаси ва илмий унвони тўғрисидаги (агар бўлса), малака оширганлиги ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

нашр этилган илмий ишлари, мақолалари, психологик йўналишлар бўйича ўтказилган психологик ташхис методикаларининг натижавийлиги, маслаҳат тадбирларида фаол иштирок этганлигини тасдиқловчи маълумотлар ва ҳисобот (таълим муассасаси муҳри босилган);

психологик хизматни ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалари тўғрисидаги қисқача маълумот.

Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар учун аттестациядан ўтувчи жавобгар ҳисобланади.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИНИ

ТУЗИШ ТАРТИБИ


19. Психолог кадрлар асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Таълим муассасаларида ўриндошлик асосида ишлаётган ва асосий иш жойи бўйича психологик фаолият билан шуғулланмайдиган психолог кадрлар (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги бошқарув идораларидаги психолог кадрлар бундан мустасно) ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасасида аттестациядан ўтади.


20. Таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди.

Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти, дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги ва амалда фойдаланаётган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги ҳақидаги сертификати нусхалари, сўнгги бир йил давомидаги психологик йўналишлар бўйича ўтказилган психологик ташхис методикаларининг натижавийлиги, тренинг машғулотлари, ўқитувчилар дарсларининг психологик таҳлиллари, ўз фаолияти юзасидан амалга оширган ишлари, эришган ютуқлари (агар мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотлар тўпланади.


21. Аттестация Республика ташхис маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда аттестация комиссиялари деб аталади) томонидан психолог кадрларнинг малака талабларига мувофиқ амалга оширилади.


22. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор психолог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун Республика ташхис марказида аттестация комиссияси тузилади ва комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.


23. Олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг психолог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аттестация комиссияси тузилади ҳамда комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.


24. Касб-ҳунар таълими муассасаларидаги психолог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти аттестация комиссияси тузилади ва комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.


25. Қуйидагилар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор психолог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали психолог кадрларга сертификатлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда психолог кадрларни ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги сертификатлар билан таъминлаш;

аттестация комиссиясининг олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор психолог кадрларнинг аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш.


26. Аттестациядан ўтувчи психолог кадрлар аттестация комиссиялари таркибига киритилмайди.


27. Комиссиялар раислари ва аъзолари аттестация жараёнининг ушбу Низом талаблари ва тасдиқланган жадвалга мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.


28. Аттестацияни ўтказиш аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади. Аттестация комиссияси қошида 5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилади. Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари тақдим этилган маълумотлар асосида аттестациядан ўтувчи психолог кадрларнинг касбий фаолиятини баҳолашдан иборат.

Эксперт гуруҳи аъзолари аттестациядан ўтувчиларга қўйилган баҳолар учун жавобгардирлар.

Эксперт гуруҳининг таркиби:

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари психолог кадрлари учун - ҳудудий халқ таълими бошқармалари;

академик лицейлар психолог кадрлари учун - тегишли олий таълим муассасаси;

касб-ҳунар таълими муассасалари психолог кадрлари учун - Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари буйруғи билан тасдиқланади.



4-БОБ. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ,

СЕРТИФИКАТЛАР БЕРИШ ҲАМДА ТАЪЛИМ

ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


29. Аттестация қуйидаги икки босқичда ўтказилади:

1-босқич - аттестациядан ўтувчининг тренинг машғулотини ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва мутахассислиги бўйича малака синови натижалари эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

2-босқич - аттестация комиссиялари томонидан психолог кадрларнинг хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади. Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади ҳамда берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.


30. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:

тренинг-машғулот ишлари - ўқитувчи дарсларининг психологик таҳлиллари, очиқ тренинг машғулотлари ўтганлиги, таълим олувчиларнинг хулқидаги ўзгариш кўрсаткичлари, тренинг ўтиш воситалари ҳамда шаклларини мақбул равишда танлаши, тавсия этилган илғор психологик методика ва технологияларни қўллаши;

меҳнати самарадорлиги - аттестациядан ўтувчининг таълим муассасасида психологик йўналишлар бўйича ўтказилган психологик ташхис методикаларининг натижавийлиги, ўқувчиларнинг туман (шаҳар), вилоят, республика ва халқаро кўрик-танловлар, турли мусобақаларда иштирок этишида уларни психологик тайёрлашда қўшган ҳиссаси ҳамда эришган ютуқлари;

мутахассислиги бўйича малака синовлари - дипломида кўрсатилган таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисослиги бўйича ўтказиладиган тест синови натижалари;

хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан ўтказилган суҳбат якунлари.

Психолог кадрларнинг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари Низомга 2-иловага мувофиқ бўйича амалга оширилади.


31. Олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор психолог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақи (2019 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори)нинг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аттестациядан ўтказганлик учун ундириладиган йиғим тегишлилиги бўйича Республика ташхис маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг махсус ҳисобрақамига ўтказилади.

Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда психолог кадрга нисбатан "Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифасига мувофиқ эмас" қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Психолог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра қатнашмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.


32. Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор психолог кадрлар учун тест материаллари мазмунини шакллантириш, нашр этиш ва мазкур жараённи ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.


33. Аттестация комиссияси психолог кадрларнинг тренинг машғулотини ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ҳамда мутахассислиги бўйича малака синови натижаларини таҳлил қилади, хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказади ва тегишли қарор қабул қилади.


34. Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган йиғилиш ваколатли ҳисобланади.


35. Аттестация комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:


а) олий малака тоифали психолог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси сақлансин";

74 фоиз ва ундан паст кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифасига туширилсин";


б) биринчи малака тоифали психолог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси берилсин";

74 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси сақлансин";

64 фоиз ва ундан кам кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифасига туширилсин";


в) иккинчи малака тоифали психолог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

65 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси берилсин";

64 фоиздан 60 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси сақлансин";

59 фоиз ва ундан кам кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, мутахассис малака тоифасига туширилсин";


г) мутахассис-психолог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

60 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси берилсин";

59 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, мутахассис лавозими сақлансин";

54 фоиз ва ундан кам кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, мутахассис лавозимига мувофиқ эмас".


36. Аттестация комиссиялари психолог кадрлар бўйича "Аттестациядан ўтмади, мутахассис лавозимига мувофиқ эмас" қарорини қабул қилса, улар навбатдан ташқари малака ошириш курсларига юборилади ҳамда кейинги йилда қайта аттестацияга жалб этилади.

Аттестация комиссияси қайта аттестацияга жалб этилган психолог кадр бўйича "Аттестациядан ўтмади, мутахассис лавозимига мувофиқ эмас" қарорини қабул қилса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат ҳақидаги қонунларда белгиланган тартибда бекор қилинади.


37. Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичдан паст баҳоланса "аттестациядан ўтмади" деган қарор қабул қилинади.


38. Психолог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, аттестация комиссиясининг қарори билан уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.


39. Психолог кадр узрсиз сабабга кўра аттестациянинг бирор босқичида иштирок этмаган бўлса аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унга нисбатан "Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси туширилсин" ёки "Аттестациядан ўтмади, мутахассис лавозимига мувофиқ эмас" қарори қабул қилинади.


40. Аттестация комиссияси қарори ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.


41. Аттестация комиссияси қарори асосида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.

Аттестация варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси психолог кадрнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида, иккинчи нусхаси аттестация комиссиясида сақланади.


42. Психолог кадрнинг аттестациясига оид ҳужжатлари тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача таълим муассасасида сақланади.


43. Аттестация комиссияси қарорига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган психолог кадрларга ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги психолог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат аттестация ўтказилганидан сўнг бир ой муддат ичида топширилади.

Сертификатларнинг хатосиз тўлдирилиши учун аттестация комиссияси раислари масъул ҳисобланади.


44. Сертификат қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, унда ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя даражаси бўлади. Сертификат бланкалари Республика ташхис маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.


45. Республика ташхис маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти раҳбарлари сертификатларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ҳамда мақсадли ишлатилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.


46. Аттестация комиссиялари сертификатларнинг психолог кадрларга тарқатилишини рўйхатга олиш учун махсус дафтар (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) юритади ва унда қуйидагиларни қайд этади:

тартиб рақами;

психолог кадрларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

сертификатнинг серияси ва тартиб рақами;

сертификат берилишига асос бўлган комиссия қарорининг санаси ва тартиб рақами;

сертификатни берган комиссиянинг номи;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

сертификат нусхаси (дубликати)нинг берилиши асоси ва санаси.


47. Психолог кадрларнинг меҳнатига хақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдори уларнинг малака тоифаси сертификати асосида белгиланади.


48. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган психолог кадрларга мутахассис лавозими бўйича ҳақ тўланади.

Ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилида бўлган психолог кадрларга иш фаолиятига қайтганида таътилга чиқиш санасига қадар амалда бўлган малака тоифаси бўйича бир йил давомида ҳақ тўланади.


49. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, мутахассис лавозими бўйича ҳақ тўланаётган психолог кадрлар навбатдаги аттестацияга охирги сертификатида кўрсатилган малака тоифаси бўйича жалб қилинади.


50. Аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлмаган ишга янги қабул қилинган ёхуд олий таълим муассасаларини битириб, биринчи бор ишга кирган психолог кадрларга қуйидаги тартибда малака тоифаси:

бакалавр даражасига - мутахассис лавозими;

магистр даражасига эга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли психолог кадрларга - иккинчи малака тоифаси (ушбу малака тоифаси аттестация натижасига кўра ўзгариши мумкин);

фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки психология фанлари доктори (Doctor of Science Psihology (DSc) илмий даражасига эга бўлган психолог кадрларга - олий малака тоифаси (ушбу малака тоифаси аттестация натижасига кўра ўзгариши мумкин) берилади.



5-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ


51. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган психолог кадрлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.


52. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида психолог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан беш кишидан иборат таркибда Республика ташхис маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилади.


53. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.


54. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.


55. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.


56. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.


57. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.


58. Мурожаат этувчи психолог кадр апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.


59. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.


60. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи психолог кадрга ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


61. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


62. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Психолог кадрларнинг аттестациясини

ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари


  

  

1-босқич

Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, тегишли олий таълим муассасалари, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари


Кейинги йилда аттестациядан ўтиш муддати келадиган психолог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича Республика ташхис марказига, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳамда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига тақдим этади.

Ҳар йили

15 декабрга қадар


2-босқич

Республика ташхис маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти


Аттестациядан ўтиш муддати келган психолог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритади.


Ҳар йили

0 январга қадар


3-босқич

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.

Ҳар йили

0 январга қадар


4-босқич

Республика ташхис маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлайди.

Ҳар йили

25 январга қадар

5-босқич

Аттестация комиссиялари


Психолог кадрларнинг фаолиятини таҳлил қилади, хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот технологияларини билиш ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказади ва тегишли қарор қабул қилади.

Ҳар йили

март-июнь

ойларида

6-босқич

Аттестация комиссиялари

Аттестация комиссияларининг қарорига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган психолог кадрларга сертификат топширади.

Аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой мобайнида






Низомга

2-ИЛОВА



Психолог кадрларнинг аттестация натижаларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

     

Т/р

Баҳолаш объекти

Балл

1.

Тренинг-машғулот ишлари

жами 100 балл

Дарсларнинг психологик таҳлиллари учун (ўқув йили давомида):

30 балл

34 та ва ундан ортиқ дарсларнинг психологик таҳлили

30 балл

21 тадан 33 тагача дарсларнинг психологик таҳлили

20 балл

11 тадан 20 тагача дарсларнинг психологик таҳлили

10 балл

Тренинг машғулотларини ўтганлиги учун (ўқув йили давомида):

30 балл

тўрт ва ундан ортиқ тренинг машғулотлари ўтган бўлса

30 балл

уч марта тренинг машғулоти ўтган бўлса

20 балл

икки марта тренинг машғулоти ўтган бўлса

10 балл

Илғор ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ихтиёрий тренинг машғулотини ўтиш:

40 балл

Эксперт гуруҳи томонидан тренинг машғулотлари таҳлил этилади ҳамда илғор ва интерфаол усуллардан тўлиқ фойдаланиб, мақсадга эришилган машғулотга максимал (40) балгача баҳоланади. Ушбу шартлар тўлиқ бажарилмаганда максимал балл қўйилмайди.

2.

Меҳнат самарадорлиги

жами 100 балл

Семинарлар (2 та ва ундан ортиқ семинар машғулоти ўтилганда)

10 балл

Давра суҳбатлари (3 та ва ундан ортиқ давра суҳбати ўтилганда)

5 балл

Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олиб борилган индивидуал ишлар

10 балл

Психологик-педагогик ташхис, психокоррекция ва касб-ҳунарга йўналтиришга оид амалга оширилган ишлар

20 балл

Конференциялардаги маърузалар билан иштироки, иш фаолиятига киритган янгиликлари

10 балл

Муаллифлик иш қўлланмаларининг мавжудлиги

20 балл

Малака ва маҳоратини оширганлиги

10 балл

Психологик хизмат йўналишидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги

15 балл

3.

Мутахассислиги бўйича малака синови

жами 100 балл

40 та саволдан иборат тест саволларига жавоб берганлиги учун

100 балл

ҳар бир саволга берилган тўғри жавоб учун

2,5 балл

4.

Хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация

технологияларини билиш ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларни

аниқлаш юзасидан ўтказилган суҳбат якунлари

жами 100 балл

Хорижий тилларни билганлиги учун:

30 балл

тинглаб тушунганини оғзаки баён эта олса, оғзаки эркин мулоқот қила олса

30 балл

тинглаб тушунса ва тинглаб тушунганини оғзаки баён эта олса

20 балл

содда матнларни ўқий олса, ўзи ҳақида маълумот бера олса

15 балл

Ахборот-коммуникация технологияларини билганлиги учун:

30 балл

Интернет ресурслари, мультимедиа воситалари ва маҳсулотларидан мақсадли фойдалана олса ва офис дастурлари ёрдамида ўқув-методик, кўргазмали материалларни тайёрлай олса

30 балл

офис дастурлари (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) ёрдамида ўқув-методик, кўргазмали материалларни тайёрлай олса

20 балл

компьютер тузилиши ва имкониятларини билса, офис дастурларидан (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) фойдалана олса

15 балл

Ижтимоий-сиёсий билимларни эгаллаганлиги учун:

40 балл

жаҳонда ва республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини эркин тарзда таҳлил қила олса

40 балл

республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларга нисбатан ўз муносабатини билдира олса

30 балл

республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан ва сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса

20 балл





Низомга

3-ИЛОВА




комиссиясининг 20 __ йил "___" _________ куни бўлиб ўтган йиғилиши

(комиссия номи ёзилади)


____ - сон қарори

Раислик қилувчи:

  комиссия раиси

           

Иштирок этганлар:

  комиссия раисининг ўринбосари

                     


  комиссия аъзоси


  комиссия аъзоси


  комиссия аъзоси


  комиссия аъзоси


  комиссия аъзоси

      

Т/р

Таълим муасса-

сасининг рақами ёки номи

Психолог кадрнинг

Амал-

даги малака тоифаси

Мутахас-

сислиги бўйича малака синови балли

Психологик малакаси балли

Меҳнати самара-

дорлиги

балли

Суҳбат нати-

жаси балли

Аттестация натижа-

ларига кўра комиссия қарори

Аттестация натижа-

ларига кўра берилган малака тоифаси

фами-

лияси

исми

отасининг исми

.











.











.











.











Комиссия раиси:

           

Комиссия раисининг ўринбосари:

Комиссия котиби:






Низомга

4-ИЛОВА



(республика, вилоят, туман (шаҳар) номи)



(таълим муассасасининг рақами ёки номи)


АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ


(психолог кадрнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


Туғилган йили, куни ва ойи

Маълумоти


(таълим олган муассасасининг номи)

(тамомлаган йили)

Таснифлаш бўйича


(таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисоси номи)

Илмий даражаси ёки илмий унвони

Психологнинг стажи

Амалдаги малака тоифаси бўйича иш стажи _____________ йил; шу жумладан, ушбу таълим муассасасида ____________ йил

Малакасини оширган таълим муассасаси номи, вақти

(малака оширган соҳаси: касбий, ахборот ёки педагогик технологиялар ва бошқа мавзуларда)

Мукофотлари

Комиссия қарори


(тўлиқ ёзилади)

Комиссия раиси



(Ф.И.О)

(имзо)

Комиссия

раисининг

ўринбосари




(Ф.И.О)

(имзо)




(Ф.И.О)

(имзо)

Комиссия котиби




(Ф.И.О)

(имзо)

Комиссия аъзолари




(Ф.И.О)

(имзо)

Комиссия аъзолари




(Ф.И.О)

(имзо)





(Ф.И.О)

(имзо)





(Ф.И.О)

(имзо)





(Ф.И.О)

(имзо)



________ йил "___" ___________



(йил, кун ва ой кўрсатилади)





Низомга

5-ИЛОВА



Психолог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида

СЕРТИФИКАТ

Серияси ________ N _______________

Ушбу сертификат

га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


____________ йил "____" _____________

да ўтказилган

йиғилишининг

(комиссия номи ёзилади)


-сон қарори асосида

бўйича

(таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисослиги сўз билан ёзилади)


берилди.

(малака тоифаси ёки лавозими сўз билан ёзилади)


Комиссия раиси


(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

М.Ў.

Қайд рақами



(тарқатиш дафтарига қайд этилган рақам ёзилади)


20 ___ йил "____" __________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июль