ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 й. 578-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2019 й.

N 578



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш ва модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни сифатли ва арзон техника билан таъминлаш, уларга ўз вақтида сервис хизмати кўрсатиш ҳамда рақобатбардош қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришни молиялаштиришга бозор механизмини кенг татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни ўз вақтида молиялаштиришни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 июлдаги

578-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг

шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил

2 ноябрдаги 424-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилансинки, янги замонавий ғалла ўриш комбайни ва пахта териш машинасини ва улар билан агрегатлаштирилиб ишлатиладиган тракторни (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалик техникаси деб аталади) қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) қуйидаги лизинг шартларида етказиб берилади:

замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизи аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;

замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 80 фоизи лизинг ташкилотлари томонидан уларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан қайтариладиган қарз асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади."


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Лизинг ташкилотларига қуйидаги вазифалар юклансин:

лизинг олувчиларнинг қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш;

қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш;

жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванс тўлаш ва узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;

лизинг шартномаларини тузиш, янги қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш, лизинг тўловларини ўз вақтида ундирилишини ва Жамғармага тўланишини таъминлаш;

Жамғарма билан тузилган ҳар бир қарз шартномаси бўйича ажратилган маблағларнинг ҳисобини ўз вақтида юритиш ва уларни ҳисобланган фоизлари билан тўлаш."


3. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга тушумлар ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дилерига аванс бериш учун лизинг ташкилотлари буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Бунда, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва лизинг ташкилотлари техника қийматининг 80 фоизи миқдорида аванс тўловларини олганидан сўнг лизинг олувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасининг аванс тўланган кундан бошлаб 120 кун муддатда етказиб берилишини таъминлайдилар.


5. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари "лизинг ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лизинг муддатини фермер, деҳқон хўжаликлари учун 10 йил, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар учун 7 йил этиб белгиланишини назарда тутади."


6. 6-бандда:

учинчи хатбошидаги "Агробанк" АТБ" ва "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари тегишлича "тижорат банклари" ва "лизинг ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Назорат-тафтиш бош бошқармаси" сўзлари "Давлат молиявий назорати департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баёнэтилсин:


"Замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг

шартларида етказиб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган янги замонавий ғалла ўриш комбайни ва пахта териш машинаси ва улар билан агрегатлаштирилиб ишлатиладиган тракторни (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) лизинг шартларида етказиб беришни тартибга солади.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги учун зарур қишлоқ хўжалиги техникасини турлари бўйича шакллантирилган маълумотни ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) тақдим этади.


3. Тақдим этилган маълумот асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун маблағлар манбаларини шакллантиради.


4. Жамғарма ўзининг веб-саҳифасида келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга қарз маблағларини ажратиш тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради.


5. Жамғарманинг веб-саҳифасига жойлаштирилган маълумотлар асосида республикада фаолият юритувчи барча лизинг ташкилотлари қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш бўйича дастлабки буюртманомаларни Жамғарманинг веб-саҳифасига жойлаштиради.


6. Жамғарма веб-саҳифага жойлаштирилган дастлабки буюртманомалар таҳлили асосида лизинг ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга қарз маблағларини ажратиш тўғрисида Бош битим тузади.

Лизинг ташкилотлари қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий дилерлари билан қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш, тўлов тартиби ва муддати кўрсатилган олди-сотди шартномалари тузади.


7. Лизинг ташкилотлари:

Жамғарма билан молиявий ресурслар жалб этиш учун шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад фоизи миқдори, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолинадиган лизинг ташкилоти ва банк хизматлари учун тўловлар миқдори келишиб олинади;

тижорат банклари билан молиявий агент функцияларини бажариш юзасидан;

суғурта ташкилотлари билан суғурта қонунчилигига мувофиқ шартномалар тузади.


8. Лизинг ташкилотлари лизинг олувчилар билан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўлови жадвали илова қилинади. Бунда шартномалар 3 нусхада тузилади ва бир нусхаси тижорат банкига жўнатилади.


9. Лизинг олувчилар:

лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизини лизинг ташкилотларига тўлайдилар;

лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникасини ўз маблағлари ҳисобига суғурта ташкилотларида суғурта қиладилар;

лизинг шартларида расмийлаштирилган қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини ҳамда ҳисобланган лизинг фоизини фермер, деҳқон хўжаликлари 10 йил муддатгача, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилот ва корхоналар 7 йил муддатгача лизинг ташкилотларига тўлайдилар.


10. Лизинг ташкилотлари лизинг олувчилар тўлаган аванс маблағларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 60 фоизигача аванс тўловини тўлашга пул маблағларини ажратиш учун буюртманомаларни Жамғармага тақдим этади.

Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма пул маблағларини келгуси давр учун лизинг ташкилотининг тижорат банкидаги Жамғарма билан ҳисоб-китоблар (23216) ҳисобварағига (кейинги ўринларда амалиёт ҳисобварағи деб аталади) ўтказади.


11. Лизинг ташкилоти шартномада белгиланган муддатда етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 80 фоизи миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дилерларига амалиёт ҳисобварағидан аванс маблағини тўлайди.


12. Лизинг ташкилоти томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ лизинг олувчига етказиб берилади.

Лизинг ташкилоти қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг олувчига етказиб берганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этгандан кейин қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг қолган якуний 20 фоизи миқдоридаги пул маблағлари Жамғарма томонидан лизинг ташкилотининг амалиёт ҳисобварағига ўтказилади.


13. Ҳар ойда, кечи билан ойнинг 5-куни, лизинг ташкилоти ҳизмат кўрсатувчи тижорат банкига олдинги ойда тузилган шартномалар бўйича лизинг тўлови жадвали нусхаларини тақдим этади.


14. Лизинг олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда лизинг ташкилотларига лизинг тўловлари (асосий қарз ва фоиз)ни тўлайдилар. Тўланган маблағлар тўлиқ миқдорда амалиёт ҳисобварағига ўтказилади.


15. Лизинг ташкилотлари тузилган қарз шартномаларига мувофиқ жалб этилган қарз маблағлар бўйича асосий қарз ва фоизларни шартномада белгиланган муддатларда Жамғармага тўланишини таъминлайди. Лизинг бўйича фоизлар Жамғарма, лизинг ташкилоти ва тижорат банки ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ тақсимланади.


16. Лизинг ташкилоти ва тижорат банки Жамғарма маблағларининг ҳаракати, маблағлардан фойдаланиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-кунига, шунингдек, чораклик, йиллик бухгалтерия ҳисоботларини чорак тугагандан кейинги ойнинг 20-кунига қадар Жамғармага тақдим этади.


17. Лизинг олувчилар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганда лизинг ташкилоти, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради. Ундирилган пул маблағлари лизинг ташкилотининг амалиёт ҳисобварағига ўтказилади.


18. Лизинг ташкилоти ва унга ҳизмат кўрсатувчи тижорат банки ва уларнинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари, шунингдек, лизинг олувчиларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Жамғарма маблағларини мақсадга мувофиқ ишлатилмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш тартиби бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июль


































Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск