ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Умумий қоидалар /Давлат божхона қўмитасининг 08.07.2019 й. 01-02/8-43-сон "Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.07.2019 й. 2856-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.07.2019 й.
N 2856-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
08.07.2019 й.
N 01-02/8-43
ҚАРОРИ
Божхона кирим ордерининг шакли ва
уни тўлдириш қоидаларига ўзгартириш
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 16 январдаги 01-02/8-1-сон қарори (рўйхат рақами 2856, 2017 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларининг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Раис М. Азимов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 15 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 22 июль, 29-сон, 519-модда