язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2019 й. 569-сон "Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2019 й.

N 569




АКАДЕМИК МАҲМУД МИРЗАЕВ

НОМИДАГИ БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК ВА

ВИНОЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада боғдорчилик, узумчилик ва виночилик соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, янги экспортбоп навларни яратиш, уларнинг турларини кўпайтириш, мева ва узум навларининг генофондини сақлаш ва бойитиш, хорижий нуфузли илмий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни кучайтириш, илмий салоҳиятни янада ошириш, интенсив кўчатчилик тизимини йўлга қўйиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш, ҳосилдорликни ошириш, замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарорига мувофиқ академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ихтиёрига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

боғдорчилик, узумчилик ва цитрусчилик соҳаларида юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, рақобатбардош, экспортбоп мева ва узум навларини яратиш ҳамда уларни етиштиришда илмий асосланган ресурсларни тежайдиган илғор технологияларни ишлаб чиқиш;

ҳудудларнинг табиий тупроққлим шароитларини инобатга олиб, мева ва узум навларини жойлаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда хорижий мамлакатлардан олиб келинган истиқболли мева ва узум навларини синовдан ўтказиш ва маҳаллий шароитга мослаштиришга қаратилган илмий-тадқиқотларни амалга ошириш;

ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда кўчатчилик, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш;

боғдорчилик, узумчилик ва виночиликни ривожлантириш борасида илғор хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда замонавий биотехнология ва агротехнологияларни ишлаб чиқаришга самарали жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда хорижий донор ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш;

юқори малакали илмий ходимлар, шу жумладан, фалсафа (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш, боғдорчилик ва узумчилик соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш йўналишида маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш;

виночилик соҳасида янги, юқори сифатли, рақобатбардош, экспортбоп вино ассортиментларини яратиш ва қайта ишлаш технологияларини тадқиқ этиш ва шу асосда виночилик соҳасининг рақобатбардошлигини таъминловчи илмий ечимларни амалиётга жорий қилиш учун тақдим этиш;

халқаро стандартларга мос ва экспортбоп мевали дарахт, ток, резавор ва цитрус ўсимликларининг кўчатларини етиштириш ҳамда уларни реализация қилиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2019-2023 йилларда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг илмий салоҳиятини янада ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ;

2019-2023 йилларда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг илмий-тажриба станцияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларни лизинг асосида харид қилиш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки:

а) Институт:

ўз фаолияти бўйича Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловларининг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, шунингдек, хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

б) Институт директори Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

в) Институт директори ўринбосарлари Институт директорининг тақдимномасига биноан Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

г) илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, ноёб коллекция, она боғларни сақлаш ва уларнинг майдонларини кенгайтириш, юқори сифатли экспортбоп кўчатлар етиштириш, соҳага илм-фан янгиликлари ва ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларига қарашли мавжуд ер майдонларига пахта, ғалла, озуқа ва мойли экинларни жойлаштириш тақиқланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентликнинг Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Гулистон ҚФЙ ҳудудида жойлашган Институтга қарашли бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,5 гектар ер майдонида Институт ходимлари учун кўп қаватли турар жой мажмуасини барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда тижорат банкларига Институтнинг ёш, тажрибали ходимларига имтиёзли шартлар асосида 15 йил муддатга ипотека кредитлари ажратилиши тавсия этилсин.


7. "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти Институтга зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлар 3-иловага мувофиқ белгиланган тартибда лизинг асосида етказиб берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Агентлик билан биргаликда уч ой муддатда Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ҳамда экспериментал хўжаликларига қарашли мавжуд ер майдонларини контурлар бўйича тўлиқ хатловдан ўтказиб, самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларини тиклаш ва муомалага қайтариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресуруслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2019 йил 1 декабрга қадар Институтга қарашли кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолишга ва Институтнинг илмий-экспериментал фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи ҳамда экологик ҳолатнинг бузилишига олиб келувчи фаолият билан шуғулланувчи Институтга қарашли ер майдонлари ҳудудининг ички қисмида жойлашган бошқа ташкилотлар ва агрофирмаларнинг ер майдонлари қонунчиликда белгиланган тартибда Институтга ўтказилиши чора-тадбирларини амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларида илмий-тадқиқот ишларини ўз вақтида сифатли олиб бориш учун Институт лабораториялари ва мавжуд иссиқхоналарга талаб этиладиган табиий газ ва электр энергиясининг белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминласин.


11. Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентлик, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2019-2020 йилларда Институтнинг Тошкент, Бухоро ва Андижон вилоятларидаги илмий-тажриба станцияларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан "in-vitro" шароитида (пробиркадаги сунъий озуқа муҳитида) кўчатларни кўпайтириш учун замонавий лаборатория ва иссиқхоналар ташкил этилишини таъминласинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Институт ҳудудидаги коллекция боғ ва токзорларда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда сув таъминотини яхшилаш учун:

110 кВт қувватли насос ўрнатиш;

600 метр узунликдаги диаметри d-220 мм бўлган босимли қувурларни ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан биргаликда насос агрегатини ишлатиш учун зарур бўладиган 160 КВА қувватли трансформатор пунктини ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станциялари ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун зовур ва суғориш ариқларини таъмирлаш-тиклаш ишларини 2020 йил 1 августга қадар амалга ошириш вазифалари юклансин.


13. Агентлик бир ой муддатда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг уставини тасдиқласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

569-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини

ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги академик

Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик

ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ




Илмий кенгаш




Директор


















































































































Илм-фан бўйича директор ўринбосари


































Илмий котиб



Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари


































Мева экинлари селекцияси ва нав ўрганиш бўлими

5



Узумчилик ва микро-виночилик бўлими

4






Кадрлар бўлими

1























Илмий ишларни мувофиқлаштириш ва кадрлар тайёрлаш бўлими

3






















Ишлаб чиқариш ва маркетинг бўлими

4



Бош юрисконсульт

1




















Мевали экинлар агротехникаси ва интенсив боғдорчилик бўлими

4



Ўсимликлар физиологияси ва агрокимё лабораторияси

4































Иш юритиш бўлинмаси ва архив бўлими

2




Ахборот-

коммуникация ва патентшунослик бўлими

3



Иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бўлими

3



































Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин  лабораторияси

5



Мева экинлари ва узум коллекцияси  бўлими

3






Хўжалик бўлими

2























Стандартлаштириш ва сертификатлаш бўлими

2



Бухгалтерия

3
















Илмий-тажриба станциялари, экспериментал корхоналар ва "Республика Боғбонлар мактаби"




















Мева ва узумни сақлаш ва қайта ишлаш бўлими

3



Биотехнология лабораторияси

5




























Илмий ва инновацион ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштириш бўлими

3



Хорижий алоқалар ва инвестициялар бўлими

2




























































Боғдорчилик ва узумчиликни механизация-

лаштириш бўлими

3



Цитрусчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш бўлими

4

















































































          

Ходимларнинг умумий сони - 73 та штат бирлиги.

Илмий-техника лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ходимлар ва бошқа ходимлар жалб қилиниши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

569-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2023 йилларда академик Маҳмуд Мирзаев номидаги

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг илмий

салоҳиятини янада ошириш, моддий-техника базасини

мустаҳкамлаш ва фаолиятини такомиллаштириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъуллар

I. АКАДЕМИК МАҲМУД МИРЗАЕВ НОМИДАГИ БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК

ВА ВИНОЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ВА УНИНГ ИЛМИЙ-ТАЖРИБА

СТАНЦИЯЛАРИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ

1.1.

Республиканинг тупроққлим шароитларига мос ва касалликларга чидамли, юқори ҳосилли, экспортбоп мева ва узум навларини яратиш ҳамда ва уларни етиштириш технологиялари бўйича илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш.

1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириш учун лойиҳага таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ

1.2.

Турли тупроққлим шароитларига мос, юқори сифатли ва серҳосил интенсив данак мевалиларни кўпайтириш мақсадида пакана ва ярим пакана пайвандтагларни ўрганиш ва кўчатларини кўпайтириш технологиясини такомиллаштириш.

1. Хорижий мамлакатлардан пакана ва ярим пакана пайвандтагларни олиб келиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги грантлар ва бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)


2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига илмий-техник дастурлар доирасида хорижий компаниялар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага мувофиқ

1.3.

Республиканинг тупроққлим шароитларига мос юқори ҳосилли, касалликларга чидамли ва экспортбоп узум навларини яратиш ҳамда ва уларни етиштириш, сақлаш, вино тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш.

1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ

1.4.

Боғ ва токзорлар ҳамда мева ва узум кўчатзорларидаги касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш технологияларини такомиллаштириш

1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ

1.5.

Мева ва узумни сақлаш, қайта ишлаш технологияларини ҳамда юқори сифатли вино ва алкоголсиз ичимликлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш.

1. Илмий лойиҳа бўйича илмий-тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ


1.6.

Боғ ва токзорларда ҳамда мева-узум кўчатзорларида ишлайдиган машина ва қишлоқ хўжалиги техникасиини аниқлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда технологик жараёнларни ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш.

1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ

1.7.

Мева ва узумнинг яратилган навларини етиштириш ва сақлаш шароитида меваларнинг физиологияси ва кимёвий таркиби ҳамда боғ, токзор, кўчатзорлар тупроғининг кимёвий таркибини аниқлаш ва хусусиятларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ

1.8.

Мева ва узумнинг нав ва пайвандтагларини "in-vitro" шароитида жадал усулда вируссиз соғлом кўчатларини кўпайтириш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш.

1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ

1.9.

Иссиқхона шароитига мос юқори ҳосилли, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ва экспортбоп цитрус мева навларини яратиш ҳамда ва уларни етиштиришнинг технологиялари бўйича илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш.

1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ

1.10

Мева ва узумнинг янги яратилган, интродукция қилинган навлари ҳисобига коллекцияларни бойитиш ва уларни сақлаб қолиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш.

1. Илмий лойиҳа бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев)

2. Техник топшириқларнинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.


2019 йил

октябрь

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклиф киритиш.


2019 йил

ноябрь

4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


иш режага

мувофиқ

II. АКАДЕМИК МАҲМУД МИРЗАЕВ НОМИДАГИ БОҒДОРЧИЛИК,

УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ВА УНИНГ

ИЛМИЙ-ТАЖРИБА СТАНЦИЯЛАРИ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

2.1.

Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларига иқтидорли ёшларни кенг жалб қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва илмий салоҳиятини ошириш.


1. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича олий ва ўрта махсус касб-хунар таълим муассасаларидан иқтидорли битирувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш.


ҳар йили


Тижорат банкларининг кредитлари ва ўз маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Холматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Абдуллаев), "Ипотека-банк" АТИБ (Атабаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров)


2. "Устоз-шогирд" тизими асосида илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш.


домий

равишда

3. Намунавий арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан ер участкалари ажратиш ва уй-жой қуриш учун тижорат банкларидан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратилишини таъминлаш.


2019 йил

ноябрь

2.2.

Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба, экспериминтал станцияларнинг илмий ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш.

1. Иқтидорли илмий ходимлар ва мутахассисларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш учун хорижий тилларни ўқитиш бўйича курсларни ташкил этиш.


ҳар йили

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)


2. Иқтидорли илмий ходимларни хорижий давлатлар грантлари ҳисобига чет мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.


ноябрь-

декабрь

3. Тажриба алмашиш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.


2019-2023

йиллар

давомида


4. Институт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида хорижий мутахассислар иштирокида мева, узумчилик ва интенсив технологиялар бўйича ўқув тренинг курсларини ташкил қилиш.


домий

равишда

2.3.

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғдорчилик ва узумчилик соҳасида фалсафа (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш ишларини ташкил этиш.

1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларининг илмий салоҳиятини кучайтириш мақсадида 2019-2023 йилларда босқичма-босқич ҳар йили 3 нафардан илмий даражага эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш.


доимий

равишда


-

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)


2. Институтда 06.01.07 - мевачилик ва узумчилик ихтисослигининг таянч докторантурасига (PhD) қўшимча ўрин ажратиш ҳамда ушбу ихтисосликнинг докторантурасини (DSс) очиш ва унга 2 та ўрин ажратиш, 02.00.17 - қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари ихтисослигининг таянч докторантурасини (PhD) очиш ва унга 2 та ўрин ажратиш.


2019-2020

йилларда

III. АКАДЕМИК МАҲМУД МИРЗАЕВ НОМИДАГИ БОҒДОРЧИЛИК,

УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ХОРИЖИЙ ГРАНТЛАР

ВА ТЕХНИК КЎМАК МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

3.1.

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги лаборатория бинолари ва жиҳозлар табиий эскирганлигини инобатга олиб, биноларни таъмирлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Табиий ва маънан эскирган лаборатория бинолари ва жиҳозлари рўйхатини тузиш.


2. Лабораторияларни таъмирлаш бўйича смета лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тендер танловини ўтказиш ва пудратчиларни аниқлаш.


3. Мавжуд лабораторияларни реконструкция қилиш.


4. Лабораторияларни рўйхат бўйича замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш, модернизация қилиш.


2019-2020

йиллар

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари


Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)


3.2.

Экологик тоза маҳсулотларни етиштиришни назорат қилиш, мевали дарахт ва ток кўчатларида касалликларни аниқлаш бўйича токсикология ва бактериология лабораториясини ташкил этиш.

1. Токсикологик ва бактериологик лаборатория ташкил қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Лабораторияларни таъмирлаш бўйича тендер танлови ўтказиш ва пудратчиларни аниқлаш.


3. Лабораторияни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2019-2020

йиллар

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)


IV. АКАДЕМИК МАҲМУД МИРЗАЕВ НОМИДАГИ БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК

ВА ВИНОЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ВА УНИНГ ИЛМИЙ-ТАЖРИБА

СТАНЦИЯЛАРИДА КЎЧАТЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

4.1.

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ер майдонларида ихтисослашувга мос мева ва узум навлари кўчатларини кўпайтириш.

1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида тупроққлим шароитларига мос мева ва узум навларини танлаш ва ҳудудлаштириш.


2. Пакана ва ярим пакана пайвандтаглар асосида мева кўчатларини ҳамда узумнинг истиқболли, экспортбоп навлари кўчатларини кўпайтириш.


2020 йил ноябрь-декабрь

-

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)

4.2.

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари томонидан сертификатланган ва кафолатланган мева ва узум кўчатларини сотиш тизимини яратиш.

1. Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари базасида мева ва узум навлари кўчатларини етиштириш ҳамда боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича 5 йиллик режа прогнозларини ишлаб чиқиш.


2020 йил

январь


Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари

маблағлари

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ходжаев), "Ўзстандарт" агентлиги (Сатторов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Мустафаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


2. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида буюртма асосида мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштиришни йўлга қўйиш.


йил

мобайнида

3. Республикада мева ва узум навлари кўчатларини мувофиқлик сертификатлари ва нав гувоҳномалари билан сотиш тизимини йўлга қўйиш.


2020 йил

февраль-

март

4.3.

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида коллекция боғлари ва токзорларда илмий-тақдиқот ишларини олиб бориш учун сув билан таъминлаш.

1. Институт ҳудудидаги коллекция боғлари ва токзорларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида сув таъминотини яхшилаш учун 110 кВт қувватли насос, 600 метр узунликдаги диаметри 220 мм қувур ва 160 кВт қувватли трансформатор билан таъминлаш.


2020 йил

мобайнида


-

Сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)

2. 25 гектар боғ майдоннинг захини қочириш учун институт ҳудудидан чиқиб кетадиган зовурни "Чимкент йўли" кўчасидан ўтказиб, "Боғбон" маҳалласи оралиғидаги асосий коллектор-дренаж тармоғига улаш ҳамда 400 метрли зовурни реконструкция қилиш.


2019-2020

йиллар

мобайнида

3. Илмий-тажриба станцияларининг 10 000 метр суғориш тармоқларини реконструкция қилиш.


2019-2020

йиллар

мобайнида

4.4.

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш учун талаб этиладиган замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини лизинг асосида имтиёзли сотиб олишни ташкил этиш.


1. Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларида замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарига бўлган талабни аниқлаш.


2019 йил

июль


Лизинг асосида

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)

2. Замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини сотиб олиш учун лизинг компанияси билан шартномалар тузиш.


2020 йил

февраль

3. Лизинг асосида боғ ва токзорларда агротехника тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини имтиёзли сотиб олиш.


2020-2021

йиллар

мобайнида


4.5.

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғ ва токзорларда агротехник тадбирларни ўтказиш ҳамда мева ва ток кўчатлари етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари учун фонд ажратиш.


1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғ ва токзорларда агротехник тадбирлар, кўчатлар етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари миқдорини аниқлаш.


2019 йил

июль


Шартнома асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, (Ходжаев), Энергетика вазирлиги (Султонов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)

2. Талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ажратилган фонд орқали харид қилиш.


2019-2023

йиллар

мобайнида


4.6.

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги мавжуд иссиқхоналарни табиий газ ва электр энергияси билан белгиланган тартибда узлуксиз таъминлашни ташкил этиш.

1. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган табиий газ ва электр энергияси ҳажмини аниқлаш.


2019 йил

июль


Шартнома асосида

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Энергетика вазирлиги (Султонов)


2. Газ таъминоти тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиқиб шартномалар тузиш.


2019 йил

июль

3. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш.


2019-2023

йиллар

мобайнида


4.7.

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари боғ ва токзорларида агротехник тадбирларини ўтказиш, маҳсулотлар етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари учун фонд ажратилишни ташкил қилиш.

1. Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари боғ ва токзорларида маҳсулот етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳажмини аниқлаш.


2019 йил

июль


Шартнома асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ (Исаев)

2. Талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари учун фонд ажратиш


ҳар йили

3. Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларини минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ажратилган фонд орқали таъминлаш.


2019-2023

йиллар

мобайнида


4.8.

Институтнинг "Республика боғбонлар мактаби"да боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар раҳбар ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича хорижий компаниялар билан давлат-хусусий шериклик асосида ўқув курсларини ташкил этиш.

1. Боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар раҳбар ва мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этиш, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш.


ҳар йили

январь


Тўлов-контракт шартномалари асосида

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)

2. Малака ошириш ўқув курсининг ўқув дастури ва календарь режасини тайёрлаш.


2019-2023

йиллар

декабрь


3. Боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юрутувчи субъект раҳбарлари билан шартнома тузиш.


4. Боғдорчилик ва узумчилик соҳаси бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.


4.9.

Республика ҳудудларидаги боғ ва токзорларда амалга ошириладиган мавсумий агротехник тадбирлар бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этиш.

1. Республика ҳудудларида боғдорчилик ва узумчилик бўйича ўқув семинарлари мавзусини аниқлаш ва танлаш.


2. Боғдорчилик ва узумчилик бўйича ўқув семинарлари ўтказиладиган туман ва фермер хўжаликлари билан шартномалар тузиш.


3. Боғ ва токзорларда амалга ошириладиган мавсумий агротехник тадбирлар юзасидан кўргазмали-ўқув семинарларини ўтказиш муддатлари жадвалини ишлаб чиқиш.


4. Тасдиқланган жадвал асосида институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ходимлари томонидан жойларда кўргазмали ўқув семинарларини ташкил қилиш.


2019-2022

йилларда

мавсум

давомида


-

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Саимназаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хаитов), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов)


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

569-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2023 йилларда академик

Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик

ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг

илмий-тажриба станцияларининг моддий-техника

базасини мустахкамлаш учун қишлоқ хўжалиги

техникаси ва агрегатларни лизинг

асосида харид қилиш

РЕЖАСИ

Техника тури


Жами

техника

сони

шундан йиллар бўйича:


2019

йил


2020

йил


2021

йил


2022

йил


2023

йил


Ҳайдов трактори


9

3

2

1

1

2

Чопиқ трактори


10

4

2

2

1

1

Юқори унумли трактор


5

1

1

1

1

1

Экскаватор юклагич


5

1

1

1

1

1

Мини трактор


12

4

3

2

2

1

Омоч


15

7

3

2

2

1

Чизель


15

6

2

2

2

3

Культиватор


15

6

2

2

2

3

Дискли борона


10

3

2

2

2

1

Пуркагич


10

3

2

2

2

1

Фреза


10

2

2

2

2

2

Ток кўмгич


10

5

2

1

1

1

Ток очгич


10

5

2

1

1

1

Пресс боғлагич


9

3

1

2

1

2

Ўт ўргич


2

1

0

1

0

0

Ариқ олгич


2

1

1

0

0

0

Лазерли ер текислагич


3

1

0

1

0

1

Кўчат учун чуқур ковлагич


10

3

2

2

1

2

Тиркама


10

3

2

2

1

2

Жами:


172

62

32

29

23

26

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июль