ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.07.2019 й. 587-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 июлдаги

587-сон қарорига

ИЛОВА



Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб

ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий

қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг

суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ

харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мажбуриятлари билан лалми ва яйлов ер участкалари ажратилган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - озуқабоп экинлар етиштирувчилар) суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари яроқсиз ҳолга келган ёки вақтинча консервация қилинган суғориш тик қудуқларини қайта тиклаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга нисбатан тадбиқ этилмайди.


3. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида бурғуланган суғориш тик қудуқларининг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан субсидия (кейинги ўринларда субсидия деб аталади) ажратилади.

2019 йил ва келгуси йилларда суғориш тик қудуқларини бурғулаш параметрлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган суғориш тик қудуқларини бурғулаш параметрлари (ҳудудлар, суғориш тик қудуқлар сони ва чуқурлиги, суғориладиган ер майдони ва бошқа кўрсаткичлар) асосида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия ажратишни назарда тутиб боради.


4. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатлар ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қопланади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИ ОЗУҚАБОП ЭКИНЛАР

ЕТИШТИРУВЧИЛАР РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхати ушбу Низомга 2-иловадаги намунавий таркибда тузиладиган ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан шакллантирилади.


6. Озуқабоп экинлар етиштирувчилар субсидия олиш учун ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини қуриш (бурғулаш) бўйича ишчи лойиҳа нусхаси;

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини қуриш (бурғулаш) бўйича пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини қуриш (бурғулаш) бўйича якунланган ишларни фойдаланишга топшириш ва қабул қилиш далолатномасининг нусхаси.


7. Ишчи гуруҳ ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни озуқабоп экинлар етиштирувчилардан сўраб олишга ҳақли эмас.

Ишчи гуруҳ озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг беш кун муддатда:

ҳужжатларнинг озуқабоп экинлар етиштирувчи суғориш тик қудуқларини бурғулаш параметрларига мутаносиблигини ўрганади;

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун фойдаланишга топширилган суғориш тик қудуғини жойига чиқиб ўрганади ва ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ хулоса тайёрлайди;

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки ўрганишлар натижасида нотўғри маълумотлар тақдим қилинган тақдирда, уларни озуқабоп экинлар етиштирувчига қайтариб юборади.


8. Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуғини қуриш (бурғулаш) якуни бўйича ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасини олган ҳамда суғориш тик қудуғини (қуриш) бурғулаш билан боғлиқ харажатларини бир қисмини қоплаш учун субсидия олишга талабгор озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг рўйхати ҳар ойда шакллантирилади ва ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.

Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг тасдиқланган рўйхати ишчи гуруҳ раҳбари томонидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачилик давлат қўмитасига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда вилоятлар молия бош бошқармаларига тақдим этилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган субсидия олишга талабгор озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг рўйхатларини умумлаштириб, ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачилик давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишувга асосан ва озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг розилиги билан 2019 йил ва келгуси йилларда суғориш тик қудуғини бурғулаш истагини билдирган озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг аниқ рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган параметрлар доирасида ўзгартириш киритиши мумкин.



3-БОБ. ОЗУҚАБОП ЭКИНЛАР ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ

СУҒОРИШ ТИК ҚУДУҒИНИ БУРҒУЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


11. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхати тақдим этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда субсидия ажратиш учун тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларига ўзгартиришлар киритади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар молия бош бошқармалари бир кун муддатда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағларига тегишли бюджет маблағларини ўтказиб беради.

Бунда молиявий йил якуни бўйича мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағларни, улар тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида тегишлилиги бўйича озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.


14. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига келиб тушган субсидия маблағларига озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг мавжуд кредитор қарзларини қоплаш учун инкассо топшириқномалари қўйилиши мумкин эмас.


15. Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуғини қурган озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан суғориш тик қудуғини бурғулаш бўйича мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда кўрсатилган майдондан кўпроқ майдонда бурғуланган суғориш тик қудуқларига сарфланган харажатлар ишчи гуруҳнинг тегишли хулосаларига асосан келгуси йил учун аниқ рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, белгиланган тартибда қоплаб берилади.


16. 2019 йил ва келгуси йилларда суғориш тик қудуғини бурғулаш истагини билдирган озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг шакллантирилган аниқ рўйхатига кирган озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан режалаштирилган тик суғориш қудуқларини бурғулаш бўйича ишлар тўлиқ якунланмаган тақдирда, қолган ишларни келгуси йилда давом эттириш ҳамда қилинадиган харажатлар учун субсидия ажратиш учун белгиланган тартибда ишчи гуруҳга тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилиши мумкин.


17. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳисобидан қоплаш тартиби мазкур маблағларни ажратиш бўйича келишув талабларига асосан амалга оширилади.


18. Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар билан суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан келишувлар амалга оширилган ҳолларда, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот киритилиши лозим.


18-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш харажатларининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар тегишли томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.


20. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши ҳамда субсидиялар ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан доимий назорат амалга оширилади.

Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини

жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш

билан боғлиқ харажатларини қоплаш

СХЕМАСИ

Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат геология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари




Озуқа экинларини етиштирувчи



Ишчи гуруҳ






<

1

>

4

>
















2



^








^
















V




3









9














Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



Қорақалпоғистон Республикаси Давлат втеринария қўмитаси, вилоят давлат ветеринария  бошқармаси


Давлат ветеринария қўмитаси






<











3












6









V











V





Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги




Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги








^







5







































7





















8








V























Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бош бошқармалари





















<





















       

1. Озуқа экинлари етиштирувчиларнинг келгуси йилда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш бўйича аниқ рўйхатни белгиланган тартибда шакллантиради.


2. Аниқ рўйхатни ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.


3. Келгуси йилда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини буруғлаш параметрларини тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Давлат ветеринария қўмитасига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.


4. Озуқа экинлари етиштирувчилар суғориш тик қудуқларини тўлиқ қуриб, белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг тегишли ҳужжатларни ишчи гуруҳларга тақдим қилади.


5. Ишчи гуруҳлар беш кун муддатда озуқа экинлари етиштирувчиларнинг ҳужжатларини суғориш тик қудуқларини бурғулаш параметрларига мутаносиблигини ҳамда фойдаланишга топширилган суғориш тик қудуғини жойида ўрганади ва хулосаларни тайёрлайди. Хулосалар ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

Субсидия олишга талабгорлар рўйхатларини ҳар ойда шакллантиради ва тасдиқлаб, келгуси ойнинг 5-санасига қадар Давлат ветеринария қўмитасига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бош бошқармаларига тақдим этади.


6. Субсидиялар ажратиш буюртманомаларн ҳар ой якуни бўйича умумлаштириб, келгуси ойнинг 10-санасига қадар субсидия ажратиш бўйича Молия вазирлигига тақдим қилади.


7. Субсидиялар ажратиш буюртманомаларни ўрганиб уч кун муддатда субсидия ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят маҳаллий бюджет параметрларига ўзгартиришлар киритади.


8. Ажратилган субсидияни бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ҳамда вилоятлар давлат ветеринария бошқармалари шахсий ғазна ҳисобварағларига тегишли бюджет маблағларини ўтказиб беради.


9. Келиб тушган субсидияни икки иш куни ичида озуқа экинлари етиштирувчиларнинг тижорат банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб беради.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ

харажатларни қоплаш бўйича субсидия олувчи

озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхатини

шакллантирувчи ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиғи, ишчи гуруҳ ўринбосари


3. Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи


4. Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, вилоятфермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


5. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоят иқтисодиёт ва саноатбош бошқармаси бошлиғи


6. Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи


7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи


8. Ҳудудий гидрогеология экспедиция раҳбари


9. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори


10. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби






Низомга

3-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг

қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосарлари - ишчи гуруҳ раҳбари

____________  _____________

(имзо, муҳр)           (Ф.И.О.)


20___ йил "____"_________


__________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да

Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб

ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш

учун суғориш тик қудуқларини бурғулашга

кўмаклашувчи ишчи гуруҳи

ХУЛОСАСИ


__________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулашга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ ___________ тумандаги лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш суғориш тик қудуғини қурган (бурғулаган) озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20___йил ________ даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

лалми ва яйлов ер участкаларида суғориш тик қудуқларини қурган (бурғулаган) озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20____ йилда __________ га майдонда озуқа экинлар етиштириш учун жами қиймати ___________ сўм бўлган лойиҳа асосида ___________ пудрат ташкилоти билан суғориш тик қудуғини қуриш (буруғлаш) учун жами қиймати ___________ сўм бўлган шартнома тузган;

20____ йилда _________ га лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш мақсадида сув чиқариш қобилияти ____ куб.м/сек ва чуқурлиги ____ метр бўлган суғориш тик қудуғини ишга туширган.


ХУЛОСА:


___________ озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)га жами ____ сўм миқдорида субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ.


Ишчи гуруҳ аъзолари:


Т/р


ф.и.о.


Имзо


Лавозими


1.



Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


2.



Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи


3.



Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


4.



Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоя иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи


5.



Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи


6.



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи


7.



Ҳудудий гидрогеология экспедиция раҳбари


8.



Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори


9.



Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 июль





































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск