язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 й. 582-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2019 й.

N 582




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ

БАНКИ КЕНГАШИ ТАРКИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2019 йил 27 февралдаги 173-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 июлдаги

582-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

фаолият миллий банкининг кенгаши

ТАРКИБИ


Хайдаров А.Я.

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, кенгаш раиси


Гулямов Р.А.

-

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари


Бекенов С.Х.

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Мухтаров У.Х.

-

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари


Абидов Ш.A.

-

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири


                

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар кенгаш таркибига киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июль