язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2019 й./ Таълим/ Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида таълим олувчиларнинг билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом (АВ томонидан 15.07.2019 й. 3173-сон билан рўйхатга олинган 27.06.2019 й. Адлия вазирлигининг 3-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 30-қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 15 июлда 3173-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ва

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг

2019 йил 27 июндаги

3 ва 30-қ/қ-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университетининг

Ихтисослаштирилган  филиалида  таълим

олувчиларнинг  билимини назорат  қилиш

тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4166-сон "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида (бундан буён матнда Филиал деб юритилади) таълим олувчиларнинг билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


таълим олувчилар - талаба ва тингловчилар;


талаба - бакалавриатнинг махсус уч йиллик дастури бўйича юридик кадрларни тайёрлаш бўйича ўқишга қабул қилинган шахс;


тингловчи - олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш курсига ўқишга қабул қилинган амалдаги ходим ва ҳарбий хизматчи;


қайта тайёрлаш курси - "ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш" мутахассислиги бўйича олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни кундузги таълим шаклида махсус олти ойлик дастур бўйича ўқитиш курси.


2. Филиал таълим олувчилари билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг мақсади - юқори малакали, рақобатбардош, мамлакатда давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида ўтказилаётган туб ислоҳотларнинг талабларига, замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда таълим олувчиларда мустақил таълим олиш, таълим сифатини бошқарган ҳолда юридик фаолиятнинг тегишли соҳаларида тизимли таҳлил қилиш ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек уларнинг психологик тайёргарлиги, ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, модулларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.

Модуль алоҳида ўқув фани (унинг қисми) бўлиб, ўзида билимга оид ҳамда касбий жиҳатларни қамраб олади ва таълим олувчиларнинг фан дастурини ўрганиши натижасида шаклланган билим, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг тегишли тури билан якунланади.


3. Таълим олувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

таълим олувчиларда тегишли билим, кўникма ва малакалар шаклланганлиги даражасини назорат қилиш ва таҳлил қилиб бориш;

таълим олувчилар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ҳамда билимларни баҳолашда шаффофликни таъминлаш;

ўқув материалининг таълим олувчилар томонидан тизимли равишда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш;

таълим олувчиларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ва ахборот ресурслари манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

таълим олувчилар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини ўз вақтида маълум қилиш;

таълим олувчиларнинг ўқув режаси доирасида комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш;

ўқув жараёнининг ташкилий ишларини замонавий ахборот технологиялари билан таъминланишига шароит яратиш.


4. Кафедра мудири ҳар бир модуль бўйича модуль раҳбарини, яъни алоҳида модулни ўқитишнинг сифати, ўқув материалини шакллантириш, шунингдек барча турдаги назорат саволларини тузиш, таълим олувчилар билимини текширишда ягона стандартларни таъминлашга масъул бўлган педагог ходимни белгилайди.

Модуллар бўйича таълим олувчилар билимини семестр (қайта тайёрлаш курси) давомида баҳолаб бориш назорат жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.


5. Модулнинг ўқув дастури мазмунини ўзлаштириш кредитни - талабаларнинг ўқув юклама ҳажмини аниқлашнинг шартли бирлигини қўллаган ҳолда белгиланади.

Кредит талаба томонидан тегишли ўқув ишларини (модуль хусусияти ва бўлажак мутахассисни шакллантириш учун ўқув ишларининг муҳимлигидан келиб чиқиб, Филиал томонидан белгиланадиган) бажаришга кетадиган вақт (соатлар)дан ташкил топади. Ҳар бир модуль мустақил кредит ҳисобига эга бўлади.

Филиал бир кредит таркибини, ҳар бир модуль бўйича кредитлар сонини, шунингдек ҳар бир курсни ва умуман ўқиш даврини тамомлаш учун талаба томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг умумий сонини белгилайди. Талаба мазкур Низомга мувофиқ модуль ўқув дастури мазмунини ўзлаштирган (олган рейтинг баллидан қатъи назар) тақдирда, у тегишли модуль бўйича кредитларнинг зарур сонини тўплаган деб ҳисобланади.



2-БОБ. ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАР БИЛИМИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТУРЛАРИ


6. Таълим олувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун Филиалда жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари ўтказилади.


7. Модулнинг назорат жадваллари, назорат турлари ва шакллари, назоратлар сони ҳамда жорий, оралиқ ва якуний назоратлар учун белгиланган максимал ва саралаш баллари тўғрисидаги маълумотлар педагог ходим томонидан биринчи машғулотда таълим олувчиларга эълон қилинади.

Оралиқ ва якуний назорат жадваллари ҳақидаги маълумотлар Ўқув-услубий бўлим томонидан Филиал веб-сайтига жойлаштирилади.



3-БОБ. ЖОРИЙ НАЗОРАТНИ ЎТКАЗИШ


8. Жорий назорат таълим олувчиларнинг модуль мавзулари бўйича билими ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади. Жорий назорат таълим олувчи томонидан модуль мавзуси мазмунини ўзлаштирганлик даражасини баҳолашга қаратилади, шунингдек ўқув материалини конструктив равишда шарҳлаш ва таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш амалий кўникмалари, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш, илмий презентациялар тайёрлаш ва бошқаларни баҳолашга қаратилади.


9. Модулнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда модулнинг бир семестр (қайта тайёрлаш курси)да ўқитиладиган бир-бирига боғлиқ мавзулари кафедра томонидан учтадан кўп бўлмаган блокларга бирлаштирилади ва уларни ўзлаштириш натижасида таълим олувчилар модуль доирасида келгуси касбий фаолият учун зарур бўлган мустақил назарий билим ва амалий кўникмалар мажмуига эга бўлишлари шарт.

Модулнинг ҳар бир блок мавзуси доирасида жорий назорат семинар, амалий машғулот ва лаборатория машғулотларида, одатда, қуйидаги шаклларда ўтказилади: оғзаки сўров (мантиқий муаммоли саволларни қўллаган ҳолда), илмий презентация (модулнинг тегишли мавзуси бўйича кичик гуруҳлар доирасида), муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш ("ақлий ҳужум" интерфаол услубини қўллаган ҳолда ва ҳ.к.), ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш кўникмаларини ривожлантириш машқлари ҳамда кафедра томонидан белгиланадиган бошқа шаклларда ўтказилади. Жорий назорат шакллари модулнинг ўқув дастурида қайд этилади.


10. Модулнинг ҳар бир мавзулар блоки ўқитиладиган охирги куни педагог ходим блокли жорий назоратни якунлайди ва ушбу рейтинг назорати тури бўйича таълим олувчиларнинг балларини қўяди. Бунда ҳар бир модуль мавзулари блоки учун ажратиладиган максимал балл, жорий назорат учун ажратилган максимал рейтинг баллини модуль мавзулари блоки сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Таълим олувчининг ўқув машғулотларида фаол иштирок этиши педагог ходимга таълим олувчининг тегишли модуль мавзулари блоки доирасида олган балларини кўтаришга ёки унга максимал баллни қўйган ҳолда ушбу блок бўйича жорий назорат топширишдан озод қилиш ҳуқуқини беради.


11. Жорий назорат натижалари ҳар бир модуль мавзулари блоки бўйича алоҳида равишда таълим олувчилар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимига тегишли педагог ходим томонидан Ўқув-услубий бўлим томонидан белгиланадиган муддат ичида киритилиши шарт. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи билдиргисига асосан муддатни бузган педагог ходимга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин. Модуль бўйича жорий назоратнинг умумий натижаси педагог ходим томонидан имзоланадиган қайднома кўринишида шакллантирилади.

Жорий назорат бўйича ўзининг умумий рейтинг баллини қайта топшириш орқали кўтаришни хоҳлаган таълим олувчи, якуний назорат бошланишидан олдин Ўқув-услубий бўлим бошлиғига тегишли ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи таълим олувчига қайта топшириш учун йўлланма беради. Бундай йўлланма таълим олувчига ҳар бир модуль бўйича семестрда биттадан ортиқ бўлмаган миқдорда берилади.

Қайта топшириш илгари жорий назорат бўйича рейтинг балларини қўйган педагог ходим томонидан ўтказилади. Қайта топшириш натижаси бўйича қўйилган жорий назорат рейтинг баллари борасида таълим олувчи ва педагог ходим ўртасида келишмовчилик вужудга келган ҳолларда,мазкур балл кафедра мудири томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бунда педагог ходим ёки кафедра мудири томонидан таълим олувчининг илгари қўйилган рейтинг баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


12. Ҳар бир блок бўйича жорий назорат ўтказиш муддатлари мазкур Низомнинг 62-бандига мувофиқ белгиланади.

Жорий назорат натижаларининг ўз вақтида Ўқув-услубий бўлимга тақдим этилиши, шунингдек таълим олувчилар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимида уни тўлиқ ва тўғри акс эттириш учун жавобгарлик тегишли модулни ўқитадиган педагог ходимлар зиммасига юкланади.



4-БОБ. ОРАЛИҚ НАЗОРАТНИ ЎТКАЗИШ


13. Оралиқ назорат семестр (қайта тайёрлаш курси) давомида модуль ўқув дастурининг тегишли (модулнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугагандан кейин таълим олувчининг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади. Оралиқ назорат таълим олувчи томонидан модуль ўқув дастурининг тегишли бўлимлари мазмунини ўзлаштириш даражаси, таълим олувчининг юридик адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш амалий кўникмалари, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), тизимли таҳлил, мантиқий фикрлаш, мустақил тадқиқот олиб бориш, ўз фикрларини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятини баҳолашга қаратилган.


14. Агар Филиал Ўқув-услубий кенгаши қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, барча модуллар бўйича оралиқ назорат таълим олувчи томонидан ўқув хонасида (ёзма имтиҳон) ёки ўқув хонасидан ташқарида тайёрланадиган ёзма иш шаклида семестр давомида бир маротаба ўтказилади. Оралиқ назоратининг аниқ шакли Филиал Ўқув-услубий кенгаши қарори билан белгиланади.

Ёзма иш таълим олувчи томонидан тегишли семестр (қайта тайёрлаш курси) давомида мазкур Низомнинг 62-бандида белгиланган муддатларда топширилади.


15. Модуль бўйича оралиқ назорат саволлари тегишли кафедра томонидан тузилади. Саволлар сони Ўқув-услубий бўлим томонидан белгиланади.

Саволлар:

таълим олувчининг ўтган ўқув йилларида тайёрланган ёзма ишлардан фойдаланиш имкониятини истисно қилиш учун заруратга кўра янгиланиши;

аниқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ бўлиши;

мазмуни модуль ўқув дастурига мувофиқ бўлиши;

ўз ичига ўқув дастурининг тегишли бўлимларини тўлиқ қамраб олувчи материалларни мужассам қилган бўлиши;

таълим олувчиларнинг модулни ўзлаштириш даражасини, таҳлил қилиш кўникмаларини, мустақил фикрлаш ва келажакдаги касбий фаолиятларида мустақил қарорлар қабул қилиш қобилиятларини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим.


16. Кафедра мудири семестр (қайта тайёрлаш курси) бошланишидан олдин оралиқ назорат саволларининг сифатли тайёрланиши ва ўз вақтида Ўқув-услубий бўлимга тақдим қилинишини таъминлайди. Ҳар бир модуль бўйича оралиқ назорат саволлари экспертизадан ўтказилиши шарт. Саволлар экспертизаси Ўқув-услубий бўлим томонидан семестр (қайта тайёрлаш курси) бошланган кундан бошлаб икки ҳафта ичида ташкил қилинади. Экспертлар директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари тақдимномасига биноан директор буйруғи асосида тайинланади. Саволлар экспертизаси мазкур Низомнинг 1-иловасида берилган шаклни тўлдириш йўли билан амалга оширилади.

Зарур ҳолларда Ўқув-услубий бўлим оралиқ назорат саволларининг амалиёт билан ўзаро боғланганлик даражасини аниқлаш мақсадида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа идоралар экспертларидан тегишли хулоса олиш йўли билан ташқи экспертизани ташкил қилиши мумкин.

Экспертиза натижалари педагог ходим - саволларни тузувчи томонидан ўрганиб чиқилиши ва зарурат бўлганда саволлар мазмунида ва саволлар учун йўриқномаларда ифодаланиши лозим. Оралиқ назорат саволлари таълим олувчиларга фақат экспертизадан ўтказилгандан сўнг тақдим қилиниши мумкин.


17. Таълим олувчи оралиқ назорат ёзма ишларини топшириш санасидан камида икки ҳафта олдин Ўқув-услубий бўлим томонидан тақдим этилган саволлар ичидан ёзма иш тайёрлаш учун саволларни мустақил танлаш ҳуқуқига эга. Таълим олувчи ёзма ишни тайёрлашга ва назорат жадвалида белгиланган саналарга қатъий риоя қилган ҳолда Ўқув-услубий бўлимга топширишга масъул ҳисобланади. Топширилган ёзма ишни алмаштириш ёки қўшимча ёзма иш топшириш тақиқланади. Топширилган ёзма иш таълим олувчига қайтарилмайди.


18. Бакалавриат талабасининг оралиқ ёзма ишининг ҳажми:

1-курсда - камида 1000 сўздан;

2-курсда - камида 1500 сўздан;

3-курсда - камида 2000 сўздан иборат бўлиши шарт.

Қайта тайёрлаш курсида - камида 2000 сўздан иборат бўлиши лозим.

Оралиқ ёзма ишининг ҳажми ушбу бандда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолда мазкур иш учун рейтинг балли камайтирилиши мумкин.


19. Оралиқ назорат ёзма иши таълим олувчи томонидан компьютерда Microsoft Word дастурини қўллаган ҳолда, "Times New Roman" 14 шрифтда, 1,5 қаторлараро интервалда тайёрланиши ва А4 форматдаги оқ қоғозда принтердан чиқарилган бўлиши керак. Саҳифа ўлчами: саҳифа мўлжали китоб шаклида, юқори ва пастки майдони - 2 см, ўнг тараф - 1,5 см, чап тараф - 3 см ни ташкил этиши керак. Ёзма иш титул варағи мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ расмийлаштирилади.

Таълим олувчи белгиланган муддатларда ўз оралиқ назорат ёзма ишини Ўқув-услубий бўлимда жойлашган ишларни қабул қилиш қутисига ташлаши лозим.

Ўқув-услубий бўлим масъул ходими тегишли модуль бўйича оралиқ назорат ёзма ишларини топшириш куни соат 17:00 да таълим олувчиларнинг ишлари сақланаётган қутини очади, ишлар сонини санайди ва қабул қилинган ёзма ишлар бўйича далолатнома тузади. Титул варағининг қирқиш чизиғига бўлимнинг штампи босилади.

Ўқув-услубий бўлим штамписиз ёзма ишлар кафедралар томонидан текширилмайди ва баҳоланмайди.


20. Оралиқ назорат ёзма иши таълим олувчи томонидан мустақил равишда тайёрланиши шарт. Муаллифликни ўзлаштириш (плагиат)га йўл қўйилмайди. Ёзма ишда қоғоз ёки электрон кўринишда нашр қилинган ўзга матндан олинган манбага ҳеч қандай ҳавола қилмаган ҳолда ишлатиш ёки олинган манбага ҳавола қилинган бўлсада, лекин ўзлаштиришларнинг ҳажми ва характери таълим олувчининг ёзма ишни ёки унинг асосий қисмини мустақил ёзилганлигига шубҳа уйғотадиган даражада ўзлаштирилган бўлса, плагиат деб топилади.

Плагиат икки хил кўринишда бўлиши мумкин:

ўзга матнни сўзма-сўз баён қилиш;

парафраза - ўзлаштирилган ўзга матннинг мазмунини ўзгартирмасдан сўз ва ибораларни алмаштириб баён қилиш.

Оралиқ назорат ёзма иш матнидаги ўзганинг муаллифлик ишидан олинган ҳар қандай матнда муаллиф, ишнинг номи ва ишнинг бошқа реквизитларини кўрсатган ҳолда ҳаволалар келтирилиши шарт. Оралиқ назорат ёзма ишини текширишда муаллифликни ўзлаштириш (плагиат) ҳолатлари аниқланиши, шунингдек икки ёки ундан ортиқ ёзма ишнинг мустақил ёзилганлигига шубҳа уйғотадиган даражада ўхшаш бўлиши ушбу барча ёзма ишларга ноль балл қўйиш ёки олдин қўйилган оралиқ назорат рейтинг баллини бекор қилишга асос бўлади.


21. Ёзма имтиҳон шаклидаги оралиқ назоратини ўтказишда имтиҳон саволлари, қоида тариқасида, вазиятли масалаларни ўз ичига олади ва таълим олувчиларга олдиндан тақдим этилмайди. Бунда имтиҳон вақтида уларга адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланишга имконият берилади.

Ёзма имтиҳон, агар мазкур бобда бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, мазкур Низомнинг 5-бобида кўрсатилган тартибга мувофиқ ўтказилади.


22. Оралиқ назорат ёзма ишларини текшириш ушбу Низомнинг 6-бобига мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ЎТКАЗИШ


23. Якуний назорат муайян модуль бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларнинг таълим олувчилар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули ҳисобланади. Якуний назорат таълим олувчининг модуль ўқув дастурининг мазмунини ўзлаштирганлик даражаси, унинг мантиқий фикрлаши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш амалий кўникмалари, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш, муаммоли вазиятларни (кейс-стади) ҳал этиш, тизимли, танқидий таҳлил қила олиши, ўз фикрларини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятларини баҳолашга қаратилган.


24. Мутахассислик кафедраларининг модуллари бўйича якуний назорат семестр якунида бир маротаба ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади. Умумтаълим фанлари ва Касбий-жанговор тайёргарлик кафедраларининг модуллари бўйича якуний назорат Филиал Ўқув-услубий кенгаши томонидан белгиланган шаклда ва тартибда ўтказилади.


25. Ёзма имтиҳон саволлари, қоида тариқасида, мантиқий саволлар ва муаммоли вазиятларни ўз ичига олади. Модуллар бўйича якуний назорат саволларининг мазмуни кафедралар томонидан белгиланади.

Ёзма имтиҳон саволлари бўйича баллар миқдори Филиал Ўқув-услубий кенгаши қарори билан тақсимланади.


26. Якуний назорат саволларига ушбу Низомнинг 27-банди талабларини инобатга олган ҳолда мазкур Низомнинг 15 ва 16-бандларида кўрсатилган талаблар қўйилади.


27. Кафедра мудири ўқув семестри (қайта тайёрлаш курси)нинг учинчи ҳафтаси бошланишидан кечикмаган ҳолда якуний назорат саволларини Ўқув-услубий бўлимга тақдим қилинишини таъминлаши шарт.

Ўқув-услубий бўлим якуний назорат саволларини олган кундан бошлаб икки ҳафта давомида уларнинг экспертизасини ташкил қилади. Экспертизадан ўтказилган якуний назорат саволлари тегишли модуллар бўйича якуний назорат саволлари ягона базасига қўшилади. Якуний назорат саволлари ягона базаси ҳар йили тақдим қилинадиган якуний назорат саволлари ҳисобига кенгайиб боради. Филиал якуний назорат саволлари ягона базасидан таълим олувчилар ва педагог ходимларнинг фойдаланишига имконият яратилишини таъминлайди.


28. Ўқув-услубий бўлим якуний назорат саволлари ягона базасида мавжуд саволлар асосида имтиҳон билетларини тузади ва зарур ҳолларда бунга тегишли кафедра мудирини жалб этади.

Ўқув-услубий бўлим ходимлари, шунингдек якуний назорат учун имтиҳон билетларини тузишга жалб қилинган кафедра мудирлари имтиҳон билетлари мазмунини ошкор қилмасликка мажбурдир. Ушбу талаб бузилган ҳолларда айбдор шахслар жавобгарликка тортилади.


29. Якуний назорат директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган, кафедраларнинг педагог ходимлари орасидан тайинланадиган аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан ўтказилади. Якуний назоратни ўтказишда директор томонидан тайинланган Филиалнинг бошқа ходимлари ҳам қатнашиши мумкин.


30. Якуний назорат олиб бориш жараёни, қоида тариқасида, видеоёзувда қайд қилинади. Ўқув-услубий бўлим ходимлари видеокузатув воситасида якуний назорат ўтказиш жараёнини кузатиш ҳуқуқига эга.

Аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг тасдиқланган рўйхати Филиал таркибий тузилмалари эътиборига етказилади.

Якуний назоратга аудитория раҳбари ёки кузатувчисининг узрли сабабсиз келмаслиги (ёки кечикиб келиши) уларга нисбатан интизомий чораларни қўллашга асос бўлади. Келмаган аудитория раҳбари ва (ёки) кузатувчини алмаштириш мажбурияти тегишли кафедра мудири зиммасига юклатилади.


31. Таълим олувчилар якуний назорат ўтказилаётган аудиторияга фақат талабалик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этганларидан сўнг киритилади.


32. Имтиҳон жадвалида белгиланган ёзма имтиҳон вақти расман бошлангандан сўнг келган таълим олувчилар унда иштирок этишга қўйилмайди. Таълим олувчиларнинг ёзма имтиҳонда иштирок этганлиги ҳолати мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга асосан расмийлаштирилади.

Кечикиб келишнинг сабаби узрли деб топилганда, таълим олувчи аудитория раҳбарининг розилиги билан киритилиши мумкин. Ушбу ҳолатда таълим олувчи аудиторияда бўлган бошқа таълим олувчилар билан бир қаторда ёзма имтиҳонни якунлаши шарт.


33. Ёзма имтиҳон ўтказилаётган аудиторияга аудитория раҳбари ва кузатувчилардан бошқа шахсларнинг кириши қатъиян тақиқланади. Ёзма имтиҳон ўтказиш жараёни директор, директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи, шунингдек деканлар томонидан назорат қилиб турилиши мумкин.

Имтиҳон ўтказилаётган модуль бўйича кафедра мудири ёзма имтиҳоннинг бориши, хусусан, тегишли аудитория раҳбари ва кузатувчиларнинг ўз мажбуриятларини бажариши устидан назоратни амалга оширади.


34. Аудитория раҳбари ва кузатувчилар ёзма имтиҳон ўтказишда қуйидагиларга мажбур:

таълим олувчиларни якуний назорат бошланишидан аввал уни ўтказиш тартиби ва давом этиш вақти ҳақида хабардор қилиш;

таълим олувчиларнинг мобил телефонларини ўчиришлари ва топширишларини таъминлаш;

таълим олувчиларга якуний назорат давомида фойдаланиш тақиқланган барча предметларни кузатувчиларга ўз ихтиёрлари билан топширишларини таклиф этиш;

таълим олувчиларни аудиторияда бир-бирларидан кўчиришлари учун имкон бўлмайдиган ҳолда жойлаштириш;

якуний назорат ўтказилаётган тўлиқ вақт давомида тартибга лозим даражада риоя қилинишини таъминлаш;

зарур бўлганда таълим олувчиларга қайд этилган ноаниқликлар, техник хатолар ёки топшириқни бажаришга қўйиладиган махсус талаблар ҳақида маълумот бериш;

якуний назорат ўтказиш қоидаларини бузган таълим олувчиларни тегишли далолатнома тузган ҳолда имтиҳондан четлаштириш.


35. Ёзма имтиҳон, қоида тариқасида, 2 соат (120 дақиқа) мобайнида ўтказилади. Имтиҳон вақти аудитория раҳбари томонидан йўл-йўриқ берилган вақтдан бошланади. Якуний назоратни бошлаш ва тугатиш вақти аудитория раҳбари томонидан аудитория доскасида акс эттирилиши зарур.


36. Имтиҳон билетлари ёзма имтиҳон ўтказилаётган аудиторияга Ўқув-услубий бўлимнинг масъул ходими томонидан Ўқув-услубий бўлимнинг штампи билан тасдиқланган жавоб варақалари билан бирга етказилади. Аудитория раҳбари имтиҳон билетлари ва жавоб варақаларини қайта санаб олиши ҳамда таълим олувчиларга тарқатиши шарт.

Имтиҳон ўтказиш вақтида таълим олувчиларнинг имтиҳон билетларидаги саволларнинг мазмуни тўғрисидаги мурожаатлари кўриб чиқилмайди.


37. Якуний назорат ёзма иши таълим олувчи томонидан мустақил равишда ёзилиши шарт.

Таълим олувчи учун ёзма ишни бошқа шахс ёзиб бериш ҳолати аниқланганда, шунингдек текшириш вақтида икки ёки ундан ортиқ (иш мазмунининг 2/3 дан ортиғи) ўхшаш ёзма ишлар таълим олувчининг кўчирганлиги ҳолатига асос бўлади ҳамда таълим олувчиларга ноль балл қўйилади.

Шифрланган ишни баҳолашнинг объективлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, шу жумладан сўзнинг устига ёки тагига чизиш ёхуд атрофини чизиб қўйиш, ишда текширувчи шахс номига мурожаатнинг мавжуд бўлиши, жавоблар варағининг турли қисмларига (жумладан, очиқ қолдирилган жойларига) график белгилар қўйиш, иш матнида таълим олувчининг фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиш, ишни бошқа шахснинг дастхати билан ёзиш ҳолатлари мавжуд бўлганда, иш учун ноль рейтинг балли қўйилиши мумкин.

Ёзма имтиҳонга таълим олувчи ўрнига бошқа шахс кирган ҳолатлар аниқланганда, таълим олувчига ноль рейтинг балли қўйилиб қоидабузарлар аудиториядан чиқариб юборилади.


38. Таълим олувчиларнинг ўзлари мустақил равишда ёзма имтиҳон топшириш учун кўк рангли шарикли ручка билан келишлари шарт. Ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнида таълим олувчиларнинг аудиториядан чиқиши, бир-бири билан гаплашиши, бошқа таълим олувчиларга ўз имтиҳон варақаларини ёки имтиҳон билетларини бериши, ўзи билан дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, луғатлар, маълумотномалар ва бошқа адабиётлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, конспектлар, электрон ва қоғоз шаклидаги шпаргалкалар, калькуляторлар, алоқа воситалари (жумладан, уяли алоқа воситаси), аудио-, фото- ва видео-ёзув қурилмалари ва ҳ.к.ни олиб кириши ва улардан фойдаланиши тақиқланади. Шахсий буюмлар аудиториядаги алоҳида столга қўйилиши керак.

Модулнинг хусусиятидан келиб чиқиб, тегишли кафедра томонидан якуний назорат ўтказишда калькулятордан фойдаланишга нисбатан истиснолар белгиланиши мумкин.

Ушбу Низом 37-бандининг тўртинчи хатбошиси ва мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларни бузган таълим олувчилар аудиториядан четлаштирилади ва мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган шаклга асосан далолатнома тузилади ҳамда таълим олувчиларнинг якуний назорат иши бекор қилиниб, унга ноль рейтинг балли қўйилади.


39. Ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганидан сўнг, таълим олувчи ўз имтиҳон билети ва жавоб варақасини аудитория раҳбарига топширишга мажбурдир. Ёзма имтиҳон мобайнида ёзилган ёзма иш жавоб варақлари сони аудитория раҳбари томонидан қайта саналади ва имтиҳонда қатнашган таълим олувчилар рўйхати ҳамда аудиториядан четлаштириш тўғрисидаги далолатномалар билан биргаликда Ўқув-услубий бўлимнинг масъул ходимига имзо қўйдириб топширилади.


40. Ёзма ишлар текширилиши ушбу Низомнинг 6-бобига мувофиқ амалга оширилади.



6-БОБ. НАЗОРАТНИНГ ОБЪЕКТИВЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ


41. Оралиқ ва якуний назорат ўтказишда баҳоларнинг холислигини таъминлаш мақсадида таълим олувчилар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг ёзма ишларига Ўқув-услубий бўлим томонидан идентификация кодлари бериш йўли билан шифрланади.


42. Оралиқ ва якуний назорат ёзма ишлари (бундан буён матнда ёзма ишлар деб юритилади) Ўқув-услубий бўлимга топширилган кундан бошлаб беш кун ичида Ўқув-услубий бўлим томонидан шифрланади.


43. Шифрлаш ишлари тугагандан кейинги кундан кечиктирмаган ҳолда Ўқув-услубий бўлимнинг масъул ходими мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга асосан қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади ва шифрланган ёзма ишларни текширишга масъул педагог ходимларга топширади.

Ёзма ишларни текширишга масъул бўлган педагог ходимлар директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари тақдимига биноан директор томонидан тайинланади.

Якуний назорат ёзма ишларини текшириш педагог ходимлар томонидан Филиал биносининг ички қисмида махсус ажратилган ҳудудда амалга оширилади. Ёзма ишни махсус ажратилган ҳудуд ташқарисига олиб чиқиш тақиқланади. Махсус ажратилган ҳудудда ёзма ишларни текшириш жараёнида педагог ходимлар фаолиятини техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида Ўқув-услубий бўлим ходими иштирок этиши шарт. Махсус ажратилган ҳудуд ичкарисига директор, директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, тегишли кафедра мудири ҳамда Ўқув-услубий бўлим бошлиғидан ташқари учинчи шахсларнинг кириши ман қилинади.

Текшириш якунланган куни ёзма ишлар мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида Ўқув-услубий бўлимга қайтарилади. Текшириш натижалари таълим олувчилар рейтингини аниқлаш электрон тизимига киритилиши, шунингдек текширишни амалга оширган педагог ходим томонидан тасдиқланган, топшириш рейтинг қайдномаси шаклида расмийлаштирилган бўлиши шарт.

Ўқув-услубий бўлимдан ёзма ишларни текшириш учун олган вақтдан бошлаб, уларни қайтариш вақтигача (қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолаш) ишларни текшириш учун масъул бўлган педагог ходимлар ёзма ишлар сақланишига тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Текширилган ёзма ишлар Ўқув-услубий бўлимга қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган муддатдан кечикмаган ҳолда қайтарилиши шарт.

Ёзма ишларни текшириш муддатлари Ўқув-услубий бўлим томонидан белгиланади ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида ўз аксини топади.


44. Ёзма ишларни текшириш муддатларини бузган педагог ходимларга нисбатан Ўқув-услубий бўлим бошлиғининг билдиргисига асосан интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин.


45. Ёзма ишларнинг рейтинг балли мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тузилган титул варақасига рейтинг баллини асослантирувчи қисқача тақриз билан қўйилади.


46. Жорий назорат рейтинг қайдномаси, оралиқ ва якуний назорат топшириш рейтинг қайдномалари Ўқув-услубий бўлимга белгиланган муддатларда тақдим қилиниши керак.


47. Кафедранинг ёзма ишларни текширишда иштирок этган педагог ходимлари ўқув машғулотлари вақтида таълим олувчилар учун ёзма ишларда кўп учраган хатолар юзасидан маълумот берадилар.


48. Оралиқ ва якуний назоратни топшириш рейтинг қайдномаси таълим олувчининг шахсини аниқлаб бўлмайдиган тарзда (фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган ҳолда) тузилади, фақат таълим олувчига тегишли бўлган идентификацион код кўрсатилиб расмийлаштирилади.

Оралиқ ва якуний назоратни топшириш рейтинг қайдномаси асосида Ўқув-услубий бўлим масъул ходимлари томонидан таълим олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми идентификация қилинади ҳамда оралиқ ва якуний назорат натижаларининг якуни акс этган таълим олувчилар рўйхати тузилади. Таълим олувчилар рўйхати бўлим масъул ходимининг тақдимига кўра Ўқув-услубий бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланади ва оралиқ ҳамда якуний назорат натижалари икки кун муддат ичида таълим олувчилар эътиборига етказилади.


49. Таълим олувчиларнинг жорий назорат рейтинг қайдномалари, оралиқ ва якуний назорат топшириш рейтинг қайдномаси таълим олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми идентификация қилинган ҳолда Ўқув-услубий бўлим масъул ходимлари жамловчи рейтинг қайдномасини тузади ва у Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда масъул ходими томонидан имзоланади ва директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Ёзма иш натижалари оралиқ ва якуний назорат топшириш рейтинг қайдномаларида нотўғри қайд қилинган ҳоллар аниқланганда, Ўқув-услубий бўлимга ёзма ишларни текшириш ва топширишга масъул бўлган педагог ходим жавобгар бўлади.

Агар ёзма иш натижаси жамловчи рейтинг қайдномасида нотўғри акс эттирилган бўлса, Ўқув-услубий бўлимнинг жамловчи рейтинг қайдномасини тузишга масъул бўлган ходими, шунингдек Ўқув-услубий бўлим бошлиғи жавобгар бўлади.

Оралиқ ва якуний назорат ёзма ишлари рейтинг қайдномаларида тўғри акс этишини мониторинг қилиш учун Филиал Ўқув-услубий кенгаши ўз қарори билан топшириш ва жамловчи рейтинг қайдномаларини уларда кўрсатилган балларнинг ёзма ишлар титул варағида қўйилган ҳақиқий балларга мос келишини қайта текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

Жорий назорат рейтинг қайдномасининг, оралиқ ва якуний назорат топшириш рейтинг қайдномаларининг ҳамда якуний жамловчи рейтинг қайдномаларининг шакллари Филиал Ўқув-услубий кенгаши томонидан тасдиқланган намуна бўйича тузилади.


50. Ёзма ишларни баҳолашнинг холислигини таъминлаш мақсадида Ўқув-услубий бўлим ёзма ишларнинг тасодифий танланган ҳолда қайта текширилишини ташкил қилади. Бу мақсадда ушбу ҳуқуқ соҳасига ёки фанга алоқадор бўлган Филиал педагог ходимлари жалб қилинади ва улар баҳолаш мезонлари асосида таълим олувчиларга қўйилган оралиқ ва якуний назоратлар рейтинг балларининг холислигини аниқлайди.

Педагог ходим томонидан қўйилган ва тасодифий танланган ҳолда қайта текширилган ишлар баллари орасида сезиларли даражада тафовут аниқланган ҳолда, тегишли кафедра томонидан топширилган ишларнинг маълум бир қисми ёки барчаси директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари қарорига асосан қайта кўриб чиқилиши керак. Баллар орасидаги тафовутни сезиларли даражада деб ҳисоблаш мезонлари Филиал Ўқув-услубий кенгаши томонидан белгиланади. Ишларни қайта кўриб чиқиш мазкур кафедра педагог ходимлари томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида олинган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида амалга оширилади ва қайта кўриб чиқиш натижалари кафедра мудири имзоси билан тасдиқланади.

Баҳолаш жараёнида нохолислик ва субъективликка йўл қўйган педагог ходимларга нисбатан директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари тақдимномасига кўра интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин.


51. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи оралиқ ва якуний назорат натижаси бўйича топшириш рейтинг қайдномаларини кўриб чиқиб кўп миқдорда паст ўзлаштириш рейтинг балли ишларни аниқласа, бу ҳақда директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарини хабардор қилади. Директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари директор буйруғи асосида ташкил этиладиган экспертлар гуруҳи томонидан ёзма ишларни қайта текширтириш ҳуқуқига эга.

Экспертлар гуруҳи ишига раҳбарликни, қоида тариқасида, директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари амалга оширади. Экспертлар сифатида бошқа олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари ва амалиёт вакиллари (келишув асосида) иштирок этиши мумкин. Экспертларнинг шахси ошкор этилишига йўл қўйилмайди. Экспертларнинг асосий вазифаси ёзма ишларни тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида қайта текшириб, қўйилган балларнинг мувофиқ ёки номувофиқ эканлигини аниқлаш ҳисобланади.

Қайта текшириш натижаларига кўра экспертлар гуруҳи ўзининг экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан имзоланган ва директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулосасини тақдим қилади ва бу тегишли балларни ўзгартириш учун асос ҳисобланади. Хулоса Ўқув-услубий бўлимга жамловчи рейтинг қайдномани тайёрлаш учун тақдим этилади.

Экспертлар гуруҳининг хулосаси расмийлаштирилгунга қадар оралиқ ва якуний назорат натижалари якуний эмас, деб ҳисобланади ва таълим олувчиларга эълон қилиниши мумкин эмас. Хулоса расмийлаштирилгунга қадар натижалар махфийлиги учун Ўқув-услубий бўлим масъул ходими жавобгар ҳисобланади. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ходимларининг лавозим мажбуриятларини бажаришлари учун зарурий шарт-шароитларни таъминлашга масъулдир.

Масъул ходим оралиқ ва якуний назорат натижаларининг махфийлиги бузилиши юзасидан барча ҳолатлар тўғрисида Ўқув-услубий бўлим бошлиғига дарҳол хабар бериши керак.


52. Ўқув-услубий бўлим текширилган ёзма ишлар билан танишиш учун таълим олувчиларга имкон яратиб беради. Танишиш имкониятини олиш учун талабалар натижалар эълон қилинган кундан икки кун (тингловчилар эса бир кун) давомида Ўқув-услубий бўлим журналида рўйхатдан ўтишлари шарт. Журналда таълим олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ўқиш курси, модуль номи ҳамда назорат тури қайд этилиши лозим. Кейинги икки кун (қайта тайёрлаш курси учун бир кун) давомида Ўқув-услубий бўлим барча таълим олувчиларнинг мурожаатларини умумлаштиради ва уларга текширилган ёзма иш билан танишиш имкониятини беради.

Таълим олувчи қўйилган баллдан норози бўлса, ўз иши билан танишгандан сўнг, бир кун давомида (жорий назорат натижасидан норози бўлганда - жорий назорат натижаларидан хабардор бўлган вақтдан бошлаб бир кун давомида) Ўқув-услубий бўлим бошлиғи номига апелляция шикоятини бериши мумкин. Мазкур ҳолатда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи билдиргисига асосан директор буйруғи билан камида 5 кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

Таълим олувчининг аризаси апелляция комиссиясида таълим олувчининг (фақат жорий назорат натижалари кўриб чиқиладиган ҳолатларда), зарурат бўлганда, ушбу назорат тури бўйича балл қўйган педагог ходимнинг иштирокида кўриб чиқилади.

Аризани кўриб чиқишда апелляция комиссияси назорат ишларини ҳар томонлама ўрганади (жорий назорат натижаларини кўриб чиқишда - савол-жавоб қилади).

Таълим олувчининг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдиради;

қўйилган балларни ўзгартиради.

Таълим олувчининг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган рейтинг баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


53. Текширилган ёзма ишлар Ўқув-услубий бўлимда олти ой мобайнида сақланади. Муддати ўтган ишлар йўқ қилинади.



7-БОБ. БАҲОЛАШ ТАРТИБИ ВА МЕЗОНЛАРИ


54. Таълим олувчининг ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириш даражаси таълим олувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолашнинг рейтинг тизими асосида балларда акс эттирилади.


55. Таълим олувчининг семестр (қайта тайёрлаш курси) мобайнидаги ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида бутун сонлар билан баҳоланади.

100 балл назорат турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:

жорий назорат - 30 балл;

оралиқ назорат - 20 балл;

якуний назорат - 50 балл.

Айрим қўшимча фанлар 100 баллик тизимда баҳоланади ва бу ҳолат Филиалнинг Ўқув-услубий кенгаши томонидан алоҳида белгиланади.

Қайта тайёрлаш курсининг назорат турлари ва уларга ажратилган баллар тақсимоти Ўқув-услубий кенгаш қарори билан ўзгартирилиши мумкин.


56. Таълим олувчилар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимида алоҳида баҳоланадиган талабанинг курс иши (лойиҳа, жадвал-ҳисоблаш иши), амалиёт (стажировка), якуний давлат аттестацияси, битирув лойиҳа иши, шунингдек қайта тайёрлаш курси тингловчисининг битирув иши 100 баллик тизимда баҳоланади.


57. Ҳар бир назорат тури унга ажратилган максимал баллнинг 100 фоизидан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.

Таълим олувчининг модуль бўйича ўзлаштиришини баҳолашда қуйидаги намунавий мезонлардан (бундан буён матнда намунавий мезонлар деб юритилади) келиб чиқиш тавсия этилади:


а) 86-100 фоиз олиш учун таълим олувчи:

ўқув дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;

илмий терминологиядан (жумладан, хорижий тилда ҳам) аниқ, ўз ўрнида фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри, стилистик саводли равишда ифодалаши;

муаммоли саволларни аниқлаши, ўз ҳуқуқий позициясини илмий-амалий тилда асослаб бера олиши;

модулнинг таянч тушунчаларини билиши ва уни қисқа вақт ичида илмий ва амалий масалаларни ечишда самарали қўллай олиши;

ностандарт вазиятларда муаммоларни мустақил ва ижодий ҳал қила олиш қобилиятини кўрсата олиши;

амалий масалаларни қисқа, асосланган ва рационал равишда ҳал этиши;

модуль ўқув дастурида тавсия этилган асосий ва қўшимча адабиётларни тўлиқ ва чуқур ўзлаштириши;

ўрганилаётган модуль бўйича назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англаш, уларга танқидий баҳо бериш ва бошқа модуллар илмий ютуқларини қўллай олиши;

семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида бутун семестр мобайнида ижодий ва мустақил қатнашиши, гуруҳли муҳокамаларда фаол бўлиши, вазифаларни бажаришда юқори маданият даражасига эга бўлиши лозим;


б) 71-85 фоиз олиш учун таълим олувчи:

ўқув дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;

илмий терминологиядан (жумладан, хорижий тилда ҳам) аниқ, ўз ўрнида фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри, стилистик саводли равишда ифодалаши;

ўз фикрини исботлашда ёки бошқа назарий материални баён қилишда юзага келган ноаниқликларни мустақил бартараф эта олиши;

модулнинг таянч тушунчаларини билиши, қисқа вақт ичида илмий ва касбий вазифаларни қўйиш ҳамда ҳал қилишда ундан унумли фойдаланиши;

стандарт вазиятларда муаммоларни ўқув дастури доирасида мустақил ҳал қила олиши;

амалий машғулотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билишини намойиш қилиши, ушбу билимларни янги вазиятларда тўғри (лекин доим ҳам рационал эмас) қўллай олиши, бажарилган иш натижаларини етарли даражада расмийлаштира олмаганлиги;

модуль ўқув дастурида тавсия қилинган асосий адабиётларни ўзлаштириши;

ўрганилаётган модуль бўйича назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англай олиши ва уларга танқидий баҳо бериши;

семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида бутун семестр мобайнида ижодий ва мустақил қатнашиши, гуруҳли муҳокамаларда фаол бўлиши, вазифаларни бажаришда юқори маданият даражасига эга бўлиши лозим;


в) 55-70 фоиз олиш учун таълим олувчи:

давлат таълим стандартлари доирасида етарли билим ҳажмига эга бўлиши;

илмий терминологияни ишлатиши, саволларга жавобларни тўғри баён қилиши, лекин бунда айрим хатоларга йўл қўйиши;

жавоб беришга ёки айрим махсус кўникмаларни намойиш қилишда қийналганда, модуль ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича асосий тушунчага эга эканлигини намойиш этиши;

модулининг умумий тушунчалари бўйича қисман билимга эга бўлиши ва уни стандарт (намунавий) вазиятларни ҳал этишда қўллай олиши;

педагог ходим ёрдами билан стандарт вазиятларни ҳал эта олиши;

ўқилаётган модуль бўйича асосий назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англаши, уларга баҳо бера олиши;

семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида педагог ходим раҳбарлигида қатнашиши, вазифаларни бажаришда етарли маданият даражасига эга бўлиши лозим;


г) таълим олувчининг билим даражаси 0-54 гача баҳоланади, агар:

давлат таълим стандартлари доирасида фақат айрим фрагментар билимларга эга бўлса;

илмий терминларни ишлата олмаса ёки жавоб беришда жиддий мантиқий хатоларга йўл қўйса;

семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида пассив қатнашиб, вазифалар бажариш маданиятининг паст даражасига эга бўлса;

амалий кўникмаларга эга бўлмаса, ўз хатоларини ҳатто педагог ходим тавсиялари ёрдамида ҳам тўғрилай олмаса.


58. Модуль бўйича жорий назоратни баҳолаш мезонлари кафедра томонидан намунавий баҳолаш мезонлари асосида тузилади, кафедра мудири томонидан тасдиқланади ҳамда таълим олувчиларга эълон қилинади.


59. Модуллар бўйича оралиқ ва якуний назоратни баҳолаш мезонлари намунавий баҳолаш мезонлари асосида ишлаб чиқилади ва Филиал Ўқув-услубий кенгаши томонидан тасдиқланади.


60. Модуллар бўйича семестр (қайта тайёрлаш курси) учун таълим олувчи рейтинги қуйидагича аниқланади:

Rf =

V x O1

, бунда:

100

Rf - таълим олувчининг рейтинги;

V - семестр (қайта тайёрлаш курси)да модуль учун ажратилган умумий юклама (соатларда);

O1 - модуль бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).


61. Таълим олувчи семестр (қайта тайёрлаш курси) мобайнида модуль бўйича олган умумий балли белгиланган тартибда таълим олувчи томонидан ҳар бир назорат тури бўйича олинган умумий баллар йиғиндисига тенг.



8-БОБ. НАЗОРАТ ВА ҚАЙТА ТОПШИРИШЛАРНИ

ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ


62. Жорий назорат жадваллари модуль раҳбари томонидан тузилади, кафедра мудири томонидан тасдиқланади ҳамда тегишли семестр (қайта тайёрлаш курси) бошланишидан олдин Ўқув-услубий бўлимга тақдим қилинади.

Оралиқ ва якуний назорат жадваллари ўқув режа асосида Ўқув-услубий бўлим томонидан тузилади ва директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Таълим олувчи белгиланган тартибда таълим олувчилар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизими воситасида ва Филиал биноларининг кўринадиган жойларида жойлаштирилган эълонлардан жорий, оралиқ ва якуний назорат иш натижаларини мустақил равишда билиб боришга мажбурдир.


63. Агар ўқув режасига кўра курс иши бажариш ва (ёки) амалиёт (стажировка) ўташ кўзда тутилган бўлса, унда талабанинг кейинги курсга ўтиш (қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тугатиш) шарти сифатида жорий, оралиқ ва якуний назоратлардан қарздорликнинг йўқлиги билан бир қаторда, курс иши ва амалиёт (стажировка)дан, шунингдек қайта тайёрлаш курси тингловчиси эса битирув иши ҳимоясидан саралаш баллини олиши ҳисобланади. Курс ишларини топшириш жадвали кафедра мудири томонидан тасдиқланади.

Талабаларнинг амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонини ташкил қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Амалиёт (стажировка)ни ўташ назарий билимлар билан навбатланиш йўли орқали амалга оширилганида унинг натижалари Филиал Ўқув-услубий кенгаши қарорига асосан жорий назорат доирасида баҳоланиши мумкин.


64. Блокли жорий назорат бўйича ўтиш баллини тўплай олмаган ёки узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган таълим олувчиларга кейинги блокли жорий назорат ўтказилгунга қадар топшириш учун муддат берилади, охирги блокли жорий назорат учун эса якуний назорат бошланишига қадар топшириш ҳуқуқи берилади. Қайта топширишнинг аниқ муддатлари тегишли кафедра томонидан белгиланади.

Педагог ходимлар якуний назорат даври бошлангунга қадар жорий назорат натижаларини Ўқув-услубий бўлимга топшириши ва таълим олувчилар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиши шарт. Якуний назорат даври бошлангандан сўнг, таълим олувчининг жорий назорат бўйича рейтинг баллини ўзгартиришга фақат директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари розилиги билан йўл қўйилади.

Ўқув машғулотларида ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблар туфайли (касаллиги, йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, никоҳ тузиш, фарзанд туғилиши) иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ назорат ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган талабаларга қайта ўзлаштириш учун академик қарздорлар учун бериладиган бир ойлик муддатда (тингловчиларга эса битирув иши ҳимоясига қадар) оралиқ ёки якуний назоратни топширишга директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан рухсат берилади. Бунда таълим олувчиларнинг ёзма иши ушбу Низом 65-бандининг тўққизинчи хатбошисида академик қарздорлар учун белгиланган чекловларни ҳисобга олмаган ҳолда баҳоланади.


65. Таълим олувчи қуйидаги ҳолатларда академик қарздор ҳисобланади:

агар таълим олувчининг семестр (қайта тайёрлаш курси)да жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича тўплаган баллари ҳар иккала назорат турини мажбурий топширилишини ҳисобга олган ҳолда ушбу назорат турлари умумий баллининг 55 фоизидан кам бўлса;

якуний назорат бўйича таълим олувчи тўплаган балли ушбу назорат тури умумий баллининг 55 фоизидан кам бўлса.

Академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин (баҳорги семестр натижалари бўйича эса, талабаларнинг ёзги таътили ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат таътилидан сўнг) қайта ўзлаштириш, яъни тегишли назорат турини қайта топшириш орқали академик қарздорликни бартараф қилиш учун бир ой муддат берилади. Академик қарздор учун қайта топширишнинг аниқ муддатлари Ўқув-услубий бўлим томонидан белгиланади.

Академик қарздор талаба мазкур банднинг иккинчи хатбошисига мувофиқ тўплаган балларидан келиб чиқиб назоратнинг бир ёки иккала турини қайта топшириши талаб қилинади. Топширилиши керак бўлган назорат турлари Ўқув-услубий бўлим томонидан талабанинг рейтинг ўзлаштириш кўрсаткичи натижаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва барча модуллар бўйича якуний назорат бошланишига қадар эълон қилинади.

Жорий назоратни қайта топшириш кафедра томонидан ташкил қилиниши шарт. Қайта топширишни қабул қилиш учун кафедра томонидан кафедра мудири раҳбарлигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига Ўқув-услубий бўлим ходими киритилиши мумкин.

Қайта топшириш натижалари алоҳида қайднома тарзида талабаларга қайта ўзлаштириш учун бериладиган бир ойлик муддатда Ўқув-услубий бўлимга топширилиши шарт.

Оралиқ ва якуний назоратни ўтиш рейтинг баллини кўтариш мақсадида қайта топширишга, қоида тариқасида, рухсат берилмайди.

Академик қарздор таълим олувчига қайта топширишда оралиқ ва якуний назорат учун ажратилган максимал баллнинг 55 фоизидан ортиқ балл қўйилиши мумкин эмас.

Таълим олувчини жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизидан кам баллни олиши уни якуний назоратга киритмаслик учун асос бўлмайди.

Қайта тайёрлаш курсида таҳсил олаётган тингловчиларга назорат турларидан академик қарздорликни бартараф этиш учун битирув иши ҳимоясига қадар бир маротаба қайта топшириш имконияти берилади.


66. Қайта ўзлаштириш учун берилган бир ойлик муддатда академик қарздорликни бартараф этмаган талабалар, ўқув фанлари бўйича келгуси семестрнинг якуний назорат даври бошлангунга қадар тегишли фанлар бўйича академик қарздорликни қайта топшириш шарти билан кейинги курс (семестр)га ўтказилади. Ушбу қоида бакалавриат босқичида назарий ўқишнинг охирги семестрида ўтиладиган ўқув фанларига татбиқ этилмайди.

Кейинги семестрда ўқишни давом эттирган ҳолларда академик қарздорлик талаба томонидан ушбу рейтинг назорати тури учун белгиланган шаклда бир маротаба қайта топширилади. Бунда жорий назорат бўйича қайта топшириш директор буйруғи асосида ташкил қилинадиган ва қоида тариқасида, директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлик қиладиган комиссия томонидан қабул қилинади.

Кейинги семестрда ўқиш давом эттирилган ҳолларда академик қарздорликни қайта топширишнинг аниқ муддати директор томонидан белгиланади.

Модулни мазкур бандда белгиланган муддатда ўзлаштирмаган ва академик қарздорликни бартараф этмаган талаба Ўқув-услубий бўлим бошлиғининг тавсиясига кўра директор буйруғи билан ўзлаштира олмаган (кредитлар тўпланмаган) модулларни такроран ўқитиш учун тегишли курсда қолдирилади. Бу ҳолатда бошқа модуллар бўйича тўпланган баллар (кредитлар) сақланиб қолинади ва бунда талаба ушбу модуллар бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиши мумкин.,

Қайта тайёрлаш курсида таҳсил олаётган тингловчи назорат турларидан академик қарздорликни бир маротаба берилган имкониятдан фойдаланиб бартараф этмаганда тингловчилар сафидан четлаштирилади.


67. Ушбу Низомнинг 66-бандида белгиланган тартибда келгуси семестрда ўқишни давом эттираётган талабаларга стипендия улар томонидан академик қарздорлик бартараф этилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тайинланади.


68. Ушбу Низомнинг 66-бандида белгиланган тартибда келгуси семестрда ўқишни давом эттираётган талаба ўқишнинг тегишли курсида қолдирилганда, у академик қарздорлик вужудга келган курсда қолдирилган деб ҳисобланади. Ушбу талаба қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда талабалар сафидан четлаштирилганда, талабалар сафидан четлаштириш асосидан қатъи назар, академик қарздорлик пайдо бўлган курсидан четлаштирилган деб ҳисобланади.

Академик қарздорлик туфайли тегишли курсда қолдирилган талаба академик қарздорлик вужудга келган семестрдан ўзлаштира олмаган модулларни такроран ўқийди.



9-БОБ. РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА

ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


69. Таълим олувчининг модуль бўйича тўплаган баллари семестр (қайта тайёрлаш курси) якунида жамловчи рейтинг қайдномасига бутун сон кўринишида киритилади. Модулни ўқитаётган педагог ходимлар таълим олувчилар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимининг тегишли бўлимини тўлдиради.

Педагог ходим томонидан оралиқ ва якуний назорат ёзма ишининг титул варағи устида балл қўйилиши шарт. Балл аниқ ифодаланган шаклда педагог ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қўйилиши керак.

Ҳар қандай тузатишлар кафедра мудирининг имзоси билан тасдиқланиши шарт.


70. Якуний назорат натижалари бўйича Ўқув-услубий бўлим жорий назорат рейтинг қайдномаси, оралиқ ва якуний назорат топшириш қайдномаларига асосан таълим олувчилар рейтингини аниқлайди ҳамда жамловчи рейтинг қайдномасини тузади.


71. Таълим олувчининг рейтинги унинг билими, малакаси ва кўникмалари даражасини белгилаб беради. Таълим олувчининг семестр (курс, қайта тайёрлаш курси) бўйича умумий рейтинги барча модуллар бўйича тўплаган рейтинг балларини қўшиш йўли билан аниқланади.


72. Талабаларнинг умумий рейтинги, шунингдек модуллар бўйича тўпланган кредитлар сони ҳар бир семестр ва ўқув йили якунидан сўнг, тингловчиларнинг умумий рейтинги эса қайта тайёрлаш курси якунида эълон қилинади.


73. Агар модуль бир неча семестр давомида ўтилган бўлса, Ўқув-услубий бўлим томонидан талаба дипломининг иловаси ёки академик маълумотнома тузилаётган вақтда рейтинглар йиғиндиси ва тўпланган кредитлар сони ҳисобга олинади.

Талабага имтиёзли диплом белгилаш вақтида унинг модуллар бўйича ўзлаштириши ҳар бир семестр натижасига кўра ҳисобга олинади.


74. Таълим олувчиларнинг назорат турлари бўйича эришган натижалари Ўқув-услубий бўлим томонидан тизимли равишда таҳлил қилинади ва Филиал Ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилиш учун киритилади.


75. Жорий, оралиқ ва якуний назорат ишларининг натижалари Филиал Кенгашида мунтазам равишда муҳокама қилинади ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.


76. Ўқув йилининг якуни бўйича рейтинг назорати натижаларига кўра талабаларни белгиланган тартибда кейинги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


77. Мазкур Низом Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



1а-шакл



Оралиқ назорат саволларини

ички экспертиза қилиш

ШАКЛИ

  

Таълим курси


Ўқув йили


Семестр


Модуль номи


Модуль раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми


Экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми


Экспертиза учун қўйилган талаблар

Ҳа ёки Йўқ

Саволлар ўқув дастури мавзулари доирасида тузилган ва ўз мазмуни бўйича ўтган ўқув йиллардаги саволлардан фарқ қилади


Саволлар ўқув дастурида кўзда тутилган билим ва кўникмаларни текширишга қаратилган


Саволлар ўз мазмуни бўйича аниқ, қонунчилик нормаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ


Саволлар таҳлил қилиш қобилияти ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини баҳолашга қаратилган


Саволлардаги йўриқномалар талабадан нима талаб қилиниши тўғрисида аниқ кўрсатмаларни қамраб олади


Оралиқ назоратни баҳолаш мезонлари кўрсатилган


Саволлар мустақил тадқиқот олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган


Эксперт фикри ва тавсиялари: (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, уларни кўрсатинг ва асосланг)

Имзо:----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил "___" ______________

Савол тузувчининг жавобиқитувчи эксперт томонидан берилган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишга эътироз билдирган ҳолларда тўлдирилади)

Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил "___" ______________





1б-шакл



Оралиқ назорат саволларини ички экспертиза қилиш

ШАКЛИ

Махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш курси

Модуль номи


Модуль раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми


Экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми


Экспертиза учун қўйилган талаблар

Ҳа ёки Йўқ

Саволлар ўқув дастури мавзулари доирасида тузилган ва ўз мазмуни бўйича ўтган ўқув йиллардаги саволлардан фарқ қилади


Саволлар ўқув дастурида кўзда тутилган билим ва кўникмаларни текширишга қаратилган


Саволлар ўз мазмуни бўйича аниқ, қонунчилик нормаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ


Саволлар таҳлил қилиш қобилияти ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини баҳолашга қаратилган


Саволлардаги йўриқномалар тингловчидан нима талаб қилиниши тўғрисида аниқ кўрсатмаларни қамраб олади


Оралиқ назоратни баҳолаш мезонлари кўрсатилган


Саволлар мустақил тадқиқот олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган


Эксперт фикри ва тавсиялари: (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, уларни кўрсатинг ва асосланг)


Имзо:----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил "___" _____________


Савол тузувчининг жавобиқитувчи эксперт томонидан берилган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишга эътироз билдирган ҳолларда тўлдирилади)


Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил "___" ______________





2а-шакл

Якуний назорат саволларини экспертиза қилиш

ШАКЛИ

Таълим курси


Ўқув йили


Семестр


Модуль номи


Модуль раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми


Экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми


Экспертиза учун қўйилган талаблар

Ҳа ёки Йўқ

Саволлар ўқув дастури мавзулари доирасида тузилган ва ўз мазмуни бўйича ўтган ўқув йиллардаги саволлардан фарқ қилади


Саволлар ўқув дастурида кўзда тутилган билим ва кўникмаларни текширишга қаратилган


Саволлар ўз мазмуни бўйича аниқ, қонунчилик нормаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ


Назарий саволлар мантиқий фикрлаш, таҳлил ёки танқидий таҳлил этиш қобилияти ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини баҳолашга қаратилган


Саволлардаги йўриқномалар талабадан нима талаб қилиниши тўғрисида аниқ кўрсатмаларни қамраб олади


Вазиятли масалалар талабадан қонунчиликни чуқур билиш ва англашни талаб этади


Эксперт фикри ва тавсиялари: (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, уларни кўрсатинг ва асосланг)


Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил "___" ______________


Савол тузувчининг жавоби (эксперт томонидан тавсия қилинган ўзгартириш ва қўшимчаларга эътироз бўлган ҳолларда тўлдирилади)

Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил "___" ______________





2б-шакл

Махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш курси


Модуль номи


Модуль раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми


Экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми


Экспертиза учун қўйилган талаблар

Ҳа ёки Йўқ

Саволлар ўқув дастури мавзулари доирасида тузилган ва ўз мазмуни бўйича ўтган ўқув йиллардаги саволлардан фарқ қилади


Саволлар ўқув дастурида кўзда тутилган билим ва кўникмаларни текширишга қаратилган


Саволлар ўз мазмуни бўйича аниқ, қонунчилик нормаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ


Назарий саволлар мантиқий фикрлаш, таҳлил ёки танқидий таҳлил этиш қобилияти ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини баҳолашга қаратилган


Саволлардаги йўриқномалар тингловчидан нима талаб қилиниши тўғрисида аниқ кўрсатмаларни қамраб олади


Вазиятли масалалар тингловчидан қонунчиликни чуқур билиш ва англашни талаб этади


Эксперт фикри ва тавсиялари: (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, уларни кўрсатинг ва асосланг)


Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил "___" ______________

Савол тузувчининг жавоби (эксперт томонидан тавсия қилинган ўзгартириш ва қўшимчаларга эътироз бўлган ҳолларда тўлдирилади)

Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил "___" ______________





Низомга

2-ИЛОВА



1а-шакл



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФИЛИАЛИ

ОРАЛИҚ НАЗОРАТ УЧУН ТИТУЛ ВАРАҒИ

-курс талабалари учун

Модуль номи:

Иш тури:

Ўтказилган сана:


Сизнинг жавобингиз қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади (оралиқ назорати бир мартадан ортиқ ўтказилганда, умумий балл тегишли сонга бўлинади):

1.


0

1

2

3

4

5

2.


0

1

2

3

4

5

3.


0

1

2

3

4

5

4.


0

1

2

3

4

5

Мустақил иш бўйича қўшимча тақриз:

Умумий балл

Текширувчи Ф.И.О. ва имзоси:___________________

(Талабанинг Ф.И.О.)                         (курс)


Модуль номи

(талабанинг имзоси)

Қабул қилувчининг Ф.И.О. ва имзоси






1б-шакл



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФИЛИАЛИ


ОРАЛИҚ НАЗОРАТ УЧУН ТИТУЛ ВАРАҒИ


Махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш курси

Модуль номи:

Иш тури:

Ўтказилган сана:


Сизнинг жавобингиз қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади (оралиқ назорати бир мартадан ортиқ ўтказилганда, умумий балл тегишли сонга бўлинади):

1.


0

1

2

3

4

5

2.


0

1

2

3

4

5

3.


0

1

2

3

4

5

4.


0

1

2

3

4

5

Мустақил иш бўйича қўшимча тақриз:


Умумий балл

Текширувчи Ф.И.О. ва имзоси:___________________

(Тингловчининг Ф.И.О.)                            (гуруҳ)


Модуль номи

(Тингловчининг имзоси)

Қабул қилувчининг Ф.И.О. ва имзоси






Низомга

3-ИЛОВА



1а-шакл



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФИЛИАЛИ


ЯКУНИЙ НАЗОРАТ УЧУН ТИТУЛ ВАРАҒИ


-курс талабалари учун

Модуль номи:

Иш тури:

Ўтказилган сана:


А бўлимдаги (сон) мантиқий саволга жавоб ёзилиши шарт.

N

Баҳолаш мезонлари

1-мантиқий савол

2-мантиқий савол

1.




2.




3.




4.




Жами балл


Б бўлимдаги (сон) казусга жавоб ёзилиши шарт.

N

Баҳолаш мезонлари

Казус

1.



2.



3.



4.





Жами балл


Қўшимча тақриз учун:

Умумий балл

Текширувчи Ф.И.О. ва имзоси:___________________

(Талабанинг Ф.И.О.)                                        (курс)


Модуль номи

(талабанинг имзоси)

Қабул қилувчининг Ф.И.О. ва имзоси






1б-шакл



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФИЛИАЛИ


ЯКУНИЙ НАЗОРАТ УЧУН ТИТУЛ ВАРАҒИ


Махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш курси


Модуль номи:

Иш тури:

Ўтказилган сана:


А бўлимдаги (сон) мантиқий саволга жавоб ёзилиши шарт.

N

Баҳолаш мезонлари

1-мантиқий савол

2-мантиқий савол

1.




2.




3.




4.




Жами балл


Б бўлимдаги () казусга жавоб ёзилиши шарт.

N

Баҳолаш мезонлари

Казус

1.



2.



3.



4.





Жами балл


Қўшимча тақриз учун:



Умумий балл

Текширувчи Ф.И.О. ва имзоси:___________________

(Тингловчининг Ф.И.О.)                         (гуруҳ)


Модуль номи

(Тингловчининг имзоси)

Қабул қилувчининг Ф.И.О. ва имзоси






Низомга

4-ИЛОВА



1а-шакл



Ёзма имтиҳонда қатнашган талабалар

РЎЙХАТИ

Модуль номи:

Курс:

Ёзма имтиҳон ўтказилган сана:

N

Талабанинг Ф.И.О.

Талабанинг имзоси

1.



2.



3.



4.



5.



6.



7.



8.



9.



10.



Жами: _______ талаба

Аудитория раҳбари:


(имзо)

(Ф.И.О.)

Кузатувчи:


(имзо)

(Ф.И.О.)





1б-шакл



Ёзма имтиҳонда қатнашган тингловчилар

РЎЙХАТИ

Махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш курси

Ўқиш муддати:


Модуль номи:


Ёзма имтиҳон ўтказилган сана:


N

Талабанинг Ф.И.О.

Талабанинг имзоси

1.



2.



3.



4.



5.



6.



7.



8.



9.



10.



Жами: _______ талаба

Аудитория раҳбари:


(имзо)

(Ф.И.О.)

Кузатувчи:


(имзо)

(Ф.И.О.)





Низомга

5-ИЛОВА

Талаба (тингловчи)ни ёзма имтиҳондан

четлаштириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Тошкент ш.

20__ йил "___" __________

Биз қуйида имзо чекувчилар аудитория раҳбари ва кузатувчи (кузатувчилар) ушбу далолатномани қуйидагилар ҳақида туздикки, талаба

               

(тингловчи)

(Ф.И.О. ва академик гуруҳ)


Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослашган филиалида таълим олувчиларнинг билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомнинг 38-бандига асосан 20__ йил "__"_________ да

(модуль номи)

модули бўйича ёзма имтиҳондан

(четлаштириш сабаби)

сабабларга кўра четлаштирилди.

Аудитория раҳбари:


(имзо)

(Ф.И.О.)

Кузатувчилар:


(имзо)

(Ф.И.О.)

(имзо)

(Ф.И.О.)





Низомга

6-ИЛОВА



ЁЗМА ИШЛАРНИ (НАЗОРАТ ТУРИ)

ҚАБУЛ ҚИЛИШ-ТОПШИРИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Тошкент ш.

20__ йил "___" _________

Модуль номи:

Курс:

Ёзма ишни қабул қилиш санаси:

Ишни текшириш муддати:

Ишлар сони:

Текшириш учун масъул ўқитувчи


(имзо)

(Ф.И.О.)

Ўқув-услубий бўлим масъул ходими


(имзо)

(Ф.И.О.)

Ёзма ишларни қайтариш санаси:

Ишлар сони:

Текшириш учун масъул ўқитувчи


(имзо)

(Ф.И.О.)

Ўқув-услубий бўлим масъул ходими


(имзо)

(Ф.И.О.)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 июль