язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Давлат солиқ қўмитасининг 08.07.2019 й. 2019-45-сон "Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.07.2019 й. 3172-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.2019 й.

N 3172




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.07.2019 й.

N 2019-45


ҚАРОРИ



Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар

тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 11 июндаги 2018-52-сон "Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3023, 2018 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 25-сон, 504-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                    Б. Мусаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 июль, 28-сон, 514-модда