ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2019 й. 584-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2019 й.

N 584



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ

МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ВАКИЛ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул бўлган ўринбосарларига бириктирилган транспорт воситалари, шунингдек, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг ходимлари ҳудудларда фаолиятни самарали амалга ошириши учун зарур бўлган компьютер техникаси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) 2019 йилда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига транспорт воситалари, идора мебели, компьютер техникаси, ташкилий техника, шунингдек, бошқа товар-моддий бойликлар ва хизматларни жорий сақлаш ва сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 1,7 млрд сўм маблағ ажратсин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига навбатчи автотранспорт воситалари сифатида фойдаланиш учун 2 та енгил хизмат автомобилини сақлаш учун қўшимча лимит ажратсин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига ва унинг ҳудудларда фаолият юритувчи ходимларига белгиланган нормативларга мувофиқ техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қўшимча штат бирликларини ажратсин;

б) 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратини жорий сақлашга маблағларни назарда тутсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати молия секторининг бухгалтери ва моддий бухгалтери (кассир)га Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош бухгалтери ва бош бухгалтернинг ўринбосари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг техник ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматчи ходимлари, шу жумладан, операторларга мутахассис лавозими учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг хизмат кўрсатувчи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Транспорт бўлимининг тегишли хизмат кўрсатувчи ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг навбатчи транспорт воситаларини Тошкент шаҳрида сақлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Транспорт бўлими томонидан, ҳудудларда эса - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бепул асосда амалга оширилади.


4. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилаппарати автотранспорт воситаларини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва давлат рақами белгиларини беришда давлат божлари ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига автотранспорт воситаларини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва давлат рақами белгилари берилишида кўмаклашсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати буюртманомаси бўйича белгиланган тартибда:

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати алоқанинг зарур турлари, шу жумладан, Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек, Интернет ахборот тармоғидан кенг полосали фойдаланишини;

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими такомиллаштирилиши ва унинг узлуксиз ишлаши қўллаб-қувватланишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 июль




































Время: 0.1472
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск